ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Маъмун академияси /

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими - Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича Чора-тадбирлар (ЎзР ВМ 14.04.2017 й. 211-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 апрелдаги

211-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академиясининг минтақавий бўлими - Хоразм

Маъмун академиясининг фаолиятини янада

ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р


Тадбирлар номи


Харажатлар,

млн сўм


Молиялаштириш манбалари


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


  

I. ИЛМИЙ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ


1.

Академия фаолиятининг асосий устувор йўналишларидан келиб чиқиб илмий- тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг тегишли илмий ва илмий-педагогик ходимлари учун Академия фаолияти билан таништириш ва фан янгиликларини ўргатиш мақсадида қисқа курсларни ташкил этиш, жумладан тарих, археология, манбашунослик, меъморий ёдгорликларни сақлаш ва селекция соҳаларида фан ютуқларини тарғиб этиш бўйича курслар ташкил қилиш чораларини кўриш


ҳисоб-китобларга асосан

Тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Фан-таълим интеграциясини янада ривожлантириш мақсадида Академиянинг илмий ходимларини республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига кенг жалб этишни ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув амалиётлари ва изланишлари мавзуларидан келиб чиқиб Академиянинг музейи, ахборот-ресурс маркази ва лабораторияларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, хусусан Урганч давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиаллари билан интеграцияни кучайтириш чораларини кўриш


-

-

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Хоразм Маъмун академиясининг илмий ходимларини хорижнинг етакчи илмий марказларида малака ошириш ва тадқиқотлар ўтказишга юбориш. Хусусан Япония, Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Германия ва бошқа ривожланган мамлакатлар илмий марказлари билан ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўриш


ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари

доимий равишда

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

  

II. ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ,

ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

ТАТБИҚ ЭТИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ

  

4.

Селекция ва уруғчилик ишларини кенгайтириш, районлаштириш ва Академиянинг тажриба хўжалигида бу навларнинг дастлабки уруғчилигини йўлга қўйиш


ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

5.

Илмий изланиш имкониятларидан келиб чиқиб илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш ва тижоратлаш мақсадида ноанъанавий сабзавот экинларини (брокколи, қизил карам, чечевица, ловия ва бошқалар) етиштириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш


ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Хоразм воҳаси шароитида қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли фитомелиорант экинлар ва янги ғўза навлари бўйича тажрибалар ўтказиш ва уларни синаш


ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Хоразм воҳаси сув ҳавзалари балиқ ресурслари ва маҳсулдорлигини аниқлаш, мониторинг қилиш, балиқларни урчитиб кўпайтиришнинг замонавий технологияларини маҳаллий шароитга мослаштириш, "қафас" (садок) усулида интенсив балиқ етиштириш, балиқ озуқалари объекти сифатида маҳаллий хом ашё ингредиентларини қўллаш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш


ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Хоразм Маъмун академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

8.

Академия илмий ходимлари ва Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари Фанлар академиясининг умумий ва ноорганик кимё институти билан биргаликда каолин, тальк, вермикулит, пльменит, кварц, дала шпати ва бошқа фойдали қазилмаларнинг кимёвий ва минералогик таркибини ўрганиш


ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

9.

Академияда математика фани бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, жумладан дифференциал операторлар спектрал назарияси ва уни ночизиқли эволюцион тенгламаларга татбиғи масаласини ўрганиш


ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

10.

Фанлар академияси тасарруфидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, Микробиология институти, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Урганч давлат университети билан Академия ўртасида илмий ҳамкорликни ўрнатиш


-

-

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

Аҳолининг жавдар нони, соя маҳсулотларига ва бошқа дуккакли экинларга бўлган талабидан келиб чиқиб Хоразм воҳаси шароитига тўғри келадиган навларни танлаб олиш мақсадида жавдар, соя, мош ва бошқа дуккакли экинларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш


ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Маҳаллий шароитларда ўсадиган ёввойи ва маданий ўсимликларни дориворлик хусусиятлари, жумладан, кимёвий таркиби, фармокологик, фармако-кинетик ва фитокимёвий таъсирларини илмий ўрганиш ва шу асосда маҳаллий хом ашё асосида янги дори препаратлари ва биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш


ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

13.

Термитларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида:




ҳар йили


термитлар биологияси ва тарқалишини ўрганиш, термитларга қарши ем-хўрак асосида курашиш технологиясини такомиллаштириш, зарарсизлантирилган объектлар тўғрисида ахборот тайёрлаш;


ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

Хоразм воҳасида ёғоч конструкцияли тарихий обидаларни термитлар томонидан зарарланишини олдини олиш, мониторинг қилиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;


20,0

Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Маданият вазирлиги

термитдан зарарланган шахсий уйларга термитларнинг тарқалишини олдини олиш ҳамда зарарланишини бартараф этиш учун "Баверия тенелла" замбуруғ штамми асосида тайёрланган хўракларни қўйишни ташкил этиш


ҳисоб-китобларга асосан

Хўжалик шартномалари асосида

Хоразм вилояти ҳокимлиги, юридик ва жисмоний шахслар

14.

Академиянинг довруғини чет элларда намоён қилиш мақсадида хорижий мамлакатлар билан самарали илмий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли илмий лойиҳаларни бажариш, тажриба алмашиш, илмий сафарлар, халқаро анжуманлар ўтказишни йўлга қўйиш

ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари, чет эл грантлари, ҳомийлик хайриялари

доимий равишда

Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

15.

Академия қошида Урганч давлат университети билан ҳамкорликда "Хоразм Маъмун академиясининг тарихий-археологик ўқишлари" номли ҳар йиллик республика конференциясини ташкил этиш.

ҳисоб-китобларга асосан

Хоразм Маъмун академияси ва Урганч давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


ҳар йили

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

16.

"Хоразм воҳаси тарихи" мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш ва унинг доирасида академик Яҳё Ғуломов номидаги илмий - амалий семинар ўтказиш

20,0

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида тушган маблағлар бундан мустасно)


2017 йил май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар Академияси, Урганч давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Хоразм Маъмун академияси

 

  

III. МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА

ЗАМОНАВИЙ АСБОБ-УСКУНАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

  

17.

"Термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кураш" лабораториясининг иш самарадорлигини ошириш ва яхшилаш учун замонавий жиҳозлар билан таъминлаш

ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари


2017-2018 йиллар

Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси

18.

Академияда дон экинлари ва маҳсулотларини таҳлил қилиш лабораториясини ташкил этиш ва уни янги замонавий асбоб-ускуналар (дон сифатини аниқлаш, уруғларни тозалаш ва калибровка қилиш, электрофорез учун ускуналар ва ҳ. к.) билан жиҳозлаш

ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари


2017-2018 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси

19.

Доимий дала археологик тадқиқотлар олиб борувчи комплекс археологик экспедицияларни ташкил қилиш учун зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш (1 та ярим юк автомашинаси, плоттер, рақамли фотокамера, металлдетектори, лазерли теодолит ва ҳ. к.)


ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

2017 йил

IV чораги

Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси

20.

Академияни қўлёзмалардан нусха олувчи, уларни дискларга ёзувчи махсус ускуна билан таъминлаш

ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари


2017 йил

IV чораги

Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

21.

Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш (сенсор киосклар, интерактив доскалар, сенсор монитор, аудиогид ва ҳ.)

ҳисоб-китобларга асосан

Фанлар академияси ва Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси,

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


22.

Академия тажриба хўжалигини зарур қишлоқ хўжалиги техникалари (битта культиваторга мўлжалланган уч ғилдиракли трактор, пахта ва дон экинлари экишга мўлжалланган сеялка, комбайн, 2 та жинговуз ускунаси) билан таъминлаш


267,0

Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари

2017 - 2019 йиллар

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси

23.

Академиянинг веб-сайтини янгидан яратиш ва унда маълумотларни ўзбек, рус, инглиз, корейс, япон, хитой, немис, француз, испан тилларида баён этиш

15,0

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

2017 йил май

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Электрон таълим маркази, Фанлар академияси, Урганч давлат университети, Хоразм Маъмун академияси


   

IV. ИЛМИЙ НАШРЛАР ФОНДИНИ БОЙИТИШ ВА ХОРАЗМ

ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ МУЗЕЙИГА САЙЁҲЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ

  

24.

Хоразм воҳасидаги археологик ёдгорликларнинг каталогини тузиш ва археологик харитасини чоп этиш

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

25.

Академия ноёб китоблар фондини бойитиш (Хоразм тарихига оид архив манбалари ва қўлёзмаларнинг нусхалари, шунингдек электрон шаклда)

ҳисоб-китобларга асосан

Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2017-2021 йиллар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон "Ўзархив" агентлиги, Маданият вазирлиги


26.

Қуйидаги китобларни қайта нашр этиш:

Академик Зиё Бунёдовнинг "Государство Хорезмшахов - Ануштегинидов" монографияси;

Академик Яҳё Ғуломовнинг "История орошения Хорезма" китоби;

Г.П. Снесаревнинг "Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма" номли асари

 

30,0

"Ижод" фонди маблағлари

2017-2020 йиллар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги

27.

Жалолиддин Мангуберди ҳақида илмий китоб тайёрлаш ва нашр этиш

100,0

Грантлар

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

28.

Хива "Ичон қалъа" музей қўриқхонаси қўлёзма фондининг каталогини тузиш ва чоп қилиш

50,0

"Ичон қалъа" музей қўриқхонасининг бюджетдан ташқари маблағлари


2017-2018 йиллар

Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси

29.

5 жилдлик Хоразм тарихи монографиясининг 1-2-жилдларини нашр этиш

30,0

Грантлар

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

30.

Академия фаолияти ва музейни кенг тарғиб этиш мақсадида нашр ва реклама ишларини мунтазам равишда амалга ошириш

2,0

Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


доимий равишда

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

 

31.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда "Хоразм дурдоналари" каталоги ва буклетларини чоп этиш

20,0

Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


2017-2018 йиллар

Фанлар академияси,

Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

32.

Хоразм вилояти аҳолиси ва меҳмонларининг Хоразм тарихига қизиқишини ошириш мақсадида Хоразм вилоятидаги:

 





умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ходимларини;

-

-

2017 йил режа-жадвал асосида

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Хоразм Маъмун академияси


олий таълим муассасаларининг талаба ва ходимларини;

20,0

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

 

2017 йил режа-жадвал асосида

 

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи

бошқа ташкилотлар ходимлари ва вилоят меҳмонларининг Академия Хоразм тарихи ва маданияти музейига ташрифини ташкил этиш

 


юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари

доимий равишда

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Туризмни ривожлантириш қўмитаси

33.

Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейини тарихий сайёҳлик йўналишига киритиш юзасидан чора-тадбирларни ва республикадаги туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида музейни кенг тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш


-

-

доимий равишда

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси

   

   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 275-модда















































Время: 0.2106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск