Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2017 й. ПҚ-2868-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2017 й.

N ПҚ-2868



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сонли Фармонини бажариш юзасидан ҳамда ягона давлат инвестиция сиёсатини юритиш ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этишни таъминлаш мақсадида:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бир ой муддатда:

зиммасига юкланган асосий вазифалар ва фаолият йўналишларини эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган Ягона тариф сеткасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси марказий аппаратининг ходимларига нисбатан жорий этилсин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон қарорининг 1-бандида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар бўйича бош бошқармаси, шунингдек туманлар ва шаҳарлар инвестициялар бўйича бўлимларининг ходимларига нисбатан жорий этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ходимларининг штат жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ходимларини рағбатлантириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисига бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларини белгиласин ҳамда жамғарма тўғрисидаги низомни ўрнатилган тартибда тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ўрнатилган тартибда телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси ва Интернет алоқаси билан, шунингдек қўмитанинг самарали ишлаши учун зарур бўлган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ахбороти юборилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 219-модда





















































Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск