Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2017 й. 166-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2017 й.

N 166



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЙЎЛ-ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ СИФАТИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй манзилига жойлаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан таъминлашда белгиланган тартибда кўмаклашсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси уч ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 мартдаги

166-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш

Давлат инспекциясининг

ТУЗИЛМАСИ










Бошлиқ



















































Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўлими

3 нафар












Бухгалтерия

1 нафар



Бошлиқ ўринбосари - лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи















Бош юрисконсульт

1 нафар











Йўл-қурилиш синов лабораторияси

4 нафар














Умумий бўлим

1 нафар































































Давлат инспекторлари (26 нафар)































Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўйича

6 нафар


Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё вилоятлари бўйича

6 нафар


Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятлари бўйича

4 нафар


Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари бўйича

6 нафар

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича

4 нафар













Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 38 нафар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 220-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 36-модда






















Время: 0.0192
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск