Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.1996 й. 367-сон "1996 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.1996 й.

N 367



1996 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА ЎЗБЕКИСТОН

ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЯКУНЛАРИ ВА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ

БОРИШИ ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, жорий йилнинг 9 ойида биринчи ярим йилликда эришилган иқтисодиётдаги ижобий силжишларни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодий барқарорлаштириш таъминланди,

Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 1995 йилнинг тегишли давридагига нисбатан 101,5 фоизни, саноат маҳсулотлари 105,7 фоизни, истеъмол товарлари 107,1 фоизни ташкил қилди. Инфляция даражаси 1,3 баравар қисқарди. Бюджет камомади белгиланган параметрлардан ошмади. Чакана савдо товар айланиши 24,6 фоизга, пулли хизматлар кўрсатиш 8,9 фоизга, аҳолининг реал даромадлари 14,2 фоизга кўпайди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг III чорагида нақд пул эмиссияси белгиланган топшириқдан- 3,8 банд паст бўлди.

Маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига 96,9 млрд сўм капитал маблағлар (ўтган йилги даражага нисбатан 101 фоизи ўзлаштирилди. Ишлаб чиқариш қурилишига инвестициялар жами ҳажмининг 61 фоизи йўналтирилди.

Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Тошкент трактор заводи каби йирик тузилмалар, "Ўзбеккино" компанияси давлат-акционерлик жамиятларига айлантирилди.

Жорий йилнинг 9 ойида 27 мингдан ортиқ, асосан қишлоқ жойларда, кичик ва хусусий корхоналар рўйхатдан ўтказилди. Уларнинг умумий сони 1 октябрдаги ҳолатга кўра 91 мингтадан ошди.

Нодавлат секторининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш умумий ҳажмидаги улуши кўпайди. У саноатда 51 фоизни, қишлоқ хўжалигида 98 фоизни, қурилишда 64 фоизни, савдода қарийб 95 фоизни ташкил қилди. Умуман халқ хўжалигя бўйича нодавлат секторида банд бўлганлар сони 70 фоизни ташкил этади.

Шу билан бирга, агросаноат мажмуида ислоҳотлар жараёни, мулкчиликка муносабатни ўзгартириш қониқарсиз амалга оширилмоқда. Қишлоқ жойларда бозор инфратузилмасини шакллантириш чўзилиб кетди, қишлоқ хўжалиги корхоналаряда хўжалик юритиш усуллари ва шакллари, меҳнат ва ишлаб чикаришни ташкил этиш принциплари, бошқариш тизими ўзгармади. Тегишли тармоқлар вазирликлари, идоралари раҳбарлари ишларининг сустлиги туфайли Қишлоқ хужалиги вазирлиги (топшириқдаги 162 та ўрнига 125 та), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (124 та ўрнига 70 та), Давлат ўрмон қўмитаси (13 та ўрнига 3 та), "Ўзсувқурилиш" концерни (119 та ўрнига 76 та) томонидан хусусийлаштириш бўйичэ 9 ойлик топшириқлари бажарилмади,

Қимматли қоғозлар бозори етарли фаоллик билан ривожланмаяпти, акциялар аҳолига зарур даражада сотилмаяпти. Масалан, Хоразм вилоятида сотилиши назарда тутилган 254 млн сўмлик акцияларнинг амалда 127,6 млн сўмлиги ёки 50,1 фоизи сотилган.

Вақтида тўланмаган қарзларни ва ажратмаларни республика ҳамда маҳаллий бюджетларга ундириш бўйича иш пас суст йўлга қўйилган. Вақтида тўланмаган қарзларнинг энг кўп суммаси металлургия, агросаноат мажмуи, халқ истеъмол товарлари, савдо ва хизматлар кўрсатиш мажмуи корхоналарига тўғри келади.

"Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси корхоналарида, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзсувқурилиш" давлат концернида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари даражаси қисқармаяпти.

Қишлок хўжалиги вазирлиги, "Ўзкишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари хокимликлари Йиғим-терим мавсумики ўтказишга зарур даражада тайёргарлик кўришни таъминламадилар, бунинг оқибатида пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда, кузги экиклар экишда, ерларни кузги шудгорлашда жиддий қолоқликка йўл қўйилди.

Экспорт бўйича топшириқни "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси (йиллик топшириқнинг 39,2 фоизи), "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси (38,8 фоизи), "Ўзкимёсаноат" (32,6 фоизи) ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмалари (27,8 фоизи) корхоналари муттасил бажармай келишяпти.

Ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, йўл қўйилган қолоқликларни бартараф этиш ва 1996 йил прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш бўйича йиғим-терим мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш, кузги экинлар экиш, ерларни кузги шудгорлаш ва ем-хашак ғамлаш борасидаги ишларининг етарли эмаслиги қайд қилиб ўтилсин.


2. "Ўзбалиқ" давлат корпорацияси, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси раҳбарларига улар томонидан озиқ-овқат товарлари ишлаб чикариш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги, бу ишлаб чиқаришнинг анча пасайишига олиб келганлиги кўрсатиб ўтилсик ҳамда уларга ишлаб чиқариш ҳажмларидаги қолоқликнинг ўрнини тўлдириш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўриш юклансин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида 1996 йил якунлари бўйича маълум қилинсин.


3. "Ўзбекенгилсаноат" (Эргашев), "Ўзэлтехсаноат" (Саримсоқов), "Ўзтайёрловсавдо" (Қурбонов) уюшмалари, Ўзбекбирлашув (Бурхонов), "Маҳаллий саноат" (Қозоқхонов) корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Раҳимов) раҳбарларининг эътибори марказлаштирилган экспорт бўйича топшириқларнинг бажарилганлигига қаратилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги концернлар, корпорациялар ва уюшмалар иштирокида марказлаштирилган экспорт бўйича топшириқларни бажаришдвги қолоқликлар сабабларини ўргансинлар, уларнинг қандай бажарилаётганини мунтазам равишда кўриб чиқсинлар ва белгиланган параметрларни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Корақалпоғистон Реслубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда пахта йиғим-теримини тугаллаш, ем-хашак ғамлаш, кузги экинлар экиш, кузги шудгорлаш ҳамда келгуси йил ҳосили учун замин яратиш бўйича барча чора-тадбирларни кўрсин;

Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фенлари академияси билан биргаликда 1996-1997 йилларнинг куз-қиш даврида хўжаликлараро ва хўжаликлар ичидаги суғориш ҳамда ариқ-зовурлар тармоқларини тозалаш бўйича ишларнинг зарур ҳажмлари тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 декабрдаги 604-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг чакана савдо шоҳобчаларида, айниқса қишлоқ жойларда, мавжуд бўлиши устидан назорат ўрнатсинлар. "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув, савдо шохобчаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар кўрсатиб ўтилган товарларнинг чакана савдо шохобчаларида албатта мавжуд бўлишини таъминласинлар;

картошка, мева-сабзавотлар ва бошқа маҳсулотларнинг қишки сақлашга етарли миқдорда қўйилишини таъминласинлар;

зарур моддий-техника, ишчи кучи ва молия ресурсларини чорвачилик фермаларини қиш шароитларида ишлашга тайёрлашга, ем-хашак ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланишга жамласинлар;

солиқ, статистика органлари, тижорат банклари бўлимлари ҳамда тадбиркорлик бирлашмаларининг товарлар ва хизматлар кўрсатиш уюшмаган бозорини текшириш ҳамда эксперт баҳолашга доир биргаликда иш олиб боришини ташкил этсинлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан касса интизомига ҳамда тушумларнинг тўлиқ топширилишига риоя этилиши устидан пул-кредит сиёсати бўйича туман ва шаҳар комиссиялари назоратини кучайтириш орқали пул маблағларини банкларга жалб қилиш чора-тадбирларини кўрсинлар.

Амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълум қилинсин.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1997 йил учун минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва ишлатиш балансини ҳамда уларнинг вилоятлар бўйича тақсимланишини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги республиканинг 1997 йилда товарлар (ишлар, хизматлари экспортга етказиб бериш прогнозини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлашга киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда 1996 йилнинг 9 ойидаги тўлов муддати ўтган дебиторлик-кредиторлик қарзларининг аҳволини таҳлил қилсин, унинг асосида уларни кескин қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.


9. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда, Республиканинг 1997 йилги инвестиция дастурини, маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаган ҳолда, бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


10. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Маркетинг фаолиятини такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарларининг сифатини ва рақобатбардошлилигини ошириш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар дастурини бажаришда амалий ёрдам берсинлар, бунда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича белгиланган ҳажмларнинг бажарилишини таъминлашни назарда тутсинлар.


11. Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ мажмуилари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда вазирликлар ва идораларнинг таклифларини кўриб чиқсинлар ҳамда 1997 йилги хусусийлаштириш дастурига киритиш учун объектлар рўйхатини аниқласинлар.


12. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва бирлашмалар 1997 йил учун буюртмалар портфелини шакллантиришни ва товарлар олди-сотдисининг контрактлар тузишдан олдинги ишланмаларини шу йилнинг IV чорагида тугалласинлар.


13. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфларидаги айрим объектларни қишга тайёрлаш муддатларининг барбод қилинганлиги сабабларини кўриб чиқсинлар ҳамда шу йилнинг 5 ноябригача уларни қиш даврига тайёрлашни тугаллашни таъминласинлар. Корхоналарнинг, қиш ойларида уларга табиий газ етказиб бериш қисқарганда, узлуксиз ишлашини таъминлайдиган миқдорда суюқ ва қаттиқ ёқилғи захиралари яратилсин. Объектларни қиш шароитларида ишлашга тайёрлашдаги узилишларда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қаттиқ таъсир ўтказиш чоралари кўрилсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов


























Время: 0.1825
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск