ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2014 й. ПҚ-2896-сон "Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори [Кўчирма]

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2017 й.

N ПҚ-2896



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

БЎЛИНМАЛАРИ    ФАОЛИЯТИНИ    ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар барвақт профилактикаси ва олдини олиш бўйича фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:


1. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:

биринчи - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг республика, ўрта ва қуйи поғоналари фаолиятининг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, бунда уларнинг асосий вазифалари, функциялари ҳамда жавобгарлигини аниқ белгилаш ва чегаралаш, профилактика инспекторлари зиммасига улар фаолиятига хос бўлмаган функциялар юклатилишига йўл қўймаслик;

иккинчи - профилактика ишини аҳоли, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликда ташкил этиш, ушбу ишни, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, фуқароларга қонунга ҳурмат ва қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик муносабатини сингдиришга қаратиш;

учинчи - вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш тизимини уларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, ўсиб келаётган ёш авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган ҳолда ривожлантириш;

тўртинчи - профилактика инспекторларининг зиммаларига юклатилган мажбуриятларнинг талаб даражасида бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шу жумладан ўзларининг фаолияти ҳақида жамоатчилик олдида тизимли равишда ҳисобот беришларини йўлга қўйиш, уларнинг аҳолини ташвишга солаётган муаммоларга юзаки муносабатда бўлиш ҳолатларига чек қўйиш;

бешинчи - профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг таъсирчан мезонларини жорий этиш, бунда, биринчи навбатда жамоатчилик фикри, уларнинг фаолияти натижаларидан фуқароларнинг қаноатланиши ҳамда аҳоли билан ҳамкорлик даражасини ҳисобга олиш;

олтинчи - ушбу соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, профилактика инспекторларининг билим даражаси ва касбий тайёргарлигини ошириш, улар учун муносиб иш шароитларини яратиш, уларни бевосита ўзларига бириктирилган ҳудудда хизмат турар жойи билан таъминлаш, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш натижадорлиги учун моддий рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.


2. 2017 йилнинг 1 октябридан қуйидаги тартиб жорий этилсин:

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳар ойда профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитади.

Белгилаб қўйилсинки, профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитиш якунларига кўра улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижалари танқидий муҳокама қилинади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо берилади ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилинади.


3. Қуйидагилар:

Ички ишлар органлари таянч пункти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун асослантирилган ҳисоб-китоблар бўйича маблағ ажратилишини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2018 йилнинг 1 январига қадар профилактика инспекторларини ўзлари бириктирилган ҳудудда хизмат турар жойи билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда криминоген вазият, аҳоли сони ва ҳудудларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тоифаланган ички ишлар органлари таянч пунктларининг янгиланган жойлашувини тасдиқласин;

бир ой муддатда янги барпо этилаётган ички ишлар органлари таянч пунктларини жойлаштириш ва жиҳозлаш, шу жумладан, қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига мувофиқ амалга оширилаётган "Маҳалла маркази" мажмуалари ва фуқаролар йиғинлари бинолари намунавий лойиҳаларига профилактика инспекторлари учун алоҳида хоналарни киритишни назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини танқидий қайта кўриб чиқиш асосида, замонавий талаблар ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти" мутахассислиги бўйича таълим олувчилар сонини кўпайтириш чораларини кўрсин;

2022 йилдан бошлаб, Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этиладиган доимий аҳоли сони тўғрисидаги ҳар йилги якуний маълумотларга асосан ҳамда ҳудуд (маҳаллалар)даги криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда қўшимча равишда ажратиладиган ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари штат бирликлари сони тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин;

икки ой муддатда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан биргаликда ички ишлар органлари учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимига асосан ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган шахсларни (танлов асосида) саралашнинг ва тайинлашнинг самарали мезонларини жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

уч ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 288-модда

































Время: 0.1785
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск