ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.1996 й. 351-сон "Латвия Республикасида Ўзбекистон Республикаси элчихонасини очиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.1996 й.

N 351


ЛАТВИЯ РЕСПУБЛИКАСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Латвия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 22 октябрдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Латвия Республикасининг Рига шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилсин.


2. Элчихонанинг штат жадвали ва 1996 йил учун харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

1996 йил учун Элчихона ходимлари сони 4 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 2 киши дипломатик таркиб ходимлари, 2 киши  маъмурий-техник ходимлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1996 йил учун зарур маблағлар ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 8 октябрдаги

351-сон қарорига

2-ИЛОВА



Латвия Республикасидаги (Рига шаҳри) Ўзбекистон

Республикаси Элчихонасининг 1996 йил учун

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

N

Харажатлар

моддалари номи

1996 йил учун харажатлар суммаси


АҚШ

доллари


сўм


1.

Иш ҳақи


93240


2.

Тиббий суғурта


9324


а)

катталар  8 киши


4680


б)

болалар  8 киши


4644


3.

Моддий-хўжалик харажатлари


166322,6


а)

шу жумладан: Элчихона биносини,

қароргоҳни ва уй-жойларни

ижарага олиш


94412


б)

Элчихона биносини, қароргоҳни

ва уй-жойларни сақлаш

харажатлари


8652,6


в)

телефон, факс, телекс учун

абонент ҳақи тўлаш

ҳаражатлари


35978


г)

канцелярия ва почта-телеграф

харажатлари


6000


д)

вақтли нашрларни сотиб олиш

ва чет тилларни ўрганиш


4000


е)

болаларни мактабда ўқитиш

(8 болага ойига 180 доллардан)


17280


4.

Автотранспорт сотиб олиш ва

ундан фойдаланиш харажатлари


60990



шу жумладан:




а)

автотранспорт сотиб олиш


40000


б)

автотранспортдан фойдаланиш,

техник хизмат кўрсатиш ва

суғурта қилдириш


20990


5.

Асбоб-ускуна ва инвентарь

сотиб олиш


94975



шу жумладан:




а)

Элчихона учун


46220


б)

қароргоҳ учун


26200


в)

Элчихона ходимларининг

уй-жойлари учун


22555


6.

Хизмат сафарлари

харажатлари


17935

282940

7.

Хавфсизликни таъминлаш ва

элчихона ҳамда қароргоҳ

биноларининг муҳандислик

ҳимояси


15000


8.

Жорий вакиллик

харажатлари


12000


9.

Бошқа харажатлар (байроқлар,

сувенирлар ва шу кабиларни

харид қилиш)



100000

10.

Республика газета ва

журналларига обуна бўлиш



10000


Жами


469786,6

АҚШ доллари


392940

сўм


Эслатма. Элчихонани маблағ билан таъминлаш ходимларнннг бутланишига қараб жорий йил охиригача амалга оширилади.


















Время: 0.0280
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск