Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 26/ққ, Меҳнат вазирлигининг 9-қ/қ, Молия вазирлигининг 39-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 17.04.2017 й. қарори (АВ томонидан 21.04.2017 й. 2875-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.04.2017 й.

N 2875

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА

МАХСУС КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМ МАРКАЗИНИНГ

17.04.2017 й.

N 26/ққ

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.04.2017 й.

N 9-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.04.2017 й.

N 39


ҚАРОРИ



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва

ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий

штатларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Намунавий штатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига, ҳарбий-академик лицейларга, олимпия захиралари коллежларига, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига, шу жумладан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига нисбатан татбиқ этилмайди;

Намунавий штат меъёрлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бюджет маблағлари ва ўқитишнинг тўлов контракт шаклидан тушадиган маблағлар ҳисобидан жорий қилинади;

Намунавий штат меъёрлари жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

айрим таълим муассасаларининг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларида кўзда тутилмаган лавозимлар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.


3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг директорлари штат жадвалларини тасдиқланган Намунавий штат меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда мослаштиришини таъминласин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

маркази директори


У.Салимов

Меҳнат вазири

А. Абдухакимов

Молия вазири

Б.Ходжаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 284-модда







































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск