ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Маъмун академияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2017 й. 211-сон "Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2017 й.

N 211




ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қадимги Хоразм жаҳон тарихий-маданий мероси ва цивилизациясининг муҳим ўчоқларидан бири, давлатчилик, урбанизация, моддий ва маънавий маданият тарихида алоҳида аҳамиятга эга эканлиги ҳамда воҳада мамлакатимизнинг машҳур археологик, шаҳарсозлик, меъморий ёдгорликлари жойлашганлиги ва ҳозирги даврда халқаро туризмнинг йирик масканларидан бирига айланганлигини ҳисобга олиб, Хоразм Маъмун академияси фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими - Хоразм Маъмун академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) қўшимча асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Хоразмнинг қадимий тарихини узвий изчилликда ўрганиш, бетакрор цивилизацияси ва маданиятини, бой илмий салоҳиятининг жаҳон фани ва маданияти тараққиётидаги ўрни масалаларини тадқиқ этиш;

Хоразм воҳасида жойлашган археологик ёдгорликларни ўрганиш бўйича доимий археологик экспедициялар олиб бориш, этнологик тадқиқотлар ва манбашунослик ишларини тизимли равишда ташкил этиш ва уларнинг натижаларини жаҳон илмий жамоатчилиги олдида кенг тарғиб қилиш;

Хоразм воҳаси меъморий ёдгорликларини биологик, физик ва турли салбий таъсирлардан муҳофаза қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

воҳанинг экологик ҳолати бўйича мунтазам илмий кузатишлар олиб бориш, мавжуд ер-сув ва биологик ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Хоразм воҳасининг тупроққлим шароитига мос бўлган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини иқлимлаштириш орқали шўрланиш ва чўлланишнинг олдини олиш масалаларини тадқиқ этиш, мавжуд экспериментал база асосида қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида инновацион ишланмалар яратиш;

Хоразмнинг тарихий анъаналари ҳамда мавжуд илмий салоҳиятдан фойдаланган ҳолда математика фани соҳасида фундаментал илмий изланишлар олиб бориш;

маҳаллий минерал (кончилик-кимё саноати ва норуда) ресурсларни қайта ишлашнинг илмий асосларини яратиш ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими - Хоразм Маъмун академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурат бўлганда, Академиянинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, Академияни сақлаш ҳамда археологик экпедицияларини ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими - Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг вилоятда илм-фан билан боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш мақсадида Академия ҳузурида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

вилоятда илм-фан билан боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш, фан - таълим - ишлаб чиқариш тизимининг самарали ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

Хоразм вилоятидаги йирик корхоналарни хўжалик шартномалари асосида янги илмий ишланмаларни, инновацион лойиҳаларни қисқа муддатларда амалиётга жорий этишга йўналтириш;

юқори илмий натижаларга эришган, вилоят илм-фанини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган олимлар ва профессор-ўқитувчилар, жумладан ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш;

академия моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, жумладан лаборатория асбоб-ускуналарининг бутловчи қисмлари ва реактивларни сотиб олишда ҳомийлик хайрияларини жалб этишга кўмаклашиш.


7. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда Кенгашнинг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

Академиянинг янгиланган уставини бир ой муддатда тасдиқласин ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача бўлган муддатда Академияни юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Академия фаолиятининг асосий устувор йўналишларидан келиб чиқиб илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг тегишли илмий ва илмий-педагог ходимлари учун Академиянинг фаолияти билан таништириш ва фан янгиликларини ўргатиш мақсадида қисқа муддатли курсларни ташкил этилишини ҳамда Академия нуфузини янада оширишга қаратилган ўқув семинарлар, республика ва халқаро конференциялар ўтказилишини;

фан-таълим интеграциясини янада ривожлантириш мақсадида Академиянинг илмий ходимларини республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига кенг жалб этишни ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув амалиётлари ва изланишлари мавзуларидан келиб чиқиб Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейи, ахборот-ресурс маркази ва лабораторияларидан самарали фойдаланилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда:

Академиянинг хорижий мамлакатлар етакчи илмий муассасалари билан тизимли ҳамкорлик қилиши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Академиянинг илмий тадқиқотларига хорижий инвестицияларни жалб этиш, академия илмий ходимларини республика ва хорижнинг етакчи илмий марказларида малака ошириш, стажировка ва тадқиқотлар ўтказишига кўмаклашиш чораларини кўрсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейини тарихий сайёҳлик йўналишига киритиш юзасидан чора-тадбирларни ва республикадаги туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур музейни кенг тарғиб қилиш ишларини амалга оширсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, санъаткорлар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда, 2017 йилнинг ноябрь ойида Хива шаҳрида "Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари" мавзусида республика илмий конференциясини ўтказсин.

13. Академия биноси ёнида унинг илмий ходимларига мўлжалланган икки қаватли 24 хонадонли уй-жойларни қуриш бўйича ўрнатилган тартибда:

Хоразм вилояти Хива тумани ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилганлиги;

"Лойиҳа қурилиш люкс" ХК лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилганлиги;

"Оллаберган уста Рахмон" ХФ пудрат ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Мазкур уй-жойлар қурилишини молиялаштириш ва ундаги хонадонларни биринчи навбатда Академия илмий ходимларига ажратиш учун "Ипотека-банк" АТИБнинг узоқ муддатли ипотека кредитларини бериш Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 октябрда 1727-сон билан рўйхатга олинган Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

Академия биноларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича энг мақбул лойиҳа ечимини назарда тутувчи сифатли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2017-2018 йилларда молиялаштирилишини;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Академия фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни;

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Академияни замонавий илмий лаборатория, техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни, донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш ишлари мунтазам олиб борилишини ўрнатилган тартибда таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

мазкур қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йил зарур маблағларни назарда тутсин;

Академияга 4 та автотранспорт воситаси, шу жумладан битта хизмат кўрсатадиган ва учта махсус автотранспорт таъминотига лимит ажратсин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси А.Ж. Раматов ва Хоразм вилоятининг ҳокими П.Р. Бобожонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 апрелдаги

211-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академиясининг минтақавий бўлими -

Хоразм Маъмун академиясининг

ТУЗИЛМАСИ










































































Раис





Илмий кенгаш







































































































































Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тажриба хўжалик базаси

5




Илмий ишлар бўйича раис ўринбосари*




Илмий котиб*



Умумий ишлар бўйича раис ўринбосари






































































Хоразм тарихи ва маданияти музейи

5



Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар



Жанубий Оролбўйи тарихий меъморий ёдгорликларининг қурилиш материалларини синаш ва таъмирлаш лабораторияси

3




Табиий фанлар бўлими*

11





































































Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими*

11



Ахборот ресурс маркази

1












































































Термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кураш лабораторияси

3

















Илмий ахборот бўлими*

1


















Аниқ фанлар бўлими*

8











































































































































Юрисконсульт

1




*) Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар ҳисобидан сақланади.


Изоҳ:

Ходимларнинг умумий чекланган сони жами 56 та, шу жумладан илмий ходимлар сони - 38та.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча равишда мутахассислар ва ршмий ходимлар шартнома асосида жалб этршиши мумкин.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда бошқарув органлари учун белгршанган меъёрлар асосида аниқланади.





























Кадрлар бўйича инспектор

1
































Бухгалтерия

2
































Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси




































































































Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 апрелдаги

211-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хоразм Маъмун академияси ҳузуридаги

Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

  

Бобожонов П.Р.

-

Хоразм вилояти ҳокими, кенгаш раиси


лавозимига кўра

-

Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар масалалари бўйича вице-президенти, кенгаш раисининг ўринбосари


Кадиров III.Ю.

-

Хоразм Маъмун академияси раиси, кенгаш котиби


Абдуллаев Б.И.

-

Урганч давлат университети ректори


Рўзибоев Р.Ю.

-

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали директори


Хойитметов УА.

-

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали директори


Каримов Р.

-

Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали директори


Давлетов Б.К.

-

Хива "Ичон қалъа" давлат музей қўриқхонаси директори


Худайназаров Э.Х.

-

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи


Тангрибердиев К.Р.

-

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи


Жуманиязов Ж.А.

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти бўлими бошлиғи


лавозимига кўра

-

Хоразм вилояти иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи


Давлатов М.С.

-

Хоразм вилояти молия бошқармаси бошлиғи


Бобожонов Э.И.

-

Марказий банкнинг Хоразм вилояти бош бошқармаси бошлиғи


Жуманиязов С.М.

-

"Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ Хоразм вилояти филиали бўлими бошлиғи


Отажонов Х.К.

-

Асакабанк Хоразм вилояти филиали бошқарувчиси


Садуллаев А.

-

Хоразм Маъмун академияси бош илмий ходими


Рўзимбоев С.

-

Урганч давлат университети адабиётшунослик кафедраси профессори


Жуманиязов М.Ж.

-

Урганч давлат университети кимёвий технологиялар кафедраси профессори


Рузиев Э.И.

-

Урганч давлат университети меҳнат таълими кафедраси мудири


Рузметов Б.

-

Урганч давлат университети иқтисодиёт кафедраси профессори

  

         

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 275-модда


































Время: 0.1569
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск