Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 08.07.2003 й. 50-сон "Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.08.2003 й. 1173-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.08.2003 й.

N 1173-1




"ЎЗКОММУНХИЗМАТ"

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

08.07.2003 й.

N 50


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли

яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш

ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш

билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сонли "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Иловага мувофиқ "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2002 йил 12 августда 68-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 13 сентябрда 1173-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларини меъёрий ҳужжатлари бюллетени 2002 йил, 17-18-сон), "Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисидаги Низом"га ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган вақтдан эътиборан ўн кун ўтгач кучга киради.



Бош директор                                                  У.А. Халмухамедов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва ахоли

яшайдиган пупктларида уй-жой фондини сақлаш

ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш

билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш

тўғрисидаги низомга киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сонли "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги Фармони билан тасдиқланган имтиёзларга эга бўлган шахслар рўйхатига ва қонунчилик билан белгиланган тартибга мувофиқ алоҳида фуқароларга компенсация пул тўловлари ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида тўланади".


2. 18 ва 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами", 2003 йил, 11-сон






















Время: 0.1787
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск