Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.1996 й. 309-сон "Экспорт операцияларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.1996 й.

N 309


ЭКСПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎFРИСИДА


Экспорт қилинадиган товарлар ва хизматларнинг миқдори, сифати ва нархлари устидан назорат ташкил этилишини янада такомиллаштириш, республикага валюта тушуми ўз вақтида тушмаслигининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Идоралараро комиссия икки ой муддатда хорижий консалтинг фирмаларини жалб этган ҳолда экспорт қилинадиган товарларнинг, энг аввало:

қора ва рангли металлар, кабель-сим маҳсулотлари;

пахта толаси ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари;

хом нефть, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари;

кимёвий компонентлар ва минерал ўғитларнинг ҳалқаро регистрларга мувофиқлиги сертификатларини жорий этиш дастурини ишлаб чиқсин.


3. Молия вазирлиги бир ой муддатда:

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда юқори ликвидли товарларнинг экспорт нархларини ҳисоблаб чиқишда етакчи ҳалқаро биржаларнинг котировкаларини қўллаш тўғрисидаги услубий кўрсатмаларни;

Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда юқори ликвидли товарлар таннархига киритиладиган харажатлар таркиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Белгилаб қўйилсинки, товар-хом ашё биржалари ва республика ярмаркалари орқали сотиладиган жаҳон бозорларида ликвидли товарларни экспорт қилиш етакчи хорижий товар биржаларида амал қилувчи нархларга мувофиқ; эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.

Ташқи иктисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда:

товар-хом ашё биржалари ва республика ярмаркалари орқали эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатини ва уларни сотиш тартибини;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегаралари орқали биржа товарларини ўтказиб юбориш ва уларга декларация тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва вакил қилинган банклар билан биргаликда:

бозор конъюнктурасининг мавсумий тусдалигидан энг самарали фойдаланиш имконини берувчи молиявий кафолатлар тизимидан фойдаланган ҳолда фьючерс контрактлари ва опционлар тузилишини;

хорижий валютадаги тўловлар муддати ўтказиб юборилишидан кўриладиган зарарни энг кам даражага келтириш мақсадида экспортга факторинг хизмати кўрсатиш жорий этилишини;

республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига киришга тайёргарлик кўриши муносабати билан экспорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин мустақил инспекция қилиш ташкил этилишини таъминласин.


6. Марказий банкка Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда экспорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушум прогноз қилинаётган муддатларда тушиши мониторинги механизмини ва Ўзбекистон Республикаси худудида факторинг операцияларини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш тавсия қилинсин.


7. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси "Ўздавстандарт" маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Пахта лойиҳасини амалга ошириш бўйича агентлик билан биргаликда бир ой муддатда "Сифат" пахта маҳсулотини стандартлаштириш ва сертификациялаш бошқармаси базасида идорадан ташқари минтақавий лаборатория тармоқлари мавжуд бўлган пахта толасини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш республика марказини ва сертификацияланган пахта толаси омборларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини республика Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун киритсин.


8. Маҳфий.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида тегишли таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






























Время: 0.1881
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск