Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2017 й. 192-сон "Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2017 й.

N 192



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЭТИЛ СПИРТИ,

АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ КОМИССИЯСИНИНГ

ЯНГИЛАНГАН ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Комиссия (Холмурадов):

Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги янгиланган низомни бир ой муддатда тасдиқласин;

Комиссия фаолиятининг қонун ҳужжатлари талабларига қатъиян мувофиқ равишда ташкил этилишини таъминласин;

этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси алкоголли ва тамаки маҳсулотлари муомалада бўлишидан тушадиган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, шунингдек бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорликларга йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни кучайтирсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги янги қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беришда этил спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансининг ҳар йили тасдиқланадиган параметрларига қатъиян амал қилсин.


5. "Ўзшаробсаноат" АЖ таркибига кирадиган корхоналарда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилиши ва технологик талабларга риоя этилиши юзасидан мониторингни кучайтирсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда):


а) 3-банддаги "ҳамда унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 апрелдаги

192-сон қарорига

ИЛОВА


Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари

ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

С.Р. Холмурадов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси

лавозими бўйича

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

А.Я. Хайдаров

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

М.Б. Азимов

-

Давлат божхона қўмитасининг раиси

М.М. Мирзаев

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

А.У. Каримов

-

"Ўзстандарт" агентлигининг бош директори

О.С. Мустафаев

-

"Ўзшаробсаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Н.А. Вапаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг виночилик ва алкоголли маҳсулотлари ишлаб чиқариш масалалари бўйича бош мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби.

         

        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 251-модда












































Время: 0.2126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск