Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 08.04.2017 й. 7/4-сон "Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.04.2017 й. 2344-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.04.2017 й.

N 2344-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.04.2017 й.

N 7/4


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи

хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг  "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Микромолиялаш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги 119-сон "Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 мартдаги 8/1-сон қарори (рўйхат рақами 2344, 2012 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 136-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                        Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи

хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Микромолиялаш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, чорвачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар сотиб олиш учун микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.".


2. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, чорвачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар сотиб олиш учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда микрокредитлар берилади.

3. Микрокредитлар шартнома асосида қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз:

мевали дарахтлар ва узум кўчатларини сотиб олиш, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун - 1 йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача;

чорвачилик, йилқичилик, туячилик, асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш учун - 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача;

уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш ҳамда иссиқхоналар ташкил этиш учун - 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача;

лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш учун - 3 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача бўлган муддатга берилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 282-модда


































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск