ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 й. 185-сон "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2017 й.

N 185



"ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ФАРМАЦЕВТИКА

ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА" 2016 ЙИЛ

4 ЯНВАРДАГИ ЎРҚ-399-СОН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана реализациясини тартибга солиш, аҳолини хавфсиз, сифатли ва самарадор дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Ушбу қарор 2017 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

185-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 283-сон қарорида:


а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Асосий дори воситалари рўйхатини икки йилда камида бир марта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқласин;

Асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари, шунингдек тиббий буюмлар рўйхатига киритилган тиббий буюмларнинг давлат буюртмасини шакллантирсин ва уларнинг давлат тиббиёт муассасаларида бир ойлик захираси мавжуд бўлишини таъминласин";


б) 10-банддаги "дори-дармонлар, тиббий анжомлар" сўзлари "дори воситалари, тиббий буюмлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):


а) 145-банддаги "дори-дармон воситалари" сўзлари "дори воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) XVII бўлим номидаги "Дори-дармонлар" сўзлари "Дори воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) XVII бўлим номидаги ва 187-банддаги "Дори-дармонлар" сўзлари "Дори воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 187-5-банднинг биринчи хатбошидаги "мақсадидаги" сўзи чиқариб ташлансин;


д) 1-илованинг 1-бандидаги "тиббий жиҳозлар" ва "дори-дармонлар" сўзлари тегишли равишда "тиббий буюмлар" ва "дори воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 103-модда):


а) 3-банддаги "Дори-дармон сиёсати марказига" сўзлари "Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига (кейинги ўринларда Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Дори-дармон сиёсати марказига" сўзлари "Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган йиғма эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари томонидан аниқланади, Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан умумлаштирилади";


г) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори-дармон воситалари ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш қўмитаси" сўзлари "Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "айланиши" сўзи "муомаласи" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 11-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори-дармон воситалари ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда):


а) 6-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "тиббиёт буюмлари" сўзлари "тиббий буюмлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги "доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари" сўзлари "дори воситалари ва тиббий буюмлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 13-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дори воситалари ва тиббий буюмлар".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 21-модда):


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ушбу Низомга мувофиқ лицензияланадиган фармацевтика фаолияти фаолиятнинг қуйидаги турларини ўз ичига олади:

а) дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

б) дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;

в) дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш;

г) дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;

д) дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш;

е) дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;

ж) доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш";


б) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ушбу Низом 3-бандининг "а" - "е" кичик бандларида кўрсатилган фармацевтика фаолияти турларини (турининг бир қисмини) амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар фақат юридик шахсларга берилади, бунда, "д" ва "е" кичик бандларида кўрсатилган фаолият турларини (турининг бир қисмини) амалга оширишга лицензиялар фақат дорихоналарга берилади.

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензия олиш лицензиатларга улар ишлаб чиқарган дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва дорихоналари орқали чакана реализация қилиш ҳуқуқини беради.

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш учун лицензия олиш дорихоналарга улар тайёрлаган дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини беради";


в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Фармацевтика фаолиятини амалга оширишда лицензиат қуйидагиларга мажбур:

фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;

фаолиятни лицензияда кўрсатилган доирада, шунингдек лицензия битимига мувофиқ манзил (манзиллар) бўйича амалга ошириш;

лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган ҳамда санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ биноларга эга бўлиш;

лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан тегишли моддий-техник базадан, асбоб-ускуналардан, бошқа техник воситалардан фойдаланиш;

экология ҳамда санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этиш;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчиларнинг дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилувчи ички идоравий хизматларга эга бўлиши;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ҳамда ташишни уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланадиган шароитларда амалга ошириш;

дорихоналар томонидан дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этиш.

Ушбу Низом 3-бандининг "е" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган фаолиятни амалга оширишда лицензиат, шунингдек дори воситаларининг сифатини назорат қилиш билан шуғулланувчи ваколатли ташкилот билан шартнома тузиши шарт";


г) 17-бандда:

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дорихоналар учун - мудирнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар учун - омборхона мудирининг фамилияси, исми, отасининг исми";

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Филиал очилган (ёпилган), фаолиятининг турини (турининг қисмини) амалга ошириш манзили ўзгарган, дорихона мудири ёки дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона мудири ўзгарган тақдирда лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд мазкур Низомнинг V-1 бобида назарда тутилган тартибда янги лицензия битими тузилади";


д) 25-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25-1. Филиал очилган (ёпилган), фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарган, дорихона мудири ёки дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона мудири ўзгарган тақдирда лицензиат лицензияловчи органга лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади";


е) 25-2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дорихона мудири ёки дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона мудири ўзгарган тақдирда - янги ходимнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳақида маълумот ва лицензия битими".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплексларини харид қилиш, тақсимлаш ва ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 39-модда) 6-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Тендер савдолари фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган поливитаминлар комплексларига эълон қилиниши мумкин".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 46-модда):


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "дорихона муассасалари" сўзлари "дорихоналар" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 2-иловада:


3-банддаги "дорихона муассасалари" сўзлари "дорихоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;


5 ва 16-бандлардаги, 22-банднинг биринчи хатбошидаги ва 24-банддаги "дорихона муассасаларидан" сўзлари "дорихоналардан" сўзи билан алмаштирилсин;


11, 12 ва 17-бандлардаги "Дорихона муассасаларини" сўзлари "Дорихоналарни" сўзи билан алмаштирилсин;


18-банддаги "Дорихона муассасасининг" ва "дорихона муассасасида" сўзлари тегишли равишда "Дорихонанинг" ва "дорихонада" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банддаги "Дорихона муассасаларида" ва "дорихона муассасасининг" сўзлари тегишли равишда "Дорихоналарда" ва "дорихонанинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддаги "дорихона муассасасининг" сўзлари "дорихонанинг" сўзи билан алмаштирилсин;


26-банднинг биринчи хатбошидаги "дорихона муассасаси" сўзлари "дорихона" сўзи билан алмаштирилсин;


27-банддаги "дорихона муассасаларига" сўзлари "дорихоналарга" сўзи билан алмаштирилсин;


иловадаги "дорилар" ва "Дорихона муассасасининг" сўзлари тегишли равишда "дори воситалари" ва "Дорихонанинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Четдан олиб киришда божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар, тиббий асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 31 декабрдаги 356-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 18-модда):


а) қарорнинг номидаги ва 1-бандидаги "янги тиббий асбоб-ускуналар, тиббий асбоб-ускуналарга" сўзлари тегишли равишда "янги тиббий техника, тиббий техникага" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


номидаги "янги тиббий асбоб-ускуналар, тиббий асбоб-ускуналарга" сўзлари тегишли равишда "янги тиббий техника, тиббий техникага" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги "тиббий асбоб-ускуналар" сўзлари "тиббий техника" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 5 февралдаги 22-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 2-сон, 10-модда) 2-бандида:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "дори-дармонларни" сўзлари "дори воситаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Дори-дармонлар" сўзлари "Дори воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


3-банднинг иккинчи хатбошидаги "шифокор рецептисиз" сўзлари "рецептсиз" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банднинг "в" кичик бандидаги "врач рецептисиз" сўзлари "рецептсиз" сўзи билан алмаштирилсин;


37-банддаги "шифокор рецептисиз" сўзлари "рецептсиз" сўзи билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

185-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 6 августдаги 404-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 18 июлдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 40-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори 2-иловасининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Дори-Дармон" давлат-акциядорлик уюшмасини "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида" 2005 йил 20 майдаги 131-сон қарори 4-иловасининг II бўлими.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 16 февралдаги 18-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 228-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 40-модда







































Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск