ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2017 й. 191-сон "Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2017 й.

N 191



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

МУАССАСАЛАРИДА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш, республика ихтисослаштирилган марказларининг вилоят ва туман даражаларидаги тиббиёт муассасалари билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш, Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларидаги ўзаро вертикал алоқасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

Сурхондарё вилоят перинатал марказининг беморлар ўрни фондини 160 тагача кўпайтириш, уни Сурхондарё вилоятининг офтальмология шифохонаси бинолари ва иншоотларида жойлаштириш, шунингдек Денов, Шеробод, Шўрчи, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари тиббиёт бирлашмаларида перинатал бўлимлар ташкил этиш;

Сурхондарё вилоят офтальмология шифохонасини Сурхондарё вилоят перинатал маркази бинолари ва иншоотларига жойлаштириш, унинг беморлар ўрни фондини 70 тагача қисқартириш йўли билан уни оптималлаштириш, шунингдек Денов туман тиббиёт бирлашмасида офтальмология бўлими ташкил этиш;

Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг беморлар ўрни фондини 50 тагача кўпайтириш, шунингдек Денов туман тиббиёт бирлашмасида урология бўлими ташкил этиш.


2. Қуйидагилар Сурхондарё вилояти перинатал маркази, вилоят офтальмология шифохонаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

вилоят ва яқин атрофдаги минтақалар аҳолисининг янада самарали ва юқори технологияли диагностика методларига, касалликларни илғор жаҳон ютуқлари даражасида даволаш ва профилактика қилишга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;

тиббий техника ва аппаратларнинг мавжуд паркини доимий равишда янгилаб бориш ва модернизация қилишни таъминлаш, муассасаларни ихтисослаштирилган, юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозлаш;

муассасаларнинг тиббиёт ходимлари касбий даражасини шу жумладан мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббиёт ўқув муассасалари ва клиникаларида стажировкасини ташкил этиш ҳисобига доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш;

мутахассис врачларнинг ўз мактабини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда вилоятнинг бошқа туманларини ўз соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;

беморларни даволашнинг ўз илғор методлари ва технологияларини ишлаб чиқишга ва тиббий амалиётга жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни ўтказиш;

соҳага оид етакчи хорижий тиббиёт муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассислар билан кенг алмашувни таъминлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология марказлари тегишли равишда Сурхондарё вилоятининг офтальмология шифохонасига ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг урология бўлимига ташкилий-методик ва илмий-амалий ёрдам кўрсатадилар;

Сурхондарё вилоят перинатал маркази, вилоят офтальмология шифохонаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг беморлар ўрни фондини оптималлаштириш, шунингдек тегишли туманларнинг тиббиёт бирлашмаларида уларнинг бўлимларини ташкил этиш Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалдаги беморлар ўрни фонди доирасида амалга оширилади.


4. Сурхондарё вилоят перинатал маркази, вилоят офтальмология шифохонаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг бинолари ва иншоотларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) реконструкция қилиш бўйича:

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"Уйжойсаноатсувқурилиш" хусусий лойиҳалаш корхонаси - бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;

ўтказиладиган танлов савдолари натижалари бўйича пудратчи ташкилотлар - бош пудратчи ташкилотлар этиб белгилансин.


5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда объектларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва уларнинг 2018 йил 1 сентябргача фойдаланишга топширилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек объектларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда объектларни юқори технологияли тиббий анжомлар билан жиҳозлаш учун хорижий кредитларни ва халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорлар грантларини жалб этиш бўйича тизимли ишлар олиб борсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, объектларни реконструкция қилиш доирасида четдан келтириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган тиббий анжомлар, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар 2018 йил 1 сентябргача бўлган муддатга божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси объектларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўз вақтида ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифатига риоя этилиши юзасидан зарур даражадаги давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 232-модда



































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск