Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.1996 й. 314-сон "А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлини Қамчиқ ва Резак довони участкаларида туннеллар кўрган ҳолда реконструкция қилиш ва қуриш ишларини жадаллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.1996 й.

N 314




А-373 ТОШКЕНТ-ЎШ АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛИНИ ҚАМЧИҚ ВА РЕЗАК ДОВОНИ

УЧАСТКАЛАРИДА ТУННЕЛЛАР ҚУРГАН

ҲОЛДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА

ҚУРИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Фарғона водийси вилоятларининг республиканинг барча минтақалари билан, шунингдек, бошқа давлатлар билан йил бўйи ва кеча-кундуз автотранспорт алоқасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтойўл" давлат концерни 1996-1997 йилларда А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўли (116-195 км)нинг тоғдаги участкасини Қамчиқ ва Резак довонларида туннеллар қурган ҳолда реконструкция қилсин ва қурсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг ихтисослаштирилган "Гидромахсусқурилиш" бошқармаси туннеллар қурилиши бўйича бош пудратчи этиб белгилансин.


3. Туннел участкаларини лойиҳалаш Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг "Гидролойиҳа" акционерлик жамиятига топширилсин.


4. 1996 йилнинг охири - автомобиль йўлини реконструкция қилишни, 1997 йилнинг 1 чораги - туннел участкаларини лойиҳалаш ва тайёргарлик кўриш ишларини ниҳоясига етказиш муддатлари этиб белгилансин.

Довон участкасидаги 153-164км) автомобиль йўлини реконструкция қилиш ва туннел қуриш ишлари 1997 йилда ниҳоясига етказилсин.


5. Йўлнинг туннел участкаларини қуриш ва бурғилаш-портлатиш ишларини бажариш учун "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси, "Ўзавтойўл" давлат концерни, "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларининг ихтисослаштирилган ташкилотлари жалб этилсин.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилда ҳамда кейинги йилларда капитал қурилиш прогнозларини шакллантиришда туннеллар қурган ҳолда автомобиль йўлини реконструкция қилиш учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар ажратишни назарда тутсинлар.


7. Махфий


8. Маблағ билан таъминловчи банклар бажарилган ишларга ишчи чизмалари, алоҳида сметалар ва амалда бажарилган иш ҳажмлари бўйича ҳақ тўласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги автомобиль йўли ва туннел қурилиши объектларини энергия билан узлуксиз таъминласин, бунинг учун 1996 йилда "Ўзавтойўл" давлат концерни буюртманомаси бўйича подстанцияли ВЛ-35 КВ электр узатиш линиясини қурсин.


10. Махфий


11. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 1996 йилда "Ўзавтойўл" концернига 4160 тонна портловчи моддаларга квота ажратишни назарда тутсин.


12 "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси "Ўзавтойўл" давлат концерни ҳамда ихтисослаштирилган ташкилотларга тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ зарур миқдорда бензин, дизель ёнилғиси, битум, дизель мойи ва бошқа ёнилғи-мойлаш материаллари ажратсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу объектда ишлаётган ташкилотларга махсус материалларни ташиш учун белгиланган тартибда рухсатнома берсин, бурғилаш-портлатиш ва йўл қуриш ишларини амалга ошириш чоғида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўлнинг довон қисмини етарлича ДАН ходимлари билан бутласин.


14. Автомобиль йўли, туннелни реконструкция қилиш ва қуриш даврида ушбу объектларда ишлаётган ходимларнинг барча тоифалари учун лавозим маошлари ва тариф ставкаларига 30 фоиз миқдорда устама белгилансин.


15. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов














































Время: 0.1316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск