ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида" ги қарорига Шарҳ

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини

ривожлантириш дастури тўғрисида" ги қарорига

ШАРҲ



Рус тилидаги матнига қаранг



Аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун қулай шарт-шароит яратишда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш энг муҳим омиллардан бири саналади.

Мамлакатимизда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 1950-1970 йилларда очиқ сув тақсимоти ҳамда бино ва иншоотларнинг иситиш тизимларини иссиқлик тармоқларига улаш схемаси асосида ташкил қилинган.

Монтаж қилишда кам маблағ сарфланадиган, аммо фойдаланишда катта миқдорда маблағ талаб қиладиган бундай марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларининг ўзига хослиги ички иситиш тизими ва иссиқлик тармоқлари қувурларининг хизмат қилиш муддати қисқалиги, иссиқликни ишлаб чиқариш, транспортировка ва истеъмол қилишда эксплуатация харажатларининг юқорилиги, тармоқлар орқали сув узатиш ва иссиқлик қуввати таъминотида белгиланган меъёрдан ортиқ маблағ сарфланиши билан ифодаланади.

Бугунги кунда қозонхона ускуналари ва тармоқларнинг ўта эскиргани сабабли, мавжуд иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик манбаларидан мақбул даражада фойдланишнинг имкони бўлмаяпти, бу эса иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятига, истеъмолчиларни иссиқлик хизмати ва иссиқ сув билан таъминлаш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Марказлаштирилган иссиқлик таъминотидан узилган айрим кўп хонадонли уйлар кўпинча сертификатга эга бўлмаган ва ёнғин хавфсизлиги кафолатланмаган газ ва электр ускуналари билан иситилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарори истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш, иссиқлик таъминоти тизимини замонавий тежамкор ва кам энергия сарфлайдиган технологияларни жорий этиш асосида янгилаш ва модернизация қилиш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишга доир чора-тадбирларни изчил амалга ошириш мақсадида қабул қилинди.

Мазкур қарор билан мамлакатимизда иссиқлик таъминоти тизимини янада ривожлантириш бўйича қуйидаги устувор вазифалар белгилаб берилди:

иссиқлик таъминоти тизимига энергия ва ресурс тежайдиган янги технология ва ускуналарни, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда жорий этиш;

кўп хонадонли уй-жой фонди, ижтимоий ва бошқа объектларнинг марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимини энергия самарадорлиги юқори бўлган маҳаллий қозонхоналар қуриш, шунингдек, хонадонларга якка тартибда ички иссиқлик таъминот тизимини ўрнатиш орқали ривожлантириш;

жисмоний ва маънавий эскирган, тежамкор бўлмаган қозонхона агрегатларини, ишдан чи??ан магистрал ва тақсимлаш иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш, алмаштириш;

энергия ресурслари истеъмоли ва ишлаб чиқарилишини меъёр бўйича ҳисоблашни амалда қўллаш, истеъмолчиларни ҳамда иссиқлик таъминоти хизматларини ҳисоблаш ва тўловларни амалга оширишга автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш.

Қарорда 2018-2022 йилларда марказий қозонхона, иссиқлик тармоқлари, маҳаллий қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш, энергия самарадорлиги юқори бўлган, жумладан, гелиоқурилмаларни қўллаш орқали маҳаллий қозонхоналар қуриш, хонадонларга якка тартибда ички иссиқлик таъминоти тизимини ўрнатиш параметрлари, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тасдиқланди.

Ушбу қарорда Дастурнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари масъул этиб, шунингдек, иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш (ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш)нинг барча босқичлари инобатга олинган ҳолда лойиҳаларни амалга оширишга комплекс ёндашувни кўзда тутувчи Иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш концепциясини ишлаб чиқиш белгиланди.

Юқорида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари, пудрат ташкилотлари маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,7 триллион сўм йўналтириш кўзда тутилган.

Қарорда маҳаллий қозонхоналар ва хонадонлар ичидаги якка тартибдаги иссиқлик таъминоти тизимининг энергия самарадорлиги бўйича шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш, бино ва иншоотлар лойиҳасида уларга қуёш коллекторлари ўрнатишни назарда тутиш, шунингдек, қуёш коллекторларини тайёрлаш, синовдан ўтказиш ва қўллашга доир давлат стандартларини ишлаб чиқиш белгиланган.

Шунингдек, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимизда энергия самарадорлиги юқори бўлган маҳаллий қозонхоналар, хонадонларга якка тартибда ўрнатиладиган ички иссиқлик таъминоти тизимлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда уларни Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш назарда тутилган.

Мазкур қарорнинг ижро этилиши:

биринчидан, шаҳар ва туман марказларида иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулай шароитлар яратиш;

иккинчидан, барча тоифадаги истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти билан таъминлаш;

учинчидан, самарадорлиги юқори бўлган қозонхона ва насос ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, замонавий технологияларни қўллаш ҳисобидан табиий газ ва электр энергиясини тежаш имконини беради.



"Халқ сўзи", 2017 йил 25 апрель

































Время: 0.1576
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск