Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.1996 й. 327-сон "Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмасини акциялаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.1996 й.

N 327



"ТОШКЕНТ ТРАКТОР ЗАВОДИ"

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ

АКЦИЯЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси ишлаб чиқаришини бошқаришни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини замонавий тракторлар билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси, "Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмасининг "Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмасини давлат-акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Тошкент трактор заводи" давлат-акционерлик жамияти ("ТТЗ" ДАЖ) акциялари пакетини қуйидаги улушларда тақсимлашга розилик берилсин.

40 фоизи - давлат улуши;

15 фоизи меҳнат жамоасига берилади, шу жумладан уларнинг бир қисми - акциялаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ҳисобига текин берилади;

3 фоизи - "Ўзсаноатқурилишбанк" улуши;

5 фоизи - "Ўзагромашсервис" уюшмаси улуши;

37 фоизи - юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга эркин сотиладиган улуш.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Тошкент трактор заводи" давлат-акционерлик жамияти:

юридик шахс ҳисобланади, очик турдаги давлат-акционерлик жамияти шаклида таъсис этилади;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва жамиятнинг таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширади;

бошланғич устав фондини давлат мулки, "Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси меҳнат жамоаси мулки ҳамда "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Ўзагромашсервис" уюшмаси пул маблағлари ҳисобига 1,5 млрд сўм миқдорида шакллантиради;

"Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан илгари тузилган барча шартномалар ва қабул қилинган мажбуриятлар бўйича жавоб беради.


4. Қуйидагилар "Тошкент трактор заводи" давлат-акционррлик жамиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси учун рақобатбардошли тракторлар яратиш ва ишлаб чиқариш, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ҳамда унинг турларини купайтириш;

етакчи хорижий фирмалар ва компаниялар билан қишлоқ хўжалиги техникасини яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича замонавий ишлаб чиқаришлар ва қўшма корхоналар ташкил этиш;

хўжалик фаолиятини маркетинг, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш бозорини кенгайтиришни, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни таъминлаш асосида амалга ошириш;

инновация фаолиятини амалга ошириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш.

5. "Тошкент трактор заводи" давлат-акционерлик жамияти бошқарув органларининг ташкилий тузилмасига, ижро этувчи аппарати тузилмасига 1, 3-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Тошкент трактор заводи" давлат-акционерлик жамиятининг директорлар Кенгаши раиси - бош директори ҳамда директорлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда акционерларнинг умумий йиғилиш (конференцияси) томонидан сайланадилар.

6. Давлат мулки қўмитаси "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси икки ҳафта муддатда "Тошкент трактор заводи" давлат-акционерлик жамиятининг таъсис ҳужжатлари ва Устави лойиҳаларини тайёрласинлар, 1996 йил 1 октябргача таъсис конференциясини ўтказсинлар.

8. Махфий.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Тошкент трактор заводи" ДАЖ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ҳокимлиги билан биргаликда "ТТЗ" ДАЖ балансидан босқичма-босқич қабул қилиб олиш топшириш асосида амалга оширилсин:

уй-жой коммунал бошқармаси ва мактабгача бўлган муассаса объектларини Тошкент шаҳар ҳокимияти балансига ўтказилсин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султоновга юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов










































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск