Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2017 й. ПҚ-2903-сон "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2017 й.

N ПҚ-2903



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР

ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ОДИЛ СУДЛОВ

МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (кейинги ўринларда - Марказ) тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 1-2-иловаларга мувофиқ;

Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 24 кишидан иборат бўлган штат жадвали, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 3-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисига Марказнинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчидан - суд фаолияти соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни, суд амалиёти ва суд иш юритуви тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш;

иккинчидан - судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг одил судловга эришиш, уни сифатли амалга ошириш, ишларни ўз вақтида кўриб чиқиш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича суд фаолиятига аралашиш ҳолатларига барҳам бериш ва фуқароларнинг суд тизимига ишончини оширишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш;

учинчидан - ягона суд амалиётини таъминлаш ва судлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини бир хилда қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

тўртинчидан - фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчилик, судларнинг мустақиллигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ўрганиш, уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Белгилансинки, Марказ:

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги мустақил ахборот-таҳлил муассасаси ҳисобланади ва унга ҳисобот беради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари томонидан бошқарилади;

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши орқали ажратиладиган Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Марказ фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб беради, Марказнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таҳлилий ишлар дастурлари, ташкилий-ҳуқуқий тадбирларини тасдиқлайди, уларнинг самарали ва сифатли бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бир ойлик муддатда:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Марказнинг жойлаштирилишини таъминласин;

Марказ фаолиятининг устувор йўналишларини белгиласин, Марказнинг 2017 йилга мўлжалланган таҳлилий ишлари, ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари дастурини тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни 2017 йилда ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


6. Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатувчи кенгаши 2017 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича Марказнинг жорий таъминоти, уни жиҳозлаш, фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, иккита хизмат енгил автомобили таъминоти учун маблағ ажратсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда белгиланган тартибда Марказни зарур бўлган, жумладан, ҳукумат алоқа турлари ва воситалари билан таъминласин, шунингдек, кенг қамровли Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берсин.


8. Марказ:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идораларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари (1 нусхада) юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига;

Марказ кутубхонасини шакллантириш учун босма ва китоб маҳсулотларининг (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар) бепул назорат нусхаларини (1 нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистика ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.


9. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида"ги 2008 йил 23 июндаги ПҚ-896-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори 35-иловасининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 19 апрелдаги

ПҚ-2903-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш

тадқиқот марказининг

ТУЗИЛМАСИ













Тадқиқот маркази директори -

Судьялар олий кенгаши

раиси ўринбосари































































































































Директор ўринбосари


















































































Йиғма ахборот-таҳлил

бўлими

5






Фуқаролик ишларини юритиш

соҳасида одил судлов

муаммоларини ўрганиш бўлими

3




















































































Умумий бўлим

2






Жиноят ишларини юритиш

соҳасида одил судлов

муаммоларини ўрганиш бўлими

3
































































































































Иқтисодий ишларни юритиш

соҳасида одил судлов

муаммоларини ўрганиш бўлими

3













































































































































Маъмурий ишларни юритиш

соҳасида одил судлов

муаммоларини ўрганиш бўлими

3


















































































































                

Изоҳ: ходимларнинг чекланган умумий сони 24 та, шу жумладан 21 та бошқарув ходими.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 19 апрелдаги

ПҚ-2903-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш

тадқиқот марказининг

ШТАТ ЖАДВАЛИ

         

Лавозимлар номланиши


Сони

Директор


1

Иш юритувчи-котиб


1

Директор ўринбосари


1

Йиғма ахборот-таҳлил бўлими


5

Бўлим бошлиғи


1

Бош консультант


1

Етакчи консультант


3

Фуқаролик ишларини юритиш соҳасида одил судлов муаммоларини ўрганиш бўлими


3

Бўлим бошлиғи


1

Бош консультант


1

Етакчи консультант


1

Жиноят ишларини юритиш соҳасида одил судлов муаммоларини ўрганиш бўлими


3

Бўлим бошлиғи


1

Бош консультант


1

Етакчи консультант


1

Иқтисодий ишларни юритиш соҳасида одил судлов муаммоларини ўрганиш бўлими


3

Бўлим бошлиғи


1

Бош консультант


1

Етакчи консультант


1

Маъмурий ишларни юритиш соҳасида одил судлов муаммоларини ўрганиш бўлими


3

Бўлим бошлиғи


1

Бош консультант


1

Етакчи консультант


1

Умумий бўлим


4

Бош ҳисобчи


1

Кадрлар бўйича катта инспектор


1

Ҳайдовчи


2

Жами


24

  

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Марказнинг тасдиқланган штат жадвалига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 19 апрелдаги

ПҚ-2903-сонли қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини

ўрганиш тадқиқот маркази бошқарув

ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

     

Лавозимлар номланиши


Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Директор


19

Директор ўринбосари*



Бўлим бошлиғи


16

Бош консультант


15

Етакчи консультант


14

Бош ҳисобчи


14

Кадрлар бўйича катта инспектор


13

  

*) Директор лавозимига меҳнат ҳақи тўлашдан 5% гача камроқ.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 273-модда
































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск