Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.1997 й. 483-сон "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.1997 й.

N 483



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАРНИ УНДИРИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш ва уларни солиққа тортиш тизимини тартибга солиш, солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш ҳисобига солиқлар билан тўла қамраб олиш ва уларнинг тушишини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

жисмоний шахсни тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома бошқа шахсга берилган ёки бошқа шахсга тегишли гувоҳнома бўйича тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган тақдирда қоида бузувчига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли маъмурий жавобгарлик чораси қўлланади;

тургун савдо тармоқлари орқали савдо қилувчи жисмоний шахслар назорат-касса аппаратларидан фойдаланишлари ва ҳар кунлик нақд тушумни банкка топширишлари керак.

6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ва уларнинг Пенсия жамгармасига бадал ажратиши тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда тақдим этсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни, мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда, мувофиқлаштириш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов, Давлат солиқ қўмитаси раиси В. Беганов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 10, 35-модда.


































Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск