ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2017 й. ПҚ-2922-сон "2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2017 й.

N ПҚ-2922



2017-2021 ЙИЛЛАРДА КЎП ХОНАДОНЛИ УЙ-ЖОЙ

ФОНДИНИ САҚЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Кўп хонадонли уй-жой фондининг техник ҳолатини тубдан яхшилаш ва ундан тегишли равишда фойдаланиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш учун зарур шароитлар яратиш, шунингдек, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини ташкил этиш даражасини янада оширишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш, кўп хонадонли уй-жой фондининг уй ичидаги муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиладиган жойларни ўз вақтида ва сифатли таъмирлаш, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни болалар ва спорт майдончалари ташкил этган ҳолда, ободонлаштиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

уй-жой коммунал хўжалигини бошқаришнинг таъсирчан вертикал тизимини яратиш ва кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ишларини ва унга хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

уй-жой коммунал соҳа ташкилотлари, айниқса, таъмирлаш-тиклаш хизматларининг моддий-техник базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва малакали мутахассислар билан таъминлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) тасдиқлансин ва унда қуйидагилар кўзда тутилсин:

2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондининг умумий фойдаланиладиган жойларини мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондининг лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш параметрлари 3-иловага* мувофиқ;

кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш тизимини такомиллаштиришга доир комплекс тадбирлар 4-иловага* мувофиқ.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари тасдиқланган Дастурнинг белгиланган муддатларда қатъий бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

3. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш - тижорат банклари кредитлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг махсус банк ҳисобварақларида алоҳида тўпланадиган ўз маблағлари;

кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш - Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, шу жумладан, йил бошидаги қолдиқ бўш маблағлар ва I - III чорак якунлари бўйича ортиғи билан бажарилган даромад қисми, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

кўп хонадонли уй-жой фондининг лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш - хусусий уй-жой мулкдорларининг ўз маблағлари, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари, халқаро молия институтлари кредитлари, шунингдек, лизинг ҳисобидан.


4. Дастурни амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг "Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК - буюртмачи;

"ТошуйжойЛИТИ" АЖ - бош лойиҳа ташкилоти;

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ - уй-жой коммунал соҳа ташкилотларини молиялаштиришни таъминлайдиган ваколатли банк;

ҚЛК "Қурилишмашлизинг" АЖ - уй-жой коммунал хизматлар кўрсатадиган ташкилотларни зарур техника ва таъмирлаш-қурилиш ускуналари билан таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган лизинг компанияси этиб белгилансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 2017 йилнинг 1 ноябригача кўп хонадонли уйларни, мулкчилик шаклидан қатъи назар, паспортлаштириш натижалари бўйича уларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантирсин ва уни мунтазам янгилаб боришни таъминласин.

8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувининг раиси "Коммуналўқув" ўқув-услубий маркази" ДУКда ўқигани тўғрисида тегишли сертификатга мавжуд бўлганда ва номзод туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи билан келишилган ҳолда сайланади, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғининг тақдимномасига кўра лавозимидан озод этилади.


9. Кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) 6-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

кўп хонадонли уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари сифатини мониторинг қилиш;

кўп хонадонли уй-жойларни мавсумий фойдаланишга тайёрлашни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

республикамизнинг кўп хонадонли уй-жой фондига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарларининг Дастур амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш;

Дастур параметрларига, зарур ҳолларда, асосланган ўзгартиш ва аниқликлар киритиш.

11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Дастурни амалга ошириш доирасида бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатининг, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан тузилган шартномалар шартлари бажарилишининг давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзқурилишматериаллари" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ билан биргаликда навбатдаги йил учун моддий балансларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг асосланган талабномалари бўйича Дастурни амалга ошириш учун цемент ва металл прокатларини тўғридан-тўғри шартномалар ҳамда тартибга солинадиган нархлар асосида ўрнатилган тартибда ажратишни назарда тутсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Халқ сўзи", 2017 йил 26 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 май, 18-сон, 319-модда










































Время: 0.1561
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск