ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.04.2017 й. 185-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

185-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сифатсиз, қалбакилаштирилган,

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори

воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида

рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний

нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари

ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли

таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда

муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни (кейинги ўринларда қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар деб аталади) уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилишга татбиқ этилмайди.


3. Мазкур Низом талабларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи билан шуғулланувчи барча ташкилотлар томонидан бажарилиши шарт.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


чиқиндиларни утилизация қилиш - чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндилардан иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда фойдаланиш;


қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм - таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм;


сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм - яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм;


Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари - интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари.


5. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг эгаларининг ёки суднинг қарори бўйича муомаладан чиқарилади ва йўқ қилинади.


6. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар аниқланган тақдирда уларнинг эгаси мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни зудлик билан муомаладан чиқариши ва 30 кун мобайнида йўқ қилиши лозим.


7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дори воситаларининг ва тиббий буюмларни божхонада расмийлаштириш жараёнида, шунингдек сертификатлаштириш синовлари натижасида қўллаш учун яроқсизлиги аниқланган бўлса, бундай дори воситалари ва тиббий буюмлар Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариб юборилади (реэкспорт) ёки йўқ қилингунга қадар божхона режимида жойлаштирилади ва йўқ қилинади.


8. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг эгалари маблағлари ҳисобидан қопланади.



2-БОБ. ЙЎҚ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ


9. Суюқ дори шакллари (ампулалардаги инъекция қилиш учун эритмалар, пакетлар ва флаконлардаги, аэрозол баллонлардаги эритмалар, микстуралар, томчилар) синдириб (эзилиб), (аэрозол баллонлар олдиндан тешиб қўйилади) ҳамда сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган эритма канализация тизимига тўкилади.

Бўшаган ампулалар, аэрозол баллонлар, пакетлар ва флакон қолдиқлари контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни утилизация қилиш талабларига мувофиқ йўқ қилинади.


10. Таркибида сувда эрийдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар) майдаланиб кукун ҳолига келгунга қадар эзилади, сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган суспензия (ёки эритма) канализация тармоғига тўкилади.


11. Таркибида сувда эримайдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар), юмшоқ дори шакллари (мазь, суппозиторийлар), дори воситаларининг трансдермал шакллари, шунингдек субстанциялар фаолсизлантирилиб, махсус контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади.


12. Таркибида тирик организмлар (тиббий иммунобиологик препаратлар) мавжуд дори воситалари аввал дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида фаолсизлантирилиб, юқори босим ҳамда ҳарорат таъсирида уларнинг ҳужайралари парчаланади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади.


13. Тиббий буюмлар уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йўқ қилинади.


14. Таркибида радиоактив элементлар мавжуд бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар атроф муҳитга безарарлиги тўғрисида тегишли комиссия хулосаси олингандан кейин, мазкур Низом билан ташкил этиладиган ва унда назарда тутилган тартибда тасдиқланадиган Комиссия томонидан уларни йўқ қилиш масаласи кўриб чиқилади.



3-БОБ. ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида", "Экологик назорат тўғрисида" ҳамда "Чиқиндилар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда амалга оширилади.


16. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун уларнинг эгасининг, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати бўлими вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) вакиллари иштирокида беш кишидан кам бўлмаган таркибда йўқ қилиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилади.

Комиссия ишларини ташкил этиш қўллашга яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси томонидан амалга оширилади.


17. Комиссия дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф муҳит учун безарарлиги, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича уларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини эътиборга олган ҳолда уларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилаш ҳақида қарор чиқаради.


18. Йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилингунга қадар сақлаш учун жавобгарлик қўллаш учун яроқсиз бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси ҳисобланган ташкилот зиммасига юкланади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан моддий жавобгар шахс тайинланади, буйруқда жавобгар шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми, сақлашга қолдирилган йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг номлари ва сериялари, ўрамлари сони (миқдори) кўрсатилади.


19. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси ёки унинг вакили иштирокида Комиссия томонидан амалга оширилади.

Йўқ қилиш жараёни фото ёки видеосуратга олинади.


20. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда йўқ қилингандан сўнг Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.


21. Далолатнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

а) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш санаси, вақти ва жойи;

б) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар номи (серия рақами, яроқлилик муддати, ўрамлари сони, миқдори (ишлаб чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда);

в) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси, моддий жавобгар шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

г) Комиссиянинг йўқ қилиш тўғрисидаги қарори;

д) йўқ қилиш усули;

е) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилишда иштирок этган Комиссия аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими.


22. Йўқ қилиш жараёнидан сўнг далолатнома тузилади, у Комиссия аъзолари томонидан имзоланади, қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) билан тасдиқланади.

23. Далолатнома нусхалари дори воситалари ва тиббий буюмлар эгасига, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий органларига, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати бўлимига, шунингдек Бош бошқарма вакилига, буйруқ ва Комиссия қарори нусхалари ҳамда фото ёки видеоматериаллар билан биргаликда тақдим этилади.

24. Тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун дори воситалари ва тиббий буюм намуналари олинган тақдирда улар, сақлаш муддатидан қатъи назар, кўриб чиқиш охирига етмагунга қадар йўқ қилинмайди.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий

буюмларни йўқ қилиш комиссиясининг

ҚАРОРИ

20___ йил ___ ____________

____-сон

Кун тартиби:



ни йўқ қилиш усулини белгилаш.

Қатнашганлар:



(Ф.И.О.)

Кун тартиби бўйича муҳокама:


1. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақида маҳсулот эгасининг маълумоти;


2. Комиссиянинг эксперт хулосаси;


3. Таклифлар.

Қарор қилинди:



(йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори

           

воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф муҳит учун безарарлиги, уларнинг

          

физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)

М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"


______________________________

(муассаса номи)


______________________________

(муассаса раҳбарининг Ф.И.О.)


20___ йил _____ _______________

Йўқ қилиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Ушбу далолатнома 20___ йил ____________________ соат _____ да қуйидаги Комиссия аъзолари томонидан қуйидаги қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди.


(йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг номи,

             

серия рақами, ўрамлар сони (миқдори))

_______________________ усулда йўқ қилинди.


Йўқ қилиш жойи ва санаси ___________________________.


Йўқ қилишда иштирок этганлар:


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)


       


       


(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)


(имзо)

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 228-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 40-модда

































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск