Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий масалалар /

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.04.2017 й. 175-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 4 апрелдаги

175-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат

органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий

комиссиялари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорига мувофиқ Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тегишлича Ўзбекистон Республикасида давлат органлари, шунингдек жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи коллегиал орган ҳисобланади.


2. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Идоралараро кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, унинг ҳудудий комиссияларининг таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.



2-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ВА УНИНГ

ҲУДУДИЙ КОМИССИЯЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишга принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш, ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш.


5. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари ўзларига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишга принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш соҳасида:

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг устувор йўналишлари тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганади, таҳлил қилади, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифларни ишлаб чиқади;

оммавий ахборот воситаларида ёритилаётган ҳуқуқий мавзудаги материалларни таҳлил қилади, уларнинг мазмунини такомиллаштиришга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқади;

жамиятда ижрочи ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқий билимларнинг ижрочи ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб ва ташвиқ қилинишини ташкил этади;

ижрочи ва аҳолини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;

б) аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш соҳасида:

ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш борасида аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшлар фикрларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш борасида тушган таклифлар асосида ишларни ташкил қилиш;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларни амалга оширишда жамиятимизга кириб келаётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий механизмларга босқичма-босқич ўтиш ишларини ташкил этиш;

в) давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш, ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

ҳуқуқий тарғибот соҳасида давлат бошқарув органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг келишилган фаолият юритишларини таъминлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларидан улар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни сўрайди ва олади, уларнинг бажарилиши ҳолатини таҳлил қилади, умумлаштиради, шунингдек ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятига доир тадбирлар ва дастурларнинг бажарилишини ўрганади, уларнинг ҳисоботларини эшитиб боради;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга доир чора-тадбирларни белгилаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга оширишга доир тадбирлар режаси ва дастурларининг амалга оширилишини ташкил этади;

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларининг методик жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, шунингдек ушбу йўналишдаги ишларни амалга оширишнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича асосланган тавсияларни ишлаб чиқади.



3-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ВА УНИНГ

ҲУДУДИЙ КОМИССИЯЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


6. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганиш, шунингдек уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан белгиланган тартибда талаб қилиб олиш;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотларини, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини, шунингдек мутахассислар, олимлар ва фуқароларни жалб қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини олиб боришга доир иш режалари, чора-тадбирлар режалари ҳамда дастурларини ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш, уларни қайта кўриб чиқиш бўйича тавсиялар бериш.

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


7. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари ушбу Низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан зиммасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш учун масъулдирлар.



4-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

КОМИССИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Идоралараро кенгашга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, унинг ҳудудий комиссияларига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари раҳбарлик қилади ҳамда уларнинг ваколатларига қуйидагилар киради:

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлислари кун тартибини белгилаш ва мажлисларини чақириш;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилиш;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари аъзоларининг зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.


9. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари аъзолари:

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашадилар;

ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг долзарб масалалари бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларига таклифлар киритадилар;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияси муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар берадилар.

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияси аъзолари Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиясидаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.


10. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари ўз фаолиятини тасдиқланган режага мувофиқ амалга оширади ва мажлисларини заруриятга кўра, бироқ бир йилда камида икки марта ўтказади. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари раиси томонидан унинг аъзоларининг навбатдан ташқари мажлис ўтказиш учун сабаблари ва асослари баён қилиниши лозим бўлган ёзма илтимосномасига асосан навбатдан ташқари мажлис чақирилиши мумкин.


11. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлисини унинг раиси олиб боради. Идоралараро кенгаш раиси бўлмаган тақдирда, унинг ўринбосари, ҳудудий комиссиялари раиси бўлмаган тақдирда, комиссия таркибидан сайланадиган ўринбосар бошқаради.

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.

Мажлис ўтказиш учун кворум бўлмаганда Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг янги мажлис ўтказиш санаси эълон қилинади. Янги мажлис ўтказишда унинг кун тартиби ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.


12. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг аҳамиятига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.


13. Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Адлия вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ва унинг ҳудудий комиссиялари фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.



5-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

КОМИССИЯЛАРИ ИШЧИ ОРГАНИ ВА КОТИБИ


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси Идоралараро кенгашнинг ишчи органи, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлимлари тегишлича ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) ҳисобланади.


15. Ишчи орган:

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;

навбатдаги давр учун Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди, Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари муҳокамасига киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва манфаатдор ташкилотлардан зарур материаллар ва эксперт хулосаларини олади;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияси мажлиси кун тартиби масаласи бўйича таҳлилий материаллар тайёрланишини ва мажлис ўтказилишини ташкил этади.

тушган мурожаатларни кўриб чиқади ҳамда Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари кўриб чиқиши учун уларнинг қарорига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади.


16. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг котиби:

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияси мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича ишчи органнинг ишини ташкил этади;

кун тартибидаги масалалар бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлислари ўтказилишини ташкил қилади;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари раиси билан мажлис ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар рўйхатини келишади;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияси аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари қарорлари ижроси мониторингини олиб боради ва унинг натижасини кўриб чиқиш учун Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлисига тақдим этади;

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.



6-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

КОМИССИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари қарори Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг мажлисида қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.


18. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг алоҳида масалалар бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари аъзолари билан келишилган қарорларини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.


19. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари қарорлари Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлиси протоколи билан расмийлаштирилади. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлиси протоколига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, у котиб томонидан имзоланади, Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари аъзоларига ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади.


20. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар ишчи органда сақланади.


21. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


22. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг ишчи органи ва котиби Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда ўрганадилар ва кўриб чиқадилар, зарурият бўлганда Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари раисига тегишли таклифлар киритадилар.


23. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳолатини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.


24. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг иш тартиби уларнинг Регламентида белгиланади. Регламент Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари томонидан қабул қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 224-модда


































Время: 0.2147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск