ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 й. 220-сон "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2017 й.

N 220



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон банклар уюшмаси, шунингдек унинг муассислари томонидан, илгари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Ўзбекистон банклар уюшмаси устав фондига улуш сифатида киритилган, Тошкент шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган бинони ва иншоотларни (кейинги ўринларда бино деб аталади) ёндош ҳудуди билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига бепул бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг бинони Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига оператив бошқариш ҳуқуқи билан давлат мулки сифатида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган бинонинг белгиланган тартибда берилишини-қабул қилинишини таъминласинлар.


5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги илгари Ўзбекистон банклар уюшмасига биркитилган бинога ёндош ҳудуддаги майдони 0,75 гектар бўлган ер участкасидан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиланган тартибда берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг ушбу қарорнинг 5-бандида кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишни белгиланган тартибда амалга оширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 апрелдаги

220-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Банк-молия академиясининг

ТУЗИЛМАСИ





Академия кенгаши

1(1)




























Ректор



Ҳомийлик кенгаши













































































Ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор



Илмий-методик ишлар бўйича проректор



Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор














Кадрлар бўлими

2 (2)



































Ўқув-методик бўлим

4 (3)




Илмий тадқиқотлар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими

3 (3)



Таҳририят-нош ирлик бўлими

4 (1)




Бухгалтерия

3 (3)


















Мониторинг ва ички назорат шўъбаси

1 (1)





























Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

3 (1)














Режа-иқтисодиёт бўлими

2 (2)











































Халқаро алоқалар, амалиёт ва стажировка бўлими

3 (3)




Ахборот-ресурс маркази

(Кутубхона)

4 (4)



Ахборот технологиялари бўлими

2 (2)
























Магистратура факультетлари

4 (2)









Хўжалик бўлими*

4 (4)





























































Канцелярия ва архив

2 (1)





























Факультетлар





































































Юрисконсульт

1 (1)

Банк иши


Молия


Солиқ иши


Лойиҳаларни молиялаштириш





























































































Кафедралар







































































































Банк иши


Молия


Инвестициялар


Бухгалтерия ҳисоби. таҳлил ва аудит


Пенсия ва суғурта иши


Солиқлар ва солиқ солиш


Чет тиллар





































          

Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркибини, ўқув-ёрдамчи ходимларни, шунингдек хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларини ҳисобга олмаган ҳолда) - 47 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 38 нафар.


*) Ўқув-ёрдамчи ходимлар, шунингдек хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 апрелдаги

220-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 17 майдаги 180-сон қарорида:


а) қарорнинг 1-банди ва 1, , ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади):

банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;

"Магистр" даражаси берган ва давлат намунасидаги диплом берилган ҳолда магистратуранинг икки йиллик ўқув режалари бўйича олий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ бошқарув кадрларини тайёрлашни мақсадли амалга оширади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

3. Белгилансинки, Академияда:

банк, молия ва солиқ тизимлари, шунингдек иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари бошқарув кадрлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш белгиланган намунадаги гувоҳнома берилган ҳолда тўрт ойгача бўлган даврга мўлжалланган таълим дастурларига мувофиқ амалга оширилади;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва мутахассислари малакасини ошириш белгиланган намунадаги сертификат берилган ҳолда бир ойгача бўлган даврга мўлжалланган ўқув режалари ва дастурлар асосида амалга оширилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади";


в) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Қуйидагиларга:

Академиянинг раҳбарлик қилувчи ва профессор-ўқитувчилар таркибига - олий таълим муассасалари тегишли ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорида;

академиянинг қолган ходимларига - давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқ лавозим маошлари белгилансин";


д) 8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Академияда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорда Бошқарув ходимларини, профессор-ўқитувчиларни, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси деб аталади) ташкил этилиши назарда тутилсин";

тўртинчи хатбошидагиқори малакали профессор-ўқитувчиларга, илмий-тадқиқотчи ва маъмурият ходимларига" сўзлари "бошқарув ходимларига, профессор-ўқитувчиларга, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Белгилаб қўйилсинки:

Академиянинг магистратураси, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари учун уларнинг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бошқа жойлардан келган тингловчиларга асосий иш жойи бўйича ўқиш жойигача ва ундан қайтиб келиш жойигача бир марталик йўл ҳақи (бир йилда бир мартадан кўп эмас) тўланади;

ўқиш ва илмий-тадқиқот фаолиятида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тингловчилар ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ва Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари ҳисобига хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот, банк ва молия ташкилотларига стажировкага юборилади.

10. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Академиянинг жорий таъминоти, унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Академиянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;

давлат илмий-техник дастурлари доирасида Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;

пулли-контракт асосида магистратура тингловчиларини тайёрлашдан, шартномалар асосида бошқарув кадрларини ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан тушадиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ органларини ривожлантириш жамғармасидан ажратмалар;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ўқув, методик ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини, ахборот-таҳлил ва таҳририят-ноширлик ишларини бажаришдан, таълим ва хизматларнинг бошқа турларини бажаришдан тушумлар;

маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг, лойиҳалар ва дастурларнинг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 67-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 277-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 47-модда
































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск