ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.04.2017 й. 196-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

3-ИЛОВА



Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар

ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Эркин иқтисодий зоналарида (кейинчалик ЭИЗ деб аталади) солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари:

ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар;

ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзлар киритилган инвестиция ҳажмига боғлиқ равишда 3 йилдан 10 йил муддатгача берилади, шу жумладан эквивалентда:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда - 3 йил муддатга;

3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда - 5 йил муддатга;

5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда - 7 йил муддатга;

10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда - 10 йил муддатга, кейинги 5 йил мобайнида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади.


4. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш" тўғрисида 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ЭИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар четдан олиб келинадиган ускуналар, шунингдек ЭИЗ фаолиятининг бутун даврида маҳсулотларни экспорт қилиш учун маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) божхона тўловларидан озод қилинадилар;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 5-бандига мувофиқ "Ангрен" ЭИЗ ва "Жиззах" ЭИЗ иштирокчилари эркин иқтисодий зоналарнинг бутун фаолияти даврида четдан олиб келинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловларидан озод қилинадилар (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш" тўғрисида" 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонининг 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 5-банди қоидалари "Ургут" ЭИЗ, "Ғиждувон" ЭИЗ, "Қўқон" ЭИЗ ва "Ҳазорасп" ЭИЗ иштирокчиларига татбиқ этилади;

г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорининг 7-банди билан солиқлар ҳақидаги қонунлар ўзгарганда эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича улар рўйхатдан ўтказилган санада амал қилган норма ва қоидаларни қўллашга ҳақли эканлиги, акциз солиғи олинадиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи ҳужжатларнинг нормалари ва қоидалари бундан мустасно эканлиги белгиланган;

д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 5 декабрдаги ПФ-5273-сон Фармонининг 3-банди билан "Чорвоқ" эркин туристик зонасига ва эркин туристик зона иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчилик қоидалари, шу жумладан эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.

5. Ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган имтиёзлар фақат ЭИЗ иштирокчисининг инвестор (инвесторлар) ва эркин иқтисодий зона Дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ўртасида тузилган Эркин иқтисодий зона ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги шартномада (кейинги ўринларда Инвестициялаш учун битим деб аталади) назарда тутилган фаолият турига татбиқ қилинади.


6. Божхона ва солиқ имтиёзларини қўллаш муддати ЭИЗ иштирокчисига бериладиган ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномаси берилган кундан эътиборан бошланади.

Бунда фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади.

Тадбиркорлик субъекти ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлганда, у ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан ЭИЗ иштирокчиларига берилган имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланмайди.

7. ЭИЗ иштирокчиси томонидан олдин берилган имтиёзлар муддатидан узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқи қўлланиладиган ҳажмга етувчи инвестициялар миқдори оширилган тақдирда, имтиёзларни қўллаш муддати узоқроқ муддатга узайтирилади.

Бунда, агар инвестициялар ҳажми олдин берилган имтиёзлар муддати тугаганидан кейин кўпайтирилса, божхона имтиёзлари узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқини берувчи миқдордаги инвестиция киритилган кундан, солиқ имтиёзлари эса - узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқи юзага келган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан эътиборан қўлланилади.

Имтиёзларни қўллаш муддати имтиёзлар қўллаш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади.


8. Дирекция тегишли давлат солиқ ва божхона органларининг сўровига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари томонидан Инвестициялаш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган инвестициялар миқдори ҳақидаги маълумотларни тақдим қилади.


9. Давлат статистика органлари давлат солиқ ва божхона органларига ЭИЗ иштирокчилари томонидан электрон шаклда тақдим қилинган инвестиция миқдори кўрсаткичлари билан биргаликда тегишли давлат статистик ҳисоботларидан фойдаланиш имконини беради.


10. ЭИЗ иштирокчиларининг солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисоботида акс эттириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тартибга солинади.



2-БОБ. СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


11. Дирекция хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига хабардор қилиш тартибида:

а) хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб бир кун мобайнида:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) баённомасининг нусхасини;

ЭИЗ иштирокчисининг гувоҳномаси нусхасини;

б) ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб бир кун мобайнида қабул қилиш комиссияси далолатномаси нусхасини юборади.

12. Давлат солиқ хизмати органлари ЭИЗ иштирокчиларининг алоҳида ҳисобини юритади ва ташкилотлар томонидан даврий ҳисоботлар топширилганда улар томонидан олинган солиқ имтиёзларини ҳисобга олади ҳамда ҳар чоракда Маъмурий кенгашнинг ишчи органига йиғма маълумотларни тақдим этади.


13. ЭИЗ ҳудудларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

ЭИЗ иштирокчиси томонидан Инвестиция қўйиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилмаган молия-хўжалик фаолияти амалга оширилган тақдирда, Инвестициялаш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ишлаб чиқариш фаолияти учун алоҳида бухгалтерия ҳисоботи татбиқ этилади.


14. Солиқ мажбуриятларига эга бўлган солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинади.



3-БОБ. ЎЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН

ЧЕТДАН ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН АСБОБ-УСКУНАЛАР,

ХОМ АШЁ, МАТЕРИАЛЛАР ВА БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР

УЧУН БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


15. Дирекция хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир кун мобайнида хабар тариқасида хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой бўйича давлат божхона органларига:

Маъмурий кенгаш протокол қарорининг нусхасини;

ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномасининг нусхасини юборади.


16. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларга божхона имтиёзларини қўллашда ЭИЗ иштирокчиси давлат божхона хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

Ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ва ЭИЗ Дирекцияси билан келишилган ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати;

ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ҳамда бош бухгалтер ва технолог билан келишилган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар сарфи нормаси.


17. Давлат божхона хизмати органлари ЭИЗ иштирокчиларининг алоҳида ҳисобини юритади ва ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар давлат солиқ хизмати органларига четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ҳамда ЭИЗ иштирокчиларига берилган божхона имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.


18. ЭИЗ иштирокчилари ҳар йили 25 январга қадар давлат солиқ ва божхона хизмати органларига ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг ишлатилганлиги тўғрисидаги декларацияни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим қиладилар.


19. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда олиб келинган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, улар олиб келинган кундан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки бепул берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тўлиқ миқдорда ундирилади.



4-БОБ. РЕСПУБЛИКАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМАЙДИГАН ВА

ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ДОИРАСИДА ЧЕТДАН

ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИГА

БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


20. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида четдан олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари рўйхати ЭИЗ иштирокчиси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ва қурилиш материалларини етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида шакллантирилади.


21. Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш, келишиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш ЭИЗ иштирокчиси фаолият олиб бораётган тегишли тармоққа мутасаддилик қилувчи ташкилот, тегишли вилоят ҳокимлиги ёки ЭИЗ Дирекцияси томонидан амалга оширилади.


22. Четдан олиб келинаётган қурилиш материаллари республикада ишлаб чиқарилган, бироқ белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Ҳукумат қарори лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш материалларининг техник ва физик хусусиятларини ҳисобга олувчи хулосаси илова қилинади.


5-БОБ. ЭКСПОРТГА ЮБОРИЛАДИГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЮЗАСИДАН АСБОБ-УСКУНАЛАР,

ХОМ АШЁ ВА БУТЛОВЧИ БУЮМЛАРГА БОЖХОНА

ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


23. Маҳсулотни экспорт қилувчи ЭИЗ иштирокчиси давлат солиқ хизмати органларига:

экспортга юбориладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинадиган хом ашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларга божхона тўловларини қўллаш учун аризани;

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ва Дирекция билан келишилган ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган хом ашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларнинг рўйхатини;

ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ҳамда бош бухгалтер ва технолог билан келишилган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар сарфи нормасини тақдим этади.


24. Давлат божхона хизмати органлари экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар бўйича хом ашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларни божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилган ҳолда "эркин муомала" режимида чиқаради.


25. Давлат божхона хизмати органлари ҳар чоракда четдан олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларни ЭИЗ иштирокчиси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг амалда экспорт қилиниши билан таққослайди ва унинг якунлари бўйича божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилишининг тўғрилиги юзасидан назоратни амалга оширади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. ЭИЗ иштирокчиси:

тақдим қилинган маълумотлар ва материалларнинг тўғрилиги;

четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хом ашё ва бутловчи буюмлардан мақсадли фойдаланиши;

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона қонунчилиги бузилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


27. ЭИЗ иштирокчиси томонидан имтиёзлар бериладиган муддатга мос келувчи ҳажмдаги инвестиция киритилмаган тақдирда, имтиёзлар берилганлиги сабабли озод этилган сумма қонунда белгиланган тартибда молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.


28. Солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланишининг тўғрилиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун

(ЭИЗ иштирокчиси номи) четдан олиб келинадиган

асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар

ва бутловчи буюмларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотнинг

номи


Маҳсулотнинг ТИФ

ТН коди (2012 йил

версияси)


Ўлчов

бирлиги


Товарнинг миқдори


экспорт

учун


ички бозор

учун










ЭИЗ иштирокчиси раҳбарининг

Ф.И.О.



___________________

(имзо)


20___ йил "___" ____________

ЭИЗ иштирокчисининг ишлаб

чиқариш учун масъул ходими

Ф.И.О.


___________________

(имзо)


20___ йил "___" _______________



ЭИЗ Дирекцияси директори

Ф.И.О.


_______________

(имзо, муҳр)


20___ йил "___" _____________



          





Низомга

2-ИЛОВА


Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб

келинган асбоб-ускуналар, хом ашё ва бутловчи

буюмларнинг ишлатилганлиги тўғрисида

ДЕКЛАРАЦИЯ

20__ йил "____" ___________________

1. ЭИЗ иштирокчисининг номи:


2. ЭИЗ иштирокчиси жойлашган жой (почта манзили):


              

3. ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномасининг рақами ва олинган санаси:


4. Четдан олиб келинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг номи ва миқдори:

              

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни бажариш юзасидан 20__ йил "___" __________даги ___-сон контракт бўйича олинган рухсатнома асосида _______________________________________________ олинганлигини 20___ йил "___" ___________даги ҳолатига кўра _________________________ фойдаланилганлигини баён қиламан.


Олиб келинган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг қолдиғи:

            

          

Олиб келинган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қуйидаги тарзда фойдаланилди:

            

          

            

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

            




Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

            




Технолог





(имзо)


(Ф.И.О.)

            




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 252-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 43-модда






























Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск