ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2017 й. ПҚ-2884-сон "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2017 й.

N ПҚ-2884



"ЎЗКИМЁСАНОАТ" АЖ БОШҚАРУВ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари таннархини пасайтириш ҳисобига унинг ташқи ва ички бозорлардаги рақобатдошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашни чуқурлаштириш, кимё тармоғи корхоналарини янада модернизациялаш, реконструкциялаш ва техник қайта жиҳозлашни амалга ошириш, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш асосида харидоргир маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шунингдек, тармоқни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, корпоратив бошқарувнинг илғор усулларини кенг қўллаш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть кимё ва металлургия саноати масалалари комплексининг раҳбари Ғ.И. Ибрагимовга, "Ўзкимёсаноат" АЖ ҳамда акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасига кирувчи кимё саноати корхоналарининг раҳбарларига ишлаб чиқариш сарф-харажатларини камайтириш ва таннархини пасайтириш, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш бўйича таъсирчан чораларни амалга оширмаганликлари кўрсатиб ўтилсин.

Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини оғишмай тубдан камайтириб бориш, мавжуд резервларни аниқлаш, энергия, материаллар ва ресурсларни тежайдиган илғор технологияларни жадал татбиқ этиш, ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш кимё тармоғи корхоналарининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин. Таннархни арзонлаштириш ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини оширишнинг энг муҳим омили деб қаралсин.


2. Қуйидагилар "Ўзкимёсаноат" АЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ишлаб чиқариш сарф-харажатлари ва кимё корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархи даражасига таъсир ўтказувчи омилларни чуқур таҳлил этиш, ресурс ва энергия тежайдиган замонавий технология ва ускуналарни, ишлаб чиқариш жараёнлари ва сотувларни бошқаришнинг энг янги электрон-ахборот тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг материаллар сиғимини камайтириш, бошқарув ходимлари сонини ва ноишлаб чиқариш сарф-харажатларини оптималлаштириш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннархини тубдан пасайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

тармоқда ишлаб чиқаришни янада диверсификациялашга, мамлакат минерал хом ашё ресурслари захираларини тобора чуқурроқ қайта ишлашга, юқори қўшилган қийматли харидоргир сифатли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва тармоқ корхоналарида технологик хавфсизликни таъминлайдиган юқори технологияли замонавий ускуналар ва инновацион технологияларни тармоққа кенг жорий этишга йўналтирилган ягона техник сиёсатни амалга ошириш;

кимё саноати маҳсулотларининг жаҳон конъюнктураси тенденцияларини чуқур ўрганиш ва бунинг асосида жаҳон бозорларида харидоргир бўлган кимё буюмларининг хилма-хил турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, маҳаллий маҳсулотларни янги ташқи бозорларга олиб чиқиш;

импорт бўйича республикага олиб келинаётган кимё маҳсулотларини таҳлил қилиш ва кимё ишлаб чиқаришларини маҳаллийлаштириш даражасини муттасил чуқурлаштириб бориш, тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан, кичик тадбиркорлик субъектлари билан республикамизнинг йирик корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

республика қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини агротехнология нормаларига мувофиқ мутаносиб нисбатдаги азот, фосфор, калий ва комплекс ўғитлар билан барқарор таъминлаш;

фаол инвестиция сиёсатини юритиш, лойиҳа ишлари, уларнинг экспертизасини такомиллаштириш, тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш;

"Ўзкимёсаноат" АЖ тузилмасига кирувчи акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш;

янги рақобатдош, инновацион технологиялар, маҳсулот турлари яратиш ва жорий этишга, маҳсулотга энергия ва ресурс сарфини камайтиришга, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар, шу жумладан, тармоқлараро илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

замонавий корпоратив бошқарув усулларини эгаллаган, бозор шароитларида ишларни самарали ташкил эта оладиган муҳандис-техник ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.

6. "Ўзкимёсаноат" АЖ:

ишларни тизимли асосда ташкил қилсин ва 4-иловага* мувофиқ 2017 йилда корхоналар бўйича ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтиришнинг прогноз параметрларига сўзсиз эришишни таъминласин;

ишлаб чиқариш харажатларининг ва тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархининг муттасил камайиб боришини таъминлайдиган омилларни доимо пухта таҳлил этиб борсин ҳамда 2017 йилнинг 1 декабрига қадар муддатда 2018-2019 йилларда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг рақобатдошлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


7. "Ўзкимёсаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда талаб бўлган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мослашувчан қувватларни ташкил этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар назарда тутилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. "Ўзкимёсаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 12 апрелдаги

ПҚ-2884-сонли қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб топилган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари Кенгашларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 24 июлдаги ПҚ-424-сонли қарори 2-иловасининг 3-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Кимё саноати корхоналари ишини барқарорлаштириш чора-тадбирлари ва уларни янада ривожлантириш йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 9 июндаги 292-сонли қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ташкилий тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2004 йил 31 мартдаги 154-сонли қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2004 йил 12 октябрдаги 471-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, N  40-41, 439-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори иловасининг 29-банди (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2010 йил, N  6, 27-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 269-модда
































Время: 0.0189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск