ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига Шарҳ

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат

қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш

тўғрисида"ги Фармонига

ШАРҲ



Рус тилидаги матнига қаранг



Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантиришга доир муҳим дастур ва лойиҳалар ҳаётга изчил татбиқ этилиши шаҳар ва туманлар, жумладан, қишлоқ жойларда марказлаштирилган сув таъминоти ҳолатини тубдан яхшилаш имконини берди.

Шу билан бирга, ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик суви сифатини назорат қилиш, фойдаланилган сувларни оқизиш (канализация) ҳамда оқова сувни тозалаш хизматларини ташкил этиш соҳасидаги қонунчилик ва меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳал этилмаган қатор муаммолар мавжуд.

Ушбу муҳим вазифаларни инобатга олган ҳолда, мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - "Давсувинспекция") ташкил этилди. Инспекциянинг асосий вазифалари этиб:

ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, канализация ҳамда оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатишни техник тартибга солишга оид қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

сув таъминоти ва канализация ташкилотлари томонидан сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик жараён ва энергия тежашни такомиллаштиришга қаратилган техник аудитдан ўтказиш;

сув таъминоти ва канализация тизимига уланиш бўйича техник шартлар талабига риоя этиш, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

сув таъминоти ва канализация тизими объектларидан фойдаланиш ҳолати ва шароитлари, сув таъминоти ва канализация тизимида носозликлар ва авария ҳолатларининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, ичимлик суви исроф бўлишининг ўрнатилган меъёрлардан ошмаслиги;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ерости сув қудуқларидан фойдаланиш ҳолати ва шароитлари устидан давлат назоратини таъминлаш белгиланди.

"Давсувинспекция" ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун:

мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тоифадаги сув таъминоти ва канализация объектлари, шунингдек, сув чиқариш қудуқларини ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ўрганиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг объектлари, шунингдек, турар жойларда сув таъминоти ва канализация тизимларига уланиш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш бўйича белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш;

сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қонунчилик талаблари, шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳуқуқига эга.

Фармонга мувофиқ, "Давсувинспекция" ўз фаолиятини:

ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизмати кўрсатиш масалалари бўйича - Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Республика комиссияси билан;

сув таъминоти ва канализация соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, ичимлик суви ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнига риоя қилиш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан;

ерости сувлари қудуқларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш, гидрогеологик ахборотларни таҳлил қилиш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан;

ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланишга йўл қўймаслик масалалари бўйича - маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

"Давсувинспекция" ва унинг ҳудудий инспекциялари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Мазкур Фармоннинг амалга оширилиши:

биринчидан - ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш соҳасидаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш;

иккинчидан - ичимлик сувини етказиб бериш ва реализация қилиш, шунингдек, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматларини кўрсатиш устидан назорат ўрнатиш;

учинчидан - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш имконини беради.



"Халқ сўзи", 2017 йил 20 апрель

































Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск