ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 й. 196-сон "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2017 й.

N 196



ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон ҳамда "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон фармонларини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналари таркибига кирувчи ҳудудлар чегарасини 1-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Бошқарув ходимлари сони 4 нафардан ва 5-иловага мувофиқ намунавий тузилмага эга бўлган "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" (кейинги ўринларда Дирекциялар деб аталади) давлат унитар корхоналари ташкил этилсин.

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларига (кейиги ўринларда маъмурий кенгаш) Дирекцияларнинг тасдиқланган тузилмасига ва ходимлари сонига инвестициялар ҳажми ва эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари сонига боғлиқлик асосида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставлари ушбу қарорга 6 - 9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари дирекциялари Ўзбекистон Республикасининг "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунида белгиланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2017-2018 йиллар даврида Дирекцияларни таъминлаш учун, кейинги йилларда уларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиши шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарур маблағлар ажратсин.


7. Қуйидагилар:

"Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ургут шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 104-уй манзилига;

"Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Мустақиллик майдони, 2-уй манзилига;

"Қўқон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Турон кўчаси, 1-уй манзилига;

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй манзилига жойлаштирилсин.

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Дирекцияларни кўрсатиб ўтилган манзилларда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан хизмат хоналари билан таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ғ.И. Ибрагимов, Бош вазирнинг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси У.У. Розукулов, Бош вазирнинг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ушбу қарор талабларига мувофиқ "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналари фаолияти ташкил этилишининг самарадорлиги юзасидан амалий назоратни таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 11-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ғ.И. Ибрагимов, Бош вазирнинг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси У.У. Розукулов, Бош вазирнинг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп"

эркин иқтисодий зоналарига кирувчи

ҲУДУДЛАР


I. "Ургут" ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:

1. Самарқанд вилоятининг Ургут тумани "Мерганча" ва "Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 144,0 гектар ер майдонлари:


а) "Мерганча" массивидаги ("Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктларидан ташқари) ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - 500 кВ юқори кучланишли Жануби-ғарбий магистрал электр таъминоти тармоғи;

шарқий томондан - 4Р-246 "Самарқанд - Ургут" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;

жанубий томондан - 4Р-47 "Қоратепа - Ургут" автомобиль йўли;


б) "Мерганча" массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - 220 кВ юқори кучланишли электр тармоғи;

шарқий томондан - Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;

ғарбий томондан - "Акрамов Зувай Фаттоевич" фермер хўжалиги ер майдонлари;

жанубий томондан - "Мерганча" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари;


в) "Мерганча" массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - 4Р-47 "Қоратепа - Ургут" автомобиль йўли;

жануби-шарқий томондан - Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобил йўлининг Камангарон кўчаси билан туташган жойидан 4Р-47 "Қоратепа - Ургут" автомобиль йўли билан туташган жойигача;

шарқий томондан - "Камангарон - Ургут" автомобиль йўли;


г) "Мерганча" массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Акрамобод замини баҳори" фермер хўжалиги ер майдонлари;

шарқий томондан - Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;

ғарбий томондан - "Камангаронча узумзорлари" фермер хўжалиги ер майдонлари;

жанубий томондан - "Бегзод Қуруқсой" фермер хўжалиги ер майдонлари.


2. Самарқанд вилоятининг Ургут тумани "Сариқтепа" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 228,42 гектар ер майдонлар қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Сариқтепа" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари ва "Абдумалик Самиев Лазизхон", "Насим Нодир Насриддин Замини Нур", "Азиза Марҳабо Миришкор замини" ва "Боғи эрам Сариқтепа даласи" фермер хўжаликлари ер майдонлари;

шарқий томондан - "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари ва "Абдусами Ғофур Шомуродзода" фермер хўжалиги ер майдонлари;

ғарбий томондан - "Юқори Санчиқул" маҳалла фуқаролар йиғинига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудуди, "Муртозов Юсуфбой" ва "Боймурод олтин даласи" фермер хўжаликлари ер майдонлари;

жанубий томондан - "Сариқтепа" ва "Бешбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳоли пунктлари ва "Абдуқодир Маҳмуд даласи", "Офтоб Ҳасанова узумзори", "Абдураҳмон Фозила нур боғи", "Аброр Асрор чаман боғлари", "Ҳамидова Матлуба даласи" ва "Улуғбек Лазизбек нурли даласи" фермер хўжаликлари ер майдонлари.


3. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани "Дўстлик" массивидаги 59,88 гектар ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Дарғом" канали ер майдони ҳимоя ҳудуди;

шарқий томондан - "Самарқандкимё" АЖ суперфосфат заводи чегараси;

жанубий томондан - "АФСОНА БЕСТ" фермер хўжалиги ер майдони;

ғарбий томондан - саноат зонасини қуриш учун ажратилган ер майдони.


4. Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, "Сазағон" массиви 252,56 гектар ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:


а) шимолий томондан - Нуробод тумани ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳудуди;

шарқий томондан - Тепакўл сойи ҳудуди;

жанубий томондан - А-378 "Самарқанд-Қарши" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - "Худаятов Ботир" фермер хўжалиги ва Нуробод тумани ҳокимлиги захира ер майдонлари;


б) шимолий томондан - "Шўртан-Сирдарё" магистрал газ тармоқлари муҳофаза ҳудуди;

шарқий томондан - "Плант ОФФ Самарқанд" МЧЖ ҳудуди;

жанубий томондан - "А-378 "Самарқанд-Қарши" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - Тепакўл сойи ҳудуди;


в) шимолий томондан - Пастдарғом тумани чегараси;

шарқий томондан - "Плант ОФФ Самарқанд" МЧЖ ҳудуди;

жанубий томондан - "Шўртан-Сирдарё" магистрал газ тармоқлари муҳофаза ҳудуди;

ғарбий томондан - Тепакўл сойи ҳудуди.


5. Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри "Хишрав-2" массиви ҳудудидаги 102,0 гектар ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Дарғом" канали ҳудуди;

шарқий томондан - Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг малака ошириш маркази ҳудуди;

жанубий томондан - давлат захира ерининг жарликкача бўлган ҳудуди;

ғарбий томондан - Мудофаа вазирлигининг ҳарбий базасига туташ ҳудуди.


6. "Ургут" ЭИЗнинг Самарқанд шаҳри "Хишрав-2" массиви ер майдонларига Самарқанд шаҳри ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобидаги 275,2 гектар ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Эски анҳор канали ҳудуди;

шарқий томондан - Самарқанд вилояти "Мароқанд Обод" ДУКнинг чиқиндиларни қайта ишлаш ҳудуди;

жанубий томондан - Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва Пастдарғом тумани ҳудуди;

ғарбий томондан - Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳудуди.


7. Ургут тумани "Ўрамас" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 50,0 гектар ер майдони қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Самад оқил", "Мамадаминов Фазли" фермер хўжаликлари ҳудуди;

шарқий томондан - "Агро пилла" МЧЖ ва аҳоли пункти ҳудуди;

жанубий томондан - "Ғози бобо" фермер хўжалиги ҳудуди;

ғарбий томондан - "Изма зиё изза" фермер хўжалиги ҳудуди.



II. "Ғиждувон" ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:

1. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Ғиждувон шаҳри.


2. Когон тумани "Беклар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Когон шаҳридаги аҳоли пункти, Когон туманидаги Зиработ тўлиқ ширкати ерлари, "Эдгар Реал Плюс" фермер хўжалигига қарашли ерлар;

шарқий томондан - Когон шаҳри темир йўллари билан Бухоро-Қарши темир йўл тармоғи;

жанубий томондан - Когон туманидаги "Юсуф ота" фермер хўжалигига қарашли, 39004-сон ҳарбий қисм ва "Қосимбобо" фермер хўжалигига қарашли ерлар;

ғарбий томондан - Когон туманидаги захира ерлари ва ва коллектор (захкаш).


3. Когон шаҳри ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Когон шаҳридаги аҳоли пунклари ;

шарқий томондан - Когон шаҳардаги ички йўл орқали аҳоли пункти;

жанубий томондан - Когон тумани захирасидаги ерлар;

ғарбий томондан - Когон шаҳридаги аҳоли пунклари.

Жами: 267,5 гектар.



III. "Қўқон" ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:


1. Учкўприк тумани "Қақир" массиви ер майдонларини ичига олувчи А саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Тошкент - Андижон" темир йўли;

жанубий томондан - 4р-44б "А-373 Қўқон - Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл" ҳамда "Қўқонспирт" АЖ тиндиргичи;

шарқий томондан - 4р-44б "А-373 Қўқон - Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл";

ғарбий томондан - "Зухриддин Сар замини" фермер хўжалиги ер майдони.


2. Қўқон шаҳри массивини ичига олувчи Б саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Қўқон ҳалқа автомобиль йўли Шоҳрухобод кўчаси бўйлаб;

жанубий томондан - аҳоли пунктлари;

шарқий томондан - аҳоли пунктлари;

ғарбий томондан - "Қўқон - Яйпан" автомобиль йўли (Давронбек кўчаси).


3. Учкўприк тумани "Қақир" массиви ер майдонларини ўз ичига олувчи В саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан::

шарқий томондан - 4К-887 "Учкўприк - Қақир станцияси - Тожик" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - 4К-925б "Қўқон-асфальт-бетон заводига кириш" автомобиль йўли;

шимолий томондан - 4Р-446 "А-373 Қўқон - Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл";

жанубий томондан - "Тожик" газ бўлув станцияси ҳудуди ва ички ҳўжалик йўли.


4. Бешариқ тумани "Собиртепа" массиви ер майдонларини ичига олувчи саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Андархон" божхона пости биноси ва иншоотлари;

жанубий томондан - "Асомиддинов Розиқ хожи" боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ер майдони;

шарқий томондан - "Собиртепа" массиви қишлоқ хўжалиги дала йўли;

ғарбий томондан - "Асомиддинов Розиқ хожи" боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ер майдони.


IV. "Ҳазорасп" ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:


1. 1-блок. Ҳазорасп тумани, Питнак қишлоғи, "Мирзо Улуғбек" массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Питнак - Урганч" темир йўлининг 1 км узунликдаги қисми;

шарқий томондан - "Тошсоққа" ирригация тизими бошқармаси ички хўжалик дренажи;

жануби-ғарбий томондан - Хоразм мелиорация экспедицияси "Питнак арна" канали;

ғарбий томондан - "Ҳазорасп лочин сервис" ДУК ер майдони;


2. 2-блок. Ҳазорасп тумани, Питнак қишлоғи, "Ю. Шержон" массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ Хоразм филиали ер майдонлари;

жанубий томондан - "Ҳазорасп - Питнак" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - Питнак шаҳри "Обод" маҳалласи;

шимолий томондан - Питнак шаҳри "Обод" маҳалласида қурилган намунавий уй-жойлар.


3. Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги ер участкалари:

а) Питнак шаҳри "Муҳаббат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - "Муҳаббат" маҳалла фуқаролар йиғини ер майдони;

жанубий томондан - "Питнак - Урганч" темир йўл участкаси;

ғарбий томондан - "Муҳаббат" маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;

шимолий томондан - "Чап магистрал канал" канали;

б) "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;

шарқий томондан - "Хоразм" кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;

жанубий томондан - "Ҳазорасп - Питнак" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи "Садулла Искандаров" фермер хўжалиги;

в) "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдони қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Питнак хизматлар ва ахборот технологиялари коллежи ҳудуди;

шарқий томондан - "Мустақиллик" кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;

жанубий томондан - "Файз барака" МЧЖнинг қандолатчилик цехи ҳудуди;

ғарбий томондан - "Руза Нафис" хусусий корхонаси супермаркети ҳудуди;

4. Ҳазорасп тумани "Боғдор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - Хоразм вилояти мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳудуди;

жанубий томондан - автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш "Султонова Зулфия" ХК ҳудуди;

ғарбий томондан - "Боғдор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пункти;

шимолий томондан - "Боғдор" маҳалла фуқаролари йиғини аҳоли пункти.

5. Ҳазорасп туманидаги "Амударё" маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - 1200 мм диаметрли "Бухоро-Урал" газ қувурининг ҳимоя зонаси;

жанубий томондан - "Амударё" маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси;

ғарбий томондан - "Дониербек Элёрбек Шахриёр" фермер хўжалиги ер участкаси;

шимолий томондан - "Амударё" маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси.

6. Урганч туманидаги Гайбу қишлоғи "Тандирчи" маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий-ғарбий томондан - автомобильной дорогой 4К 931 "Урганч шаҳри Чаткупир к. - Шовот шаҳри" автомобиль йўли;

шарқий томондан - 4Р 162 "Урганч шаҳри халқа йўли"нинг 5-километридаги йўл ўтказгич билан;

жанубий томондан - "Урганч - Шовот" темир йўли участкаси билан;

ғарбий томондан - "Urganch oil" МЧЖ автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияси ҳудуди билан.

7. Урганч тумани Чаткупир қишлоғи ҳудудидаги саноат зонасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Хидоят" маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси;

шарқий томондан - "Дилмурод мебель сервис" ХК мебель ишлаб чиқариш цехи ҳудуди;

жанубий томондан - "Зафар кристалл" МЧЖ нефть захираси омбори ҳудуди;

ғарбий томондан - "Хоразм дон маҳсулотлари" АЖ ҳудуди.

8. Боғот тумани Бешариқ қишлоғидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Мадамин Машарип" фермер хўжалиги ер участкаси;

шарқий томондан - Боғот тумани "Гулшан" маҳалла йиғинидаги намунавий лойиҳалар бўйича қурилган турар жой иморатлари билан;

жанубий томондан - "Мадамин Машарип" фермер хўжалиги ер участкаси;

ғарбий томондан - коллектор.

9. Хива тумани Заунгур посёлкасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Урганчтрансгаз" шўъба корхонаси ўқув комбинати;

шарқий томондан - Хива "Хоразм кўмир етказувчи" унитар корхонаси ҳудуди;

жанубий томондан - "Хиванефтгазқурилиш" унитар корхонаси ҳудуди;

ғарбий томондан - Хоразм вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ер участкаси.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

5-ИЛОВА



Эркин иқтисодий зона Дирекциясининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*














Директор

1




































ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантириш шўъбаси

1

Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш шўъбаси

1

Бухгалтерия


1







  


Бошқарув ходимлари сони - 4 нафар.


*) Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига ва инвестициялар ҳажмининг ошишига қараб Дирекция томонидан тасдиқланган тузилмага ва ходимлар сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган "Ангрен" эркин иқтисодий зона дирекцияси" давлат унитар корхонаси Уставининг 11-бандига қуйидаги мазмундаги 4-1 ва 4-2-бандлар қўшилсин:

"4-1) "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;

4-2) Маъмурий кенгаш қарорлари ва "Ангрен" ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й.. 5-сон, 30-модда):


а) 1-банддаги иккинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


б) 3-илованинг 11-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"Жиззах" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;

Маъмурий кенгаш қарорлари ва "Жиззах" ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш".

олтинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 1 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ангрен" ёки "Жиззах" сўзлари чиқариб ташлансин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

11-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й.. 1-сон, 5-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 9 апрелдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 27-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин-индустриал иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 9 апрелдаги 105-сон қарорининг 1-банди, шунингдек қарорга 2 ва 3-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 28-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига 2-илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 90-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда), шунингдек қарорга 1-илова.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони)" 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 59-модда) илованинг 8-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 3 октябрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 72-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 252-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 43-модда





































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск