ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2017 й. ПҚ-2900-сон "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2017 й.

N ПҚ-2900



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5017-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси таъминоти сарф-харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

3-1. Белгилансинки, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда - 2 бараварга, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларида - 1,5 бараварга, туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида - 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар;

уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантиришга жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари ва Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;

халқаро донорларнинг грантлари, хайрия маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзтрансгаз" АК билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича, шунингдек электр энергияси, табиий газ, совуқ сув ва иссиқлик энергияси етказиб берувчилар олдида 2017 йилнинг 1 апрелигача бўлган ҳолатига кўра қарздорлик, сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари томонидан ҳисобланган пеня ва жарималар, шу жумладан муддати узайтирилганларини ҳам хатловдан ўтказсин ва бунинг якунлари бўйича қарздорликни реструктуризация қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" Агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уйда жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй манзилидаги Республика "Ўзкоммунўқувташкилотчи" ўқув-методик, норматив-инжиниринг маркази биноларини тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига топширсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, илгари бошқа шахсларга сотилган бинонинг бир қисмини харид қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда уларнинг эгаларига Тошкент шаҳрининг бошқа қисмларидан тенг қимматга эга хоналар ажратилишини ёки белгиланган тартибда конпенсация тўланишини назарда тутсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси 9-иловага* мувофиқ манзилларда;

туманлар (шаҳарлар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари - тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг биноларида жойлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича, вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари маъмурий биноларини реконструкция қилиш, шунингдек уларни хизматга оид инвентарлар, ташкилий техника билан жиҳозлаш ҳамда зарур миқдорда енгил автотранспорт воситаларини харид қилишга керакли маблағлар ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини белгиланган тартибда телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ахборотлари тарқатилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги билан биргаликда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари касбларининг жозибадорлигини ошириш ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини такомиллаштириш мақсадида, бир ой муддатда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни рағбатлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:

"2017-2021 йиллар даврида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида";

"2017-2021 йиллар даврида кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида";

"2018-2022 йиллар даврида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1 - 9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 291-модда

































Время: 0.1605
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск