ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 й. 199-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2017 й.

N 199



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДЛАРИДА ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касб-ҳунар ва мутахассисликларга эга бўлиш учун уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини бажариш доирасида қуйидагилар:

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ишсиз фуқароларни, шу жумладан таълим муассасалари битирувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилганлиги ва самарали фаолият юритаётганлиги;

"Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг" лойиҳаси амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2017-2020 йиллар даврида республика ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ташкилотларидаги бошқарув офислари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда маъқулланган Чора-тадбирлар дастури доирасида 2017-2020 йиллар даврида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этишни (кейинги ўринларда ташкил этилаётган марказлар деб аталади) молиялаштириш учун донор мамлакатлар ва халқаро молия ташкилотларининг грантлари ва имтиёзли кредитларини жалб этиш масалаларини тизимли асосда ишлаб чиқишни белгиланган тартибда ташкил этсинлар;

ишланмалар натижалари бўйича, навбатдаги йил учун назарда тутилган марказлар ташкил этишни молиялаштиришнинг тасдиқланган аниқ манбалари бўйича ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


4. Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш:

ташкил этилаётган марказларни қуриш ва жиҳозлаш бўйича - донор мамлакатлар ва халқаро молия ташкилотларининг грантлари ва имтиёзли кредитлари (кейинги ўринларда грантлар ва имтиёзли кредитлар деб аталади) ҳисобига;

ушбу қарорнинг 6-бандига асосан берилаётган объектларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шу жумладан уларни сақлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси деб аталади) маблағлари ҳисобига;

импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, расмийлаштириш ва ташиш бўйича - Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига;

Чора-тадбирлар дастури доирасида объектларни қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли бюджетларининг қўшимча манбалари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


5. Қуйидагилар:

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ташкил этиладиган марказлар объектлари бўйича буюртмачилар - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари ҳисобланади;

грантлар ва имтиёзли кредитлар ҳисобига ташкил этиладиган марказлар бўйича буюртмачилар - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва хорижий давлатлар ёки халқаро молия ташкилотлари ўртасида имзоланадиган битимларга мувофиқ, ҳар бир объект бўйича алоҳида аниқланади;

лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар - белгиланган тартибда аниқланади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

ташкил этиладиган марказлар ишларини ташкил қилишга доир талабларга жавоб берадиган бинолар, иншоотларнинг тезкор бошқарув ҳуқуқи билан берилишини;

зарурат бўлганда, грантлар ва имтиёзли кредитларни жалб этган ҳолда ташкил этиладиган марказлар учун янги бинолар қуришга ер майдонлари ажратилишини;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда марказларга уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун бериладиган объектлар бўйича қуриш ва реконструкция қилишга оид техник топшириқлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда оптимал лойиҳавий ва техник ечимлар қўлланишини таъминласинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ташкил этилаётган марказлар объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати амалга оширилишини белгиланган тартибда таъминласин.

8. Қуйидагилар:

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида касб-ҳунарга қайта тайёрланганлиги ва малакасини оширганлиги тўғрисидаги дипломнинг ҳамда қисқа муддатли курсларни ўтаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг давлат намуналаридаги шакллари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, ташкил этилаётган марказлар давлат таълим муассасалари ҳисобланади ва бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларига бўйсунади, уларнинг фаолиятига умумий ўқув-методик раҳбарлик қилиш эса - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юкланади.

9. Қуйидагилар ташкил этилаётган марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ишсиз ва вақтинча банд бўлмаган, шу жумладан доимий ишга эга бўлмаган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва касблар бўйича - 1 йилгача бўлган муддатда касб-ҳунарга бепул қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек иш берувчиларнинг буюртманомалари бўйича - ходимларни, ҳар йили ўқишга олинадиганлар сонининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва касб-ҳунарлар бўйича - тўлов асосида қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш.


10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

ташкил этилаётган марказларнинг ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларига Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан тўланадиган 40 фоизгача миқдорда доимий устама белгилаш тўғрисидаги;

ташкил этилаётган марказларнинг пулли, қисқа муддатли курслар ташкил этиш фаолиятидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган, ушбу марказларнинг моддий-техник ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда ривожлантириш жамғармаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги белгиланган тартибда, Чора-тадбирлар дастури доирасида марказлар ташкил этилишига кўра белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда - марказлар уставини ва улар ишида қўлланадиган зарур ўқув-методик дастурлар ва материалларни, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг белгиланган педагогик ва ўқув-ишлаб чиқариш юкламаларидан келиб чиққан ҳолда марказларнинг штат жадвалларини;

ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган фойда нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда, ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг, унда қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматлар қийматини белгилаш тартибини назарда тутиб ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.


12. Белгилаб қўйилсинки:

ташкил этилаётган марказларнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимлари меҳнатига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари татбиқ этилади;

белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар жумласидан бўлган ўқувчиларга ташкил этилаётган марказларда бевосита бепул ўқиётган даврида Бандликка кўмаклашиш жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан, қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдорида, 6 ойдан кўп бўлмаган муддат мобайнида стипендия тўланади;

ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари бериш ҳуқуқига эга.


13. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Чора-тадбирлар дастури доирасида ташкил этилаётган марказларни қуриш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб келинадиган товарларни темир йўл станцияларида сақлаш ва юклаш-тушириш ишларининг тўлов ундирилмасдан бажарилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомаларига биноан, Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган марказларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомаларига биноан, Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган марказларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойларида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан белгиланган тартибда таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқиши тартиби тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини тасдиқлаш учун уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган марказларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаганда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

199-сон қарорига

1-ИЛОВА



2017-2020 йилларда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш

марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Минтақа номи


Жойлашиш

жойи


Назарда

тутилаётган

қуввати

қувчилар

ўрни)


Ўқитиш йўналишлари

ва мутахассисликлари*


Амалга

ошириш

муддати


Молиялаштириш

манбаи


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус ш.

240

1. Электр ва электроника.

2. Ахборот технологиялари.

3. Балиқ етиштириш ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси.

4. Қурилиш иши.


2018-2020

йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари


2.

Андижон вилояти


Андижон ш.

240

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш.

2. Совутиш ускуналарига хизмат кўрсатиш технологияси.

3. Электротехника ва электроника.

4. Ахборот технологиялари.

5. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси.


2019-2020

йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари


3.

Бухоро вилояти

Бухоро ш.

240

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш.

2. Ахборот технологиялари.

3. Қурилиш иши.

4. Пайвандлаш мутахассисликлари.

5. Хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаси мутахассислари (официантлар, сартарошлар, гидлар).


2018-2020

йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари


4.

Жиззах вилояти

Жиззах ш.

240

1. Пайвандлаш ва чилангарлик иши.

2. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш.

3. Электр ва электроника.

4. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси.

5. Деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси.

6. Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик технологияси.


2019-2020

йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари


5.

Навоий вилояти

Навоий ш.

240

1. Ахборот технологиялари.

2. Электр ва электроника.

3. Тери ошлаш, чарм-галантерея буюмларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш.

4. Гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси.

5. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар).


2019-2020

йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари


6.

Наманган вилояти

Наманган ш.

240

1. Совутиш ускуналарига хизмат кўрсатиш технологияси.

2. Электротехника ва электроника.

3. Ахборот технологиялари.

4. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси.

5. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар).


2019-2020

йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари


7.

Сирдарё вилояти

Гулистон ш.

240

1. Электротехника ва электроника.

2. Гидротехника ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мутахассислари.

3. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар).

4. Қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мутахассислари.

5. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси.


2019-2020

йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари


8.

Сурхондарё вилояти

Термиз ш.

240

1. Мева, сабзавот, полиз маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси.

2. Ахборот технологиялари.

3. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар).

4. Қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мутахассислари.

5. Асаларичилик бўйича мутахассислар.


2018-2019

йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари


9.

Тошкент вилояти

Тўйтепа ш.

240

1. Электр ва электроника.

2. Ахборот технологиялари.

3. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси, тикувчилик ва тўқимачилик асбоб-ускуналарини таъмирлаш.

4. Гидротехника ускуналари ва дренаж тизимини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш мутахассислари.

5. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар).


2019-2020

йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари


10.

Фарғона вилояти

Қўқон ш. (ёки Фарғона ш.)

240

1. Электр ва электроника.

2. Ахборот технологиялари.

3. Тикувчилик иши.

4. Машинасозлик ишлаб чиқариши.

5. Косметика буюмлари ишлаб чиқариш.


2017-2019

йиллар

Корея Республикаси Ҳукуматининг гранти**


11.

Хоразм вилояти

Урганч ш.

240

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш.

2. Ахборот технологиялари.

3. Хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаси хизматлари (официантлар, сартарошлар, гидлар).

4. Тикувчилик иши.

5. Қурилиш иши.


2018-2019

йиллар

Корея Республикаси Ҳукуматининг гранти**


          

*) Ташкил этилаётган марказларда касб-ҳунарга ўқитишнинг йўналишлари ва мутахассисликлари меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарорлари билан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишиб ўзгартирилиши мумкин.

**) Дастлабки келишувлар якунлари бўйича.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

199-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга

ўқитиш минтақавий марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*











Директор







































Директорнинг ўқув ишлари

бўйича ўринбосари



Директорнинг маъмурий-хўжалик

ишлари бўйича ўринбосари




















Йўналишлар ва мутахассисликлар

бўйича бўлинмалар**

16



Маркетинг ва ишга жойлаштириш

мониторинги шўъбаси

2






















Методист

1




























Бухгалтерия

1































Ташкилий-ҳуқуқий ишлар

бўйича мутахассис

1















































Ишлаб чиқариш бинолари ва

ётоқхоналардан фойдаланиш

хизмати***





























Жами ходимлар сони - 24 киши, улардан бошқарув ходимлари - 7 киши.


*) Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларининг тузилмалари Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тасдиқланган.

**) Ташкил этилаётган марказларнинг касб-ҳунарга ўқитиш йўналиш ва мутахассисликлари бўйича бўлинмалари ушбу марказ ташкил этилаётган минтақанинг меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

***) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

199-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ташқи кўриниши


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК

ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ


ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


ДИПЛОМ



Ички томони


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК

ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ


ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


ДИПЛОМ

КНМ N 000000

             

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20__ йилда


            

касби бўйича қайта тайёрлаш курсини тўлиқ тамомлади.


Малака комиссиясининг 20__ йил "___" _________даги _____-сон қарори бўйича


га

      

    

      


ихтисослик(лар) берилди.

Малака комиссиясининг раиси                     M.Ў.


Директор


Котиб


Рўйхатга олиш рақами ___________


_____________ шаҳри,


20___ йил "___" ____________



ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


КНМ - _______ рақамли ДИПЛОМГА ИЛОВА

(дипломсиз ҳақиқий эмас)

               

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20__ йил _________ дан 20__ йил ______ гача даврда ___________________шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида _____________________ ______________________ касби бўйича ўқиди. Ўқиш жараёнида қуйидаги фанларни ўқиди ва баҳоларни олди:

Т/р

Фанлар номи

Ўқув режаси бўйича белгиланган соатлар


Олган рейтинг баллари


I. УМУМ ТАЪЛИМ ФАНЛАРИ













II. УМУМ КАСБИЙ ФАНЛАР










III. МАХСУС ФАНЛАР
















IV. ЎҚУВ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ










V. ЯКУНИЙ МАЛАКА ИМТИҲОНИ










          

        

Директор                                                                   М.Ў.


Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари


Рўйхатга олиш рақами ___________






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

199-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш

минтақавий марказларида қисқа муддатли курсларни

тугатганлиги тўғрисидаги сертификат

НАМУНАСИ


Ташқи кўриниши


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК

ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ


ИШСИЗВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


СЕРТИФИКАТ


Ички томони


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК

ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ


ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


СЕРТИФИКАТ


КНМ N_____________

            

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20__ йил "___" _______дан 20__ йил "___"_________гача __________________

               

   

касби бўйича малака ошириш курсини тўлиқ ўтади.


Директор                                                                        M.Ў.


Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари


Рўйхат рақами _____________


___________________шаҳри,


20___ йил "___" ___________





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

199-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 13 сентябрдаги 270-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 431-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги 122-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 20-сон, 253-модда):


а) 4-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги 135-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 163-модда):


а) 3-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 255-модда













































Время: 0.2103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск