Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Фаолиятнинг бошқа турлари бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.1996 й. 341-сон "Ўзавтойўл" давлат концерни томонидан шаҳарларни ободонлаштиришга доир бажарилаётган ишлардан 1996 йилда солиқ олиш бўйича имтиёзлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.1996 й.

N 341



"ЎЗАВТОЙЎЛ" ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ ТОМОНИДАН

ШАҲАРЛАРНИ ОБОДОНЛАШТИРИШГА ДОИР

БАЖАРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН 1996 ЙИЛДА

СОЛИҚ ОЛИШ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

ТЎFРИСИДА


"Ўзавтойўл" давлат концерни ташкилотларининг куч ва маблағларининг Тошкент шаҳри, бошқа вилоят марказлари кўчаларини қайта барпо этиш ва қуриш, шунингдек мактаблар, касалхоналарни ва ижтимоий соҳа бошқа объектларини  ободонлаштириш ишларига жалб этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтойўл" давлат концерни ташкилотлари фойда ва қўшилган қиймат солиқлари бўйича боқимандалар суммасини, шу жумладан 1993-1995 йилларда Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига шаҳарлар кўчаларини,   шунингдек ижтимоий мақсадлардаги объектларга бориладиган йўлларни қуриш, тузатиш ва ободонлаштиришга доир бажарилган ишлар ҳажмлари бўйича вужудга келган пеня ва жарималарни бюджетга тўлашдан озод қилинсинлар,


2. Амалдаги қонунчилик билан умумий фойдаланишдаги йўлларни қуриш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланишга доир ишлар учун фойда ҳамда қўшилган қиймат солиқларини тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзлар 1996 йилда "Ўзавтойўл" давлат концерни ташкилотлари томонидач шаҳарлар кўчаларини, шунингдек ижтимоий мақсадларидаги объектларга бориладиган йўлларни қуриш, тузатиш ва ободонлаштириш борасида бажариладиган ишларга истисно тартибида татбиқ этилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



























Время: 0.2125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск