Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари (ЎзР ВМ 06.04.2017 й. 187-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

187-сон қарорига

3-ИЛОВА



Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар

таълимининг умумтаълим фанлари бўйича

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


I-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Қўлланиш соҳаси


1. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари (кейинги ўринларда - Малака талаблари деб аталади) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларининг негизи ҳисобланади ва стандартлаштиришнинг умумтаълим фанларини ўрганишнинг босқичларини, ўқув фанлари бўйича таълим мазмуни ва малака талабларининг тузилишини белгилайди.


2. Малака талаблари таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан қўлланилиши мажбурийдир.


3. Малака талаблари асосида таълим муассасасининг тури ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўқув дастурлари, давлат аттестацияси учун умумтаълим фанлари бўйича назорат-баҳолаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилади ва ваколатли вазирликлар, идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейнинг ўқув дастурлари, давлат аттестацияси учун умумтаълим фанлари бўйича назорат-баҳолаш кўрсаткичлари Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


2-§. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

тизимида умумтаълим фанларини ўрганиш босқичлари


4. Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида давлат таълим стандартларига асосланган ҳолда умумтаълим фанларини ўрганиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Стандарт

даражалари


Даражаларнинг номланиши


A1

Умумтаълим фанларини ўрганишнинг бошланғич даражаси


A1+

Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


A2

Умумтаълим фанларини ўрганишнинг таянч даражаси


A2+

Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


B1

Умумтаълим фанларини ўрганишнинг умумий даражаси


B1+

Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси


3-§. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг

умумтаълим фанлари бўйича малака талабларининг тузилиши


5. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари:

ўқув фанини ўрганишнинг босқичларини;

таянч ва фанга оид умумий компетенцияларни;

ўқув фанининг мақсад ва вазифаларини;

умумтаълим фанларини ўрганишнинг мазмунини;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича мажбурий тайёргарлик даражаларини ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаб беради.



4-§. Таянч ва фанга оид умумий компетенциялар


6. Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи шахси ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқиб, уларнинг ёш хусусиятларига мос равишда қуйидаги таянч компетенциялар шакллантирилади.


Коммуникатив компетенция - ижтимоий вазиятларда она тилида ҳамда бирорта хорижий тилда ўзаро мулоқотга кириша олишни, мулоқотда муомала маданиятига амал қилишни, ижтимоий мослашувчанликни, ҳамкорликда жамоада самарали ишлай олиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади.


Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси - медиаманбалардан зарур маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни, улардан самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни, медиа маданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади.


Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси - доимий равишда ўз-ўзини жисмоний, маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолотга интилиш, ҳаёт давомида мустақил ўқиб-ўрганиш, когнитивлик кўникмаларини ва ҳаётий тажрибани мустақил равишда мунтазам ошириб бориш, ўз хатти-ҳаракатини муқобил баҳолаш ва мустақил қарор қабул қила олиш кўникмаларини эгаллашни назарда тутади.


Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси - жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади.


Миллий ва умуммаданий компетенция - ватанга садоқатли, инсонларга меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш, бадиий ва санъат асарларини тушуниш, ораста кийиниш, маданий қоидаларга ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади.


Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси - аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларни туза олиш, кундалик фаолиятда турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олиш, инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган, қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Мазкур компетенциялар умумтаълим фанлари орқали ўқувчиларда шакллантирилади.

Шунингдек, ҳар бир умумтаълим фанининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларда фанга оид умумий компетенциялар ҳам шакллантирилади.



II-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИНГ УМУМТАЪЛИМ

ФАНЛАРИ БЎЙИЧА МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


1-§. Она тили фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларида (барча таълим олиш тиллари бўйича)

она тили фанини ўқитиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража

номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Она тили фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг она тили фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 4-синф битирувчилари


А1+

Она тили фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Она тили фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг она тили фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари


А2+

Она тили фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Она тили фани чуқурлаштирилмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1

Она тили фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Она тили фани чуқурлаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1+

Она тили фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси



Она тили фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Она тили фанини ўқитишнинг асосий мақсади - ўз фикрини оғзаки ва ёзма тарзда тўғри ва равон баён қиладиган, китобхонлик маданияти шаклланган, мустақил ва ижодий фикрлай оладиган, ўзгалар фикрини англайдиган - мулоқот ва нутқ маданияти ривожланган шахсни камол топтиришдан иборат.


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Она тили фанини ўқитишнинг асосий вазифаси:

ўқувчи шахсини фикрлашга, ўзгалар фикрини англашга, ўз фикрини оғзаки ҳамда ёзма шаклда саводли баён қила олишга қаратилган нутқий компетенцияни ривожлантириш;

ўқувчиларда грамматикага оид ўзлаштириладиган билимларни (фонетика, лексикология, сўзнинг таркиби, сўз ясалиши, морфология, синтаксис, ёзув ва имло, тиниш белгилари, нутқ услублари, стилистикага оид тушунчаларни) ривожлантириш;

она тилининг кенг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда тўғри ва равон баён эта олишни ривожлантиришга қаратилган лингвистик компетенцияларни шакллантиришдан иборат.



Она тили фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасалари (барча таълим олиш

тиллари бўйича) битирувчиларига қўйилган малака талаблари


1. Нутқий компетенция (тинглаб тушуниш, сўзлаш, ўқиш, ёзиш):

А1

Берилган топшириқ, содда матнларни тинглаб тушуна олади;

матнни тушуниб ўқий олади;

оғзаки нутқда сўз ва гаплар талаффузига риоя қила олади;

65 - 70 сўздан иборат диктантни ёза олади;

хабар, тасвир асосида 5-6 гапдан иборат матн ярата олади, хатбоши ва ҳуснихатга амал қилади; имло ва тиниш белгиларини ишлатиш қоидаларига амал қила олади;

дўсти, ота-онаси, устозига табрикнома ёки хат ёза олади.

А1+

содда матннинг асосий мазмунини тушунади ва тушунтира олади;

матн мазмунини тушуниб ифодали ўқий олади;

70 - 75 сўздан иборат диктантни ёза олади;

7-8 гапдан иборат хабар ёки расм асосида матн туза олади.

А2

тингланган матн, кўрилган лавҳадаги асосий ахборот, воқеа-ҳодисаларни тушуна олади;

сўз, ибора ва атама (термин)ларнинг маъносини тушуниб тўғри ўқий олади;

сўз ва гапларни боғлаган ҳолда фикрини аниқ ва равон ёзма баён қила олади;

140 - 160 сўздан иборат диктантни ёза олади, 20 - 25 гапдан иборат ижодий матн (баён, иншо) ёза олади,

баёнга режа туза олади, эпиграф танлай олади;

матнда бадиий тасвир воситаларидан ўринли фойдалана олади;

ҳуснихат, тиниш белгилари ва имло қоидаларига амал қила олади;

иш қоғозларини (ариза, маълумотнома, хат, таржимаи ҳол, эълонларни) ёза олади.

А2+

оммавий ахборот воситаларидаги долзарб мавзуларга доир хабар ва маълумотларни тушуна олади;

турли жанрга оид матнлардаги сўз, ибора ва атама (термин)ларнинг маъносини тушуниб, тўғри ва равон ўқий олади;

таниш мавзуда тақдимот қила олади;

160 - 180 сўздан иборат диктантни ёза олади; ўқиб эшиттирилган матн ёки мавзу асосида 26 - 30 гапдан иборат ижодий матн (баён, иншо) ярата олади;

иш қоғозларини (ариза, маълумотнома, хат, таржимаи ҳол, эълонларни) ёза олади.

В1

Тинглаб тушуниш: соҳавий илмий-оммабоп нутқни тушунади, тингланган матндаги асосий ахборотни ажратиб олади, оммавий ахборот воситаларидаги долзарб ахборотлар мазмунини, мақсадини идрок этади, тинглаб тушунади. Нутқнинг тўғрилиги, мантиқий изчиллиги, софлиги ва таъсирчанлигини англайди, барқарор атамалар, касб-ҳунар сўзларининг маъно хусусиятларини фарқлайди.

Гапириш: нутқини ифодали ва равон, мазмунли ва таъсирчан ифода эта олади, лексик, грамматик ва стилистик меъёрларга амал қилади, нутқда мантиқий урғуни ўринли ва тўғри қўяди.

Ўқиш: турли жанрдаги матнларни ифодали ва таъсирчан ўқий олади, гапнинг ифода мақсади, ҳис-ҳаяжон, содда ва қўшма гаплар оҳангига риоя қилиб ўқийди.

Ёзиш: фикр ифодаси мантиқан изчил, тиниш белгилари, нутқда кириш ва киритмалар, кўчирма гаплар, тилнинг ифода воситалари, фикр ифодасида қўшма гапнинг оддий ва мураккаб турларидан фойдаланади.

Ижодий матнлар ярата олади. Имло ва услубий қоидаларга амал қилади. Расмий ва шахсий хатларни фарқлайди.

30 - 35 гапдан иборат ижодий матн (баён) ёза олади.

В1+

Тинглаб тушуниш: илмий манбалардаги ўртача мураккабликдаги маълумотларни тинглаб тушунади. Нутқ услубиётига хос хусусиятларни тинглаб тушунади.

Гапириш: нутқини ифодали ва равон, мазмунли ва таъсирчан ифода эта олади, лексик, грамматик ва стилистик меъёрларга амал қилади, нутқда мантиқий урғуни ўринли ва тўғри қўяди.

Ўқиш: турли жанрдаги матнларни ифодали ҳамда таъсирчан ўқий олади, улардаги услубий воситаларнинг аҳамиятини ҳис қилади

Ёзиш: фикр ифодасида қўшма гапнинг оддий ва мураккаб турларидан фойдаланади, бир фикрни турли шаклда ифодалайди. Ижодий ва бадиий матнлар ярата олади. Имло ва услубий қоидаларга амал қилади. Ихтисосликка оид матн туза олади, бунда тил бирликларидан ўринли фойдаланади.

35 - 40 гапдан иборат ижодий матн (баён, иншо) ёза олади.


1. Лингвистик компетенция (фонетика, графика, орфоэпия, орфография, лексика, грамматика ва услубиятга оид):

А1

она тилидаги нутқ товушларини фарқлай олади, бўғин кўчириш қоидаларига амал қила олади;

мавзуга оид янги сўзларни оғзаки ва ёзма нутқда қўллай олади;

ёзма нутқда тиниш белгиларини тўғри қўллай олади.

А1+

сўзларнинг товуш таркибини орфоэпик жиҳатдан тўғри шакллантира олади;

гапнинг ифода мақсадига кўра турларини фарқлай олади ва ёзма нутқда ўринли қўллай олади.

А2

талаффуз ва имлода товуш алмашиши, товуш орттирилиши, товуш тушиши каби ҳодисалардан ўринли фойдалана олади;

ўзлаштирилган лексик бирликларни гап таркибида қўллай олади;

фонетик, лексик ва грамматик таҳлил қила олади;

фикрни мантиқий изчилликда ифодалай олади;

матнда тилнинг ифода воситаларидан фойдалана олади.

А2+

товушлар талаффузида орфоэпик меъёрларга амал қила олади;

лексик бирликларнинг маъносини фарқлашда луғатлардан унумли фойдалана олади.

Лингвистик компетенция (фонетика, лексика, грамматика):

В1, В1+

Фонетика: фонемалар таснифи ва услубиятини тушуна олади, фонетик ўзгаришларни орфоэпик қоидалар нуқтаи назаридан таҳлил қила олади, оҳанг ва урғуни нутқда қўллай олади.

Лексика: сўзларнинг кўчма маъноси, услубий хусусиятлари ва атамаларни фарқлай олади, улардан нутқда тўғри фойдалана олади. Ўзбек тили лексикасининг ривожланиши, бойиши манбаларини изоҳлай олади.

Грамматика: сўз туркумлари, ундов, модал ва тақлид сўзлар, уларнинг отлашиши ҳамда услубий хусусиятларини тушуна олади ва изоҳлай олади. Сўз бирикмаси гап ва унинг грамматик белгилари, диалогик нутқ белгилари, гап бўлагининг типлари, содда ва қўшма гаплар маънодошлигини, синтактик қурилмаларни, кўчирма гап, матннинг ўзига хос хусусиятларини фарқлай олади ва мулоқотда грамматик ҳамда синтактик бирликлардан ўринли фойдалана олади.

В1+

Фонетика: фонетик ўзгаришларни орфоэпик қоидалар нуқтаи назаридан тушунтира олади, оҳанг ва урғунинг нутқдаги аҳамиятини, ёзув тамойилларини изоҳлай олади.

Лексика: ўзбек тили лексикасининг ривожланиши, бойиши манбаларини тушунтира олади.

Грамматика: сўз туркумлари, гап бўлакларининг услубий хусусиятларини тушуниб, изоҳлай олади. Нутқда грамматик ҳамда синтактик бирликлардан ўринли фойдалана олади.



2-§. Адабиёт фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларида (барча таълим олиш тиллари бўйича)

адабиёт фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Адабиёт фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг Адабиёт фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 4-синф битирувчилари


А1+

Адабиёт фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Адабиёт фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг Адабиёт фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари


А2+

Адабиёт фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Адабиёт фани чуқурлаштирилмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1

Адабиёт фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Адабиёт фани чуқурлаштирилган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1+

Адабиёт фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси



Адабиёт фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида адабиёт фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

миллий ҳамда жаҳон адабиётининг нодир намуналарини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий дунёси, адабий-эстетик дидини шакллантириш ҳамда уларда мустақил фикрлаш, образли тафаккурга оид билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш;

ўқувчиларни бадиий адабиётга қизиқтириш, асарларни ўргатиш жараёнида олам ва инсон табиати, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар, шунингдек, китобхонлик маданиятини шакллантириш орқали ўқувчиларнинг маънавиятини, дунёқарашини кенгайтириб, мустаҳкамлаб боришдан иборат.

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида адабиёт фанини ўқитишнинг асосий вазифаси:

ўқувчиларнинг оғзаки нутқи адабий тил меъёрлари асосида шаклланиши ва ривожланишини таъминлаш, нутқий компетенцияни ўстириш;

ёзма нутқда юксак саводхонлик, адабий тил меъёрларига риоя этиш, услубий ранг-барангликдан фойдалана олиш кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда адабиёт фанининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантиришдан иборат.



Адабиёт фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Адабий-нутқий компетенциялар (тинглаб тушуниш, фикрни оғзаки баён қилиш, ўқиш, фикрни ёзма баён қилиш).

А1

ихчам матн асосида яратилган аудиоматн, видеотасвирларни тинглаб тушуна олади;

эртак, топишмоқ, мақол, тез айтиш, ривоят, ҳикоят, масал, халқ қўшиқлари, ҳикоя, шеърларни ўқиб тушунади ва мазмунини қайта сўзлаб бера олади;

ёзма ва босма ҳарфларни, улар ифодалайдиган товушларни тўғри талаффуз эта олади;

матнни гап оҳангига риоя қилган ҳолда аниқ, равон ўқий олади;

бир дақиқада 50 - 55 сўзни ўқий олади;

монологик ва диалогик нутқда ўз фикрини аниқ ифодалай олади;

ўрганилган мавзулар доирасида 5-6 гапдан иборат кичик ижодий матн ёза олади;

мактаб кутубхонасидан фойдалана олади;

кичик ҳажмдаги 8 - 10 та шеърни ёддан айтиб бера олади.

А1+

бир дақиқада 55 - 60 сўзни ўқий олади;

асар қаҳрамонлари, табиат тасвири ҳақида 7-8 гапдан иборат кичик ижодий матн ёза олади;

кичик ҳажмдаги 10 - 12 та шеърни ёддан айтиб бера олади.

А2

бадиий асарлар асосида яратилган аудиоматн, видеотасвирларни тинглаб тушунади, тегишли муносабат билдира олади;

насрий, шеърий, драматик асар намуналарини ифодали ўқийди ва мазмун-моҳиятини тушуна олади;

бадиий асар сюжетини қайта сўзлаб бера олади;

турли жанр ва ҳажмдаги 8 - 10 та шеърий матн ёки унинг парчасини ёддан ифодали айта олади;

адабий, адабий-ижодий ва эркин мавзулардаги иншоларга хос хусусиятларни билади ва ушбу йўналишларда иншо (5 - 7 саҳифа) ёза олади;

адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда турли мавзуларда таассурот, реферат ва ижодий матн ёза олади, унда халқ мақоллари, маталлари, ҳикматли сўз, бадиий, публицистик асарлардан ўринли фойдалана олади;

мактаб кутубхонасидан мустақил фойдалана олади, турли жанрдаги адабиётларни танлаб мутолаа қилади, ундаги воқеа-ҳодисалар, образлар тизимига муносабат билдира олади.

А2+

Турли жанрдаги матнларни образга кириб ифодали ўқий олади;

турли жанр ва ҳажмдаги 10 - 12 та шеърий матн ёки унинг парчасини ёддан ифодали айта олади;

бадиий асар асосида яратилган кичик саҳна кўринишларида қаҳрамонлар ролини ижро эта олади.

В1

Бадиий ижод намуналари (насрий, шеърий, драматик асар)ни ифодали ўқий олади, уларнинг ижтимоий ҳамда бадиий-эстетик мазмун-моҳиятини тушунади, англайди ва идрок эта олади;

бадиий асар сюжетида акс этган нутқ типларини, тасвир, мулоҳазаларни ўзгаларга тушунтириб бера олади, тасвирланган воқеа-ҳодисалар, образлар тизимига муносабат билдира олади;

шахс сифатида адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда тўғри ва тушунарли сўзлай олади, ўз фикрини бошқаларга етказа олади;

халқ мақоллари, маталлари, афоризмлардан оғзаки нутқда ўринли фойдалана олади;

турли жанр ва ҳажмдаги 12 - 14 та шеърий матн ёки унинг парчасини ёддан ифодали айта олади.

В1+

ўзбек мумтоз адабиёти намуналарининг жанр хусусиятларини ажрата олади;

мусиқа ва ранг-тасвир асари замиридаги бадиий жозибани ҳис қилади ва уни сўз билан ифодалай олади;

адабиёт ва унинг муайян даври, жанри ҳақида кенг тушунча, тасаввурларни тушунтира олади;

турли жанр ва ҳажмдаги 14 - 18 та шеърий матн ёки унинг парчасини ёддан ифодали айта олади.


2. Бадиий асарни таҳлил қилиш компетенцияси

А1

матндаги сўз ва гапларнинг маъноларини тушуна олади;

асар мазмунидан таъсирлана олади;

халқ оғзаки ижоди намуналарини (эртак, топишмоқ, мақол, масал, тез айтишни) фарқлай олади;

ўрганилган асарларнинг номи, муаллифи, мазмуни ва қаҳрамонларини ажрата олади;

асар қаҳрамонларига муносабат билдира олади;

ўқилган асар мазмунига доир савол ва топшириқларга жавоб бера олади.

А1+

мустақил ўқиш учун тавсия этилган асарларда тасвирланган воқеа-ҳодисалар мазмунини тушуниб, қайта ҳикоя қила олади, асар қаҳрамонларига муносабат билдира олади.

А2

халқ оғзаки ижоди, мумтоз, замонавий ва жаҳон адабиёти намуналарини (насрий, шеърий, драматик асар ёки улардан олинган парчани) фарқлайди ва таҳлил қила олади;

бадиий тасвир воситаларини фарқлай олади, уларни берилган матндан топиб, таҳлилда фойдалана олади;

асарда тасвирланган инсоний ҳис-туйғулар хусусида фикр юрита олади;

бадиий асарда акс этган воқеликни эстетик таҳлил қила олади;

асар қаҳрамонлари характерига хос бўлган фазилатлар ва хислатларга муносабат билдиради, баҳолай олади, уларни ҳозирги кун билан қиёслаб хулоса чиқара олади;

халқ оғзаки ижоди, мумтоз, замонавий ва жаҳон адабиётига оид асар ва унинг қаҳрамонларига ёзма ҳамда оғзаки тавсиф бера олади;

мусиқа ёки рангтасвир асари замиридаги бадиий жозибани ҳис қила олади ва сўз билан ифодалаб бера олади.

А2+

асарнинг ғоявий-бадиий хусусияти ва ёзувчи маҳоратини баҳолай олади;

адабий жанр имкониятларидан келиб чиқадиган бадиий-эстетик ҳодисаларга мустақил ва ижодий муносабат билдира олади.

асарларга аннотация, тақриз ҳамда кичик хабар, лавҳалар ёза олади.

B1

бадиий ижод намуналарини (насрий, шеърий, драматик асарни) ифодали ўқийди, уларнинг ижтимоий ҳамда бадиий-эстетик мазмун-моҳиятини тушунади, англайди ва идрок этади;

бадиий асар сюжетида акс этган нутқ типларини, тасвир, мулоҳазаларни ўзгаларга тушунтириб беради, тасвирланган воқеа-ҳодисалар, образлар тизимига муносабат билдиради;

шахс сифатида адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда тўғри ва тушунарли сўзлайди, ўз фикрини бошқаларга етказа олади;

халқ мақоллари, маталлари, афоризмлардан оғзаки нутқда ўринли фойдаланади;

шеърий матн ёки унинг парчасини ифодали ёд айта олади.

В1+

ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини ифодали ўқийди, шеърий санъат турлари, жанр хусусиятларини ажрата олади;

мусиқа ва ранг-тасвир асари замиридаги бадиий жозибани ҳис қилади ва уни сўз билан ифодалай олади;

адабиёт ва унинг муайян даври, жанри ҳақида кенг тушунча, тасаввурларини тушунтира олади;

асарларга аннотация, тақриз ҳамда кичик хабар, лавҳалар ёза олади.



3-§. Ўзбек тили фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

ўзбек тили (таълим ўзбек тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган

таълим муассасалари учун) фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Ўзбек тили фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг ўзбек тили фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 4-синф битирувчилари


А1+

Ўзбек тили фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Ўзбек тили фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг ўзбек тили фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари


А2+

Ўзбек тили фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси



Ўзбек тили чуқурлаштирилмаган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1

Ўзбек тили фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Ўзбек тили чуқурлаштирилган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1+

Ўзбек тили фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси


Ўзбек тили фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўзбек тили фанини ўқитишнинг мақсади:

ўқувчиларнинг ўқиш ва меҳнат жараёнида, жамоат жойларида турли нутқий вазиятларда мустақил равишда фикрини баён эта олиш, эшитилган ахборотни идрок этиш, воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириш;

ўзбек адабиётининг энг сара намуналари, ўзбек халқининг тарихий, маданий ҳаёти, жаҳон маданиятига ва миллий маданиятга ҳисса қўшган буюк алломалар ижодий меросини ўрганиш орқали миллий қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш малакасини ривожлантиришдан иборат.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўзбек тили фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:

ўқувчиларнинг кундалик ва касбга оид соҳаларда фаолият олиб бориши учун ўзбек тили фани бўйича ўзлаштирган билимларини мулоқот жараёнида қўллаш малакасини ривожлантирувчи нутқий компетенцияларни шакллантириш;

ўқувчиларнинг ўзбек тилида оғзаки ва ёзма саводхонлигини ривожлантиришга қаратилган лингвистик компетенцияларни шакллантириш;

ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимлари асосида ўзини ўзи мустақил ривожлантириш, эгалланган билим, кўникма ва малакасини турли вазиятларда қўллай олишга қаратилган таянч компетенцияларни шакллантиришдан иборат.



Ўзбек тили фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Нутқий компетенция (тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш, ёзиш):

А1

содда саволлар ва гаплар, суҳбатларни тинглаб тушуна олади;

берилган матнни (бадиий асардан парча, шеър) ўқиб тушуна олади;

матн (топишмоқ, мақол, эртак, кичик ҳикоя, шеър) таркибидаги янги сўзлар маъносини луғат ёрдамида тушуна олади;

содда саволларга жавоб бера олади, маълумот сўрай олади;

ўзи, оиласи, яшаш жойи, дўстлари, танишлари ҳақида гапира олади;

мамлакатимиз рамзлари ва байрамлари, анъаналари ҳақида гапира олади;

аудио-видео воситалар ёрдамида эшиттирилган сўзлар ва гаплар маъносини тушуниб, гапира олади;

топишмоқ, тез айтиш, эртак ва кичик ҳикояларни ўқиб тушунади, мазмунини сўзлаб бера олади;

ўзбек тилида ўзлаштирилган 600 та сўзни нутқида қўллай олади;

ўрганилган мавзу доирасида ўз фикрини 6 - 8 та гап билан изчил баён қила олади;

сўзларни бўғинларга ажратиш ва бўғин кўчириш қоидаларига амал қилган ҳолда ёза олади;

ўрганилган сўзлар ва содда гапларни, табрикнома, хат, сўровнома маълумотларини тўғри ёза олади;

25 - 30 сўздан иборат диктант матнини ҳуснихат талаблари асосида ёза олади.

А1+

саволлар ва гапларни, эшиттирилган қисқа матн, суҳбат, қўшиқ ва шеърларни тушуна олади;

сўзларни бўғин кўчириш қоидаларига амал қилган ҳолда ёза олади;

халқ оғзаки ижоди (топишмоқ, мақол, тез айтиш, эртак) ва болалар адабиёти намуналаридан олинган ҳикоя, шеърларни ўқиб тушунади ва мазмунини сўзлаб бера олади, мавзу юзасидан ёшига мос тарзда қисқа тақдимот қила олади.

А2

аудио-видео воситалар орқали эшиттирилган хабарлар, оммабоп ва кундалик ҳаёт мавзусидаги янгиликларни тушуна олади;

ўрганилган мавзуларда ўзаро суҳбатлаша олади ва баҳсларда иштирок эта олади;

суҳбат жараёнида мурожаат этиш шаклларини, муомала одоби (этикет) элементларини тўғри қўллай олади ва фикрга муносабат билдира олади;

суҳбатдошининг гапини бўлиш, суҳбатга қўшилиш ва унга аниқлик киритиш, нутқини секинлаштиришга ундаш воситаларидан фойдалана олади;

оммабоп материалларни (газета, шахсий ва электрон хатлар) ўқиб тушунади ва мазмунини сўзлай олади;

ўрганилган матнлар асосида 1300 та сўзни нутқида қўллай олади;

матнни (бадиий асардан парча, ҳикоя, хабар) бир дақиқада 70 - 75 сўз тезлигида ўқий олади;

70 - 80 сўздан иборат матн асосида диктант; 90 - 100 сўзли матн асосида баён ёза олади; 11 - 15 гап ҳажмида матн туза олади;

айрим иш қоғозларини (ариза, таржимаи ҳол, эълон, тушунтириш хатини) ёза олади.

А2+

кўрган ёки эшитган воқеа-ҳодисани, ҳикоя, эртак, матн мазмунини гапириб бера олади, унга муносабат билдира олади;

ўзбек тилига хос нутқ товушларини тўғри талаффуз қила олади.

В1

шахсий қизиқишлари ва касбига оид ахборот ва маълумотларни тинглаб тушуна олади;

ижтимоий ва касбга йўналтирилган мавзулардаги оммабоп суҳбатларни, баҳс-мунозараларни тушуна олади, эркин суҳбатлаша олади, ўз режаларини тушунтира олади;

баёний ва тавсифий матнлар туза олади, матнни кенгайтириб, қисқартириб сўзлаб бера олади;

касбий мавзуларда тақдимот қила олади, ўқилган ва кўрилган асар ҳақидаги таассуроти ва унга муносабатини баён қила олади;

ўзбек тилида фаол қўлланадиган 1500 та сўзни ва 50 дан ортиқ ибораларни нутқида қўллай олади;

90 - 100 сўздан иборат матн асосида диктант ёза олади, 2 - 2,5 бет ҳажмида ижодий матн туза олади.

В1+

Касбий мавзуларда тақдимот қила олади, ўқилган асар ва фильм ҳақидаги таассуроти ва муносабатини баён қила олади;

маъмурий иш қоғозлари, мутахассисликка оид ички ҳужжатлар, ҳисоботлар ва бошқа ёзма топшириқларни имло қоидалари асосида тўғри ёза олади;

касб-ҳунарга оид луғат минимумини, ўзбек тилининг миллий-маданий лексикасини, маънодош, шаклдош, услубий бўёқдор сўзларни нутқда тўғри қўллай олади.


2. Лингвистик компетенция (фонетика, графика, орфоэпия, орфография, лексика, грамматика ва услубият):

А1

ўзбек тилининг нутқ товушларини тўғри талаффуз қила олади ва ҳуснихат талаблари асосида ёза олади;

фикрни баён қилиш учун зарур бўлган содда грамматик воситаларни оғзаки ва ёзма нутқда тўғри қўллай олади;

содда гаплар туза олади.

А1+

инкор, тасдиқ ва буйруқни ифодаловчи воситаларни оғзаки ва ёзма нутқда тўғри қўллай олади;

содда матн туза олади.

А2

ўзбек тилидаги мустақил сўзлар, уларнинг ясалиши ва морфологик шаклларини нутқда тўғри қўллай олади;

гапларни маъноли бўлакларга ажрата олади;

гапларда тиниш белгиларни тўғри қўллай олади;

грамматик атамаларни нутқда тўғри қўллай олади;

ясама (содда, қўшма, жуфт) сўзлар ва бошқа тиллардан ўзлашган сўзларни оғзаки ва ёзма нутқда қўллай олади;

сўзларнинг ёзилиши, грамматик воситаларнинг сўзларга қўшилиши билан боғлиқ имло қоидаларини билади ва уларни нутқда қўллай олади.

А2+

касб-ҳунарга оид лексикани оғзаки ва ёзма нутқда тўғри қўллай олади;

ўзбек тилидаги ёрдамчи сўзлар ва уларни ўзаро боғловчи воситаларни нутқда қўллай олади;

содда гаплар таркибида уюшиқ бўлаклар, ажратилган бўлаклар, кириш сўзларни тўғри қўллай олади.

В1

касб-ҳунарга оид луғат минимуми, ўзбек тилининг миллий-маданий лексикасини нутқда тўғри қўллай олади;

мураккаблашган содда ва қўшма гапларни, қўшма гапларни боғловчи воситаларни билади;

ўзбек тилининг сўзлашув, бадиий, оммабоп, расмий нутқ услубларини билади;

маъмурий иш қоғозлари, мутахассисликка оид ички ҳужжатлар, ҳисоботларни тўғри ёза олади.

В1+

Мутахассислик соҳасидаги матнлар ва суҳбатлар мазмунини, атамалар маъносини тушуна олади;

мураккаблашган содда ва қўшма гапларни, қўшма гапларни боғловчи воситаларни фарқлай олади;

мутахассисликка оид мавзуларда маърузалар қила олади;

битирув малакавий иши ва унинг қисқа мазмунини ёза олади.



4-§. Рус тили фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларида рус тили фанини ўрганиш босқичлари

(таълим рус тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган

таълим муассасалари учун)

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Рус тили фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг рус тили фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 4-синф битирувчилари


А1+

Рус тили фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Рус тили фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг рус тили фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари


А2+

Рус тили фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Рус тили чуқурлаштирилмаган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1

Рус тили фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Рус тили чуқур ўрганиладиган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1+

Рус тили фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси



Рус тили ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида рус тили фанини ўқитишнинг мақсади:

ўқувчиларнинг ўқиш ва меҳнат жараёнида, жамоат жойларида турли нутқий вазиятларда рус тилида мустақил равишда фикрини баён эта олиш, рус тилида эшитилган ахборотни идрок этиш, воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириш;

адабиётнинг энг сара намуналари, жаҳон маданиятига ва миллий маданиятга ҳисса қўшган буюк алломалар ижодий меросини ўрганиш орқали миллий қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш малакасини ривожлантиришдан иборат.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида рус тили фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:

ўқувчиларнинг кундалик ва касбга оид соҳаларда фаолият олиб бориши учун рус тили фани бўйича ўзлаштирган билимларини мулоқот жараёнида қўллаш малакасини ривожлантирувчи нутқий компетенцияларни шакллантириш;

ўқувчиларнинг рус тилида оғзаки ва ёзма саводхонлигини ривожлантиришга қаратилган лингвистик компетенцияларни шакллантириш;

ўқувчиларнинг билимлари асосида ўзини ўзи мустақил ривожлантириш, эгалланган билим, кўникма ва малакасини турли вазиятларда қўллаш компетенцияларини шакллантиришдан иборат.



Рус тили фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Нутқий компетенция

А1

содда йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;

савол ва таъкидловларни, таниш матндаги аутентик нутқни тушуна олади;

содда саволлар туза олади ва уларга жавоб бера олади;

яшаш жойи, оиласи, дўстлари ва танишлари ҳақида маълумот бера олади;

ўзини таништира олади, ёқтирган ва ёқтирмаган нарсалари ҳақида сўзлаб бера олади;

таниш мавзуларда қисқа хабар бера олади;

бир дақиқада 30 - 35 та сўзни овоз чиқариб тўғри ўқий олади;

шахсий содда хабарларни ёза олади;

шахсий маълумотлар (исми ва отасининг исми, яшаш манзили ва ҳоказо) билан содда сўровномани тўлдира олади;

шеър ва ҳикоялар, қўшиқларни, таниш матндаги аутентик нутқни тушуна олади.

А1+

халқ оғзаки ижоди (топишмоқ, мақол, тез айтиш, эртак) ва болалар адабиёти намуналаридан олинган ҳикоя, шеърларни ва улардан берилган парчаларни ўқиб тушунади ва мазмунини сўзлаб бера олади.

А2

ўз эҳтиёжлари ва қизиқишларига боғлиқ бўлган гап ва ибораларни тушуна олади;

керакли маълумотни тегишли манбалардан топа олади;

оммавий ахборот воситаларида чоп этилган қисқа хабар ва кичик мақолаларни, расмий хатларнинг асосий турларини, техник қурилмалар, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва ҳоказолардан фойдаланиш юзасидан берилган йўриқномаларни тушуна олади;

содда иборалар орқали нарса-буюмлар ва ўзига тегишли нарсаларни қиёслай олади;

коммуникатив вазиятларда ўзаро суҳбатга кириша олади;

содда иборалар ёрдамида одамлар, жойлар ва буюмларни тасвирлай олади;

кундалик турмушини, таржимаи ҳолини ёза олади.

A2+

кундалик мавзулардаги муҳим маълумотларни тушуна олади;

турли оммавий вазиятларда мулоқотга кириша олади;

олдиндан режалаштирилган таниш мавзулар юзасидан қисқа мулоқотга кириша олади;

тадбир, воқеа-ҳодиса ҳақида қисқа маълумотлар бера олади;

режалар, тадбирлар, одатлар, мақсадларни ифодалай олади;

фактларга асосланган матнларда, масалан, брошюралар, рекламалар, газета эълонларидан, веб-сайтлардан керакли маълумотларни топа олади;

баъзи нотаниш сўзларнинг маъносини матнга қараб аниқлай олади;

оғзаки хабар ёза олади.

В1

оммавий ахборот воситаларидаги хабарларни тушуна олади;

касбий соҳага оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тушуна олади;

асосий расмий иш қоғозларининг турларини билади ва улар ҳақида қисқача ахборот бера олади.

В1+

қисқа ҳажмли матнларни рус тилидан ўзбек тилига таржима қила олади;

кундалик ҳаётий фаолиятда ва шахсий эҳтиёжига зарур бўлган маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва веб-сайтлардан топа олади;

касбий соҳаси бўйича қисқача тақдимот тайёрлашни билади.


2. Лингвистик компетенция

А1

рус тилининг барча товушларини аниқ талаффуз қила олади;

мулоқот вазиятларида мантиқий урғу, интонация моделларини фарқлайди, оддий грамматик шакллар ва синтактик тузилмалардан тўғри фойдалана олади;

воқеа ва ҳодисаларни тасвирлашда, ҳикояларни баён қилишда гапларни тўғри кетма-кетликда боғлай олади;

коммуникатив вазиятларда луғатлардан ўз ўрнида тўғри фойдалана олади;

байналмилал сўзлар ва бошқа тилдан олинган ўзлаштирма сўзларни тушуна олади ва ўз ўрнида ишлата олади.

А1+

коммуникатив вазиятларда оддий грамматик шакллар ва синтактик тузилмалардан фойдалана олади;

феъл шакллари ва ўрганилган содда пайт равишларидан фойдаланиб, гапларни тўғри боғлай олади, ҳикоялар ҳамда воқеаларни баён қила олади.

А2

сўз ясашнинг турли усулларини фарқлай олади;

содда боғловчилар ёрдамида сўз бирикмалари ва қўшма гапларни боғлай олади;

феъл шакллари ва содда пайт равишларидан фойдаланиб, гапларни тўғри боғлай олади, ҳикоялар ҳамда воқеаларни тўғри кетма-кетликда таърифлай олади.

А2+

коммуникатив вазиятларда асосий грамматик тузилмаларни тўғри қўллай олади.

В1

сўз танлаш тамойиллари ва сўз қўллаш меъёрларини билади;

касб соҳасига оид сўз, сўз бирикмаларидан ўринли фойдаланиб, ҳикоя қила олади;

бадиий, публицистик, илмий ва расмий услубларнинг асосий хусусиятларини билади ва матнда уларни маъноларидан аниқлай олади.

В1+

турли нутқий вазиятларда эркин мулоқотга кириша олади;

ўқилган ва тингланган матн, кўрилган расм, тасвир асосида кичик ҳикоя тузади ва баён ёза олади.



5-§. Тарих фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларида тарих фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-синф битирувчилари


А1

Тарих фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Тарих фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 5-синф битирувчилари


А1+

Тарих фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларнинг 9-синф битирувчилари


А2

Тарих фанини ўрганишнинг таянч даражаси (энг қадимги даврдан XX аср бошларигача)


Тарих фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари


А2+

Тарих фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси.


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


В1

Тарих фанини ўрганишнинг таянч даражаси давом эттирилади (XX аср бошларидан ҳозирги кунгача бўлган давр). Тарих фанини ўрганишнинг умумий даражаси.


Тарих фани чуқурлаштирилиб ўрганиладиган академик лицей битирувчилари


В1+

Тарих фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси.


Тарих ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тарих фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

Ўқувчиларда тарихий онг ва тарихий тафаккурни шакллантириш, дунё халқлари ҳамда кўп миллатли халқимизнинг тарихи ва бугунги кунига, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини тарбиялаш;

ўқувчиларга давлатчилигимиз тарихи жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми эканлигини англатиш;

ўқувчиларда таянч ва тарих фанига оид умумий ва кучайтирилган компетенцияларни шакллантиришдан иборатдир.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тарих фанини ўқитишнинг вазифалари:

Ўқувчиларга давлатчилигимиз тарихи жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми эканлигини англатиш;

аждодларимизнинг маънавий мероси ва жасоратларидан ибрат олишга, уларга муносиб ворис бўлишга ўргатиш;

ўқувчиларни тарихий воқеаларни идрок этишга йўналтириш орқали уларнинг ўзлигини англаш, шахс сифатида камол топишига ёрдам берадиган тушунчалар, миллий, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборат.



Тарих фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Тарихий воқеликни тушуниш ва уни мантиқий изчилликда тушунтира олиш компетенцияси

А1

тарихда йил ҳисобини билади;

тарихга оид муҳим факт, воқеа ва жараёнлар ҳақида маълумот бера олади;

ўз фикр ва қарашларини баён этишда тарихий билимларидан фойдалана олади.

А1+

тарихий жараёнларни кўргазмали тушунтира олади.

А2

тарихда давр ва йил ҳисобини билади;

тарихий-географик макон ҳақида маълумот бера олади;

Ўзбекистон ва жаҳон тарихининг энг қадимги давридан XX аср бошларига қадар инсоният тарихида муайян из қолдирган муҳим воқеа ва жараёнлар ҳақида маълумот бера олади;

ўзбек халқининг шаклланиш босқичларини тушунтириб бера олади;

ўрганилган тарихий даврларга муносабат билдириб, хулоса чиқара олади;

давлатларнинг ташкил топиши, ҳудуди, аҳолиси ва бошқарув тартибларини тушунтира олади;

ўзбек халқининг маданияти, маънавияти, дунёвий ва диний қадриятларининг равнақ топиши, уларнинг жаҳон цивилизациясига таъсири ҳақида маълумот бера олади;

мамлакатимиздаги тарихий-меъморий обидалар ҳамда илм-фан, давлатчилик ривожига ҳисса қўшган тарихий шахслар ҳақида маълумот бера олади.

B1

тарихий-географик макон ҳақида маълумот бера олади;

Ўзбекистон ва жаҳон тарихининг XX аср бошларидан бугунги кунга қадар бўлган инсоният тарихида муайян из қолдирган муҳим воқеа ва жараёнлар ҳақида маълумот бера олади;

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий жараёнлар ҳақида маълумот бера олади;

Ўзбекистон давлатининг тинчликни асраш сиёсати, ташқи сиёсий фаолияти ҳақида маълумот бера олади;

ўрганилган тарихий даврларга муносабат билдириб, хулоса чиқара олади;

давлатларнинг ташкил топиши, ҳудуди, аҳолиси ва бошқарув тартибларини тушунтира олади;

мустақиллик йилларида ўзбек халқининг маданияти, маънавияти, дунёвий ва диний қадриятларининг ҳамда илм-фан, давлатчилик ривожига ҳисса қўшган мутафаккирлар номларининг тикланиши ҳақида маълумот бера олади;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг ривожланиши ҳақида маълумотларни тушунтира олади.

тарихий воқеалар натижаси юзасидан муносабат билдиради, умумлаштиради, баён қилади ва хулоса чиқаради;

B1+

Ўзбекистон ва жаҳон тарихининг энг қадимги давридан бугунги кунга қадар инсоният тарихида муайян из қолдирган муҳим воқеа ва жараёнлар ҳақида маълумот бера олади;

тарихнинг даврларини таққослай олади, таҳлил қилади, баҳолайди ва хулоса қилади, ёзма маълумот бера олди;

воқеа ва жараёнларни тарихий давр нуқтаи назаридан таҳлил қилади, баҳо беради, хулоса чиқаради, муносабат билдиради.

давлатларнинг ташкил топиши, давлат шакли, давлатдаги ижтимоий-иқтисодий-сиёсий жараёнлар, ички ва ташқи муносабатлар, ҳарбий салоҳият, инсоният цивилизациясида тутган ўрни ҳақида ёзма маълумот бера олади;

тарих фанидан олган билимларини бошқа фанлар билан боғлай олади.


2. Тарихий манба ва адабиётлар билан ишлаш компетенцияси

А1

тарихий иллюстрациялар асосида ҳикоялар туза олади;

фикрини тарихий хариталар ва қўшимча материаллар (видеофильм, слайдлар) ёрдамида тушунтира олади.

А2

энг қадимги даврдан XX аср бошларигача кечган тарихий воқеликни баён қилишда муҳим бўлган тарихий топономик атамалар мазмунини тушунтира олади

қўшимча адабиёт ва манбалардан фойдалана олади;

тарихий-бадиий асарлар, ОАВларида берилаётган маълумотларга тарихий билимлари асосида муносабат билдира олади.

В1

XX аср бошларидан бугунги кунгача кечган тарихий воқеликни баён қилишда муҳим бўлган тарихий топономик атамалар мазмунини тушунтира олади;

тарихий жараён ва воқеалар ҳақида маълумот беришда қўшимча адабиёт ва манбалардан фойдалана олади;

тарихий-бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларида берилаётган маълумотлардан фойдаланишда ва уларга муносабат билдиришда ахборот маданиятига риоя қилади.

B1+

тарихий манбаларни мустақил ўрганади, мавзуга оид қўшимча маълумотлар тўплай олади, хулосалар чиқаради, баҳолайди, мустақил фикр билдиради;

мавзу юзасидан тарихий адабиётларни мустақил танлай олади, мустақил ишлар ва тақдимотлар тайёрлай олади;

ўз оиласининг шажарасини туза олади.



6-§. Давлат ва ҳуқуқ асослари (Ҳуқуқшунослик) фани


Умумий ўрта таълим муассасаларида давлат ва ҳуқуқ

асослари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

ҳуқуқшунослик фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумтаълим мактабларининг 8-синф битирувчилари


А1

Давлат ва ҳуқуқ асослари фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Давлат ва ҳуқуқ асослари фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Давлат ва ҳуқуқ асослари фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2+

Давлат ва ҳуқуқ асослари фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1

Ҳуқуқшунослик фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Давлат ва ҳуқуқ асослари ва ҳуқуқшунослик

фанларини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Давлат ва ҳуқуқ асослари ва ҳуқуқшунослик фанларини ўқитишнинг мақсади:

давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқувчиларга ҳуқуқий билимлар бериш орқали уларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий тафаккурни шакллантириш;

ўқувчиларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, уларда таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантиришдан иборат

ўқувчиларда таянч ҳуқуқшунослик фанига оид умумий компетенцияларни шакллантиришдан иборатдир

Давлат ва ҳуқуқ асослари ва ҳуқуқшунослик фанларини ўқитишнинг асосий вазифаси:

ўқувчиларда конституциявий бурч, мажбуриятларни билиш ва уларга риоя қилиш кўникмасини ҳосил қилиш;

ўқувчиларда ўз хатти-ҳаракатларини белгиланган меъёрлар доирасида тартибга солиш ва бошқара олишни тарбиялашдан иборат.



Умумий ўрта таълими муассасаларида давлат ва ҳуқуқ

асослари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

ҳуқуқшунослик фани бўйича таълим муассасалари

битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари


1. Ҳуқуқий онгга эга бўлиш компетенцияси

А1

Конституция, давлат, ҳуқуқ, бурч, мажбурият, фуқаро, инсон, қонун, ахлоқ, одоб каби ҳуқуқий тушунчаларнинг мазмунини била олади;

ҳуқуқ ва ҳуқуққа зидлик ҳақида маълумот бера олади;

ахлоқ ва ҳуқуқ қоидаларини билади;

бола ҳуқуқлари, вояга етмаганлик, меҳнат ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи каби тушунчаларнинг мазмунини била олади.

А2

Жамият, давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши, ҳуқуқбузарлик ва уларнинг белгилари ҳақида маълумот бера олади;

инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини билади;

ҳокимият ва унинг бўлиниш принциплари, белгилари, фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат ва унинг асосларини тушунтира олади;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик, меҳнат, маъмурий ва жиноят қонунчилигида белгиланган вояга етмаганларга оид ҳуқуқларни ва чекловларни билади;

Ўзбекистон Республикасининг процессуал қонунчилигида белгиланган вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини билади;

ҳуқуқ соҳалари ҳақида маълумотга эга бўлади;

ҳуқуқий воқеа ва ҳодисаларни идрок қилади, тушунади, тушунтириб бера олади;

кундалик фаолиятида вужудга келадиган турли вазиятларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри баҳолаб, мақбул қарор қабул қила олади.

A2+

ҳуқуқ манбаларини билади;

вояга етмаганлар билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини тушунтира олади;

ҳуқуқий воқеа ва ҳодисаларни идрок қилади, тушунади, тушунтириб беради.

B1

жамият, давлат, ҳуқуқ, ҳуқуқ соҳалари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти ва белгиларини тушунтира олади;

халқаро умумэътироф этилган конвенцияларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бера олади;

давлат органлари ва муассасаларига мурожаат қилиш тартиби ва қоидаларини билади;

танлаган касбининг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот бера олади;

ўз касбига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашни билади.


2. Ҳуқуқий маданиятли бўлиш компетенцияси

А1

ахлоқ ва ҳуқуқ қоидаларига амал қилади;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган ҳуқуқларини ҳурмат қилади;

ҳуқуқий кўникма ҳосил қилади;

ҳуқуқий масалалар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда кичик маиший битимларни туза олади.

А2

вояга етмаганларга оид қонунчиликда белгиланган меъёрларга риоя этади;

ўқувчиларнинг онги ва тафаккурида инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятларига риоя қилиш рефлекси шаклланади (кундалик фаолиятига айланади);

ўз хатти-ҳаракатларини ҳуқуқ талабларига мослаштиради;

қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қила олади;

коррупцияга қарши тоқатсизликни намоён эта олади.

A2+

ҳуқуқий қоидаларни бажаради, ҳуқуқий муносабатларда иштирок этади;

ҳуқуқий воқеа ва ҳодисаларга муносабат билдиришда ҳуқуқий маданиятини намоён эта олади.

B1

фуқаролик бурчлари ва мажбуриятларини англайди, уларга риоя қилади;

ҳуқуқ манбаларидан фойдалана олади;

ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қила олади;

ҳуқуқий воқеа ва ҳодисаларга оид тўғри хулоса чиқара олади;

коррупциянинг жамият ҳаётида салбий оқибат эканлиги тўғрисидаги тушунчаларни билади, унга қарши курашишга оид ҳуқуқий нормалар асосида коррупцияга қарши курашишни ҳис қила олиш кўникмасига эга бўлади;

жамият ва давлат ҳаётидаги сиёсий жараёнларда фаол иштирок этади;

ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини амалга оширишда тўғри қарор қабул қила олади.



7-§. Иқтисодий билим асослари фани


Умумий ўрта таълими муассасаларида Иқтисодий билим

асослари ўқув фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг

9-синф битирувчилари


А1

Иқтисодий билим асосларини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Иқтисодий билим асослари ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта таълим муассасаларида иқтисодий билим асослари фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

ўқувчиларда иқтисодий саводхонликни ва иқтисодий маданиятни шакллантириш;

ижтимоий-иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган муайян ҳаётий вазиятларда энг мақбул ечим топа олиш ва тўғри қарор қабул қилишга ўргатишдан иборат.

Умумий ўрта таълим муассасаларида иқтисодий билим асослари фанини ўқитишнинг асосий вазифаси:

ўқувчиларда кундалик фаолиятда қўллаш, фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун зарур бўлган иқтисодий билимларни шакллантириш;

табиий-моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва асраб-авайлаш, онгли равишда касб танлашга йўналтиришдан иборат.



Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Иқтисодий саводхонлик компетенцияси

А1

асосий иқтисодий тушунчаларнинг мазмун ва моҳиятини зарур вазиятларда баён қилиб бера олади;

иқтисодиётга оид асосий атамаларни ҳаётий ва таълимий вазиятларда ўз ўрнида, оғзаки ёки ёзма нутқда қўллай олади;

иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни шахс ва жамият манфаатлари нуқтаи назаридан таҳлил қила олади;

бозор иқтисодиётининг амал қилиши қонуниятларини тушунтира олади;

одатий ва ноодатий ҳаётий ва таълимий вазиятларда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларга мақбул ечим топа олади;

асосий миллий ва халқаро даражадаги иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилишда моделлар, диаграммалар, жадваллар, чизмалар, иқтисодий хариталар каби иқтисодий таҳлил воситаларидан ўринли фойдалана олади;

иқтисодий таълимга оид билимларини бошқа фанлар билан боғлай олади.


2. Иқтисодий маданиятга эга бўлиш компетенцияси

А1

Ўз ихтиёридаги иқтисодий ресурсларга мақбул равишда эгалик қилади, улардан самарали фойдаланади ва тасарруф эта олади;

ижтимоий неъматларга тежамкор ва оқилона муносабатда бўлади;

иқтисодий фаолияти жараёнида экология ва атроф муҳит муҳофазасига устувор муносабатда бўлади;

истеъмолчи ҳуқуқлари, бурчлари ва мажбуриятларини билади ва уларга амал қилади;

шахсий иқтисодий манфаатларини жамият манфаатлари билан уйғунликда рўёбга чиқариш усул ва воситаларини билади;

мавжуд иқтисодий ва таълимий вазиятларни тўғри баҳолай олади, энг мақбул ечим топа билади;

иқтисодий муносабатларга амалдаги қонунчилик доирасида кириша олади.



8-§. Математика фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида

Математика фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумтаълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Математика фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Математика фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1+

Математика фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Математика фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Математика фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари


А2+

Математика фанини ўрганишнинг кучайтирилган

таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Математика фанига чуқурлаштирилмаган

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари


В1

Математика фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Математика фанига чуқурлаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари


В1+

Математика фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси


Математика ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида математика фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

Ўқувчиларда кундалик фаолиятда қўллаш, фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун зарур бўлган математик билим ва кўникмалар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш;

жадал тараққий этаётган жамиятда муваффақиятли фаолият юрита оладиган, аниқ ва равшан, танқидий ҳамда мантиқий фикрлай оладиган шахсни шакллантириш;

миллий, маънавий ва маданий меросни қадрлаш, табиий-моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва асраб-авайлаш, математик маданиятни умумбашарий маданиятнинг таркибий қисми сифатида тарбиялашдан иборат.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида математика фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:

Ўқувчилар томонидан математик тушунчалар, хоссалар, шакллар, усуллар ва алгоритмлар ҳақидаги билим, кўникмалар эгалланишини таъминлаш;

инсон камолоти ва жамият тараққиётида математиканинг аҳамиятини англаш, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, кундалик ҳаётда математик билим ва кўникмаларни муваффақиятли қўллашга ўргатиш;

ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантирган ҳолда, мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантириш;

фанлар интеграциясини инобатга олган ҳолда ўқувчиларда, миллий ва умуминсоний қадриятларни, креативликни шакллантириш ҳамда онгли равишда касб танлашга йўналтиришдан иборат.



Математика ўқув фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Математика мазмунига оид умумий компетенция

А1

берилган сонларни ва энг содда касрларни ўқийди, ёзади, таққослай олади, тартибга солиб, турли кўринишларда тасвирлай олади;

содда сонли ифоданинг қийматини оғзаки ва ёзма ҳисоблай олади;

содда амалий, матнли ва мантиқий масалаларни еча олади;

текислик ва фазодаги содда геометрик фигураларни тасаввур қилади, танийди ва тасвирлай олади;

объектларни хоссалари бўйича тартиблайди ва содда комбинациялар туза олади;

содда амалий ҳолатларда тайёр жадвалларга маълумотлар кирита олади, энг содда диаграммалар шаклида тасвирлай олади.

А1+

арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалаларни еча олади;

бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалаларни еча олади;

содда амалий вазиятларда комбинаторик ва мантиқий масалаларни еча олади;

электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топади, фойдалана олади.

А2

натурал, бутун ва рационал сонларни ўқийди, ёзади, таққослай олади, тартибга солиб, турли кўринишларда тасвирлай олади;

фоизлар, пропорциялар ва касрларга оид содда амалий масалаларни еча олади;

ифодаларнинг йиғиндиси, кўпайтмаси, бутун кўрсаткичли даражалар, содда радикаллар, содда тригонометрик ифодаларни ўз ичига олган формулалар бўйича аниқ ва тақрибий арифметик ҳисоб-китоблар ҳамда айний алмаштиришларни бажариб, амалда қўллай олади;

содда кетма-кетликлар (жумладан, арифметик ва геометрик прогрессиялар) ва функцияларни таний олади ҳамда таҳлил қила олади;

текисликда фигураларнинг хоссалари, геометрик алмаштиришлар, вектор ва координаталар усулларидан фойдаланиб масалаларни еча олади, содда тасдиқларни исботлай олади;

содда фазовий жисмларни ва уларнинг таркибий қисмларини тасаввур қилади, шарҳлай олади, сиртларининг юзалари ва ҳажмларини тайёр формулалардан фойдаланиб ҳисоблай олади;

содда комбинаторик масалаларни еча олади;

амалий вазиятларда ҳодисаларнинг рўй бериш-бермаслик имкониятларини ҳисоблай олади ва баҳолай олади.

А2+

сонларнинг бўлиниш муносабатига, Дирихле ва математик индукция принципларига, жуфт-тоқликка оид ностандарт масалаларни еча олади;

айниятларга, кўпҳадларга, тенгламалар ва тенгсизликларга оид ностандарт масалаларни еча олади;

учбурчаклар ҳақидаги классик теоремалардан ва мураккаб бўлмаган ясси фигуралар хоссаларидан фойдаланиб геометрик масалаларни еча олади;

графаларга, тўпламлар, объектларнинг такрорсиз комбинацияларига оид масалаларни еча олади;

содда амалий вазиятларда рўй берадиган ҳодисаларнинг эҳтимолликларини топа олади, рўй бериш-бермаслик имкониятлари бўйича таққослай олади;

турли манбалардан маълумотларни излаб топади, дастлабки ишлов бера олади.

B1

комплекс сонларни ўз ичига олган содда сонли ифоданинг қийматини ҳисоблай олади;

формулалар бўйича аниқ ва тақрибий арифметик ҳисоб-китобларни ва айний алмаштиришларни бажара олади;

ўрганилган турлардаги тенгламалар ва тенгсизликларни ҳамда уларнинг системаларини аниқ ва тақрибий еча олади;

турли усулларда берилган функцияларнинг хоссаларини аниқлай олади, элементар функциялар графикларини тасвирлай олади;

мураккаб бўлмаган вазиятларда дифференциал ва интеграл ҳисоб усулларидан фойдалана олади;

ўрганилган ясси ва фазовий фигуралар хоссалари, геометрик алмаштиришлар, вектор ва координаталар усулларидан фойдаланиб амалий ва ўқув масалаларни еча олади, содда геометрик тасдиқларни исботлай олади;

содда тасодифий ҳодисаларнинг моделларини қура олади ва таҳлил қила олади;

мулоҳазалар ва предикатлар ҳисоби, тўпламлар назарияси, комбинаторикага оид амалий ва ўқув масалаларни еча олади.

B1+

сонлар назариясига оид масалаларни еча олади;

ностандарт тенглама ва тенгсизликларни еча олади;

содда функционал ва дифференциал тенгламаларни еча олади;

ўрганилган ясси ва фазовий фигуралар комбинацияларига оид геометрик масалаларни еча олади;

комбинаторикага оид ностандарт масалаларни еча олади;

амалий вазиятларда рўй берадиган айрим ҳодисалар ва жараёнларнинг моделларини қура олади ва таҳлил қила олади;

содда амалий вазиятларни графалар ёрдамида моделлаштира олади.


2. Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаши)

А1

маълум математик фактлар ва содда мантиқий қонунлар асосида хулоса келтириб чиқара олади, рост ва ёлғон тасдиқларни фарқлай олади;

зарур ҳолларда содда ҳисоблаш воситаларини қўллай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда масаланинг ечимини топиш режасини туза олади, тузилган режа асосида ишлай олади ва ўз фаолиятини тўғрилай олади;

математикани ўрганиш жараёнида ўзида ижобий ҳиссиётларни шакллантира олади;

мустақил равишда ўз билимларини мустаҳкамлай олади.

А1+

ўқитувчи билан ҳамкорликда ўқув ва амалий ҳолатларда мақсадни ифодалай олади;

ўқитувчи билан ҳамкорликда ностандарт ва қизиқарли масаланинг ечимини топиш режасини туза олади, тузилган режа асосида ишлай олади ва ўз фаолиятини тўғрилаб олади.

А2

Масалалар ечишда, назарий тасдиқларни асослашда исботлашнинг содда кетма-кетлигини туза олади, мулоҳазаларнинг мантиқий тўғрилигини баҳолай олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар, алгоритмлар, маълумотлар манбаларини ва зарур ҳолларда ҳисоблаш воситаларини қўллай олади;

ўрганилаётган математик вазиятда билишнинг асосий усулларидан (масалан, классификация, анализ, синтез, аналогия, умумлаштириш) фойдалана олади;

масала ечимига ижодий ёндаша олади, ечимга яқинлашиш даражасини ва олинган натижани баҳолай олади ҳамда зарур ҳолларда ўз фаолиятини тўғрилай олади;

мустақил равишда ўз билимларини оширади, янги ғояларни яратади ва қабул қила олади.

А2+

ностандарт математик ҳолатларда классификация, анализ, синтез, аналогия, умумлаштириш, дедукция ва индукция усулларидан фойдалана олади;

қабул қилинган мезонларга асосан ўз фаолияти самарасига баҳо бера олади.

B1

мураккаб бўлмаган ҳодиса ва жараёнларни математик моделлаштира олади;

ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув ва амалий масала ечишда қўллай олади;

стандарт вазиятларда классификация, анализ, синтез, аналогия, умумлаштириш, дедукция ва индукция усуллари ёрдамида стратегик, рефлексив ва эвристик тафаккур юрита олади.

B1+

ностандарт вазиятларда классификация, анализ, синтез, аналогия, умумлаштириш, дедукция ва индукция усуллари ёрдамида стратегик, рефлексив ва эвристик тафаккур юрита олади.



9-§. Информатика ва ахборот технологиялари фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

информатика ва ахборот технологиялари ўқув фанини

ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-синф битирувчилари


А1

Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синф битирувчилари


A1+


Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўрганишнинг кучайтирилган

бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Информатика ва ахборот технология фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари


А2+

Информатика ва ахборот технология фанини ўрганишнинг кучайтирилган

таянч даражаси


Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари

битирувчилари


B1

Информатика ва ахборот технология фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Информатика ва ахборот технологияларга ихтисослаштирилган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


B1+

Информатика ва ахборот технология фанини кучайтирилган умумий даражаси


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари

ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади - ўсиб келаётган авлодни замонавий ахборот технология воситалари билан ишлаш малакалари, мустақил, мантиқий ва алгоритмик фикрлаш қобилиятини ривожлантиришдан иборат ва олган билимларини ҳаётда татбиқ этишга ўргатишдан иборат.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари таълимининг асосий вазифалари:

ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари ва уларни амалиётда қўллаш ҳақида билимлар бериш;

компьютерда масалалар ечиш технологиялари ва асосий босқичларини кетма-кетликда тўғри бажара олиш;

алгоритмик тузилмаларни, алгоритмлаш ва дастурлаш асослари ҳақида билим бериш;

компьютернинг дастурий таъминоти ва уларнинг имкониятларини ажрата билиш ҳамда амалиётда қулай олишга ўргатиш;

ўқувчиларни ақлий ривожлантириш, уларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, мантиқий фикрлаш қобилиятини шакллантириш;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини ўргатиб бориш орқали уларда умуминсоний қадриятларга риоя этишни ривожлантиришга қаратилган ва таълим­тарбия олишнинг кейинги босқичларида давом эттиришлари учун зарур бўлган таянч компетенцияларни шакллантириш.



Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари

битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари


1. Ахборотларни излаш ва электрон воситаларда йиғиш компетенцияси

А1

Информатика фани ва унинг ривожланиш тарихини билади;

компьютерни тўғри ишга туширади ва ўчира олади;

компьютерда ишлашда хавфсизлик қоидалари ва гигиена талабларига риоя этади;

компьютернинг асосий қурилмалари ва уларнинг вазифаларини билади, улардан фойдалана олади;

ахборот манбаларидан турли кўринишдаги ахборотларни излаб топади ва йиға олади;

операцион тизимнинг элементларидан фойдалана олади. Содда график муҳаррири ва унинг имкониятларини билади;

излаб топилган график ахборотларни сақлайди ва фойдалана олади;

матн муҳаррири ва процессори фарқини, уларнинг имкониятларини билади, излаб топилган матнли ахборотларни сақлайди ва фойдалана олади;

матн процессорининг белги, сўз, сатр, хатбоши, матн, блок, саҳифа тартиб рақами каби тушунчаларини билади, амалда қўллай олади.

A1+

Ахборотларни кодлашга доир содда мисоллар келтира олади, амалий машқларни бажара олади;

компьютернинг асосий ва қўшимча қурилмалари ҳамда уларнинг вазифаларини билади, улардан фойдалана олади;

матн процессорининг саҳифада устунлар, гипермурожаат, колонтитул, экранни суратга олиш каби имкониятларини амалда қўллай олади.

А2

Ахборотлар устида бажариладиган амалларга оид вазифаларни бажара олади;

ахборотга оид ўлчов бирликларини билади;

компьютер техникаси ва воситаларининг ривожланиш тарихи, тараққиёт даврлари ва авлодларини билади;

ахборот технологияларининг ички ва ташқи омиллари, мультимедиа технологиялари ҳақида билимга эга бўлади;

электрон манбаларидан турли кўринишдаги ахборотларни излаб топади ва компьютерда йиға олади;

Интернетда ишлашни таъминловчи дастурлар ва уларнинг имкониятларини билади;

тақдимот тайёрлаш ва лойиҳалашни билади;

электрон почта ва ахборотларни ҳимоя қилиш имкониятларидан фойдалана олади;

компьютерларнинг арифметик ва мантиқий асосларини билади ва уларга оид содда амалий масалаларни еча олади;

турли саноқ тизимларида содда амалий масалалар еча олади;

электрон жадвалларда турли ахборотларни сақлай олади.

А2+

Ахборотларни кодлаш ва декодлашга оид амалларни бажара олади;

ахборот ўлчов бирликларига оид масалаларни ҳал эта олади;

компютерларнинг арифметик ва мантиқий асосларига оид амалий масалаларни ҳал эта олади;

турли саноқ тизимларида амалий масалалар еча олади.

B1

Ахборот ресурсларидан мақсадли излаш ва саралаш вазифаларини бажара олади;

ахборотларни архивлаш дастурлари имкониятларини билади, амалиётда қўллай олади;

ахборотлашган жамият, ахборот системалари ҳақида тасаввурга эга бўлади;

мультимедиа тизимлари ҳақида билимга эга бўлади, амалиётда қўллай олади;

график объектлар ва уларни компьютерда тасвирлаш усуллари, компьютер графикаси ва унинг турлари ҳақида билимга эга бўлади;

тасвирларни график ускуналар ёрдамида тўплашни билади, амалиётда қўллай олади;

маълумотлар омборини яратиш ва бошқаришда қўлланиладиган дастурлар ҳақида билимга эга бўлади;

касбий соҳаларда қўлланиладиган амалий дастурлар ҳақида билимга эга бўлади.

В1+

Ахборотга оид моделлар, техник воситалар ва ахборот ресурслари ҳақида мисоллар келтира олади;

замонавий дастурлаш тиллари ва уларнинг таснифини билади;

ўзининг соҳасига йўналтирилган амалий дастурлар имкониятлари ҳақида билимга эга бўлади ва улардан фойдалана олади.


2. Ахборотларни электрон воситаларда қайта ишлаш ва сақлаш компетенцияси

А1

Содда график муҳаррирда содда чизма ва расмлар ҳосил қила олади;

график муҳаррир имкониятларидан фойдаланиб амаллар бажара олади;

матн процессорида шрифт, хатбоши ва саҳифа форматларидан фойдалана олади;

матн кўринишидаги ахборотларни матн муҳаррири ва процессорига киритишни, таҳрир қилишни ва сақлашни бажара олади;

матн процессорида ҳужжатга расмлар, чизмалар, жадваллар, формулалар жойлаштира олади ва форматлай олади;

матн процессори ёрдамида ижодий ишлар ва содда ҳужжатларни тайёрлай олади.

А1+

Содда график муҳаррири ёрдамида мураккаб бўлмаган расм ва тасвирлар чиза олади, улар устида график муҳаррир имкониятларидан фойдаланиб амаллар бажара олади;

матн процессорида саҳифага устунлар, гипермурожаат, диаграмма, колонтитул, ёзув, экран суратини жойлаштира олади, уларни таҳрир қилиш ва форматлаш имкониятларини қўллай олади.

А2

Операцион тизим ёки махсус дастурлар ёрдамида файлларни архивлай олади;

тақдимот слайдларини ҳосил қилади, уларга мультимедиа элементларини татбиқ эта олади;

электрон жадвалларда электрон жадвал имкониятларидан фойдаланиб ҳужжатлар ҳосил қила олади;

электрон жадвал элементлари устида форматлаш амалларини бажара олади;

электрон жадвалларда маълумотлар омбори ва диаграммалар ҳосил қилиб, турли амалларни бажара олади;

электрон жадваллар функцияларидан фойдаланиб содда ҳисоблашларни бажара олади;

ахборот ҳажми, узатиш тезлиги билан боғлиқ масалаларни, ахборотларни қайта ишлашни мустақил бажара олади;

компьютерда масалалар ечиш босқичларига оид содда амалий масалаларни ҳал эта олади;

турли масалаларни ечишга оид алгоритмлар туза олади;

дастурлаш тилларидан бирида масалаларни ечишга доир содда дастурлар туза олади;

медиа-саводхонлик билимига эга бўлади;

электрон почта, Интернет ва бошқа ресурслардан олинган ахборотларни таҳрир қила олади;

Wеb-саҳифа кўринишида содда ахборот ресурсларини тайёрлай олади.

А2+

Электрон жадвал функцияларидан фойдаланиб математик, физик ва иқтисодий йўналишларда ҳисоблашни ва мантиқий масалаларни ҳал эта олади;

таркибий Wеb-саҳифа кўринишида ахборот ресурсларини тайёрлай олади;

дастурлаш технологияси имкониятларидан фойдаланиб содда дастурий таъминот ҳосил қила олади.

B1

Компьютерларнинг арифметик ва мантиқий асосларига оид амалий масалаларни ҳал эта олади;

турли мавзуларда мультимедиа имкониятлари қўллаб, тақдимотларни мустақил равишда тайёрлай олади;

растрли график муҳаррир ёрдамида расм ва фотосуратларни қайта ишлай олади;

турли кўринишдаги ахборотларни мос дастурий таъминот ёрдамида тасвирлаш, сақлаш, қайта ишлаш вазифаларини мустақил ҳал эта олади;

оммавий, таълимий ахборот ресурсларидан фойдалана олади, уларни керакли кўринишга келтириш учун қайта ишлашга оид амалларни бажара олади;

компьютер вируслари ва ахборот хавфсизлиги муаммоларини ҳал эта олади;

web-сайт кўринишидаги ахборотларни қайта ишлай олади;

махсус амалий дастурлар ёрдамида маълумотлар омбори ва сўровлар ҳосил қила олади ва ҳисоботлар тайёрлай олади;

турли масалаларни ечишга оид алгоритмлар туза олади;

объектга йўналтирилган дастурлаш тилларидан бирида масалаларни ечишга доир дастурлар туза олади.

В1+

Растрли ва векторли график муҳаррир ёрдамида тасвирларни қайта ишлай олади;

махсус амалий дастурлар ёрдамида маълумотлар омбори, сўровлар ва шакллар ҳосил қила олади, ҳисоботлар ва содда макрослар тайёрлай олади;

амалий дастурий таъминот ва дастурлаш тили имкониятларидан фойдаланиб мультимедиали ресурс тайёрлай олади.


3. Ахборотларни электрон воситалар орқали узатиш компетенцияси

А1

Ахборот ташувчи воситалар ёрдамида ахборотларни узатиш имкониятларидан фойдалана олади.

А1+

Махсус дастур ёки усул ёрдамида локал тармоқ орқали турли шаклда сақланган ахборотларни узата олади.

А2

Ахборот ўлчов бирликлари ва узатиш тезлиги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда узатиладиган ва олинадиган ахборотлар ҳажмини ҳисоблай олади;

электрон почта орқали ахборот узата олади ва қабул қила олади;

ахборот узатиш ва қабул қилишда одоб-ахлоқ меъёрлари, ахборот хавфсизлиги, медиа-саводхонлик талабларига риоя қилади.

А2+

Ахборот ўлчов бирликлари ва узатиш тезлиги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда узатиладиган ва олинадиган ахборотлар ҳажмини кичрайтириш имкониятларидан фойдалана олади.

В1

Ахборотни узатишнинг энг самарали усулларини амалда қўллай олади;

ахборот узатишда Интернет ва унинг хизматларидан самарали фойдалана олади;

ахборот хавфсизлигини таъминлайдиган усуллардан фойдаланиб ахборот узата олади;

матн ва жадвал процессорлари, тақдимот дастурлари ёрдамида ҳужжатларни почта орқали узата олади.

В1+

Ахборот алмашишнинг дастурий таъминотини созлаш асосида электрон тармоқлар имкониятларидан фойдалана олади;

матн ва жадвал процессорлари, тақдимот дастурлари ёрдамида ҳужжатларни ахборот ресурси сифатида сайтга жойлаштира олади.



10-§. Физика, Астраномия фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

Физика. Астрономия ўқув фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари


А1

Физика фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Физика ўқув фани чуқур ўқитиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари


А1+

Физика фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Физика фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Физика ўқув фани чуқур ўқитиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2+

Физика фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Физика, астрономия ўқув фанларига чуқурлаштирилмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1

Физика, астрономия фанларини ўрганишнинг умумий даражаси


Физика, астрономия ўқув фанларига чуқурлаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1+

Физика, астрономия фанларини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси


Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими

муассасаларида физика, астрономия ўқув фанини

ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида физика, астрономия фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

физика таълимининг фан-техника тараққиётида, ишлаб чиқариш соҳалари ва ҳаётда тутган ўрни ҳақида мантиқий фикрлай олиш қобилияти, ақлий ривожланиши, ўзини ўзи англаш салоҳиятини таркиб топтириш, уларда миллий, умуминсоний қадриятларни шакллантириш ҳамда ижтимоий ҳаёти ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши, улардан кундалик ҳаётларида фойдаланишга ўргатиш;

ўқувчиларда таянч ва физика фанига оид умумий компетенцияларни шакллантириш;

ўқувчиларнинг оламнинг физик манзарасига оид дунёқарашини кенгайтириш билан амалий фаолиятларини боғлаган ҳолда физик билимларни ҳаётга татбиқ эта олиш салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.

Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида физика, астрономия фанини ўқитишнинг вазифалари:

ўқувчиларда атроф оламни ўрганишга ишонч туйғуларни ҳосил қилиш, табиатдаги жараён ва ҳодисаларни кузатиш, таҳлил қилиш, физик ҳодисаларни ўрганишда асбоблардан тўғри фойдалана олиш, физик тушунча ва катталикларни математик формулалар билан ифодалай олиш, фан соҳасида эришилаётган ютуқлар, уларнинг амалиётдаги татбиқи орқали ўқувчиларнинг илмий дунёқарашларини ривожлантириш, келажакда инсониятни фан ва технологиялар ютуқларидан тўғри фойдаланишда фан ва техника ижодкорларига ҳурмат билан қараш, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш умумбашарий маданият элементларини тарбиялашдан иборат.



Физика, астрономия фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Физик жараён ва ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва тушунтириш компетенцияси

А1

Физик жараён ва ҳодисаларни кузата олади, уларнинг моҳияти ҳақидаги дастлабки тушунчаларни билади ва баён қила олади;

механик, иссиқлик, электр, ёруғлик, товуш ҳодисалари ва оддий механизмларга оид дастлабки тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятларни, боғланиш формулаларини билади ва улардан масалалар ечишда фойдалана олади.

А1+

Физик жараён ва ҳодисаларни онгли равишда кузата олади, уларнинг моҳиятини тушунтириб бера олади;

физик ҳодисаларга оид тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликларини, қонуниятларни, боғланиш формулаларини билади, амалиётда қўллай олади ва улардан кундалик турмушда фойдалана олади.

А2

Кузатиш натижаларини умумлаштиришда ва баён қилишда тегишли физик катталиклардан фойдалана олади ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлигини математик ифодалар кўринишида ёзади ва тушунтириб бера олади;

механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электр, оптика, атом ва ядро физикаси асосларига оид тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятлари, боғланиш формулаларини билади ва амалиётда фойдалана олади ва улардан кундалик турмушда фойдалана олади.

А2+

Кузатиш натижаларини умумлаштириб, уларнинг ўзаро боғлиқлигини математик ифодалар кўринишида ёза олади ва хулоса чиқара олади;

физик қонуниятлар ва уларнинг боғланиш формулалари асосида амалий тусдаги ва муаммоли масалаларни еча олади.

B1

Физик ва астрономик катталикларнинг Халқаро бирликлар системаси (СИ)ни, математик ифодаларини мантиқий боғлиқ ҳолда тушунади ва тушунтира олади;

механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электродинамика, тебранишлар ва тўлқинлар, оптика, атом ва ядро физикаси асосларига оид кенгайтирилган асосий тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятлар, боғланиш формулаларни билади ва уларни амалиётда қўллай олади.

Астрономик объектларнинг кўринма ҳаракатларини кузата олади, олган билимларини тушунтира олади;

олам тузилишининг гелиоцентрик тизими бўйича Қуёш тизимининг тузилишини баён қила олади;

осмон жисмларини ўрганиш орқали кашф этилган қонуниятларни ҳамда уларнинг аҳамиятини тушунади ва тушунтириб бера олади.

B1+

Физик ва астрономик катталикларнинг Халқаро бирликлар тизими (СИ)ни, математик ифодаларини мантиқий боғлиқ ҳолда тушунади ва тушунтира олади. Олинган назарий ва амалий билимлардан фан, техника ва кундалик турмушда фойдалана олади. Физик қонун, қоида ва қонуниятларнинг математик ифодасини бир шаклдан иккинчи шаклга ўтказа олади ва тушунтириб бера олади.

Физика бўлимларига оид кенгайтирилган асосий тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятларини таълим йўналишлари (классификацияси) бўйича амалиётда қўллай олади.

Астрономик объектларнинг кўринма ҳаракатларини кузатади, таҳлил қилади ва олган билимларини тушунтира олади;

олам тузилишининг гелиоцентрик тизими бўйича Қуёш тизимининг тузилишини баён қила олади;

осмон жисмлари, уларнинг кўринма ҳаракатини ўрганиш орқали кашф этилган қонуниятларни ҳамда уларнинг аҳамиятини тушунади ва тушунтириб бера олади. Тегишли қонунларга доир масалаларни еча олади.


2. Тажрибалар ўтказиш, физик катталикларни ўлчаш ва хулосалар чиқариш компетенцияси

А1

Амалий топшириқларни бажаради, тегишли физик катталикларни ўлчайди, натижаларини жадвал кўринишда ёзади ва хулосалар чиқара олади;

физик тушунча ва катталиклар бирликларини билади ва мазкур катталикни бошқа катталиклар билан формулалар орқали боғлай олади.

А1+

Тажриба ўтказа олади, тегишли физик катталикларни ўлчайди, натижаларини умумлаштиради, хулосалар чиқара олади;

физик катталикларни бир хил тизимга келтиришни билади, катталикларни формулалар орқали боғлайди ҳамда тушунтириб бера олади.

А2

Лаборатория тажрибаларини ўтказади, натижаларини жадвал ва график кўринишда тасвирлайди, хулосалар чиқара олади;

физик катталикларни бир хил тизимга келтиришни билади;

физик катталикларни ўлчашдаги хатоликларни ҳисоблай олади.

А2+

Бевосита аниқланадиган катталикларни физик асбоблар воситасида ўлчай олади ва билвосита аниқланадиган физик катталикларни ва уларни ўлчашдаги хатоликларни ҳисоблай олади.

B1

Мустақил равишда тажриба ўтказа олади ва олинган натижаларни солиштиради, натижаларини жадвал ва график кўринишда тасвирлай олади, тегишли хулосалар чиқара олади;

физик катталикларни аниқлаш усулларини билади.

Ойни кузатиш орқали унинг сирт объектлари (тоғлар, денгизлар ва кратерлар) ҳақида билимларга эга бўлади;

планеталарнинг коинот аппаратлари ёрдамида олинган суратлари орқали уларнинг сирт объектлари ҳақида хулосалар бера олади.

Назарий билимлар асосида осмон жисмларигача бўлган масофа, уларнинг ўлчами ва массасини ҳисоблашга доир масалалар еча олади.

B1+

Мустақил равишда тажриба қурилмаларини йиғади, тажриба ўтказа олади ва олинган натижаларни солиштира олади, таҳлил қила олади;

натижаларни жадвал ва график кўринишда тасвирлай олади ва тегишли хулосалар чиқара олади;

физик катталикларни аниқлаш усулларини билади.

Физик катталикларнинг бевосита ўлчанган ва билвосита ҳисоблаб топилган қийматларини солиштира олади, ўлчаш ва ҳисоблаш хатоликларини аниқлай олади;

физик катталикларни ўлчовчи асбобларнинг ишлаш принципини билади;

тадқиқотчилик хусусиятларини намоён қила олади.

Осмон жисмларини кузатиш орқали уларнинг сирт объектлари ҳақида билимларга эга бўлади;

Осмон жисмларининг коинот аппаратлари ёрдамида олинган суратлари орқали уларнинг сирт объектлари ҳақида хулосалар бера олади.


3. Физик билимлар ва асбоблардан амалиётда фойдалана олиш компетенцияси

А1

Физик тушунчалар, қоидалар, қонунлар ва формулалардан фойдаланиб содда масалаларни еча олади;

ўлчов асбоблари ва жиҳозлардан (секундомер, штангенциркуль, тарози, мензурка, динамометр, термометр, барометр, манометр ва шу кабилардан) фойдалана олади, физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилади.

А1+

Физик ҳодисаларга доир масалаларни еча олади;

физик ўлчов асбобларидан амалиётда ва кундалик турмушда фойдалана олади.

А2

Физик қонунлар ва формулалардан фойдаланиб амалий ва сифатга доир масалалар еча олади;

ўлчов асбоблари ва жиҳозлардан (психрометр, электрометр, амперметр, вольтметр, омметр, микрофон, лупа, кўзойнак ва шу кабилардан) фойдалана олади, физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилади.

А2+

Физик қонуниятлардан, ўлчов асбоблари ва жиҳозлардан амалиётда, техника ҳамда ҳаётий фаолиятда фойдалана олади;

физика асбобларининг ўлчаш хатолигини баҳолай олади.

B1

Физика фанининг назарий асосларини кундалик турмуш ва касбий соҳаларга татбиқ эта олади;

Фанга оид оддий даражадаги масалаларни еча олади.

ўлчов асбоблари, жиҳозлари ва ўқув воситаларидан (электрон тарози, анероид-барометр, люксметр, Гейгер ҳисоблагичи, трибометр, калориметр, Уитсон кўприги, товуш генератори, Томсон ғалтаги, спектроскоп, дифракцион панжара, лазер қурилмаси, ёруғлик манбалари, фотодиод, фотореле, фоторезисторлар, компьютер, видеопроектор ва шу кабилардан) фойдалана олади, асбобларнинг ўлчаш хатолигини баҳолай олади, физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилади.

Астрономик кузатиш асбоблари (телескоп, дурбин) тузилишини билади ва улардан фойдалана олади;

катта ва кичик айиқ юлдузларига таяниб олам қутбини топа олади;

олам қутбига кўра уфқнинг томонларини аниқлай олади;

жойнинг географик кенглигини билган ҳолда осмон жисмларининг баландлигини аниқлай олади.

B1+

Физика фанининг назарий асосларини кундалик турмуш ва касбий соҳаларига татбиқ эта олади;

Фанга оид ўртача даражадаги масалаларни еча олади.

Ўлчов асбоблари, жиҳозлари ва ўқув воситаларидан (электрон тарози, анероид-барометр, люксметр, Гейгер ҳисоблагичи, трибометр, калориметр, Уитсон кўприги, товуш генератори, Томсон ғалтаги, спектроскоп, дифракцион панжара, лазер қурилмаси, ёруғлик манбалари, фотодиод, фотореле, фоторезисторлар, компьютер, видеопроектор ва шу кабилардан) фойдалана олади, асбобларнинг ўлчаш чегараси ва хатолигини баҳолай олади, физик жиҳозларнинг ишлаш принципини тушунтириб бера олади, физика асбоблари билан ишлаш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилади.

Астрономик кузатиш асбоблари (телескоп, дурбин) тузилишини, ишлаш принципини билади ва улардан фойдалана олади;

Осмон жисмлари жойлашувига кўра олам қутбини топа олади;

олам қутбига кўра уфқнинг томонларини аниқлай олади;

жойнинг географик кенглигини билган ҳолда осмон жисмларининг баландлигини аниқлай олади.



11-§. Кимё фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

кимё ўқув фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта

таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синф битирувчилари


А1

Кимё фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Кимё ўқув фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синф битирувчилари


А1+

Кимё фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Кимё фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Кимё ўқув фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчилари


А2+

Кимё фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Кимё фани чуқурлаштирилмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1

Кимё фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Кимё фани чуқурлаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1+

Кимё фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

кимё ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кимё фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

ўқувчиларни бошқа фанлардан олган билимларига ва ҳаётий тажрибаларига таянган ҳолда кимё ўқув фанининг энг муҳим кимёвий тушунчалари ҳамда кимё ўқув хонасида ишлаш хавфсизлиги билан таништириш;

ўқувчиларда таянч ва кимё ўқув фанига оид умумий компетенцияларни шакллантириш;

табиатда содир бўладиган кимёвий ўзгаришларнинг маълум қонуниятлар асосида содир бўлишини, кимёвий элементлар, моддаларнинг хоссалари, тузилиши, таркиби, анорганик ва органик моддалардан кундалик турмушда фойдалана олиш ҳамда ижтимоий ҳаёти ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши, улардан кундалик ҳаётларида фойдаланишга ўргатишдан иборат.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кимё фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:

таълим-тарбия жараёнида кимё фани мазмунининг ҳозирги ижтимоий ҳаёт ва фан-техника тараққиёти билан боғлаш, буюк алломалар ва кимёгар олимларнинг кимё фани ривожига қўшган ҳиссалари билан таништириш;

табиатдаги кимёвий жараёнлар, ҳодисаларни кузатиш, таҳлил қилиш, анорганик моддаларнинг хоссалари, олиниш усуллари, уларга оид масалаларни ечиш, тажрибалар ўтказиш, энг муҳим анорганик ва органик моддаларнинг аҳамияти, кимёвий ишлаб чиқаришнинг экологияга таъсири ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларни ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятида амалий қўллай олиш компетенцияларини шакллантиришга йўналтириш.



Кимё фани бўйича умумий ўрта таълим ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Кимёвий жараён, ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва тушунтириш компетенцияси

А1

Кундалик турмушда содир бўладиган жараёнларни кузатиш орқали кимёвий жараёнлар, ҳодисалар ҳақидаги дастлабки тушунчаларни билади ва баён қила олади;

модда, унинг тузилиши, таркиби ва айрим хоссаларини билади;

кимёвий элемент, валентлик, формула, реакция турларини туза билади ва тушунтира олади;

кимёвий қонуниятлар, атом-молекуляр таълимот ҳақидаги дастлабки билимларни тушунтира олади;

энг муҳим анорганик бирикмаларнинг таркиби, олиниши, хоссалари, қўлланилишини билади ва уларни тушунтира олади;

уй-рўзғорда ишлатиладиган кимёвий моддалар билан ишлаш қоидаларини билади ва унга амал қилади.

А1+

Турли моддалар ҳажми, массаси, формуласини топишни, мавзу доирасида тажрибалар бажаришни, масалалар ечишни билади.

А2

Кимёвий элементлар даврий қонуни ва даврий жадвал, кимёвий боғланиш турлари, оксидланиш-қайтарилиш реакциялари, диссоцияланиш ва ион алмашиниш реакцияларини билади ва тушунтира олади;

металл, металлмасларнинг айрим вакилларининг хоссалари, олиниши ва қўлланилишини билади ва уларни тушунтира олади;

органик бирикмалар ҳақида умумий тушунчаларга эга, уларнинг аҳамияти, ишлатилиш соҳалари ҳақида билади ва тушунтира олади;

назарий билимлар асосида масалаларни еча олади ва тегишли лаборатория тажрибаларини бажара олади;

буюк алломалар ҳамда жаҳон кимёгар олимларининг кимё соҳаси ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида билади ва тушунтира олади.

А2+

Анорганик моддалар орасидаги боғланиш, реакциянинг охиригача бориш шартларини билади ва тушунтира олади.

B1

Умумий кимё, органик кимё курслари асосий қонуниятлари, назариялари ва органик бирикмаларнинг муҳим синфлари, уларнинг тузилиши, хоссалари, олиниши, биологик аҳамиятига оид билимларни билади, тушунади ва тушунтира олади;

органик билимларни кундалик турмушда ишлатиш соҳалари, озиқ-овқат маҳсулотлари таркиби ҳақида билади ва тушунтира олади;

B1+

Коллоид ва дағал дисперс системалар, эритмаларнинг концентрацияларга боғлиқлиги, оксидланиш-қайтарилиш реакциялари (молекулалараро, ички молекуляр, диспропорсия ва синпропорция реакциялари), уларнинг тенгламаларини тенглаштиришни ярим реакциялар усули ва кимёвий кинетика, реакция тезлиги ва унга таъсир этувчи омилларни билади ва тушунтира олади;

электролиз қонунлари, PН ва POНни аниқлаш, диссоцияланиш асослари, иссиқлик эффекти бўйича масалалар еча олади;

органик ва анорганик моддалар, улар орасидаги фарқни, уларнинг хоссалари молекуляр тузилишига боғлиқлигини тушунтира олади.


2. Элемент ва формулаларни кимёвий тилда ифодалаш компетенцияси:

А1

Кимёвий элемент, бирикмалар формуласини, номини ёзма ва оғзаки ифодалай олади;

кимёвий жараён ва ҳодисаларни кимёга тегишли терминлар асосида ифодалай олади;

кимёвий реакция турлари номлари, уларга оид тенгламаларни ёза олади.

А1+

Моляр масса, моляр ҳажм, Авогадро сони ўртасидаги боғлиқликни формулалар асосида тушунтиради ва ёзма ифодалай олади.

А2

Кичик ва катта давр элементларини, кимёвий боғланиш турларини ёзма ва оғзаки ифодалай олади;

кислота, ишқор, тузларнинг диссоцияланишини, ион алмашиниш тенгламаларини ёза олади.

А2+

Атомда электронларнинг поғоначалар бўйича жойлашишини ва даврий қонунни тушунтира олади;

модда кристалл панжаралари ва уларнинг бир-биридан фарқини изоҳлай олади.

B1

Органик бирикмаларнинг умумий ва оддий вакилини тузилиш формуласи, гамологлари, изомерларининг травиал, ИЮПАК, рационал номларини ёзма ва оғзаки ифодалай олади;

органик бирикмаларнинг физик ва кимёвий хоссаларини, уларнинг олинишига оид реакциялар тенгламаларини ёза олади;

моддаларни тозалаш усуллари, техника ва турмушда ишлатиладиган кимёвий моддалар билан ишлаш қоидаларини, улардан фойдаланишда экологик маданиятни билади ва амалиётда қўллай олади.

B1+

Атомларнинг тузилишидаги, реакцияларнинг механизмига кўра фарқларини ифодалай олади;

Органик бирикмалар синфларини формулалари орқали бошқа бирикмалардан ажрата олади, уларнинг кимёвий хоссаларини, лаборатория шароитида ва саноатда олиш усулларини тушунтира олади.


3. Кимёвий тажрибалар ўтказиш ва амалиётда қўллаш компетенцияси:

А1

Кимёвий моддалар, жиҳозлардан фойдалана олади;

Мактаб лаборатория жиҳозлари билан ишлаш хавфсизлик қоидаларини билади ва уларга амал қилади.

А1+

Эритмалар боби мавзуларига, кимёвий элементлар ва моддаларнинг эквивалентини топишга доир масалаларни еча олади;

ўрганилган мавзулар асосидаги лаборатория тажрибаларини бажара олади;

эритмалардан кундалик турмушда ҳаётий фаолиятда фойдалана олади;

А2

Анорганик бирикмаларнинг кимёвий хоссаларига оид содда турдаги масалаларни еча олади;

Ўзбекистонда олинадиган кимёвий хом ашёлар ва улар ҳақидаги маълумотларга эга бўлади ва ишлаб чиқариш жараёнлари, моддалардан фойдаланишда экологик маданиятни билади;

органик бирикмалар намуналари тўплами асосидаги турли органик маҳсулотлар ҳақида тушунчага эга;

кимёвий қонуниятлар асосида ўрганилганларидан кундалик турмушда, ҳаётий фаолиятда фойдалана олади.

А2+

Эритма турлари ва уларни тайёрлаш тажрибаларини амалда бажара олади;

кимёвий боғланиш ва оксидланиш-қайтарилиш реакциялари, элемент, бирикмаларнинг хоссаларига оид масалаларни еча олади.

B1

Органик ва умумий кимёга оид масалаларни еча олади, органик бирикмаларнинг лаборатория шароитида таркибини ўрганиш, уларни олиш ва хоссаларини ўрганишга оид амалий ва лаборатория машғулотлари тажрибаларини бажара олади;

кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳаллий экологик муаммоларни тушуна олади;

кимё фанининг назарий асосларини кундалик турмуш ва касби соҳаларга татбиқ эта олади.

B1+

тажрибаларни бажаришга доир жиҳозлар жамламасини мустақил тайёрлай олади;

амалий, лаборатория ишларидаги синтез тажрибаларни бажаради, мустақил хулоса ва изоҳлар ёза олади;

органик бирикмалардаги кимёвий боғланишнинг электрон назарияси, алканларда алмашиниш реакциясининг радикал механизми, галогенлаш реакциясининг энергетик баланси, нуклеофил реакциялар механизми, циклоалканлар, алкенлар, алкадиенлар, алкинлар, ароматик углеводородлар, углеводлар, юқори молекулали бирикмалар мавзулари асосида турли мураккабликдаги масалаларни еча олади;

кимёвий қонуниятлар асосида олган билимларидан ҳаётий фаолиятда фойдалана олади.



12-§. Биология


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

биология ўқув фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта

таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-синф битирувчилари


А1

Биология фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг биология фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синф битирувчилари


А1+

Биология фанини ўрганишнинг

кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Биология фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг биология фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари


А2+

Биология фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Биология фанига чуқурлаштирилмаган

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1

Биология фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Биология фанига чуқурлаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1+

Биология фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида

биология ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биология ўқув фанини ўқитишнинг мақсади: ўқувчиларга тирик организмларнинг тузилиши, кўпайиши, келиб чиқиши, хилма-хиллиги, ўзаро муносабатлари, муҳофазаси, табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги билимларни бериш, ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, мантиқий ва ижодий фикрлашини шакллантиришдан иборат.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биология ўқув фанини ўқитишнинг вазифалари:

асосий биологик тушунчалар, назариялар ва қонуниятлар билан таништириш;

тирик организмларнинг яшаш муҳитига мосланишларининг вужудга келиши механизмлари ҳақида маълумот бериш;

организмларнинг индивидуал ва тарихий ривожланишининг асосий босқичлари билан таништириш;

ўқувчиларни ўзларининг ва ўзгаларнинг саломатликларини сақлашга, соғлом турмуш тарзига риоя қилишга йўналтириш;

биология таълими мазмунининг ҳозирги ижтимоий ҳаёт ва фан-техника ютуқлари билан боғланишини таъминлаш асосида ўқувчиларни онгли равишда касб танлашга йўналтириш;

табиат ва унинг барча бойликларига оқилона муносабатда бўлиш фазилатларини ёш авлод онгига сингдириш;

биологик билимлар заминида маҳаллий ўсимлик ва ҳайвон турлари, селекция ютуқлари, қадимда яшаб ижод этган буюк алломалар ва ҳозирги олимларнинг биологияга оид ишлари билан таништириш орқали ўқувчиларни миллий истиқлол ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, биологиядан олган билимларини ҳаётда қўллай олиш компетенцияларини шакллантиришдан иборат.



Биология фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Биологик объектларни таниш, уларда борадиган жараёнларни тушуниш ва изоҳлаш компетенцияси

А1

Табиий объектларни танийди (ҳужайра, ўсимлик, ҳайвон, замбуруғ ва бактериялар, одам организми, тирик организмларнинг тузилиш даражалари), уларнинг тузилишидаги ўзига хосликларни англайди, биологик жараёнлар модда ва энергия алмашинуви, озиқланиш, нафас олиш, айириш, таъсирланиш, ўсиш, ривожланиш, кўпайиш, ҳаётий жараёнларнинг бошқарилиши моҳиятини ёрита олади, қиёслайди, умумий ва фарқли жиҳатларини аниқлай олади.

А1+

Тирик организмларнинг хилма-хиллигини билади, уларга хос белгиларни тасаввур қила олади, организмларга хос белгиларни қиёслай олади, умумий ва фарқли жиҳатларини тушунтириб бера олади.

А2

Атамалар, хусусий ва умумбиологик тушунчалар, биологик қонунларнинг мазмун-моҳиятини билади ва таснифлай олади, мавзулар юзасидан вужудга келган муаммоларини англай олади, муаммони ҳал этиш мақсадида ғояларни илгари сура олади, ўз фикрини баён эта олади ва асослайди, тушунчаларни таҳлил қила олади, умумлаштириб, муаммони ҳал этиш юзасидан хулосалар чиқара олади.

Биологик ахборотларнинг турли манбалари (дарслик, ўқув қўлланмаси, илмий-оммабоп адабиётлар, биологик луғатлар, энциклопедиялар, электрон-ахборот таълим ресурслари ва ҳоказолар) билан ишлай олади, керакли маълумотларни ажрата олади, маълумотларни таҳлил қилади ва амалда қўллай олади.

А2+

Генетика асосларидан олган назарий билимларини амалиётга қўллаш юзасидан масала ва машқлар еча олади ва уларни амалда қўллай олади.

В1

Биология фанидаги кашфиётларнинг аҳамияти, тирик табиатнинг қонуниятлари, биологик хилма-хиллик ҳақида, атамалар, хусусий ва умумбиологик тушунчалар, қонунлар, назариялар, гипотезаларнинг мазмун-моҳиятини тушунади, ўз фикрини баён эта олади ва асослайди, тушунчаларни таҳлил қилади, умумлаштиради, хулосалар чиқара олади.

Биологик объект, ҳодиса, жараёнлар (тур - асосий систематик бирлик; тур мезонлари; эволюциянинг ҳаракатлантирувчи кучлари: ирсий ўзгарувчанлик, яшаш учун кураш, табиий танланиш; эволюция натижалари: турларнинг хилма-хиллиги, организмларнинг турли муҳит шароитларига мосланувчанлиги)нинг ўзига хос жиҳатларини кўргазмали воситалар асосида танийди, моҳиятини тушунган ҳолда ёзма, оғзаки тавсифлай олади.

Тирик организмларнинг ўзаро ва ташқи муҳит билан муносабатларини, организмларга экологик омилларнинг таъсирини, экосистема ва унда организмларнинг ўзаро муносабатлари, озиқ занжири, озиқ тўри, биосфера - глобал тизим; биосферада модда ва энергиянинг даврий айланишини, биосферада инсоннинг ролини, экологик муаммоларни, экосистемаларда инсон фаолиятининг оқибатларини тушунади, моҳиятини ёритиб бера олади.

Ахборотларнинг турли манбалари (дарслик, ўқув қўлланмаси, илмий-оммабоп адабиётлар, биологик луғатлар, энциклопедиялар, электрон-ахборот таълим ресурслари ва ҳоказолар) билан ишлай олади, керакли маълумотларни ажрата олади, маълумотларни таҳлил қилади ва амалда қўллай олади.

В1+

Тирик табиатнинг қонуниятлари, биологик хилма-хиллик, хусусий ва умумбиологик тушунчалар, биологик қонуниятларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бера олади ва биологиядан олган билимларини ҳаётда қўллай олади.


2. Биологик объектларда борадиган жараёнларни кузатиш, тажрибалар ўтказиш ва хулоса қилиш компетенцияси

А1

Мактаб тажриба майдонида ва синф хоналарида ўстирилаётган ўсимликларни танийди, мактабнинг тирик бурчагидаги ва табиатдаги ҳайвонларни кузата олади. Тажриба майдонларида ўстирилаётган ўсимликларда тажрибалар ўтказа олади ва хулосалар чиқара олади. Биология хонасида мавжуд дидактик ва тарқатма материаллар, лаборатория жиҳозлари билан ишлай олади, вақтинчалик препарат тайёрлай олади ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни билади.

А1+

Мактаб тажриба майдонида ўстирилаётган ўсимликлар ва унинг органларидан гербарий тайёрлай олади, умуртқасиз ҳайвонлардан коллекциялар тўплаш йўлларини билади ва уларни изоҳлай олади, тайёрланган коллекцияларни тушунтира олади ва хулосалар чиқара олади.

А2

Биологик объектларда борадиган жараёнлар, тирик организмларнинг мосланиши ва тарқалишини ўрганиш учун тажриба ва кузатишларни аниқ мақсад ва режа асосида олиб боради, маълумотлар тўплайди, натижаларни қайд этади, олинган натижаларни таҳлил қила олади, умумлаштиради, хулоса қила олади.

А2+

Табиатда организмларнинг мосланиши ва тарқалиши юзасидан олиб борилган кузатишлар асосида уларни ҳимоя қилиш йўлларини билади ва тушунтира олади.

В1

Атроф муҳит билан тирик организмларнинг узвийлиги ва ўзаро алоқаси, экологик шароитга кўра тирик организмларнинг мосланиши ва тарқалишини ўрганиш учун табиатда кузатиш ва тажрибаларни аниқ мақсад ва режа асосида тизимли тарзда олиб бора олади, маълумотлар тўплайди, натижаларни қайд этади, хулоса чиқариш ва расмийлаштириш ишларини амалга ошира олади.

Дидактик ва тарқатма материаллар, лаборатория жиҳозлари, кимёвий реактивлар билан ишлай олади, экотизимларнинг озиқ занжирини туза олади, табиатда ва биология ўқув хонасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилади.

В1+

Биологик объект, ҳодиса, жараёнлар устида аниқ мақсад ва режа асосида тажриба ва кузатишларни тизимли тарзда олиб бора олади, муайян мавзулар юзасидан лаборатория машғулотларини мустақил равишда бажаради, олинган натижаларни таҳлил қила олади.


3. Соғлом турмуш тарзи ва экологик компетенция

А1

Табиатда ўзини тутишнинг асосий қоидалари ва соғлом турмуш тарзи асосларини билади, ўзининг ва ўзгаларнинг соғлиғини асраш қоидаларини билади ва ўз организмини назорат қила олади.

А1+

Саломатликни асраш ва табиатда ўзини тутишнинг асосий қоидаларини, организмни чиниқтириш йўлларини билади ва унга амал қила олади.

А2

Одамда учрайдиган ирсий касалликлар ва уларнинг олдини олиш ҳақидаги маълумотларни билади;

юқумли ва сурункали касалликларнинг олдини олиш мақсадида гигиеник ва рационал овқатланиш қоидаларини, организмларда паразитлик қиладиган ҳайвонларнинг ривожланиш циклини ўзлаштирган ҳолда уларга қарши кураш усулларини билади, юқтирмаслик чора-тадбирларини қўллай олади, заҳарли ўсимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг олдини ола олади, турли омиллар ва ҳайвонлар томонидан жароҳатланганда, шамоллаганда, куйганда, офтоб ва совуқ урганда, суяк ва пайлар шикастланганда, сувга чўкканда биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини қўллай олади;

кун тартибига риоя қилади, жисмоний меҳнат ва ақлий фаолиятни уйғун равишда амалга ошириш йўлларини тушунади, инсон саломатлигига экологик омилларнинг ижобий ва салбий таъсирини, зарарли одатларнинг оқибатларини таҳлил қилиб изоҳлай олади;

таълим муассасаси ва маҳаллаларда ободонлаштириш борасида олиб бориладиган ижтимоий фойдали тадбирларда фаол қатнашади, биология хонаси ва тирик табиат бурчагида хона ўсимликларини, мактаб тажриба ер майдончасида маданий ўсимликлар ва уй ҳайвонларини парваришлайди ва кўпайтиришни бажара олади;

табиат ва бошқа инсонлар билан муносабатда ўз хатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқара олади, табиат гўзалликлари ва биологик объектларини эстетик жиҳатдан баҳолай олади.

А2+

Экологик омилларнинг табиатга ва инсон саломатлигига ижобий ва салбий таъсирларини изоҳлайди ва уларни ўзгаларга тушунтира олади.

В1

Соғлом турмуш тарзи меъёрларига риоя қилади, ўзининг ва ўзгаларнинг соғлиғини асраш ва қадрлаш, организмидаги ўзгаришларни назорат қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний меҳнат ва ақлий фаолиятни уйғун равишда амалга оширишнинг аҳамиятини билади;

экологик маданият асослари: инсоният ва табиатнинг узвийлиги, инсон саломатлигига экологик омилларнинг таъсири, табиатда инсон фаолиятининг ижобий ва салбий оқибатларини таҳлил қила олади, табиат ва бошқа кишилар билан муносабатда ўз хатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқара олади;

табиат ва унинг бойликларини асраш, қадрлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва уни кўпайтиришда иштирок эта олади.

В1+

Табиат - инсон - жамият муносабатларини англаган ҳолда соғлом турмуш тарзи меъёрларини тушунтириб, унга амал қилиш йўлларини очиб бера олади;

сайёрамиздаги глобал, минтақавий ва маҳаллий экологик муаммоларни англаб, уларни ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этади.



13-§. Табиат ва география (Амалий география) фани


Умумий ўрта таълим муассасаларида табиат ва география,

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида амалий

география ўқув фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Табиат фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Табиат фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчилари


А1+

Табиат фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

География фанини ўрганишнинг таянч даражаси


География фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2+

География фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Амалий география фанига чуқурлаштирилмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1

Амалий география фанини ўрганишнинг умумий даражаси


Амалий география фанига чуқурлаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари


В1+

Амалий география фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларида Табиат, география ва амалий география

фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида Табиат ва география ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

ўқувчиларда таянч ҳамда Табиат ва география ўқув фанига оид умумий компетенцияларни шакллантиришдан иборат;

жамият ва табиатнинг ўзаро боғлиқлиги, географик объектлар, жараён ва ҳодисалар, Ер юзининг табиий манзараси, табиатдан оқилона фойдаланиш, Ер юзидаги глобал экологик муаммолар ҳақида фикр-мулоҳаза юритишга ўргатиш, табиатни қадрлаш ва муҳофаза қилиш, олган назарий билимларини амалда қўллаш маҳоратини шакллантириш;

ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий фаолиятларини умумлаштириб бориб, географик билимларни ҳаётга татбиқ эта олиш салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантириш.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида Табиат ва география фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:

ўқувчиларда атрофимиздаги оламга, ўз Ватанига муҳаббат ҳиссини уйғотиш, табиатни асраш ва муҳофаза қилиш, назарий билимларини амалда қўллаш малакаларини шакллантириш, табиатни кузатиш, таҳлил қилиш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни таркиб топтириш ҳамда ижтимоий ҳаёт ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши, ҳозирги замон талаблари, таълим соҳасидаги жаҳон андозалари ва миллий ривожланиш манфаатларига мос келадиган тафаккур ва билимларни эгаллаши, шу билан бирга улардан кундалик ҳаётларида фойдалана олишга ўргатишдан иборат.



Табиат ва география фанидан умумий ўрта ва амалий

география фани бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари


Табиат ва география ўқув фани бўйича таълим олувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарлича даражаси ҳамда таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари:


1. Табиий, ижтимоий-иқтисодий жараён ҳамда ҳодисаларни кузатиш, аниқлаш, тушуниш ва тушунтириш компетенцияси:

А1

Қуёш тизимидаги сайёраларнинг номларини айта олади;

Ер юзидаги табиий жараён ва ҳодисаларни кузатади ва айта олади;

тун ва кун, йил фасллари алмашинишини кузатади ва айтиб бера олади;

кундалик ҳаётда об-ҳавонинг ўзгаришини маҳаллий белгиларга қараб аниқлай олади, термометр ёрдамида ҳаво ҳароратини ўлчай олади;

уфқ томонларини компас ва маҳаллий белгиларга қараб аниқлай олади;

Ўзбекистон Республикаси ва унинг вилоятлари табиати ҳақида билади ва айта олади.

А1+

Ер юзи табиатининг вақт давомида ўзгариши ва ривожланиши ҳақида билади ва айта олади.

А2

Географик қобиқ ва унинг таркибий қисмлари - литосфера, гидросфера, атмосфера ва биосферада кечадиган табиий ҳодиса ҳамда жараёнларнинг моҳиятини англайди, тушунади ва тушунтира олади;

табиий ҳодиса ва жараёнларни кундалик ҳаётда турли асбоблар (компас, термометр, барометр, флюгер ва б.) ёрдамида ўлчаш ва аниқлашни бажара олади;

материклар, океанлар, Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг табиий шароити ва ресурсларига тавсиф бера олади, уларнинг ҳудудий хусусиятларини таҳлил қилади ва ўзаро таққослай олади;

Ер юзи табиатининг хилма-хиллигини келтириб чиқарувчи асосий географик омил ва қонуниятларни билади, англайди, мисоллар билан изоҳлай олади;

жаҳон хўжалиги, дунёнинг йирик минтақа ва давлатлари, Ўзбекистоннинг иқтисодий географик районлари ва вилоятлари, Ўзбекистонга яқин жойлашган мамлакатларга комплекс иқтисодий-географик тавсиф бера олади, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таққослай олади;

аҳоли ва ишлаб чиқаришнинг жойлашувига таъсир этувчи географик омилларни айта олади ва мисоллар билан изоҳлай олади;

аҳоли динамикаси ва таркиби, замонавий демографик жараёнлар, урбанизация ва аҳоли миграциясининг моҳиятини тушунади ва таҳлил қила олади;

дунёнинг сиёсий харитаси, унинг тузилишини тушунади ва тушунтира олади;

географик билимлар асосида табиий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараён ва ҳодисаларга доир амалий топшириқларни еча олади.

А2+

Географик қобиқ ва унинг таркибий қисмларида кечадиган табиий ҳодиса ҳамда жараёнларнинг моҳиятини билади, тушунади, тушунтира олади ва мисоллар билан ўз ўлкаси табиатида намоён бўлиш ҳолатларини тавсифлай олади;

табиий, иқтисодий-ижтимоий ҳодиса ва жараёнларнинг турли ўлчам ва катталикларини (ҳарорат, ёғин миқдори, аҳоли сони ва ҳоказоларни) тасвирловчи графикларни туза олади;

статистик маълумотлардан фойдаланиб, жадвал ва диаграммаларни туза олади ва уларни таҳлил қила олади;

турли маълумот манбаларидан фойдаланган ҳолда ҳудудларнинг комплекс тавсифини мустақил равишда туза олади;

ишлаб чиқариш тармоқ ва корхоналарини ҳудудий ташкил этиш омил ва қонуниятларини айта олади, алоҳида тармоқ ёки корхоналар мисолида уларни изоҳлай олади.

B1

Ер юзи табиатига фазовий (ташқи) ва сайёравий (ички) омилларнинг таъсирини тушунади ва тушунтира олади;

географик қобиқнинг асосий қонуниятлари - бир бутунлик, модда ва энергия алмашинуви, ритмиклик, зоналлик, азоналлик, баландлик минтақаланишини билади;

глобаллашув таъсирида жаҳон хўжалиги, дунёнинг геосиёсий тузилишида рўй бераётган ўзгаришларни билади ва таҳлил қилади, уларни мисоллар билан изоҳлай олади;

инсониятнинг глобал муаммолари ҳақида тушунчага эга бўлади;

жаҳоннинг йирик минтақалари ва турли давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир этувчи географик омилларни тушунади ва тушунтиради;

Марказий Осиё ва Ўзбекистоннинг замонавий геосиёсий ва геоиқтисодий ўрнини билади.

B1+

ҳозирги замоннинг долзарб муаммолари - сув, энергетика, озиқ-овқат, хом ашё муаммоларининг моҳиятини тушунади ва тушунтира олади, уларнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда турли кўринишда намоён бўлишларини мисоллар билан изоҳлай олади;

Ўзбекистон миллий иқтисодиётида амалга ошираётган ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар, минтақавий сиёсатнинг ҳудудлар, жумладан ўзи яшайдиган жойдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларига таъсирини билади.


2. Географик объектлар, жой номларини тўғри қўллай олиш компетенцияси:

А1

Ўзи яшайдиган жой (маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳар) номларини билади, у ердаги географик объектларнинг (тоғ, текислик, сув ҳавзалари ва бошқаларнинг) номланишини оғзаки ва ёзма равишда тўғри қўллай олади;

Ўзбекистондаги вилоят ва шаҳарларнинг номларини айта олади ва тўғри ёза олади.

А1+

Жой номларининг ўзига хос мазмун ва тарихий аҳамиятга эга эканлигини айта олади.

А2

Материклар, қитъалар ва океанларнинг ўрганилиш тарихи ва унинг географик объектлар номларида акс этганлигини айта олади;

табиий географик ўлкалар, давлатлар, пойтахт ва йирик шаҳарларнинг номларини айта олади ва тўғри ёза олади;

географик объектлар номларининг ўзига хос маъно-мазмунини тушунтира олади, ўзи яшайдиган жой (ҳудуд)нинг топонимикасини айта олади.

А2+

Давлатлар, уларнинг пойтахти ва йирик шаҳарлари, Ўзбекистондаги айрим туман ва шаҳарлар, табиий географик объектларнинг тарихда турли номланганлигини, географик объектларнинг қайта номланиш ҳолатларини мисоллар билан изоҳлай олади;

географик хариталарда шаҳар, шаҳарча ва қишлоқларнинг ёзилиш қоидаларидаги фарқини айта олади ва амалиётда қўллайди.

B1

дунёнинг табиий ва геосиёсий минтақаларнинг номларини изоҳлай олади, бир-бирига яқин географик номларнинг (Лотин Америка ва Марказий Америка, Ўрта Осиё ва Марказий Осиё ва ҳоказоларнинг) ўзаро фарқини айта олади.

B1+

давлатлар, минтақалар, шаҳарлар ва бошқа объектларнинг номлари тарихий, маданий ва сиёсий мазмун-моҳиятга эга эканлигини билади.


3. Глобус, географик атлас ва хариталардан амалиётда фойдалана олиш компетенцияси:

А1

Глобус, дунёнинг ярим шарлари харитаси, Ўзбекистон табиий ва сиёсий хариталаридан географик объектларнинг жойлашган ўрнини кўрсата олади;

Ўзбекистоннинг табиий харитасидан ўзи яшайдиган ҳудудни, мамлакатимиздаги энг баланд тоғлар, текисликлар, дарёлар ва бошқа географик объектларни кўрсата олади.

А1+

Глобус ва географик хариталарнинг масштаблари ёрдамида географик объектларнинг ўлчамларини ҳисоблаб чиқара олади.

А2

Глобус ва географик хариталар, ўқув атласлари масштаби, даража тўри (меридиан ва параллеллар) ёрдамида географик объектларнинг жойлашган ўрни ва географик координаталарини ҳамда ўлчамларини аниқлай олади;

жой тузилиши ва топографик хариталардан миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларида, жойларда йўналиш олиш, рельефни ўрганиш мақсадларида фойдалана олади;

мавзули табиий ва ижтимоий-иқтисодий хариталар ёрдамида ҳудудларнинг табиий шароити ва ресурслари, аҳолиси ва хўжалигини тавсифлай олади;

ўқув атласи ёрдамида ёзувсиз хариталарга материклар ва океанлар, давлатларнинг сиёсий, табиий (иқлим, табиат зоналари ва б.), иқтисодий-ижтимоий (саноат, қишлоқ хўжалиги ва б.) хариталарини тушира олади.

А2+

Хариталарда қўшимча маълумот сифатида берилган жадвал, диаграмма ва графиклар билан ишлай олади;

картографик андозаларни меридиан ва параллелларнинг кўринишидан ажрата олади;

географик хариталардан фойдаланиб ҳудудларнинг комплекс географик профилларини туза олади.

B1

географик хариталар ёрдамида дунёнинг минтақалари, Марказий Осиё ва Ўзбекистоннинг табиий, ижтимоий-иқтисодий шароитига тавсиф беради ва қиёсий таҳлил қила олади.

B1+

мавзули хариталар асосида маълум бир ҳудудларнинг табиати, аҳолиси ва хўжалиги ўртасидаги боғлиқликни аниқлай олади.


4. Табиатни муҳофаза қилиш ва экологик маданият компетенцияси:

А1

Ўзи яшайдиган жой табиати, Ўзбекистондаги табиат бойликлари, диққатга сазовор табиат объектлари, уларни муҳофаза қилиш ҳақида айтиб бера олади;

теварак атрофдаги табиий муҳитни (сув, ҳаво, тупроқни) асраб, улардан тежамкорлик билан фойдалана олади.

А1+

Мамлакатимизнинг чўл, водий-воҳа, адир, тоғ, яйлов минтақаларида табиатни муҳофаза қилиш ҳақида билади ва айтиб бера олади.

А2

Табиатдан оқилона фойдаланиш, инсоннинг табиатга таъсири, глобал ва минтақавий экологик муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини билади ва мисоллар билан тушунтира олади;

табиий ресурсларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида айта олади;

материклар, турли мамлакатлар, Ўзбекистон Республикасидаги муҳофаза этиладиган ҳудудлар, уларнинг турлари, ҳудудий жойлашуви ва амалий аҳамиятини айта олади ва мисоллар билан изоҳлай олади.

А2+

Турли табиий ресурсларнинг ҳудудий тарқалиш қонуниятлари ҳақида айта олади ва уларни мисоллар билан изоҳлай олади.

B1

Европа, Осиё, Шимолий Америка, Лотин Америкаси, Африка, Австралия ва Океания каби йирик минтақалардаги долзарб экологик муаммоларнинг моҳияти ва келиб чиқиши омилларини таҳлил қила олади;

Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларидаги экологик муаммоларнинг моҳияти ва келиб чиқиши омилларини билади, минтақадаги ягона экологик муҳит, трансчегаравий экологик муаммолар моҳиятини тушунади.

B1+

Халқаро ташкилотлар ва турли давлатлар томонидан глобал экологик муаммоларни ҳал этишга қаратилган хатти-ҳаракатлар, бу борадаги тузилган ва имзоланган халқаро ва давлатлараро шартномалар ҳақида билади ва айта олади.



14-§. "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча

ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлар


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар"

туркумига кирувчи фанларни ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта

таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчилари


А1

"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлар (Одобнома)ни ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлар (Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари)ни ўрганишнинг таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


В1

"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар", "Маънавият асослари" фанларини ўрганишнинг умумий даражаси


"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар"

туркумига кирувчи ўқув фанларини ўқитишнинг

мақсад ва вазифалари


"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанларни ўқитишнинг мақсади:

ўқувчиларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, ўқувчилар қалби ва онгига озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт ғоясининг моҳиятини сингдириш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш ва мафкуравий иммунитетини, таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантиришдан иборат.

"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанларни ўқитишнинг вазифаси:

Ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишга ўргатиш, уларда фаол фуқаролик нуқтаи назарини, миллий ғурур, бағрикенглик ва соғлом эътиқодни шакллантиришдан иборат.



"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар"

туркумига кирувчи ўқув фанлари бўйича таълим олувчилар

тайёргарлигининг зарур ва етарлича даражаси ҳамда таълим

муассасалари битирувчиларига нисбатан қўйиладиган

малака талаблари


1. Маънавий-ахлоқий маданиятлилик компетенцияси

А1

Одоб-ахлоқ (кийиниш, муомала, мулоқот, жамоат жойларида ўзини тутиш) маданиятига эга бўлади;

миллий ва умуминсоний қадриятларни англайди ва ҳурмат қилади.

А2

Оила, жамият, Ватан олдидаги бурч ҳамда масъулиятни англайди ва уларга риоя қилади;

миллий ва умуминсоний қадриятларни, миллий-маданий анъаналар, урф-одатлар, маросимларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлади;

Ватан равнақи йўлида жисмоний ва интеллектуал имкониятларини сафарбар эта олади;

миллий ва диний муносабатларда бағрикенгликни ўзида намоён эта олади;

муаммоларни вазминлик ва тинч йўл билан ҳал этади;

ҳиссиётларга берилмайди, ҳар қандай жараёнда ақл билан иш юритишга ҳаракат қилади;

жамоатчилик ишларида фаол бўлади.

B1

Бурч ҳамда масъулият ҳиссини англайди ва уларга риоя қилади;

миллий ва умуминсоний қадриятларни, миллий ўзликни англайди ва унга муносиб бўлишга ҳаракат қилади;

ўз хатти-ҳаракатларини танқидий баҳолай олади ва ўзгалар танқидини тўғри қабул қилади;

миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни ўзида намоён эта олади;

шахсий ва ижтимоий муносабатларда соғлом-маънавий муҳитни шакллантиради;

низоли вазиятларда ўзини ўзи идора қила олади;

маънавий-ахлоқий фазилатларни тарғиб қила олади.


2. Мафкуравий иммунитетга эга бўлиш компетенцияси

А1

яхши ва ёмон хатти-ҳаракатларни фарқлайди, уларга фикрини баён эта олади;

ён-атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдира олади;

илмлилик инсоннинг юксак зийнати эканини англай бошлайди.

А2

Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар ва дунёда кечаётган маънавий-мафкуравий жараёнларга муносабат билдира олади;

маънавий таҳдидларни англайди ва баҳолай олади;

фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойилини ўзида намоён эта олади;

ахборот ва медиа маданиятга эга.

B1

турли маънавий таҳдидлар ва мафкуравий хуружларни англайди ва тўғри баҳолай олади, муносабат билдиради;

мамлакатимиздаги маънавий-мафкуравий жараёнларда иштирок этиш ва баҳолашда фаол фуқаролик позицияга эга;

тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етади ва таъминланишига ҳисса қўша олади;

фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан кураша олади.



15-§. Мусиқа маданияти фани


Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа

маданияти фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарти

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумтаълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Мусиқа маданияти фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумтаълим мактабларининг

7-синф битирувчилари


А2

Мусиқа маданияти фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти

фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини ўқитишнинг мақсади:

ўқувчиларнинг маънавий, бадиий, ахлоқий маданиятини шакллантириш, миллий ғурур, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ижодий маҳорат, нафосат ва бадиий дидини ўстириш, ўзбек ҳамда жаҳон композиторлари асарларини тинглаб тушуниш ва ундан завқланишга ўргатишдан иборат.

Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини ўқитишнинг вазифаси:

мусиқа маданияти ўқув фани бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни амалиётда қўллаш орқали уларда кузатувчанликни, мусиқий хотирани, образли тасаввур қилишни, ижодкорликни, ташаббускорликни, бадиий ва мусиқий дидни ривожлантириш ва фикр доирасини кенгайтириш;

ўзбек ва жаҳон композиторлари асарларини ва турли мусиқий жанрларни бир-биридан фарқлай олиш, таянч ва умумий компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.



Мусиқа маданияти фани бўйича умумий ўрта таълим муассасалари

битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари


1. Мусиқий саводхонлик компетенцияси

А1

мусиқа санъат турларидан бири эканлигини ажрата олади;

миллий мусиқа мероси ҳақида тушунчага эга бўлади;

оддий мусиқага оид атамаларни бир-биридан ажрата олади;

мусиқанинг ифода воситаларидан (ўлчов-усуллар, динамик белгилар, реприза ва бошқалардан) фойдалана олади.

мусиқанинг бадиий тавсифини (қувноқ, шўх, ғамгин ва бошқаларни) била олади.

А2

мусиқа санъатнинг қадимий тури эканлиги, ўзбек халқ мусиқаси асрлар давомида сайқал топиб, ривожланганлиги, у халқимизнинг бой маданияти, миллий қадриятларини ўзида акс эттириши ва умумбашарий жаҳон мусиқа маданиятининг ажралмас бир бўлаги эканлигини тасаввур қила олади;

Ўзбекистон ҳудудида мумтоз мусиқанинг маҳаллий анъаналарга эга эканлиги, уларнинг ўхшашлиги ва ўзига хослигини фарқлай олади;

ҳар бир маҳаллий услубда ўзига хос ижрочилик услублари ва чолғу асбобларини фарқлай олади;

Фарғона - Тошкент, Самарқанд - Бухоро, Сурхондарё - Қашқадарё, Хоразм ижрочилик услублари хусусиятлари, машҳур мусиқа жанрларини (мақом, достон, катта ашула, фольклор мусиқасини) ва уларнинг машҳур ижрочиларини била олади;

ўзбек мусиқасида саҳнавий мусиқа асарлари, эстрада жанри, кино мусиқаси ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини фарқлай олади;

жаҳон ва шарқ халқлари мумтоз мусиқа намуналарини бир-биридан фарқлай олади;

оркестр, ансамбль ва хорга оид оддий атамаларни фарқлай олади.


2. Жамоа бўлиб куйлаш компетенцияси

А1

ўрганилган қўшиқларни биргаликда куйлай олади;

жамоавий ўрганилган қўшиқларни якка ҳолда куйлай олади.

динамик белгиларга қараб овозни тўғри йўналтира олади.

А2

куйлашда динамик белгиларга амал қилади, ўзи ва ўртоқлари ижро этган қўшиқларнинг ижрочилик савияси ва бадиий сифатини баҳолай олади;

ўрганилган қўшиқларни соф оҳангда куйлай олади;

куйлаш маданиятига ва маҳоратига эга бўла олади;

хорда куйлай олади.


3. Мусиқа тинглаш ва таҳлил қилиш компетенцияси

А1

куйни тинглайди ва унга тавсиф бера олади;

мусиқанинг товуш тембридан қайси чолғуда (зарбли, чертма, дамлида) ижро этилганлигини топа олади.

А2

мусиқа жанрларининг номларини айта олади ва ижро услубидан уларни фарқлай олади;

ўзбек халқ оммавий ва касбий мусиқа жанрларининг маҳаллий услубдаги содда вариантларини тинглаб ажрата олади.



16-§. Тасвирий санъат фани


Умумий ўрта таълим муассасаларида тасвирий

санъат фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Тасвирий санъат ўқув фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг тасвирий санъат фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 4-синф битирувчилари


А1+

Тасвирий санъат ўқув фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синф битирувчилари


А2

Тасвирий санъат ўқув фанини ўрганишнинг

таянч даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг тасвирий санъат фанини чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 7-синф битирувчилари


А2 +

Тасвирий санъат ўқув фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Умумий ўрта таълим муассасаларида тасвирий санъат

ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта таълим муассасаларида тасвирий санъат ўқув фанини ўқитишнинг мақсади:

ўқувчиларда тасвирий саводхонликни ривожлантириш, бадиий тафаккурни юксалтириш, эстетик ва эмоционал сезгирликни ўстириш орқали ижтимоий ҳаётда зарур бўлган билимларни эгаллаш, улардан кундалик ҳаётида фойдаланишга ўргатишдан иборат.

Умумий ўрта таълим муассасаларида тасвирий санъат ўқув фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:

тасвирий ва амалий санъат асарларини, бадиий ҳунармандчиликни, меъморчилик ва дизайн санъатига оид тарихий намуналар ҳамда замонавий санъат асарларини таҳлил қилишга ва амалий фаолиятида қўллашга ўргатиш;

натуранинг характерли жиҳатларини кўра олишга, таҳлил қилишга ва тасвир ёки ҳайкални ишлаш босқичларини кетма-кетликда тўғри бажара олишга ўргатиш;

техника ва технологияларнинг такомиллашиб бориши асосида фанлар интеграциясини ҳисобга олган ҳолда тўғри ва онгли касб танлашга йўналтириш;

таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришдан иборат.



Тасвирий санъат ўқув фани бўйича умумий ўрта

таълим муассасалари битирувчиларига нисбатан

қўйиладиган малака талаблари


1. Натуранинг характерли жиҳатларини кузатиш, таҳлил қилиш ва ифодалай олиш компетенцияси

А1

натуранинг шакли, ҳажми, тузилишини кузата олади;

содда тасвир ва ҳайкалларни натуранинг характерли жиҳатлари асосида ишлай олади;

натуранинг характерли жиҳатларини кузата олади, амалий ишда тасвирлай олади;

тасвирий санъатнинг тур ва жанрларини билади ҳамда фарқлай олади;

перспектива қоидаларини амалий ишда қўллай олади.

А1+

натуранинг шакли, ҳажми, тузилишини таҳлил қила олади;

тасвир ва ҳайкалларни натуранинг характерли жиҳатлари асосида ишлай олади;

натуранинг характерли жиҳатларини кузата олади, таҳлил қила олади;

амалий ишда тасвирлай олади.

А2

натуранинг характерли жиҳатларини бадиий идрок этади ва ифодалай олади;

тасвирлашда перспективанинг асосий қонуниятларини қўллай олади;

натурани тасвирлашда композиция қоидаларига амал қилган ҳолда тасвир ишлай олади;

амалий ва тасвирий санъат турларини фарқлайди, таҳлил қила олади ва эскизини ишлай олади;

Ўзбекистон ҳамда жаҳон тасвирий санъат асарларини таҳлил қила олади;

натурани тасвирлаш ва ишлашга ижодий ёндаша олади.

А2+

натуранинг характерли жиҳатларини бадиий идрок этади ва ифодалай олади;

тасвирлашда перспективанинг қонуниятларидан фойдалана олади;

натурани тасвирлашда композиция қонун ва қоидаларидан фойдалана олади;

Ўзбекистон ва жаҳон тасвирий санъат асарларини фарқлайди, идрок этади ва таҳлил қила олади;

тасвирий санъатнинг тур ва жанрлари асосида амалий иш бажара олади.


2. Тасвир ёки ҳайкалнинг босқичлари кетма-кетлигини тўғри бажариш компетенцияси

А1

иш жойини тўғри ташкил эта олади;

тасвирни қоғоз юзасига тўғри жойлаштира олади;

тасвирни ишлашда асосий ва ҳосила рангларни тўғри қўллай олади;

содда натураларнинг шакл тузилиши, ранги, ўлчам нисбатлари, фазовий ҳолатини кузатади, таҳлил қилади, амалий ишда тасвирлай олади.

А1+

қоғоз, қалам ва бўёқларнинг бир-бирига мослигини тўғри танлай олади;

турли кўринишлар ва ҳолатлардаги чизиқни (штрихни) чиза олади;

содда натуранинг шакли, ҳажми, тузилиши, ишлашнинг ўзига хос муҳим томонларини кўра олади ва тасвирлаш лаёқатига эгаллай олади.

А2

Ўзбекистон ҳамда жаҳон тасвирий санъат асарларини билади, таҳлил қила олади ва ундан таъсирлана олади;

тасвирий санъатнинг жанрлари, оқим ва йўналишларини фарқлай олади;

тасвир ишлаш босқичларига амал қила олади;

натуранинг асосий қисми ва майда бўлакларининг ўзаро мутаносиблигини фарқлай олади;

тасвирлашда ишлатиладиган ёрдамчи чизиқларни тўғри қўллай олади;

тасвир ишлашда соя-ёруғ қисмларини ажратади, иш жараёнида қўллай олади;

тасвир ишлаш жараёнида асосий ва ҳосила рангларни тўғри қўллай олади;

пластилин ёки лой билан ишлаш босқичларини бажара олади.

А2+

Ўзбекистон ҳамда жаҳон тасвирий санъат асарларини бадиий таҳлил қилади ва асар хусусиятини мазмунан ифодалай олади;

тасвирий санъат асарларининг ифодалилик воситаларини билади ва уларни амалда қўллай олади;

амалий санъатда рангшунослик қоидаларига амал қила олади;

махсус материал ва иш қуролларидан фойдалана олади.



17-§. Чизмачилик фани


Умумий ўрта таълим муассасаларида чизмачилик

фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумтаълим мактабларининг 8-синф битирувчилари


А1

Чизмачилик фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Чизмачилик фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Умумий ўрта таълим муассасаларида чизмачилик

фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта таълим муассасаларида чизмачилик фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурини амалий фаолиятда ифодалаш орқали тафаккурини ўстириш, мураккаб бўлмаган техник чизмаларни бажаришга, ўқишга ва ўз фикрини график тасвирлар воситасида ифода этишга ўргатишдан иборат.

Умумий ўрта таълим муассасаларида чизмачилик фанини ўқитишнинг асосий вазифаси:

чизмалар чизиш ва чизмани ўқиш қоидаларига амал қилиш, график тафаккурини ҳаётда қўллай олиш лаёқатини шакллантириш;

техник ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш;

чизмачиликда қўлланиладиган термин ва тушунчалардан, содда электрон дастурлардан амалиётда қўллашга ўргатиш;

техника ва технологияларнинг такомиллашиб боришини ҳисобга олган ҳолда онгли равишда касб танлашга йўналтириш;

чизмачилик иш қуролларидан тўғри фойдаланиш ва чизмани кетма-кетликда тўғри бажаришда таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.



Чизмачилик фани бўйича умумий ўрта таълим муассасалари

битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари


1. Чизмачиликда қўлланиладиган термин ва тушунчаларни билиш ҳамда қўллай олиш компетенцияси

А1

График тасвирлар, жиҳозлар, стандарт шрифтлар, оддий геометрик ясашлар, туташмалар, эгри чизиқлар, кўринишлар, геометрик фигураларнинг проекциялари, кўпёқликларнинг ёйилмаларини бир-биридан ажрата олади;

деталь моделларини конструкциялай олади;

яққол тасвирлар, аксонометрик проекциялар, эскиз ва техник расмларни чиза олади.

А2

Кесим, қирқим, шартлилик ва соддалаштириш, лойиҳалаш элементлари, болтли ва шпилькали бирикмалар, оддий йиғиш чизмаларини тузади ва ўқий олади;

содда буюмларни конструкциялаш, кинематик-радио ва электрик схемаларни, қурилиш чизмаларини чиза олади, улар ҳақидаги фикрларни оғзаки ва ёзма баён эта олади.


2. Иш қуролларидан тўғри фойдаланиш ва чизмани кетма-кетликда тўғри бажариш компетенцияси

А1

Чизмаларни тахт қилиш, чизма шрифтларини қоидалар асосида чизиш, геометрик ясашларни бажариш, проекцион чизмаларни чизиш, аксонометрик проекцияларни ясаш ҳамда деталнинг эскизи ва техник чизмани бажариш жараёнларида иш қуролларидан тўғри фойдалана олади.

А2

Кесим ва қирқим чизмаларни тўғри тасвирлай олади;

таркибида лойиҳалаш элементлари бўлган чизмаларни бажара олади;

болтли ва шпилькали бирикмаларни чиза олади;

оддий йиғиш чизмалари ҳамда содда буюмларнинг конструкцияларини чизишда, схемаларни, қурилиш чизмаларини бажаришда иш қуролларидан тўғри фойдалана олади.



18-§. Технология фани


Умумий ўрта таълим муассасаларида технология

ўқув фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражалари


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Технология фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг технология ўқув фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 4-синф битирувчилари


А1+

Технология фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари


А2

Технология фанини ўрганишнинг таянч даражаси


Умумий ўрта таълим мактабларининг технология ўқув фани чуқур ўрганиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари


А2+

Технология фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси


Умумий ўрта таълим муассасаларида технология

ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта таълим муассасаларида технология ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

ўқувчиларда техник-технологик ҳамда технологик жараён давомида бажариладиган операциялар юзасидан олган билим, кўникма ва малакаларини мустақил амалий фаолиятида қўллаш, касб-ҳунар танлаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияларини шакллантиришдан иборат.

Умумий ўрта таълим муассасаларида технология ўқув фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:

материаллар ва уларнинг хоссалари, хусусиятлари ҳамда техник объект ва технологик жараёнларга оид маълумотларни ўрганиш;

техник объект ҳамда технологик жараёнларда махсус ва умуммеҳнат операцияларини билиш;

технологик жараёнларни бошқара олиш ҳамда махсус ва умуммеҳнат операцияларини амалиётда қўллай олиш;

техник ва креактив фикрлашни, интеллектуал қобилиятларини шакллантириш;

технологик жараён ва тайёрланган маҳсулотларни бажариш кетма-кетлиги ҳамда маҳсулот сифатини таҳлил қилиш;

буюм ва жараёнларни бажаришга оид хулосалар чиқариш ҳамда меҳнат операцияларини, маҳсулот сифатини баҳолаш;

онгли равишда касб танлашга тайёрлаш ишларини амалга оширишда таянч ва технология фанига оид компетенцияларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришдан иборат.



Технология ўқув фани бўйича умумий ўрта таълим муассасалари

битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари


1. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси

А1

Турли материаллардан ясаладиган буюмларни ўлчаш, режалаш, елимлаш, содда лойиҳалаш ишларини бажара олади;

табиий ва турли материалларни бир-бирида фарқлай олади;

турли материаллардан ясаладиган буюмларни қуриш-ясашда ишни кетма-кетликда бажариш режасини туза олади;

содда буюмларни тика олади;

кичик ҳажмдаги буюмларни тўқий олади;

оддий моделларни ясай олади;

ўткир ва тиғли асбоблардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олади.

А1+

Содда нақш элементларини чиза олади;

нақш элементларидан композиция туза олади;

табиий материалларда содда нақш элементларини тасвирлай олади;

ҳунармандларнинг содда иш намуналарини бажара олади;

каштачилик йўналишида содда нақш элементларидан иборат композицияларни тика олади.

А2

Табиий ва турли материалларнинг хусусиятларини тавсифлайди ва фарқлай олади;

материалларни саралай олади;

буюм ва маҳсулотларни технологик лойиҳалай олади;

материалларга иссиқ ва совуқ ишлов бериш усулларини бажара олади;

деталларни бир-бирига ёпиштиришда махсус елимлардан фойдалана олади;

буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш ишларини бажара олади;

техник объектларни билади ва технологик жараёнларни қўллай олади;

кичик ҳажмдаги содда буюмларни тикади ва тўқий олади;

ҳаракатланувчи моделларни ясай олади;

асбоб-ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажара олади;

халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича буюмларни лойиҳалай олади;

электротехника, автоматика ва робототехника турларини тавсифлай олади;

содда электротехника ишларини бажара олади;

техника ва технологияларнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдаги аҳамиятини билади;

саноат соҳалари бўйича таянч билимларга эга бўлади;

замонавий бозор муносабатларига мослашади ҳамда фаолият юрита олади;

турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда техника хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олади.

А2+

Маҳсулот таркиби, хоссалари ва хусусиятларини аниқлайди, тавсифлай олади;

халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича буюмларни технологик лойиҳалаш ва тайёрлашда технологик жараёнларни қўллай олади;

хом ашёларга бадиий ишлов бера олади;

халқ ҳунармандчилиги билан уйғунлашган касб-ҳунарларини содда иш усуллари воситасида қўллай олади.


2. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция

А1

Ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунтазам такрорлай олади;

эгаллаган ҳаётий одоб-ахлоқ қоидалари, меҳнатсеварликка оид асосий тушунчаларга риоя эта олади.

А1+

Ҳунармандларнинг қўл меҳнатига оид билимини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажара олади.

А2

Ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олади;

ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олади;

мустақил ишлашга ижодий ёндашиб, креатив фикрлай олади;

А2+

Технологик лойиҳалаш ва жараёнларни амалга ошириш бўйича мустақил қарор қабул қила олади;

ўз хато ва камчиликларини англай олади, кўра билади ва тузатишга ҳаракат қила олади.


3. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси

А1

Касблар оламини билади, касб-ҳунарларга оид маълумотларни тўплайди ва тавсифлай олади.

А1+

Ҳунармандлар ҳақидаги маълумотларни билади, улар фаолиятига оид маълумотларни тўплайди ва тавсифлай олади.

А2

Касбларда меҳнат турларини (одам-одам, одам-техника, одам-табиат, одам-белгили тизим, одам-бадиий образни) таърифлай олади;

ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ва уларнинг йўналишлари, жойлашувини билади, таҳлил қила олади;

келгуси таълим йўналишини (академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини) онгли ва мустақил равишда танлай олади;

касб-ҳунар турларининг инсон саломатлигига қўядиган талабларини ва ўз имкониятларини психологик ва физиологик жиҳатдан баҳолай олади.

А2+

Касбий ахборотларни, касбларнинг мураккаблилик омилларини таҳлил қила олади;

узлуксиз таълим тизимини, унда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тутган ўрнини тавсифлай олади;

касбий қизиқиш ва мойилликларни аниқлаш бўйича машқларни мустақил бажара олади.



19-§. Жисмоний тарбия фани


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида

жисмоний тарбия фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражалари


Даража номланиши


Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари


А1

Жисмоний тарбия фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси

Умумий ўрта таълим мактабларининг

9-синф битирувчилари


А2

Жисмоний тарбия фанини

ўрганишнинг таянч даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


В1

Жисмоний тарбия фанининг умумий даражаси


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим

муассасаларида жисмоний тарбия ўқув фанини

ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида жисмоний тарбия ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

ўқувчиларни жисмонан бақувват, эпчил, соғлом қилиб тарбиялаш, инсон саломатлиги тўғрисидаги билимларини ривожлантириш, жисмоний тарбия фанидан эгаллаган билимларини ҳаётда қўллай олиш лаёқатини шакллантиришдан иборат.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида жисмоний тарбия ўқув фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:

соғломлаштирувчи машқларни бажаришни тушуниш ва қўллай олиш;

жисмоний машқларни кетма-кетликда тўғри бажариш орқали жисмоний сифатларни ривожлантириш;

спорт асбоб-анжомларидан фойдаланишнинг хавфсиз усулларини ўргатиш;

соғлом турмуш тарзини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишда таянч ва жисмоний тарбия фанига оид компетенцияларни шакллантиришдан иборатдир.



Жисмоний тарбия фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Соғломлаштирувчи машқларни бажаришни тушуниш ва қўллай олиш компетенцияси

А1

Кун тартиби қоидаларига риоя қила олади;

эрталабки бадантарбия ва дарс жараёнида чиниқтириш машқларини бажара олади;

сафланиш ва юриш қоидаларини бажара олади;

ҳаракатли ўйин турлари ва уларнинг қоидаларини билади;

жисмоний машқларни инсон саломатлигига таъсирини билади;

шахматнинг бошланғич ўйин қоидаларини билади.

А2

Жисмоний машқларни бажаришда гигиеник қоидаларни билади;

гимнастика анжомларидан хавфсиз фойдалана олади;

енгил атлетиканинг инсон саломатлигида тутган ўрнини билади;

баскетбол, волейбол, қўл тўпи, футбол спорт ўйинларининг ҳимоя ва ҳужум усулларини билади;

кураш элементлари ҳамда усулларини бажара олади;

қоматни тўғри шакллантириш машқларини бажара олади;

шахмат доналарининг юриш ҳамда шохни мот қилиш қоидаларини билади.

ўйин машқларни бажариш пайтида хавфсизлик қоидаларини билади.

B1

Жисмоний машқларни бажаришда ўқув машғулоти учун қулай шароитларни ярата олади;

жисмоний машқлар ёрдамида организмнинг барча гуруҳларининг функция тизимларини тўғри ва ўз вақтида ривожлантира олади;

жисмоний машқлар ёрдамида асаб тизимини мустаҳкамлайди, модда алмашув жараёнини фаоллаштира олади;

гимнастика анжомларидан тўғри ва хавфсиз фойдалана олади;

енгил атлетиканинг инсон саломатлигида тутган ўрни ва таъсирини билади;

шахмат, шашка, баскетбол, волейбол, қўл тўпи, футбол, сузиш, бадминтон, стол тенниси ва бошқа спорт ўйинларининг ҳимоя ва ҳужум усулларини билади;

кураш турлари, элементлари ҳамда усулларини бажара олади.


2. Жисмоний машқлар мажмуасини кетма-кетликда тўғри бажариш орқали жисмоний сифатларни ривожлантириш компетенцияси

А1

Жисмоний машқларни (саф, акробатика, таяниб сакраш, мувозанат сақлаш, таяниш ва осилиш, тирмашиб чиқиш) бажаришда машқлар кетма-кетлигини бир-бири билан боғлай олади;

машқларни бажаришда жисмоний сифатларга (чаққонлик, кучлилик, тезкорлик, эгилувчанлик, чидамлилик ва координацияга) эга бўлади;

мантиқий ўйинларни (шахмат, шашка ва бошқаларни) ўйнай олади.

А2

Саф, умумривожлантирувчи (буюмлар ва буюмларсиз бажариладиган) машқлар мажмуаси, гимнастика (таяниб сакраш, тирмашиб чиқиш, осилиш ва таянишлар, умболоқ ошиш, мувозанат сақлаш), енгил атлетика (юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш), спорт ва ҳаракатли ўйин машқларини бажариш қоидаларига риоя қила олади;

ҳаётий зарур кўникмаларга эга бўлишда жисмоний сифатларга (чаққонлик, кучлилик, тезкорлик, эгилувчанлик, чидамлилик ва координация) эга бўлади;

фикрлаш асосида мантиқий ўйинларни (шахмат, шашка ва бошқаларни) ўйнай олади.

B1

Буюм ва буюмсиз бажариладиган умумривожлантирувчи машқларнинг бўғинлар ва мушак гуруҳларига ижобий таъсири ва уни кетма-кетлиги, осилиш, тирмашиш, мувозанат сақлаш, таяниб ва таянмай сакраш, тортилиш, акробатика элементлари ва ритмик гимнастика қоидаларига риоя қилади;

фазовий ҳаракатлар ва унинг бажарилиш кетма-кетлигига амал қилади;

спорт турларининг келиб чиқиши ва унинг ривожланиш тарихини билади;

спорт турлари бўйича бажариладиган машқларининг инсон саломатлигини сақлашдаги аҳамияти ҳақидаги маълумотни билади;

республика миқёсида ўтказилаётган уч босқичли спорт мусобақа турларини билади.


3. Спорт асбоб-анжомларидан хавфсиз усулларда фойдаланиш компетенцияси

А1

Жисмоний машқларни бажаришда шикастланишнинг олдини олиш қоидаларига амал қила олади;

жисмоний машқларни бажаришдан олдин ва кейин юрак уриш меъёрини аниқлай олади;

жисмоний машқларни бажариш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қила олади.

А2

Гимнастика спорт турлари бўйича турли жиҳоз ва анжомларнинг номларини билади, тузилишини тушунтира олади ҳамда амалий машғулотларда белгиланган қоидалар асосида фойдалана олади;

ўзи ёки бошқалар шикастланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳақида бошланғич билимга эга бўлади.

B1

Спорт ўйинлари, жиҳоз ва анжомларнинг номлари, тузилиши ва ўлчамлари ҳақида маълумотларни билади;

спорт ўйинларига оид жиҳоз ва анжомлар, баскетбол шчити, ҳалқа, тўп, футбол дарвозаси, тўр, тўп, байроқлар, волейбол устуни, ҳакамлар ўтириш учун махсус жой, тўлдирма тўп, турли тўсиқлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қила олади;

кураш турлари бўйича анжом, жиҳозларнинг номлари, тузилиши, ўлчамлари ҳақида маълумотга эга бўлади ва фойдалана олади.

республикамизда жорий этилган уч босқичли спорт мусобақалари ҳақида тушунчага эга бўла олади;

курашда хавфсизлик техникасига риоя қила олади;

шикастланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсата олади.



20-§. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

"Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик"

ўқув фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Фанни

ўзлаштириш

даражаси


Даража номланиши


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


А1

"Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


Ҳарбий академик лицейлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳлари битирувчилари


А1+

"Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси


Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик

фанининг мақсад ва вазифалари


Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг мақсади:

Ўқувчиларга Ватан ҳимояси борасида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англатиш, ўз юртини ҳар қандай қуролли тажовуздан ҳимоя қилишдек шарафли бурчини адо этишларига замин яратиш, ҳарбий касбга бўлган эътиқод ва қизиқишларини орттириш, шунингдек фавқулодда вазиятларда ўзини ва бошқаларни ҳимоя қилиш, давлатимизнинг маънавий ва моддий неъматларини сақлаш йўлида оқилона ташаббус кўрсата оладиган жамиятимизнинг фидойи ва ватанпарвар аъзоларини тайёрлашдан иборат.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг вазифалари:

Ўқувчи ёшларга Қуролли Кучларимизда ҳарбий хизматни ўташ давомида ўзига ишониб топширилган жанговар техника, қурол-аслаҳалар ва бошқа зарурий ашёлардан тўғри фойдаланишни қисқа муддатда ўзлаштириб олишларига имкон яратиш, шунингдек юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ва тартибли ҳаракатланиш, зарурият туғилганда ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа зарурий ёрдамни кўрсата олишни ўргатишдан иборат.



Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани

бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари

битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари


1. Ҳарбий қонунчилик ва ҳарбий тартибни билиш компетенцияси

А1

Ватан ҳимояси йўлида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англай олади, бурчини сидқидилдан адо этади;

Ватанга қасамёд, ҳарбий интизом, ҳарбий мажбурият ҳақида билади ва уларнинг моҳиятини тушунади;

Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий талабларини билади, ҳарбий жиноятлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги моддалар ҳақида тушунчага эга бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг асосий талабларини билади ва уларга амал қилади;

Қуролли Кучларнинг вазифаси, таркиби, тузилиш тамойилларини билади;

ҳарбий бошқарув органлари, шунингдек ҳарбий таълим муассасалари тўғрисидаги бошланғич маълумотга эга бўлади;

қуролли тўқнашувлар ҳуқуқига (халқаро гуманитар ҳуқуққа) доир асосий талабларнинг моҳиятини тушунади ва уларга амал қилади.

А1+

Бўлажак ҳарбий шахс сифатида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англайди, ўз бурчини сидқидилдан адо этиш мақсадида ўзида ҳарбий касбга оид қадрият ва туйғуларни тарбиялайди;

Ватанга қасамёд, ҳарбий интизом, ҳарбий шаън-шараф, ҳарбий одоб-ахлоқ, ҳарбий мажбурият ҳақида билади ва уларнинг моҳиятини тушунади;

Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий талабларини ўзлаштиради, хизматни ўташга доир ва ҳарбий жиноятлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги моддалар ҳақида тушунчага эга бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг асосий талабларини ўзлаштиради ва уларга амал қилади;

Қуролли Кучлар қўшин турлари ва хилларининг вазифаси, таркиби, тузилиши тамойилларини ўзлаштиради;

ҳарбий бошқарув органлари, шунингдек ҳарбий таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотга эга.

қуролли тўқнашувлар ҳуқуқига (халқаро гуманитар ҳуқуқ асосларига) доир асосий талабларнинг моҳиятини тушунади ва уларга онгли равишда, қатъий амал қилади.


2. Аскарнинг жангда ҳаракатланиш ва жанговар қурол-аслаҳалардан фойдалана олиш компетенцияси

А1

замонавий жанг турлари ва уларнинг тавсифини билади. Аскарнинг мажбурияти, унинг жангдаги ҳаракатланиш тартиби ва усулларини билади ҳамда уларга амал қилади;

аскарга бириктирилган шахсий қурол ва жанговар техникалардан фойдалана билади ҳамда уларни асрай олади;

ҳарбий ишга доир бошланғич билим ва кўникмаларни ўзлаштиради;

ахборот курашлари ва локал қуролли тўқнашувлар ҳақида тушунчага эга;

чет эл армиялари ўқотар қурол ва жанговар техникалари намуналарининг вазифаси, тузилиши ҳақида тушунчаларга эга.

А1+

умумқўшин жанг турлари ва уларнинг тавсифини билади. Жангда ҳаракатланиш тартиби ва усулларини тўлиқ ўзлаштиради;

шахсий қурол ва жанговар техникалардан фойдалана билади ҳамда уларни асрай олади;

портловчи ускуналарни қўллаш, ўрнатиш, ниқоблаш ва зарарсизлантириш тартибини билади;

ахборот курашлари ва локал қуролли тўқнашувлар ҳақида тўлиқ тушунчага эга;

чет эл армиялари ўқотар қурол ва жанговар техникаларининг вазифаси, тузилиши, жанговар имкониятларини билади;

жанг олиб боришнинг замонавий воситалари имкониятлари ҳақида билимга эга;

муҳандислик ҳимоя воситаларини жиҳозлаш ва ниқоблашни ташкил этиш тартибини билади.


3. Жисмоний сифатларини намоён қила олиш компетенцияси

А1

ҳарбий тайёргарликка йўналтирилган умумривожлантирувчи машқлар комплексини бажара олиш малакасини эгаллайди;

тўсиқларни енгиб ўта олади;

қўл жанги усулларни бажара олади;

гимнастик снарядларда белгиланган меъёрларни бажара олади;

қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини эгаллайди ва унга амал қилади.

А1+

ҳарбий тайёргарликка йўналтирилган умумривожлантирувчи машқлар комплексини бажара олиш малакасини тўлиқ эгаллайди;

тўсиқларни енгиб ўтиш малакасини эгаллайди;

қўл жанги усулларини тўлиқ ўзлаштиради;

гимнастик снарядларда белгиланган меъёрларни бажаради;

қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини мукаммал эгаллайди ва унга тўлиқ амал қилади.


4. Фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракатланиш компетенцияси

А1

Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимлари ҳақидаги билимга эга.

фавқулодда вазиятлар тўғрисида билади ҳамда бундай ҳолатларда тўғри йўл тутади ва оқилона ташаббус кўрсата олади;

оммавий ва оддий қирғин қуролларидан ҳимояланиш усуллари ва воситалари ҳақида билади;

Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш қоидаларини ўзлаштиради, ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдамни кўрсата олади.

А1+

Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимлари ҳақидаги тўлиқ билимга эга.

фавқулодда вазиятлар тўғрисида билади ҳамда бундай ҳолатларда тўғри ва тезкор йўл тутади ҳамда оқилона ташаббус кўрсата олади;

оммавий ва оддий қирғин қуроллари жанговар хусусиятларини ҳамда улардан ҳимояланиш усуллари ва воситаларини билади ҳамда улардан фойдалана олади;

фавқулодда вазиятларда ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича чуқур билим ва кўникмаларга эга;

фавқулодда вазиятларда тўғри ва тартибли ҳаракатланишни ташкил қила олади.


5. Ватанпарварлик ва бурчга содиқлик компитенцияси

А1

юрт манфаатларининг доимо устувор эканлигини тушунади;

ватанпарварлик тадбирларининг фаол иштирокчиси бўла олади;

ўзида ҳарбий хизматчига хос сифатларни шакллантиради;

буюк аждодларимиз меросини, Қуролли Кучларимизнинг жанговар анъаналарини қадрлайди.

А1+

юрт манфаатларининг доимо устувор эканлигини билади ва унга қатъий амал қилади;

ватанпарварлик тадбирларининг фаол ташкилотчиси бўла олади;

ҳарбий хизматчига хос сифат ва фазилатларга эга;

буюк аждодларимиз меросини, Қуролли Кучларимизнинг жанговар анъаналарини қадрлайди ва уларга муносиб бўлишга ҳаракат қилади.

Қўшимча изоҳ: ўғил болалар алоҳида гуруҳда ҳарбий тайёргарлик фанини ўрганиш даврида қиз болалар учун алоҳида гуруҳда (фақат ўғил ва фақат қизлардан шаклланган гуруҳлар) "Тиббий билим асослари", "Ҳаёт ва турмуш одоби (Оилашунослик)" бўлимлари ўқитилади.

Унда, "Тиббий билим асослари":

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш компетенцияси

А1

биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва қоидаларини билади;

турли жароҳатланиш, шикастланиш, эпидемиологик касалликларнинг олдини олиш тушунчаларига эга бўлади;

жароҳатланганда, куйганда, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар, эпидемиологик касалликлар тарқалганда ва нурланишдан шикастланганларга, фавқулодда вазиятларда руҳий зўриқиш ҳолатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатади.

Ҳаёт ва турмуш одоби (Оилашунослик)":

Миллий урф-одатлар, ўзаро мулоқот, оилада ота-она ўрни, фарзанд тарбияси ва бурч тушунчаларига эга бўлиш компетенцияси

А1

Миллий урф-одатлар, маросим ва анъаналарнинг шахснинг камолотидаги ўрнини, фарзандлик бурчи ва уни адо этишни, ота-онани ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ ва репродуктив саломатлик, ҳаё, ибо тушунчаларига эга бўлади;

мулоқот қоидалари, кун тартибини режалаштириш, этикет меъёрлари ва кўркамлик сирларини, кийиниш одоби ва озодалик, гигиена қоидалари, уй-рўзғор юмушлари, келинлик одоби ҳамда фарзанд тарбиясини билади.



21-§. Оила психологияси фани


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

оила психологияси фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Фанни

ўзлаштириш

даражаси


Босқич мазмуни


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


А1

"Оила психологияси" фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Оила психологияси ўқув фанини ўқитишнинг

мақсад ва вазифалари


Фаннинг мақсади: Ўқувчиларга оила психологиясига доир энг муҳим билимларни бериш ва улар асосида тегишли кўникма ва малакаларни шакллантириб, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида компетенлиликни таъминлаш.

Фаннинг вазифалари:

"Оила психологияси" фани, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот бериш;

оиланинг маънавий, ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик асослари билан таништириш;

ўқувчи ёшларни оилани муқаддас билишга ўргатиш орқали уларни маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

оиланинг ижтимоий келиб чиқиши тарихи, унинг турлари билан таништириш;

оиланинг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятлари бўйича тушунчалар ҳосил қилиш;

ўқувчиларда шахснинг шаклланишида оиланинг роли ҳақида тасаввур ҳосил қилиш;

ёшларни оиладаги шахслараро мулоқотга, хусусан ота-она ва бола муносабатларига тайёрлаш;

ёшларни оилавий ҳаётда кузатиладиган ўзгаришлар ҳақидаги илмий билимлар билан қуроллантириш;

ёшларни оилавий ҳаётда юзага келадиган низоларга конструктив тус беришга, деструктив йўналишлардан сақланишга ўргатиш;

ёшларда муаммоли вазиятлардан психологик жиҳатдан оқилона чиқиш малакаларини шакллантириш;

ёшларни репродуктив хулқ асослари билан таништиришдан иборат.



Оила психологияси фани бўйича ўрта махсус,

касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


1. Оила психологиясига оид тушунчаларни билиш компетенцияси

A1

Оила психологияси фанига оид атамаларни билади, уларни тўғри талқин қила олади;

оиланинг ҳуқуқий асослари билан танишади. Никоҳ-оила муносабатларининг келиб чиқиши тарихини, шарқ алломаларининг никоҳ-оила муносабатлари ҳақидаги қарашлари, оила турлари ва вазифалари ҳақидаги маълумотга эга;

ўсмирлик ва илк ўспиринлик давридаги ўғил-қизларнинг ёш-психологик хусусиятларини фарқлайди;

оилада шахслараро муносабатлар ва мулоқот психологияси, оилавий низолар психологияси ва ажралиш, унинг сабаб, оқибатлари ҳақида хулоса чиқара олади;

репродуктив хулқнинг психологик асослари ҳақида тасаввурларини кенгайтиришни, эрта оила қуришнинг салбий оқибатларини тасаввур қилади ва моҳиятини тушунади;

психодиагностик тестлардан фойдалана олишни билади.


2. Оилавий ҳаётга тайёрлик компетенцияси

A1

Оиланинг маънавий қадрият эканлигини тушунади;

турли мижозли хусусиятларига эга бўлган шахсларда севги-муҳаббат туйғуларининг кечишини таҳлил қила олади;

никоҳ олди омиллари ва уларнинг оила мустаҳкамлигига таъсирини англаш, керакли маълумотларни саралаш, оилавий мулоқотга тайёрлилик, оилага мослашувчанлик, оилада соғлом турмуш тарзини олиб бориш, никоҳ шартномасини тузиш бўйича тасаввурга эга бўлади;

оила бюджетини тўғри тақсимлаш ва амалда қўллаш тажрибасига эга;


3. Оиладаги шахслараро муносабатларни таҳлил эта олиш компетенцияси

A1

Оила турларининг оила барқарорлигига таъсирини таҳлил қила олади;

оилада шахслараро муносабатларнинг шахс психологиясига таъсирини тушунади;

оилавий ҳаётда юзага келадиган низоли, муаммоли вазиятларнинг олдини олиш, улардан оқилона чиқиб кетиш йўлларини таҳлил қила олади.



22-§. Фалсафа фанлари


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида фалсафа

(эстетика, диншунослик асослари, шахс ва жамият)

фанларини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Стандарт

даражаси


Даража номланиши


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


А1

Эстетика фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


А1

Диншунослик асослари фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


А1

Шахс ва жамият фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Фалсафа (эстетика, диншунослик асослари, шахс ва жамият)

фанларини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Эстетика:

Эстетика фанини ўқитишнинг мақсади:

ўқувчиларда эстетик тафаккурнинг юзага келиши ва тараққиётини, санъатдаги, турмушдаги, саноатдаги, табиатдаги нафосатнинг, гўзалликнинг инсон ҳаётида тутган ўрни тўғрисидаги тушунчаларни шакллантиришдан иборат.

Эстетика фанини ўқитишнинг вазифалари:

ўқувчиларда эстетик онг ва ижодий қобилиятнинг шаклланиши ҳамда ривожланишига кўмаклашиш;

миллий ва умумбашарий эстетик қадриятларнинг мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги аҳамиятини кўрсатиб бериш;

ёш авлодда гўзалликка, улуғворликка нисбатан муҳаббат ҳиссини шакллантириш;

ўқувчиларга ҳақиқий санъат асарларининг миллат ва жамият ҳаётидаги улкан маънавий ҳодиса эканилигини уқтириш;

ўқувчиларда санъатни чуқур тушуниш малакасини ҳосил қилиш;

ўқувчиларга техника эстетикаси ва дизайннинг, табиат эстетикаси, турмуш эстетикаси ҳамда спорт эстетикасининг эркин, демократик жамият тараққиётидаги беқиёс аҳамиятини англатиш;

фанни ўрганишда ижодийлик, илмийлик, тарихийлик, холислик тамойилларига амал қилиш ҳамда манбалар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш;

ўқувчиларнинг амалий машғулотларда эстетик воқелик ва эстетик объектлар билан бевосита муносабатда бўлишларига эришишдан иборат.

Диншунослик асослари:

Диншунослик асослари фанини ўқитишнинг мақсади: - ўқувчи ёшларга жамият ва инсон маънавий ҳаётининг муҳим таркибий қисми бўлган дин ва унинг таълимоти, тарихи тўғрисида илмий-назарий тушунчалар бериш, уларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш;

ёшларда дин ва унинг турли шакллари, йўналиши ва оқимлари ҳақида тўғри илмий хулосалар чиқара оладиган дунёқарашни шакллантириш.

Диншунослик асослари фанини ўқитишнинг вазифаси:

ўқувчилар онгига фуқароларнинг фаолияти виждон эркинлигига доир қонун талабларига мувофиқ эканлиги ҳамда эътиқоди соғлом шахс маънавиятида миллий ва диний қадриятлар уйғунлигининг ўзига хос жиҳатларини сингдириш;

дин, унинг моҳияти ва мазмуни, эзгулик ғоялари билан ўқувчиларни қуроллантириш;

диний қадриятларнинг умуминсоний ва миллий қадриятлар билан муштарак жиҳатларини таҳлил қилиш орқали диний эътиқод ва ҳис-туйғуларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

диндан сиёсий мақсадларда фойдаланиш, экстремистик ва террорчилик жиноятларини ниқоблашнинг реакцион моҳиятини фош этиш;

юртимизда виждон эркинлигининг кафолатланиши, маърифий исломнинг ривожланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан ёшларни таништиришдан иборат.

Шахс ва жамият:

Шахс ва жамият фанини ўқитишнинг мақсади:

ижтимоий билишга бўлган қизиқишга асосланган ҳолда Шахс ахлоқий маданиятининг, унинг ҳозирги тафаккур тарзи ва ижтимоий хатти-ҳаракатининг шаклланиши, ўзининг тақдирини ўзи белгилаши ва ўзини ўзи намоён этишини шакллантириш;

Шахс ва жамият фанини ўқитишнинг вазифалари:

инсон, унинг шахс сифатида шаклланиши, жамият, ижтимоий маданий тизим сифатида цивилизация ва унинг тарихи тўғрисида умумгуманитар ва олий мактаб тизимидаги ижтимоий-иқтисодий фанларнинг бундан кейинги ўқитилиши, мустақил таълим олиш ёки истиқболдаги касбий фаолият учун зарур бўлган билимлар тизимини ўрганиш;

турли миллат ва элатларнинг ёнма-ён яшаши, турли конфессияларнинг мавжудлиги шароитида миллий ғояга, Ўзбекистон Республикасидаги бағрикенглик, конституциявий, демографиявий қадриятларни ҳурмат қилишни тарбиялаш;

инсон ва жамият ҳаёти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, тизимлаштириш ва танқидий мулоҳаза қилиш малакаларини эгаллаш;

шаклланаётган фуқаролик жамияти ва демократик, ҳуқуқий давлат ҳаётида ҳамда миллатлараро муносабатлар ва оилавий турмуш соҳасида зарур бўлган коммуникатив амалий фаолият усулларини ўрганишдан иборат.



Фалсафа (эстетика, диншунослик асослари, шахс ва жамият)

фанлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари

битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари


Эстетик маданиятга эга бўлиш (англаш; қадрлаш; қўллай олиш) компетенцияси

A1

табиат ва жамият уйғунлигини англайди;

эстетик тушунчаларни англайди, таърифлайди ва уларни амалда қўллай олади.

нафосатни, гўзалликни тушунади ва англай олади;

эстетик онг ва ижодий қобилиятга эга;

миллий ва умумбашарий эстетик қадриятларнинг мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги аҳамиятини билади;

гўзалликка, улуғворликка нисбатан муҳаббат ҳиссига эга;

санъатни чуқур тушуниш малакасига эга;

эстетик тарбиянинг мазмун-моҳиятини англаб етади;

креативлик қобилиятини шакллантиради ва амалиётда қўллай билади.

Диний эркинлик ва бағрикенглик (билиш, англаш, амал қилиш) компетенцияси

B1

динлар ҳақида умумий маълумотларга эга;

имон-эътиқодли;

динларнинг эзгулик моҳиятини англай олади;

диний ва миллий қадриятларнинг мазмун-моҳиятини англайди;

дунёвий давлатда диний муносабатлар ҳақида тушунчага эга;

дин маънавиятнинг ўзаги эканлигини ҳис этади;

динлараро муносабатларда бағрикенг бўлади;

ён-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга холис муносабат билдира олади.

Жамият ва шахснинг ўзаро алоқадорлигини идрок эта олиш (билиш; англаш; қўллай олиш) компетенцияси

A1

жамият ва шахс ҳақида назарий билимлар ва дунёқарашга эга;

инсоннинг келиб чиқиш омиллари тўғрисида мустақил позицияга эга;

буюк шахслар мақоми, уларнинг жамиятдаги ўрнини билади;

цивилизация, маданият ва қадриятлар узвийлигини англайди;

Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий ҳимояси ва таълимига доир сиёсат асосларини билади ва яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олади;

ҳозирги дунёнинг тузилиши, глобаллашув жараёнлари тўғрисидаги билимларга эга;

жамиятдаги воқеа ва ҳодисаларни баҳолайди, уларга холис муносабатда бўлади;

Ўзбекистоннинг ривожланиш йўллари ва омиллари ҳақидаги билимларга эга;

миллатлараро муносабатларда ўзаро ҳурмат билан муносабатда бўлади;

соғлом ижтимоий муносабатга кириша олади;

зиддиятлар қуршовида вазиятларни тўғри баҳолай олади;

билим ва ижтимоий фаолликни намоён эта олади;

жамиятдаги воқеа ва ҳодисаларга дахлдорлигини намоён қила олади.



23-§. Ўзбекистон Конституцияси фани


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

Ўзбекистон Конституцияси фанини ўрганиш босқичлари

Таълим

босқичи


Битирувчилар


Фанни

ўзлаштириш

даражаси


Даража номланиши


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


А1

"Ўзбекистон Конституцияси" фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси


Ўзбекистон Конституцияси фанини ўқитишнинг

мақсад ва вазифалари


Ўзбекистон Конституцияси фанини ўқитишнинг мақсади:

Конституция ва қонунлар бўйича чуқур назарий ва амалий билимлар бериш, Конституциянинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини, унинг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, қонунларга ҳурмат уйғотиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда ҳуқуқий давлатни бунёд этишда фаол иштирок қиладиган ҳуқуқий билимга эга комил инсонни тарбиялашга қаратилган.

Ўзбекистон Конституцияси фанини ўқитишнинг вазифаси:

ўқувчиларга давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши, ривожланиш қонуниятлари, давлатнинг моҳияти, ҳуқуқнинг моҳияти, унинг зарурияти, давлат ва ҳуқуқнинг шакллари, функциялари, тизими ҳақидаги билим ва тушунчаларни шакллантиришдан иборат.

Конституциявий қонун бўйича бериладиган таълимни юқори илмий-назарий ва тарбиявий савияда амалга ошириш орқали ўқув жараёнини фаоллаштириш;

ҳар бир ўқувчини ҳаётдаги амалий фаолиятида зарур бўлган Конституция бўйича ҳуқуқий билимлар билан қуроллантириш;

Конституциявий қонунларнинг мазмун ва моҳиятини ўргатиш орқали ўқувчиларни келажакка ишонч руҳида тарбиялаш;

ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий тафаккурини замон талаблари даражасида шакллантиришга эришиш;

ўқувчиларнинг Конституция ва қонунлар бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларда ҳуқуқий маданиятли бўлиш ҳис-туйғуларини тарбиялаш;

ўқувчиларнинг ўзи эгаллаётган мутахассислик ва касб-ҳунар йўналиши бўйича ҳуқуқий билимларини бойитиш;

Конституция ва қонунлар бўйича олган ҳуқуқий билимлари натижасида ўз ҳаётининг келажагини белгилаш, ўз Ватанининг дунёда муносиб ўрин эгаллашида ҳалол меҳнат қилиш билан ҳисса қўшиш ҳамда бошқа миллат вакилларининг ҳуқуқий манфаатларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир.



Ўзбекистон Конституцияси фани бўйича ўрта махсус,

касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига

қўйиладиган малака талаблари


Мустақил фуқаролик позициясини шакллантириш компетенцияси

A1

Мустақил фикрлаш қобилияти ва дунёқараши шаклланади ҳамда мустақил қарорлар қабул қила олади;

инсон эркинликлари - муайян бурч, мажбурият ва масъулият эканлигини ҳис қилади;

Конституцияда давлат мустақиллиги, халқ, миллат ва инсон манфаати ҳамда демократик ғояларнинг устувор эканлигини англайди;

Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш концепциясига оид билимларни эгаллайди.

Ўзбекистон Конституциясидан олган билимларини амалиётда қўллаш компетенцияси

A1

Ўз ҳуқуқ ва бурчларини амалга оширишда конституциявий-ҳуқуқий нормаларга риоя қилади;

Конституция ва қонунларни ўрганиши асосида эркин фикрлайди, уларнинг маъносини тушунади ва ҳуқуқий терминларни тўғри қўллай олади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш компетенцияси

A1

Ҳуқуқий олган билимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашда кундалик ҳаётга татбиқ этади;

жамиятдаги воқеа ва ҳодисаларга ҳуқуқий жиҳатдан муносабат билдира олади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 230-модда









































Время: 0.2104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск