Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.1996 й. 321-сон "Бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.1996 й.

N 321



БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1997 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарори билан белгиланган ҳажмларда бошоқли экинлар дони етиштириш ва тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1997 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўйича бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш тадбирлари маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига кўрсатиб ўтилган тадбирлар амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин. Бунда буғдой Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарорига мувофиқ ҳажмларда етиштирилишини таъминловчи майдонларда экилишига алоҳида эътибор берсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

ғалла экинлари тозаланган ва дориланган уруғликлар билан экилишини таъминласинлар, экин майдонларини шартнома асосида аниқ ижарачиларга ёки оилавий звеноларга бириктириб қўйсинлар;

қарорга иловада мўлжалланган чора-тадбирлар бажарилиши учун зарур шароитларни яратсинлар хамда бошоқли дон етиштириш агротехникасига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар;

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган бошоқли дон экинларидан юқори хосил олишга доир тавсияларни хар бир хўжаликка етказсинлар.

3. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўритлар етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, бунда қуйидаги хажмлардан келиб чиқилсин (юз фоиз таъсир қилувчи моддаларга қайта хисоблаганда):

тупроқни тайёрлаш ва экиш даврида (1996 йил 10 ноябргача тугаллаган ҳолда) - 120 минг тонна азотли ўгитлар, 60 минг тонна фосфорли ўғитлар;

ўсиш даврида (1997 йил январь-март) - 140 минг тонна азотли ўғитлар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ички ишлар органлари иштирокида минерал ўғитлар сақланишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар.


4. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси кейинчалик республика хўжаликларига жўнатиш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқилган 35 минг тонна фосфорли ўғитлар (юз фоиз таъсир қилувчи моддаларга қайта хисоблаганда) сотиб олиш масаласини "Коратов" акционерлик жамияти (Қозоғистон Республикаси) билан келишсин.

Махфий.


5. Хўжаликларга Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарорига мувофиқ бошоқли дон экинларидан бўшаган суғориладиган ерларга пахта-дон-беда алмашлаб экишни жорий этиш мақсадида ва қишлоқ хўжалиги экинларини навбати билан экишни таъминлаш учун устун даражада беда экиш тавсия қилинсин.

Ўзбекистон Қишлоқ хужалиги фанлари академияси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экинларни навбати билан экишнинг кўрсатиб ўтилган тартибини жорий этишга доир тавсияларни хўжаликларга етказсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кузги бошоқли дон экинлари экиш якунлари, уруғлик сифати ва сарфига нисбатан қўйиладиган талабларнинг хўжаликлар томонидан бажарилиши, шунингдек бошоқли экинларнинг ҳолати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

суғориладиган ерлар бўйича - 1996 йил 1 ноябргача;

лалмикор ерлар бўйича - 1996 йил 1 декабргача


Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р.Л. Гиниятуллин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов
































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск