ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 й. ПҚ-2906-сон "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2017 й.

N ПҚ-2906



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТАЯНЧ

ПУНКТЛАРИНИНГ ПРОФИЛАКТИКА

ИНСПЕКТОРЛАРИНИ ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини коммунал-маиший шароитларга эга бўлган, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган қулай хизмат уй-жойи билан таъминлаш, шунингдек инспекторларнинг нуфузини ошириш ва хизматни самарали ўташини таъминлаш мақсадида:


1. 2017-2018 йилларда ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини (кейинги ўринларда профилактика инспекторлари деб аталади) бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойи билан таъминлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин, Дастур қуйидаги асосий параметрларни ўз ичига олади:

2017-2018 йилларда профилактика инспекторларини бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган кўп хонадонли уйлардаги хизмат квартиралари (кейинги ўринларда хизмат квартиралари деб аталади) билан 1-иловага* мувофиқ таъминлаш;

2017-2018 йилларда профилактика инспекторлари учун бевосита улар хизматни ўтайдиган жой яқинидаги массивлар ҳудудида жойлашадиган хизмат уй-жойларини (кейинги ўринларда хизмат уй-жойлари деб аталади) 2-иловага* мувофиқ қуриш.


2. Белгилаб қўйилсинки, Дастур доирасида:

давлат ҳокимияти органлари профилактика инспекторларига бериш учун уларнинг тасарруфида бўладиган, иккиламчи бозорда давлат даромадига йўналтирилган уй-жойни сотиб олиш, шунингдек иккиламчи бозордан қабул қилиб олинадиган квартиралар эгаларига ер участкалари бериш йўли билан уй-жой фондини шакллантирадилар;

хизмат уй-жойларини қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2639-сонли қарори билан жорий этилган, 0,02 гектар ҳажмдаги ер участкаларида жойлаштириладиган, ҳовли иншоотларига эга бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уй-жойларнинг намунавий лойиҳаси бўйича амалга оширилади;

хизмат уй-жойлари қуришга массивларни тайёрлаш, шунингдек суғориш сув қувури, ирригация тармоқлари, кириб келиш йўллари, йўлаклари ва ташқи ёритиш тармоқлари қуришни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Дастур доирасида профилактика инспекторларига хизмат квартиралари бериш учун иккиламчи бозорда уй-жой сотиб олишда олди-сотди шартномаларини тасдиқлаш учун давлат божи тўлашдан 2019 йил 1 январгача озод қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг Дастур доирасида хизмат уй-жойлари, улар учун сув таъминоти тармоқлари, канализация ва уй-жойларга кириб келиш йўллари тармоқларини қуриш бўйича:

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖни - буюртмачи этиб;

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖни - бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


5. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар - хизмат квартиралари билан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, жумладан марказлашган капитал қўйилмалар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар - хизмат уй-жойларини қуриш;

тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбектелеком" АК маблағлари - хизмат уй-жойлари учун сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, газ таъминоти ва алоқа тармоқларини қуриш бўйича молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда буюртмачига Дастур доирасида хизмат уй-жойлари қуриш учун профилактика инспекторлари хизматни ўтайдиган жойга бевосита яқин жойдаги массивлар ҳудудида жойлашган, шунингдек ташқи муҳандислик-коммуникацияларидан фойдаланадиган ер участкалари берилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзқурилишматериаллари" АЖ буюртмачининг асосланган ҳисоблари бўйича Дастур доирасида уй-жойлар қуриш учун тўғридан-тўғри шартномалар ва тартибга солинадиган нархлар бўйича зарур миқдорда металл прокати, цемент ва қурилиш ойнаси ажратилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2639-сонли қарорида назарда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялар буюртмачига, пудратчиларга, субпудратчиларга, лойиҳачиларга, ишлаб чиқариш, транспорт ташкилотларига ҳамда Дастур доирасида хизмат уй-жойлари қуришда қатнашадиган бошқа ташкилотларга татбиқ этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда барча жараёнларнинг механизми ва молиялаштириш схемасини аниқ кўрсатган ҳолда, профилактика инспекторларига хизмат квартиралари ва уй-жойларини тақдим этиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш ва сақлаш тартиби бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Дастур доирасида қуриладиган хизмат уй-жойларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан давлат-архитектура назорати амалга оширилишини таъминласин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори билан тасдиқланган Шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурининг 2018 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда имтиёзли ипотека кредити бериш асосида, ички ишлар органларининг эҳтиёжманд ва хизматда намуна кўрсатган ходимларига сотиш учун кўп квартирали уйлар қуришни назарда тутсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 292-модда

































Время: 0.1322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск