Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 19.04.2017 й. ПҚ-2903-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 19 апрелдаги

ПҚ-2903-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини

ўрганиш тадқиқот маркази тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги мустақил ахборот-таҳлил муассасаси ҳисобланади ва унга ҳисобот беради.


2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлар, қарорлар ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарорлари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

4. Марказ ўз фаолиятини судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши тамойилига асосан амалга оширади. Судларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятига Марказнинг аралашишига йўл қўйилмайди.


5. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази, қисқартирилган - ОСМЎТМ;

б) рус тилида:

тўлиқ - Исследовательский центр изучения проблем правосудия при Высшем судейском совете Республики Узбекистан, қисқартирилган - ИЦИПП;

в) инглиз тилида:

тўлиқ - The research centre for the study of justice under the Supreme judicial Council of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган - RCSJ.



II. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Марказнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

суд фаолияти соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни, суд амалиёти ва суд иш юритуви тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш;

судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг одил судловга эришиш, уни сифатли амалга ошириш, ишларни ўз вақтида кўриб чиқиш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича суд фаолиятига аралашиш ҳолатларига барҳам бериш ва фуқароларнинг суд тизимига ишончини оширишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш;

ягона суд амалиётини таъминлаш ва судлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини бир хилда қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчилик, судларнинг мустақиллигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ўрганиш, уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


7. Марказ ўзига юклатилган вазифаларни қуйидаги функцияларни бажариш орқали амалга оширади:

суд статистикаси маълумотларини ўрганиш, уларнинг таҳлили натижалари бўйича суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни, суд амалиёти ва суд иш юритуви тизимини такомиллаштиришнинг долзарб масалаларини аниқлаш;

қарорлари қонуний кучга кирган фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича материалларни ўрганиш, қонун нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилиши, ягона суд амалиётини таъминлашга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;

суд қарорларини қайта кўриб чиқиш муаммоларини, суд ҳужжатларини ижро этиш аҳволини ўрганиш, судлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва судьяларнинг иш ҳажмини мақбуллаштиришга оид тадқиқотлар ўтказиш;

фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчиликни таҳлил қилиш, суд амалиётини умумлаштириш, хорижий тажрибани ўрганиш натижалари бўйича суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик ва суд амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

судлар фаолияти очиқлиги ва шаффофлиги ҳолатини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг судлар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш эркинлиги даражасини ошириш, уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик ривожланишининг халқаро тенденцияларини ўрганиш, халқаро-ҳуқуқий нормалар ва миллий қонунчиликнинг қиёсий таҳлилини ўтказиш, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва стандартларини миллий қонунчилик ва суд амалиётига имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг, хорижий давлатларнинг суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, таълим, илмий ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш;

судьяликка номзодларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, амалдаги судьяларнинг малакасини оширишнинг замонавий усуллари ва янги ёндашувларини тадқиқ қилиш, суд кадрларини ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг миллий тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

тадқиқот ишлари ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаси бўйича ажратиладиган грантлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилиш;

суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, одил судлов муаммоларини ўрганишнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро конференциялар, семинарлар ташкил этиш, бундай тадбирларда, шу жумладан хорижий давлатларда ташкил этиладиган тадбирларда, иштирок этиш;

суд-ҳуқуқ соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар қонунчилиги, суд фаолияти масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий маълумотлар банки, шунингдек миллий ва хорижий юридик адабиётлар фондини шакллантириш;

суд амалиётини ўрганиш натижалари асосида суд фаолиятининг муаммоли масалалари бўйича йиғма маълумотлар базасини яратиш;

ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари лойиҳалари, тайёрланган таҳлилий материаллар ва тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тегишли чоралар кўриш учун киритиш;

судьялар ва суд аппарати ходимлари учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти умумлаштирилган маълумотларини, янги қонунчилик обзорлари, шунингдек илмий-амалий тадқиқот материаллари, миллий қонунчилик ва халқаро нормаларни қиёсий таҳлили асосида тематик обзорларни даврий асосда тайёрлаш ва чоп этиш;

ихтисослаштирилган даврий юридик нашрларда суд амалиётидаги, шу жумладан одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар, ушбу соҳадаги қонунлар нормаларини тўғри ва бир хилда қўллаш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича мунозаралар ёритилишини ташкил этиш;

судлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган илғор илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологиялари, ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Марказ ўзига юклатилган вазифа ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, таълим ва илмий муассасалар, бошқа ташкилотлардан Марказ ваколатига тааллуқли масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суриштирув ва тергов органларидан Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қарор, фармойиш, йўриқнома, буйруқ ва бошқа норматив ва идоравий ҳужжатларни, таҳлилий, статистик материалларни, бошқа керакли ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ҳуқуқни қўллаш органларининг электрон маълумотлар базаси (банки), ахборот-кутубхона ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

бевосита судларда, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда, суд амалиётини ўрганиш;

қарорлари қонуний кучга кирган фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича материаллар, шунингдек Марказ олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун бошқа ҳужжатлар ва материаллар билан белгиланган тартибда танишиш;

Марказ ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суди мажлисларида иштирок этиш;

белгиланган тартибда тенглик асосида тегишли халқаро ва хорижий ташкилотлар билан илмий ахборот алмашишни амалга ошириш;

Марказ фаолиятига доир масалалар юзасидан тадбирлар ўтказиш, таҳлилий материаллар тайёрлаш учун олимлар ва мутахассисларни, илмий ва бошқа ташкилотларни белгиланган тартибда, шунингдек шартнома асосида жалб этиш, ушбу мақсадларда эксперт гуруҳлари тузиш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, даврий нашрлар чоп этиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Марказ:

ўзига юклатилган вазифаларни сифатли ва самарали бажариш;

Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича ишлаб чиқилган таклифларнинг уйғунлиги, илмий асосланганлиги ва амалий жиҳатдан муҳимлиги бўйича жавобгардир.



IV. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Марказга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари бошчилик қилади.


11. Марказ директори:

давлат органлари ва ташкилотлари, илмий ва тадқиқот муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари билан бўладиган муносабатларда Марказ номидан иш юритади;

Марказ ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ходимларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Марказнинг иш режалари, обзорлари, ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;

Марказ номидан шартномалар ва келишувларни, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузади, директор ўринбосаридан ташқари Марказ ходимларини ишга қабул қилади, бошқа лавозимга ўтказади, ишдан бўшатади;

Марказга юклатилган вазифаларни бажарилиши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ фаолиятига оид бошқа масалаларни ҳал қилади.


12. Директор Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси томонидан белгиланган тартибда лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ўринбосарга эга.

Директор ўринбосари ўзига топширилган фаолият соҳаси учун жавобгар ҳисобланади, директор жойида бўлмаган тақдирда унга юклатилган вазифаларини амалга оширади.


13. Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мансаб даражалари берилади, мансаб даражаси ва узоқ муддатли хизмати учун қўшимча тўлов ва устамалар тўланади.

Марказ ходимлари учун олдинги иш жойида берилган узоқ муддатли хизмати, махсус унвон ва мансаб даражалари учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.

Марказ ходими сифатидаги ишлаган даври бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларига ўтганда навбатдаги тегишли унвонлар олиш, шунингдек, мансаб даражаси учун қўшимча тўловлар ва узоқ муддат хизмат қилганлигига устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.


14. Марказ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши орқали ажратиладиган Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

15. Марказ юридик шахс ҳисобланади, фаолият учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўазначилигида шахсий ғазна ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр, штамп ва бошқа хизмат белгилари ва реквизитларига эга бўлади.


16. Марказни тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 273-модда











































Время: 0.1803
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск