Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти (ЎзР ВМ 06.04.2017 й. 187-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

187-сон қарорига

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълимнинг

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ


1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти (кейинги ўринларда давлат таълим стандарти деб аталади) давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини, давлат таълим стандартларини жорий этиш ҳамда давлат таълим стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 8 майдаги 124-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори;

O`zDSt 1.0-98. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар";

O`zDSt 1.1-92. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари";

O`z DSt 1.5-93. "Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби";

O`z DSt 1157:2008. Ҳужжатларни унификациялаштириш тизими. Ташкилий-фармойиш ҳужжатлар тизими. Ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талаблар.

O`z DSt 1.8:2009. Асосий қоидалар. Тавсиялар.


3. Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча умумий ўрта таълим муассасалари учун мажбурийдир.



2-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ

СТАНДАРТИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Давлат таълим стандартининг мақсади - умумий ўрта таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат.


5. Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

умумий ўрта таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;

миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

ўқув-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ва битирувчиларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;

кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

таълим ва унинг пировард натижалари, ўқувчиларнинг малака талабларини эгаллаганлик даражасини тизимли баҳолаш тартибини, шунингдек таълим-тарбия фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

давлат таълим стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.



3-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ

СТАНДАРТИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


6. Давлат таълим стандарти қуйидаги асосий принципларга асосланади:

ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги;

умумий ўрта таълим мазмунининг инсонпарварлиги;

давлат таълим стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият талабларига, шахс эҳтиёжига мослиги;

умумий ўрта таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;

умумий ўрта таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги;

умумий ўрта таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига асосланилганлиги;

ўқувчиларда фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун таянч ва фанларга оид умумий компетенцияларни ривожлантиришнинг таъминланганлиги;

ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.



4-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ

ТАЪЛИМ СТАНДАРТИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ


7. Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:

умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси;

умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури;

умумий ўрта таълимнинг малака талаблари;

баҳолаш тизими.


8. Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси (кейинги ўринларда - таянч ўқув режа деб аталади) умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.


9. Таянч ўқув режа умумий ўрта таълим муассасаларининг дарс жадвалини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.


10. Таянч ўқув режа умумтаълим фанлари бўйича белгиланган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатлари (давлат ихтиёридаги ва мактаб ихтиёридаги соатлар)нинг минимал ҳажмини белгилайди.


Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув

РЕЖАСИ

Т/р

Ўқув фанлари


Синфлар


Ҳафталик

умумий

соат


1


2

3

4

5

6

7

8

9


Давлат ихтиёридаги соатлар


22

24

26

26

30,5

32,5

33,5

34

36

264,5

1.

Она тили ва адабиёт


8

8

10

10

9

7

5

5

5

67

2.

Ўзбек тили/рус тили



2

2

2

2

2

2

2

2

16

3.

Чет тили


2

2

2

2

3

3

3

3

3

23

4.

Тарих






2

2

3

3

4

14

5.

Давлат ва ҳуқуқ асослари









1

1

2

6.

Иқтисодий билим асослари









1

1

2

7.

Математика


5

5

5

5

5

5

5

5

5

45

8.

Информатика ва ахборот технологиялари






0,5

0,5

0,5

1

2

4,5

9.

Физика







2

2

2

2

8

10.

Кимё








2

2

2

6

11.

Биология






1

2

2

2

2

9

12.

Табииёт ва география


1

1

1

1

1

2

2

2

2

13

13.

Одобнома


1

1

1

1






4

Ватан туйғуси






1

1




2

Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари








1

1

1

3

14.

Мусиқа маданияти


1

1

1

1

1

1

1



7

15.

Тасвирий санъат


1

1

1

1

1

1

1



7

16.

Чизмачилик









1

1

2

17.

Технология


1

1

1

1

2

2

2

1

1

12

18.

Жисмоний тарбия


2

2

2

2

2

2

2

2

2

18


Мактаб ихтиёридаги соатлар


0,5






0,5

0,5

1

2,5


Умумий соатлар


22,5

24

26

26

30,5

32,5

34

34,5

37

267


Амалий меҳнат машғулоти (кун ҳисобида)






6

6

10

16



11. Педагог кадрлар салоҳияти ҳамда моддий-техника базаси етарли бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг рухсати билан умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик кенгашларига дарс жадвалини тузишда таянч ўқув режадаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда, маълум бир фанларни чуқурлаштириб ўқитиш мақсадида 15%гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.


12. Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури (кейинги ўринларда - ўқув дастури деб аталади) таянч ўқув режага мувофиқ ўқув фанларининг синфлар ва мавзулар бўйича ҳажми, мазмуни, ўрганиш кетма-кетлиги ва шакллантириладиган компетенциялари белгиланган ҳужжат ҳисобланади.

Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда, ўқув режалари ва дастурлари хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиши мумкин.

13. Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан иборат бўлиб, у қуйидагилардан ташкил топади:

билим - ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш;

кўникма - ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш;

малака - ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш;

компетенция - мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти.


14. Баҳолаш тизими - давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта таълимнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг фаолияти самарадорлигини аниқлайдиган мезонлар мажмуидан иборат.



5-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ

ТАЪЛИМ СТАНДАРТИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАРТИБИ


15. Ўзбекистон Республикасида давлат таълим стандартини жорий этиш, мувофиқлаштириш, унга методик раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади.

16. Давлат таълим стандартини жорий этиш, шу жумладан умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган минимал талабларни, умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш педагогик тажриба-синов ишлари муваффақиятли якунланиб, уларга эксперт баҳо берилгач амалга оширилади.


17. Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.


6-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ

ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


18. Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширишнинг мақсади - давлат таълим стандарти талабларини бажариш даражасини аниқлаш, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш асосида таълим сифатини таъминлашдан иборат.


19. Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қуйидаги кўринишларда амалга оширилади:

давлат таълим стандарти талаблари асосида барча умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган малака талабларига баҳо бериш;

таянч ўқув режа ва ўқув дастурларининг бажарилишини таҳлил қилиш;

умумий ўрта таълим муассасасида давлат таълим стандартлари талаблари бажарилиши ва таълим сифатига таъсир этувчи омилларни, фойдаланилган педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларининг натижавийлигини таҳлил қилиш.


20. Умумий ўрта таълим сифатини назорат қилишнинг турлари қуйидагилардан иборат:

ички назорат - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида умумий ўрта таълим муассасасининг мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади;

ташқи назорат - таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари, ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади;

давлат-жамоатчилик назорати - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади;

миллий ва халқаро даражада баҳолаш - Ҳукуматнинг тегишли қарори ҳамда халқаро шартномалар асосида халқ таълими бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади.


21. Умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчиларининг билими сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланади.

22. Давлат таълим стандарти талабларининг бажарилмаганлиги учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаси раҳбариятига юкланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 230-модда






































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск