Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.1996 й. 313-сон "Республика халқ хўжалигини 1996/97 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг бориши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.1996 й.

N 313



РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИ

1996/97 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА

ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШНИНГ

БОРИШИ ТЎҒРИСИДА


Республика халқ хўжалигини 1996/97 йилнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика халқ хўжалигини 1996/97 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин ва амалий чора-тадбирлар кўриш учун вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, ташкилотларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар айниқса, Андижон, Жиззах, Наманган, Навоий Сирдарё, Сурхондарё Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг ўзларига қарашли объектларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича олиб бораётган ишларининг етарли эмаслиги қайд этиб ўтилсин.


3. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари:

тегишли тармоқлар, ҳудудлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни қиш шароитларида ишлашга тайёрлашнинг боришини танқидий таҳлил қилсинлар, ишлаб чиқилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар, бунда ташкилий масалаларни ҳал этишга, объектларни моддий-техника ва молия ресурслари билан таъминлашга алохида эътибор берсинлар,

жорий йилнинг 1 октябрига қадар таоарруфларидаги бур қозонхоналарни, иссиқлик, газ, сув ўтказиш ва канализация тармоқларини, элеватор узелларини, турар жойларни, транспорт воситаларини қишга тайёрлашни тугалласинлар. Зарур миқорда ёқилғи, кимёвий реагентлар, туз, авариялар учун зарур бўладиган моддий-техника ресурслари захираларининг, шунингдек авария хизматлари ишлаши учун барча зарур воситаларнинг хозирлаб қўйилишини таъминласинлар, жорий йилнинг 15 октябрига қадар барча корхоналар ва ташкилотларда суюқ ва қаттиқ ёқилғи, шу жумладан, иссиқлик электр станцияларининг 1997 йил май ойигача бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги корхоналарида шу йилнинг 1 октябригача - 1 млн тонна мазут ва 1 млн тонна кўмир захираларини яратсинлар;

ёнғинга қарши курашиш идоралари билан биргаликда жорий йилнинг сентябрь ойида турар жойлар, бинолар ва иншоотлар холатининг техник талаблар нормаларига мувофиқлигини текширишни ниҳоясига етказсинлар;

1996 йилда барча саноат корхоналарини, коммунал-маиший ва халқ хўжалиги тармоқларининг бошқа муассасаларини газни ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашни тугалласинлар, уларни бундай асбоблар бўлмаган ҳолларда газ истеъмолчилари (аҳоли бундан мустасно) газ таъминоти тизимидан узиб қўйилиши тўғрисида огоҳлантирсинлар;

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан етказиб берилган ёқилғи-энергетика ресурслари учун қарзларни тўлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.


4. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси (Тожиев) жорий йилнинг 15 октябрига қадар республика корхоналари ва ташкилотларига суюқ ёқилғини, уни талаб қилинган миқдорда тўплаш мақсадида, белгиланган тартибда етказиб беришни таъминласин.


5. "Кўмир" акционерлик бирлашмаси (Лелеко) республиканинг барча истеъмолчилари учун кўмирнинг зарур захираларини яратиш мақсадида уни аҳолига ва халқ хўжалигига узлуксиз етказиб беришни таъмирласин.


6. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги (Отаев)

жорий йилнинг 1 октябрига қадар энергетика асбоб-ускуналарини тузатишни ниҳоясига етказсин;

жорий йилнинг сентябрь ойида Сирдарё ГРЭСида 20 минг куб метр, Толимаржон ГРЭСида 40 минг куб метр мазут сиғадиган қўшимча захира жойларни фойдаланишга топширилишини таъминласин;

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 июлдаги 4-сон ва 1996 йил 19 августдаги 17-15-153-сон протокол қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган барча электр станциялари ва бошқа энергетика объектлари бўйича ишончлиликни ва ёнғинга қарши хавфсизликни оширишга оид тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин;

шу йилнинг 1 ноябригача 7-ИМ асбоб-ускуналарини мукаммал тузатишни тугалласин, 5-ИМдаги деаэраторларни реконструкциялашни амалга оширсин, шу йилнинг 1 декабригача 2-ИМ ва 4-сон қўшимча буғ қозонхоналар ўрнатсин ҳамда ишга туширсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда шаҳарни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2000 йилгача бўлган даврлар бўйича Тошкент шаҳри иссиқлик манбаларини ривожлантиришга доир аниқ таклифларни, шунингдек коммунал тармоқларда иссиқлик манбалари нобудгарчилигини нормативдаги даражагача қисқартириш тадбирларини бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси (Зайнутдинов, Жулин)

жорий йилнинг 1 октябрига қадар 3,5 млрд куб метр газни ер ости омборларига жойлашни таъминласинлар, бунда асосий эътиборни куз-қиш даврида Фарғона водийси ҳам Сурхондарё вилояти истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлашга қаратсинлар, етказиб бериладиган газ сифатининг емонлашишига йўл қўймасин,

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва бошқа газ истеъмолчилари билан биргаликда шу йилнинг 1 октябрига қадар электр станцияларини ва халқ хўжалигининг бошқа корхоналарини 1996/97 йил қишнинг қаттиқ совуқ кунларида табиий газдан ёқилғинини захира турларига ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқсин ва уни Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тасдиқласин;

шу йилнинг сентябрида Энергетика ва электрлаштирлш вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг улар тасарруфидаги корхоналарни куз-қиш даврида табиий газ билан таъминлаш юзасидан таклифларини кўриб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


8. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси (Эрметов) шу йилнинг сентябрь ойида локомотив, вагон хамда унга қарашли бошқа хўжаликларни тузатишни ва куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашни тугалласин ҳамда йўловчиларни, нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, кўмир, туз ва куз-қиш даврига тайёрланиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа халқ хўжалиги юкларини узлуксиз ташишни таъминласин.

Вазирликлар, идоралар. ташкилотлар, корхоналар вагонлар ва цистерналарнинг туриб қолишини анча камайтириш, ортиш-тушириш ишларининг, айниқса тунги вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида бир маромда бўлишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўрсинлар Шу йилнинг 1 октябригача идораларга қарашли темир йул шохобча йўлларини қиш шароитларида ишлашга тайёрлашга оид чора-тадбирлар кўрсинлар.


9. "Ўзавтотранс" корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ва умуман автотранспортнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлигини кўриб чиқсинлар Транспорт корхоналарини ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, моддий ресурслар билан таъминлаш ва транспортни куз-қиш даврида узлуксиз ишлашга тайёрлашни шу йилнинг 1 октябрига қадар тугаллаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов), Ўзқишлоқ-хўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов), "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси (Носиров), қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Усмонов) агросаноат мажмуи объектларини қиш шароитларида ишлашга тайёрлашга оид тузатиш-профилактика ишларини тезлаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни шу йилнинг 1 октябрига қадар кўрсинлар, бунда чорвачилик, озуқа тайёрлаш объектларига, иситиш тизимларига, суюқ ва қаттиқ ёқилғи тўплашга алоҳида эътибор берсинлар.


11. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзқурилишматериаллари" концерни, кон-металлургия саноати корхоналари ва кўп энергия талаб қиладиган бошқа корхоналар электр ва иситиш энергияси сарфлашни камайтириш мақсадида Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган уларга талаб кўпайган даврда мақбул иш тартибларининг тезкорлик билан бажарилишини таъминласинлар.


12. Халқ таълими вазирлиги (Йўлдошев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Каримов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Салимов) шу йилнинг 1 октябрига қадар халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасаларини, олий ва ўрта махсус ўқув юртларини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашни таъминласинлар.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тулаганов)

жорий йилнинг 1 октябрига қадар турар жойларга ва бошқа объектларга иссиқлик ва сув бир маромда берилишини таъминлаш учун иссиқлик тармоқлари, буғ қозонлар ва бошқа энергетика хўжаликларини жорий ва мукаммал тузатишни ниҳоясига етказилишини таъминласин, шунингдек, турар жойларнинг ертўлаларидаги сувларни қуритиш юзасидан чора-тадбирлар кўрсин,

вазирликлар ва идораларни ўз маблағлари ва моддий ресурслари ҳисобига муҳандислик коммуникацияларини ҳамда авария ҳолатидаги турар жойларнинг томларини мукаммал тузатишга жалб этиш бўйича таклифларни бир хафта муддатда тайёрласин.


14. Молия вазирлиги (Гуськова)

бир хафта муддатда Энергетика ва электрлаштирил вазирлигига электр станцияларида ва бур қозонхоналарда мазут ва кўмирнинг зарур захираларини яратиш учун вазирликнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича қўшимча айланма маблағлар ажратиш масаласини ҳал этсин ва натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсин;

"Ўзбекнефтгаз" корпорациясини, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини (асосланган ҳисоб-китоблар бўйича) уларнинг тасарруфидаги объектларда тузатиш ишларини ўз вақтида тугаллаш ҳамда қаттиқ, суюқ ёқилғи, туз захиралари яратиш учун айланма маблағлар билан таъминлаш, шунингдек коммунал-фойдаланиш ва иссиқлик билан таъминлаш ташкилотларига тарифлардаги фарқ бўйича шу йилнинг 17 чораги ҳисобидан маблағ ажратиш масалаларини бир ҳафта муддатда кўриб чиқсин Бюджетдаги ташкилотларнинг коммунал хизматлар учун дебиторлик қарзларини бартараф этиш юзасидан таклиф киритсин натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


15. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги капитал қўйилмаларнинг амалда узлаштирилишини ва қурилиш қиймати қимматлашишидан вужудга келган индексларни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига Дахбет-Самарқанд асосий сув йўлини ва Самарқанд, Наманган, Андижон вилоятининг Асака, Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида буғ қозонхоналарни қуриш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек Амударё-Зарафшон сув йўли қурилишини тугаллаш учун бюджет маблағларидан ажратиладиган лимитни аниқлаш юзасидан таклифларни бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


16. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Муллажонов, Гуськова) қишга тайёрланиш билан боғлиқ ишларни бажариш учун Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун маблағларни конвертациялашни биринчи навбатда амалга оширсин.


17. Оммавий ахборот воситалари халқ хўжалигини бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни мунтазам ёритиб борсинлар.


18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, ташкилотлар мазкур қарорнинг бажарилиши тўғрисида жорий йилнинг 15 октябригача Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.


19. Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг раҳбарлари ўз тасарруфларидаги тармоқларнинг куз-қиш даврида ишлашга қандай тайёргарлик кўраётганликларини ҳар ўн кунда таҳлил қилсинлар ва зарур бўлганда тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.


20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш фаолият йўналишларига кўра Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






























Время: 0.1837
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск