Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Алоҳида операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби / Хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағларнинг ҳисоби /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 29.08.2003 й. 1268-сон билан рўйхатга олинган 24.07.2003 й. Молия вазирлигининг 83-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 7/12-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 29 августда 1268-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва Меҳнат ва

аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлигининг

2003 йил 24 июлдаги 83-сон

ва 7/12-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги

хизмат сафарлари тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 февралдаги 34-ф-сонли ва 1993 йил 16 августдаги 287-ф-сонли фармойишларига асосан ишлаб чиқилган ва мулк шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ташкилотларга тааллуқлидир.


1. Хизмат сафари деб ишчини ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарини фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.

Ташкилотни таркибига кирувчи филиаллар (шахобчалар), участкалар ва бошқа бўлинмалар бошқа ерда жойлашган ҳолларда доимий иш жойи бўлиб меҳнат шартномасида белгиланган ишлаб чиқариш бўлинмаси ҳисобланади.

Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган, ёҳуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ишчиларни хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди.


2. Ишчиларни хизмат сафарларига юбориш ушбу ташкилотларни бошлиқлари томонидан амалга оширилади, буйруқ ва мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги сафар гувоҳномасини бериш билан расмийлаштирилади.


3. Ходимларни юқори ташкилотларга (бўйсуниш тартибида) хизмат сафарларига юбориш ушбу ташкилотларни раҳбарларини чақириғига ёки улар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


4. Ишчиларни хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади ва ҳар бир ҳолат учун йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.

Ушбу тартиб шунингдек ишчиларни тафтиш ва текширишларни ўтказиш учун хизмат сафарига юборишга ҳам тааллуқлидир.

Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун юбориладиган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассисларни хизмат сафарлари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Хизмат сафари муддатини узайтириш истисно тариқасида фақат хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан рухсат берилади.


5. Хизмат сафарига юборилган жойда ҳақиқатда ўтказилган вақт хизмат сафари гувоҳномасида хизмат сафари жойига келган кундан хизмат сафари жойидан кетган кун жойига белги қўйиш орқали ани

...
Время: 0.2241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск