ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2017 й. 219-сон "Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2017 й.

N 219




ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ

ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 41-сон, 549-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 апрелдаги

219-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 11-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар чоракда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раислари, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек ҳудуд профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарлари ҳисоботларини эшитади".

3. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг раҳбари, шунингдек ҳудуд профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларидан иборат фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилади".


4. VI бўлимнинг номидаги "(оқсоқоли)" сўзидан кейин "унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари)" сўзлари қўшилсин.


5. 39-банддаги "(оқсоқоли)" сўзидан кейин "унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари)" сўзлари қўшилсин.


6. Иловада:

"Фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари" блокида "раисининг" сўзидан кейин "(оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва" сўзлари қўшилсин;

"Фуқаролар йиғинининг раиси" блокида "раиси" сўзидан кейин "(оқсоқоли)" сўзи қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 276-модда


































Время: 0.2284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск