ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 26.04.2017 й. 243-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 26 апрелдаги

243-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича

арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини

ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни

етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов

савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш иштирокчилари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Агар халқаро молия ташкилотлари, хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг кредитлар (қарзлар) ва грантлар бериш шартларида ушбу Низомда назарда тутилганлардан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро молия ташкилотлари, хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг тегишли ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланади.


2. Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун товарларни ва ишларни (хизматларни) харид қилиш фақат харид предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, қарз битими, қурилишларнинг манзилли рўйхати ва бошқалар) билан тасдиқланган молиявий ресурслар билан таъминланган тақдирдагина амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буюртмачи - "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси" МЧЖ;


танлов савдолари ташкилотчиси - буюртмачи ёки буюртмачи томонидан танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартнома асосида жалб этиладиган юридик шахс;


танлов савдолари предмети - қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун буюртмачи томонидан белгиланадиган харид қилинадиган товарлар ва ишлар (хизматлар) рўйхати;


товарлар (қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар) - хом ашё, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатидаги предметлар, энергиянинг барча турлари, шунингдек етказиб бериладиган товарларга қўшимча хизматлар, агар уларнинг қиймати товарнинг ўз қийматидан ортиқ бўлмаса;


лот - танлов савдоларининг бўлинмайдиган предмети;


намунавий танлов ҳужжатлари - белгиланган тартибда тасдиқланадиган ҳужжатлар, уларнинг таркибига қуйидагилар киради: танлов савдоларига таклифнома, савдо қатнашчиларига қўйиладиган малака талаблари, танлов таклифларини баҳолаш мезонлари ва уларни баҳолаш шакллари, контракт шакллари, товарлар ва ишлар (хизматлар) спецификацияси намуналари;


танлов ҳужжатлари - намунавий танлов ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган, танлов савдолари предметининг техник, молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги, танлов савдоларини ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-қоидаси ҳақидаги бошланғич маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар туркуми;


танлов комиссияси - ушбу Низомга ва танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ пудрат ташкилотларини ёки товарлар етказиб берувчиларни аниқлаш функцияларини бажариш учун ташкил этиладиган орган;


талабгор - таклиф этилган шартлар асосида танлов савдоларида қатнашиш тўғрисидаги ўз истагини билдирган ҳамда унинг офертаси танлов савдолари ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилгунгача танлов ҳужжатларини сотиб олган юридик шахс;


оферент - танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ тайёрланган ва танлов савдолари ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилган ўз офертасини тақдим этган талабгор;


оферта - талабгорнинг танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан таклифи;


баҳолаш гуруҳи - тушган оферталарни муфассал ўрганиш ва таққослаш учун танлов комиссияси тузадиган вақтинчалик орган;


баҳолаш мезонлари - оферталарни баҳолаш, талабгорларни танлаб олиш ва танлов савдолари ғолибини танлаб олиш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


офертанинг таъминланиши тўғрисидаги декларация - оферентнинг офертадаги барча талаблар ва шартларга риоя этиш юзасидан сўзсиз мажбурияти;


аванс кафолати - буюртмачининг талаби бўйича кўрсатилган муддат доирасида аванс суммасига эквивалент бўлган кафолат суммаси доирасида пул суммасини тўлаш тўғрисида банкнинг сўзсиз мажбурияти;


контрактнинг бажарилиши кафолати - контракт бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига нисбатан танлов савдолари ғолибига берилган банкнинг сўзсиз кафолати;


контракт - буюртмачи ва танлов савдолари ғолиби ўртасида тузиладиган товар етказиб бериш ёки пудрат шартномаси.


4. Товарлар ва ишларни (хизматларни) харид қилиш қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:

тежамкорлик - нархлар ва сифатнинг мақбул нисбатларидан келиб чиқиб тақдим этилган оферталарнинг энг яхшисини танлаш;

самарадорлик - харидлар суммаси билан харидларни ўтказишга харажатлар ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш, харидларда ҳаракатларнинг бир-бирини такрорлашини бартараф этиш, харидларни белгиланган муддатларда амалга ошириш;

шаффофлик - харидларга талабгорларни қўйиш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно, харидлар ўтказилганлиги тўғрисида оммавий эълон қилиш, харидларни ўтказиш шартлари, уларга қўйиладиган талаблар ва амалга оширилган харидларнинг натижалари тўғрисида ахборот тақдим этиш;

ҳалол рақобат - талабгорларнинг кенг доираси иштирок этиши, харид қатнашчилари ўртасида тил бириктириш шартларини истисно этиш, нархлари асосланмаган ва сунъий равишда пасайтирилган ғаразли таклифларга йўл қўймаслик (демпинг), шунингдек харидлар қатнашчиларида манфаатлар низоси намоён бўлишига қарши курашиш;

холислик - камситмайдиган шарт-шароитлар, жамоатчилик томонидан харидларни ўтказиш тартиб-қоидасига ишончни таъминлаш учун талабгорлар ва қатнашчиларга нисбатан адолат ва холисликни яратиш.



2-БОБ. ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ


1-§. Танлов савдолари қатнашчилари


5. Буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси, ҳудудий танлов комиссияси ва оферентлар танлов савдоларининг қатнашчилари ҳисобланади.


6. Қишлоқ жойларда "тайёр ҳолда топшириш" шартларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича ҳудудий танлов комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий танлов комиссиялари деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади.

Ҳудудий танлов комиссиясига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари ва вилоят ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари (кейинги ўринларда вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари деб аталади) бошчилик қилади.


7. Ҳудудий танлов комиссиялари таркибига қуйидагиларнинг:

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси" МЧЖ ҳудудий бўлинмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар қурилиш бош бошқармалари;

қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари;

давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари;

молиялаштирувчи тижорат банклари;

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ филиаллари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли туманлари ҳокимликлари вакиллари киритилади.


8. Танлов савдоларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳудудий танлов комиссиялари мажлисларида ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси вакиллари кузатувчилар сифатида иштирок этиши мумкин.

9. Ҳудудий танлов комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиши ва, агар, комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми унинг мажлисида қатнашса ўз функцияларини амалга оширишга ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.


10. Ҳудудий танлов комиссияси таркибида буюртмачининг вакиллари сони унинг умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.



2-§. Ҳудудий танлов комиссиясининг асосий функциялари


11. Қуйидагилар ҳудудий танлов комиссиясининг асосий функциялари ҳисобланади:

қишлоқ жойларда "тайёр ҳолда топшириш" шартларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдоларини ўз вақтида сифатли ўтказиш ишларини тизимли ташкил этиш;

иш регламентини, танлов ҳужжатларини ва талабгорларга қўйиладиган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;

танлов ҳужжатларида қайд этилган танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш шаклини тасдиқлаш;

офертани қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақтини ва жойини белгилаш;

оферентларнинг малака, техник ва тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳлари таркибини тасдиқлаш;

оферта солинган конвертларни очиш, конвертларни очиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлаш;

танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддатларини тасдиқлаш;

танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ офертани ўрганиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш;

танлов савдолари ғолибини аниқлаш ёки бошқа қарор қабул қилиш;

танлов савдоларини ўтказиш давомида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш, тартибга солиш, улар бўйича тегишли хулосалар қабул қилиш.



3-§. Оферентларнинг малака, техник, тижорат

таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳлари


12. Ҳудудий танлов комиссиялари оферентларнинг техник ва тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳлари ташкил этадилар.


13. Оферентларнинг тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳларининг таркиби:

буюртмачининг (баҳолаш гуруҳининг раҳбари);

давлат қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаларининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг, вилоятлар ҳокимликларининг молия бош бошқармаларининг;

давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг вакилларидан;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар тегишли туманлари ҳокимликлари вакилларидан шакллантирилади.


14. Оферентларнинг тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳлари таркиби:

буюртмачининг (баҳолаш гуруҳининг раҳбари);

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг;

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ филиалларининг;

молиялаштирувчи тижорат банкларининг;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли туманлари ҳокимликлари вакилларидан шакллантирилади.


15. Зарурат бўлганда ҳудудий танлов комиссиялари оферентларнинг танлов таклифларини баҳолаш учун эксперт ва маслаҳат ташкилотларининг вакилларини жалб этиши мумкин.


16. Оферентларнинг техник ва тижорат таклифларини баҳолаш бўйича баҳолаш гуруҳларининг ҳуқуқлари ва вазифаси ҳудудий танлов комиссияларининг ишлар регламентида белгиланади.



4-§. Танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик ишлари


17. Аниқ уй-жой массиви (лот, қурилиш участкаси) бўйича танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги эълон жойлаштирилгунга қадар уй-жойлар массивининг (кейинги ўринларда массив деб аталади) тайёрлиги белгиланган тартибда тугалланган бўлиши керак.


18. Массивнинг тайёрлиги мезони намунавий тендер ҳужжатларида ва ҳудудий танлов комиссияларининг намунавий иш регламентида кўрсатилади.


19. Агар танлов савдолари ўтказишга харажатлар танлов савдолари предметининг бошланғич қийматига нисбатан иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаса, бундай объектлар буюртмачининг қарори билан лотларга бўлинган ҳолда битта танлов савдосига бирлаштирилиши мумкин.


20. Танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик давомида танлов савдолари ташкилотчиси буюртмачининг буюртманомалари бўйича ҳудудий танлов комиссияси томонидан белгиланган муддатда оммавий ахборот воситаларида танлов савдолари ўтказиш тўғрисида эълон беради.

Эълон республика ва маҳаллий газеталардан бирида эълон қилинади, шунингдек буюртмачининг, танлов савдолари ташкилотчисининг, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг веб-сайтида жойлаштирилади.

21. Танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

буюртмачининг номи, жойлашган жойи ва электрон манзили;

танлов савдолари предметини молиялаштириш манбалари;

танлов савдолари предметининг тавсифи ва у амалга ошириладиган жой;

танлов савдолари предметини амалга ошириш муддати;

талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар;

танлов ҳужжатларини сотиб олиш жойи ва унинг учун тўлов миқдори;

оферта тақдим этиладиган жой, тақдим этишнинг охирги куни ва вақти;

офертани очиш жойи, куни ва вақти;

буюртмачининг бошқа талаблари.



5-§. Танлов ҳужжатларининг таркиби, тузилиши,

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби


22. Танлов ҳужжатлари, қоидага кўра, учта асосий қисмдан: рухсат берувчи, техник ва тижорат қисмларидан иборат бўлади.


23. Танлов ҳужжатларининг рухсат берувчи қисми қуйидагилардан иборат бўлади:

буюртмачининг танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги фармойиши;

танлов комиссияси таркибини тасдиқловчи ҳужжат;

ҳудудий танлов комиссиясининг иш регламенти ва ҳудудий танлов комиссиясининг уни тасдиқлаш бўйича мажлиси протоколи.

ишчи лойиҳа ва танлов савдолари предметининг смета қиймати бўйича давлат экспертиза органларининг ижобий хулосаси;

оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги эълоннинг матни.

Танлов ҳужжатларининг рухсат берувчи қисмига кирадиган ҳужжатлар талабгорларга берилмайди.


24. Танлов ҳужжатларининг техник қисми қуйидагилардан иборат бўлади:

талабгорларнинг танлов савдоларида қатнашиш учун буюртманомаси шакли;

талабгорнинг малакаси ҳамда унинг техник ва молиявий ҳолатига баҳо беришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар, таклифларни молиявий баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари, танлов савдоларининг тартиб-қоидасига тегишли бўлган бошқа ҳужжатлардан иборат йўриқнома;

харажатлар сметаси ва товарларнинг техник спецификациялари;

офертани тайёрлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва шакллар рўйхати.


25. Танлов ҳужжатларининг тижорат қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:

илова қилинадиган хатнинг шакли;

танлов таклифини таъминлаш тўғрисида кафолат шакли (декларациялар, банк кафолатлари ёки бўнаклар тарзида);

оферент танлов савдоларининг ғолиби деб эътироф этилган тақдирда аванс тўлови кафолати миқдори ва контрактни ижро этиш кафолати;

талаб этиладиган пудрат ишлари ҳажмлари бўйича кўрсаткич;

тижорат таклифи;

контрактнинг лойиҳаси.


26. Офертани тақдим этиш тартиби танлов ҳужжатларида белгиланади. Тақдим этиладиган оферта танлов ҳужжатлари ва шартлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.


27. Танлов ҳужжатларига, офертани ўраб-жойлашга ва маркировка қилишга, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонларига қўйиладиган шартлар ва талаблар ҳудудий танлов комиссиялари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Офертани тақдим этиш муддати тамом бўлгунга қадар танлов савдолари ташкилотчиси буюртмачининг ёки ҳудудий танлов комиссиясининг талабига кўра танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бу тўғрида танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларни дарҳол хабардор қилиш, офертага тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтда офертанинг тақдим этиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга.


28. Танлов ҳужжатлари улар учун тўлов тўлангандан кейин берилади.

Тўлов миқдори танлов ҳужжатлари нусхалари кўпайтирилиши ва тарқатилиши қийматидан келиб чиқиб буюртмачи ва/ёки танлов савдолари ташкилотчиси томонидан белгиланади.



6-§. Талабгорга қўйиладиган малака талаблари


29. Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорга қуйидаги малака талаблари қўйилади:

танлов савдоларига қўйилган объектларга ўхшаш объектларда иш тажрибасининг мавжудлиги;

олдин ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;

миқдори танлов ҳужжатларида аниқланадиган асосий ва айланма маблағларнинг мавжудлиги;

қурилишни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база ва меҳнат ресурсларининг мавжудлиги;

Техник таклифларнинг барча малака талаблари "мувофиқ/мувофиқ эмас" принципига асосан баҳоланади.


30. Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорларга қўйиладиган малака талаблари бўйича мезонлар ҳудудий танлов комиссияларининг иш регламентида ва намунавий танлов ҳужжатларида келтирилади.


31. Таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бирига бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқликда бўлган қурилиш ташкилотларининг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади.


32. Қайта ташкил этиш (ажратиб чиқариш, бўлиб юбориш), тугатиш босқичидаги ёки мол-мулки хатланган тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги талабгорлар танлов савдоларида иштирок этишга қўйилмайди.


7-§. Офертани тақдим этиш


33. Талабгорнинг имзоси билан тасдиқланган оферта танлов савдолари ташкилотчисига елимланган конвертда юборилади.

34. Оферталарни тақдим этиш муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб камида 30 кунни ташкил этиши керак.


35. Офертани тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тақдим этилган талабгорларнинг оферталари қабул қилинмайди.

Офертани тақдим этиш санаси танлов савдолари ташкилотчисининг, оферта почта билдиришномаси олинганлиги тўғрисидаги қайди бўйича ёки танлов савдолари ташкилотчисининг оферентга берилган оферта олинганлиги тўғрисидаги билдиришномаси санаси бўйича (оферта чопар орқали етказилган тақдирда) аниқланади.



8-§. Таклифларни баҳолаш ва танлов

савдолари якунларини чиқариш


36. Оферталарни бериш муддати тамом бўлгандан кейин ҳудудий танлов комиссияси тушган ва рўйхатдан ўтказилган оферталарни оферентларнинг вакиллари иштирокида очади, бутлигини текширади, оферентларнинг номларини эълон қилади, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатларнинг тақдим этилган туркумлари мазмунини текширади.

Ҳудудий танлов комиссияси мажлисининг натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.

Ҳудудий танлов комиссиясининг мажлиси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, танлов савдолари ташкилотчиси буюртмачининг ёки ҳудудий танлов комиссиясининг талабига кўра танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларга офертани тақдим этиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.


37. Офертанинг мазмунини уни ҳудудий танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш давомида оферентларга тушунтириш беришга йўл қўйилади.

Бунда офертанинг мазмунини ўзгартирадиган, шу жумладан нархини ёки ижро этиш муддатини ўзгартирадиган тушунтириш беришга йўл қўйилмайди.


38. Танлов савдоларининг ғолибини аниқлаш ҳудудий танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.

Ҳудудий танлов комиссияси ғолибларни энг рақобатли нархлар, ишларни (хизматларни) бажариш шартлари, тўлов ва танлов ҳужжатларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича аниқлайди.


39. Оферталарни кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш натижалари тўғрисидаги ахборот ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатлари назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


40. Ҳудудий танлов комиссиясининг ҳар бир мажлисида протокол юритилади.

Қоидага кўра, булар танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидаси билан боғлиқ конвертларни очиш, танлов савдолари ғолибини аниқлаш протоколлари ва бошқа протоколлар.


41. Танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари ғолибига контрактларни бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин беш кундан кеч бўлмаган муддатда ёзма билдиришнома юборади.

Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


42. ўолиб билан контракт тузилгандан ва оммавий ахборот воситаларида буюртмачи томонидан танлов савдолари натижалари (предмет, ғолиб, шартномавий нарх ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати) тўғрисида эълон берилгандан кейин танлов савдолари тугалланган деб ҳисобланади.


43. Ўтказилган танлов савдолари натижалари бўйича ваколатли органлар томонидан ҳудудий танлов комиссияларининг ҳисоботларни (техник, шунингдек оферентларнинг тижорат таклифлари асосида ишлаб чиқилган молиявий) тақдим этиш тартиби ҳудудий танлов комиссияларининг иш регламентида белгиланади.


44. Танлов савдолари ғолиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда объект қурилиши суғурта қилинишини таъминлайди.


45. Қуйидаги ҳолларда, агар:

бирорта ҳам буюртма тушмаса;

оферта танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаса;

оферентлар томонидан таклиф этилган нархлар танлов савдолари предметининг бюджет қийматидан анча ортиқ бўлса, танлов савдолари ўтказилмаган деб эълон қилинади.


46. Танлов савдоларини ўтказилмаган деб эълон қилиш унинг асосий қатнашчиларидан бирортасини мулкий ёки бошқа жавобгарликка олиб келмайди.


47. Агар танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилса, такрорий танлов савдолари ўтказилади, бунда танлов ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.


48. Танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этган ёки контракт белгиланган муддатда ижро этилиши кафолати тақдим этилмаган тақдирда, буюртмачи ҳудудий танлов комиссияси билан биргаликда иккинчи ўринни олган офирентни эътироф этиши ёхуд такрорий танлов савдолари ўтказилишини тайинлаши мумкин.



9-§. Қурилиши тугалланмаган

объектлар бўйича танлов савдолари


49. Пудрат ташкилоти томонидан контракт шартларига риоя этилмаганлиги туфайли контракт муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича такрорий танлов савдолари ўтказилишига йўл қўйилади.

Бунда буюртмачининг қарорига кўра бекор қилинган контракт бўйича тугалланмаган ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида назорат ўлчови ўтказади.


50. Ҳажм ва қиймат кўрсаткичлари аниқлангандан, шунингдек давлат экспертиза органларининг қўшимча ижобий хулосаси олингандан кейин буюртмачи предмети тугалланмаган ишлар ҳажми ҳисобланган танлов савдоларини эълон қилади.


51. Қурилиши тугалланмаган объект бўйича ўтказилган танлов савдолари якунлари бўйича ғолиб билан ишларнинг тугалланмаган қисмини бажариш юзасидан контракт тузилади.



3-БОБ. ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА

АСБОБ-УСКУНАЛАР ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАРНИ

АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ


52. Танлов савдолари 400 млн.сўмга тенг бўлган суммадан ортиққа битта контракт бўйича уй-жойлар қуриш учун бош пудрат ташкилотларига марказлаштирилган тартибда буюртмачи томонидан етказиб бериладиган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) харид қилишда ўтказилади.

4 млн. сўмдан 400 млн. сўмга тенг суммага битта контракт бўйича товарларни харид қилишда харидлар энг яхши таклифларни танлаш асосида танлов савдолари ўтказилмасдан буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссиянинг қарори билан амалга оширилади.


1-§. Танлов савдолари қатнашчилари, танлов

комиссияси таркибига қўйиладиган талаблар


53. Буюртмачи (танлов савдолари ташкилотчиси), танлов комиссияси ва товарларни етказиб берувчилар (оферентлар) танлов савдолари қатнашчилари ҳисобланади.


54. Товарларни етказиб берувчиларни аниқлаш бўйича танлов комиссияси буюртмачи (кейинги ўринларда танлов комиссияси деб аталади) томонидан ташкил этилади. Танлов комиссиясига буюртмачи бошчилик қилади.

Танлов комиссияси таркибига:

буюртмачининг (танлов комиссияси раиси);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг;

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг;

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖнинг;

хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг;

давлат солиқ хизмати органларининг вакиллари киритилади.


55. Буюртмачининг вакиллари сони танлов комиссияси таркибида 30 фоиздан ошмаслиги керак. Танлов комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиши керак.

Танлов комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг камида 70 фоизи иштирок этса, ўз функцияларини амалга оширишга ҳуқуқий ваколатли бўлади.



2-§. Танлов комиссиясининг асосий функциялари


56. Қуйидагилар танлов комиссиясининг асосий функциялари ҳисобланади:

товарларни етказиб берувчиларни аниқлаш бўйича танлов савдоларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

иш регламентини, танлов ҳужжатларини ва талабгорларга қўйилган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;

танлов ҳужжатларида қайд этилган танлов савдоларида иштирок этишга буюртманомани таъминлашнинг кафолати шакли ва миқдорини тасдиқлаш;

офертани қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилаш;

оферентларнинг малака, техник ва тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳларининг таркибини тасдиқлаш;

оферта солинган конвертларни очиш, конвертлар очилганлиги тўғрисидаги протоколни тасдиқлаш;

танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддатларини тасдиқлаш;

танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ оферталарни ўрганиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш;

танлов савдолари ғолибини аниқлаш ёки бошқа қарор қабул қилиш;

танлов савдолари ўтказиш давомида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш, тартибга солиш, улар бўйича тегишли хулосалар қабул қилиш.


57. Тушган оферталарни очиш муддатлари, тартиби, уларни батафсил ўрганиш, баҳолаш ва қиёслаш, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш, шунингдек танлов комиссиясининг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги танлов комиссиясининг иш регламентида белгиланади.



3-§. Оферентларнинг малака, техник ва тижорат

таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳлари


58. Танлов комиссияси ўз аъзолари таркибларида оферентларнинг техник ва тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳларини ташкил этади.

Зарурат бўлганда танлов комиссияси оферентларнинг танлов таклифларини баҳолаш учун эксперт ва маслаҳат ташкилотларининг вакилларини жалб этиши мумкин.


59. Баҳолаш гуруҳларига умумий раҳбарлик қилиш, фаолиятини мувофиқлаштиришни буюртмачи амалга оширади.


60. Оферентларнинг (товарларни етказиб берувчиларнинг) техник ва тижорат таклифларини баҳолаш бўйича баҳолаш гуруҳларининг ҳуқуқлари ва вазифалари танлов комиссиясининг иш регламентида белгиланади.



4-§. Талабгорларга қўйиладиган малака талаблари


61. Товарларни етказиб берувчиларни аниқлаш оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ёхуд харид қилинадиган товарларнинг тавсифи, спецификацияси, миқдори, бажариш муддати ва товарни етказиб бериш пункти кўрсатилган ҳолда талабгорларга сўров юбориш йўли билан амалга оширилади.


62. Танлов савдоларида иштирок этиш учун талабгорларга қўйиладиган малака талаблари бўйича мезонлар намунавий танлов ҳужжатларида кўрсатилади.


63. Таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бирига бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқликда бўлган товарларни етказиб берувчиларнинг танлов савдоларида иштирок этиши тақиқланади.


64. Қайта ташкил этиш (ажратиб чиқариш, қўшиб юбориш), тугатиш босқичидаги ёки мол-мулки хатланган тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги талабгорлар танлов савдоларида иштирок этишга қўйилмайди.


5-§. Оферталарни тақдим этиш


65. Оферта шаклидаги тижорат таклифи буюртмачига танлов ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқ елимланган конвертда тақдим этилади.


66. Оферталарни тақдим этиш муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб камида 30 кунни ташкил этиши керак.


67. Офертани тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тушган оферта кўриб чиқилмайди.

Офертани тақдим этиш санаси буюртмачининг, оферта почта билдиришномаси олинганлиги тўғрисидаги қайди бўйича ёки буюртмачининг оферентга берилган оферта олинганлиги тўғрисидаги билдиришномаси санаси бўйича (оферта чопар орқали етказилган тақдирда) аниқланади.


68. Танлов комиссиясининг мажлиси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, танлов савдолари ташкилотчиси буюртмачининг ёки танлов комиссиясининг талабига кўра танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларга оферталарни тақдим этиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.



6-§. Таклифларни баҳолаш ва танлов

савдолари якунларини чиқариш


69. Оферталарни бериш муддати тамом бўлгандан кейин танлов комиссияси тушган ва рўйхатдан ўтказилган оферталарни оферентларнинг вакиллари иштирокида очади, оферентларнинг номларини, малака маълумотларини, таклиф этилган нархларни ва бажариш муддатларини, шунингдек товарларни етказиб берувчилар томонидан киритилган қўшимча таклифларни ўқийди, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатларнинг тақдим этилган туркумлари бутлигини ва мазмунини текширади.


70. Тижорат таклифларини танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш давомида унинг мазмуни талабгорлар томонидан тушунтирилишига йўл қўйилади.


71. Танлов комиссияси мажлисининг натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.


72. Ҳужжатларнинг ва офертада тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун етказиб берувчилар жавоб беради.


73. Танлов комиссияси офертани кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш йўли билан энг рақобатли нархлар, ишларни (хизматларни) бажариш шартлари, тўлов ва танлов ҳужжатларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича ёпиқ мажлисларда ғолибни аниқлайди.


74. ўолибни эълон қилиш оферентлар иштирокида ўтказилади, қатнашмаган оферентлар белгиланган тартибда хабардор қилинади.


75. Офертани кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш натижалари тўғрисидаги ахборот ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


76. Танлов комиссиясининг ҳар бир мажлисида протокол юритилади.

Қоидага кўра, булар конвертларни очиш, танлов савдолари ғолибини аниқлаш протоколлари ва танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидаси билан боғлиқ бошқа протоколлар.


77. Буюртмачи контрактларни бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин беш кундан кеч бўлмаган муддатда танлов савдолари ғолибига ёзма билдиришнома юборади.

Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш схемаси ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.


78. Танлов савдолари ғолиблар ва буюртмачи билан контракт тузилгандан кейин тугалланган деб ҳисобланади.


79. Қуйидаги ҳолларда, агар:

бирорта ҳам буюртма тушмаса;

оферта танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаса;

оферентлар томонидан таклиф этилган нархлар танлов савдолари предметининг бюджет қийматидан анча ортиқ бўлса, танлов савдолари ўтказилмаган деб эълон қилинади.


80. Танлов савдоларини ўтказилмаган деб эълон қилиш унинг асосий қатнашчиларидан бирортасини мулкий ёки бошқа жавобгарликка олиб келмайди.


81. Агар танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилса, такрорий танлов савдолари ўтказилади, бунда танлов ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.


82. Танлов савдолари ғолиби контракт тузишни рад этган ёки контракт белгиланган муддатда ижро этилиши кафолати тақдим этилмаган тақдирда, буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда иккинчи ўринни олган оферентни ғолиб деб эътироф этиши ёхуд такрорий танлов савдолари ўтказилишини тайинлаши мумкин.


83. Тўғридан-тўғри шартномалар тузилган ҳолда харид қилиш қуйидаги истисно ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори мавжуд бўлганда;

агар харид қилинадиган товар, иш (хизмат) ягона етказиб берувчи (пудратчи) томонидан ишлаб чиқарилса (сотилса);

қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар биржалар орқали харид қилинганда;

етказиб берувчилар йўқлиги ёки иқтисодий фойда йўқлиги, қиймат ошиб кетиши аниқланган контрактдан уларнинг манфаатдор эмаслиги сабабли такроран ўтказилган танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилиши натижасида.



4-БОБ. КОНТРАКТ МАЖБУРИЯТЛАРИ

БАЖАРИЛИШИ МОНИТОРИНГИ


84. Пудрат ишлари бўйича контракт мажбуриятлари бажарилиши мониторинги буюртмачининг техник назорат ва пудрат ташкилотлари бўйича вакили томонидан тақдим этиладиган контракт шартлари бажарилиши тўғрисидаги ҳар ойлик ахборотни таҳлил қилиш йўли билан буюртмачи томонидан амалга оширилади.


85. Товарларни етказиб бериш бўйича контракт мажбуриятлари бажарилиши мониторинги буюртмачининг тегишли бўлинмаси томонидан тақдим этиладиган ахборотни таҳлил қилиш йўли билан буюртмачи томонидан амалга оширилади.


86. Мониторинг натижаларини умумлаштириш буюртмачи томонидан амалга оширилади.


87. Буюртмачи товарлар ва ишларни (хизматларни) харид қилиш бўйича танлов савдоларига тегишли барча тегишли ҳужжатлар ички тартиб ҳужжатлари талабларига мувофиқ танлов савдолари тугаллангандан кейин камида уч йил мобайнида сақланишини таъминлаши шарт.



5-БОБ. АРИЗАЛАР, МУРОЖААТЛАР ВА

ШИКОЯТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


88. Танлов савдолари тартиб-қоидасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар ва низолар, буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдоларининг бошқа қатнашчиларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари юзасидан шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Аризалар, мурожаатлар ва шикоятларни кўриб чиқишнинг батафсил механизми танлов комиссиялари иши регламентларида ва намунавий танлов ҳужжатларида келтирилган бўлиши керак.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


89. Хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида танлов савдоларининг айрим босқичларини хорижий кредиторлар ва (ёки) грант берувчилар билан келишиш зарурлиги назарда тутилган ҳолларда буюртмачи бундай келишувлар амалга оширилишини таъминлайди.






Низомга

1-ИЛОВА



Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар

бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартларида арзон уй-жойлар

қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Бажарувчилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

























1. Танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик кўриш

Буюртмачи, оферентлар


          

1. Буюртмачи оммавий ахборот воситаларида эълон беради.

2. Буюртмачи (савдолар ташкилотчиси) талабгорларга уларнинг буюртманомаси бўйича танлов ҳужжатларини сотади.

3. Оферентлар танлов ҳужжатларини сотиб оладилар ва ўрганадилар.

4. Оферентлар ўз оферталарини тайёрлайдилар ва буюртмачига тақдим этадилар.

5. Буюртмачи (ташкилотчи) тушган оферталарни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади.

          


1. 3 кун мобайнида.

2. Танлов ҳужжатларини сотиш, сотиб олиш, тушган оферталарни тайёрлаш, тақдим этиш ва рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаларида эълон берилгандан кейин 30 кун муддат тугагунгача амалга оширилади.





































































































































































2. Танлов савдоларини ўтказиш

Ҳудудий танлов комиссиялари, баҳолаш гуруҳи


        

1. Тушган оферталарни очади.

2. Офертадаги ҳужжатларнинг тўлиқлигини текширади, тушган оферталарни баҳолайди, таққослайди.

3. Танлов савдолари ғолибини аниқлайди.

          


Оферталарни очиш, баҳолаш гуруҳи томонидан оферталарни ўрганиш, баҳолаш, таққослаш, баҳолаш гуруҳининг тавсияларини тақдим этиш, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш муддатлари ҳудудий танлов комиссиясининг регламенти билан белгиланади.















































































3. Танлов савдоларини якунларини чиқариш

Буюртмачи, танлов савдолари ғолиби


     

Буюртмачи танлов савдолари ғолиби билан пудрат шартномаси тузади.

       


Танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатлари ҳудудий танлов комиссиясининг регламенти билан белгиланади.


















Низомга

2-ИЛОВА



Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар

бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартларида арзон

уй-жойлар қуриш учун қурилиш материаллари ва

асбоб-ускуналар етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Бажарувчилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

























1. Танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик кўриш

Буюртмачи, талабгорлар


          

1. Буюртмачи оммавий ахборот воситаларида эълон беради, ёхуд сўров юборади.

2. Буюртмачи (савдолар ташкилотчиси) талабгорларга уларнинг буюртманомаси бўйича танлов ҳужжатларини сотади.

3. Талабгорлар танлов ҳужжатларини сотиб оладилар ва ўрганадилар.

4. Талабгорлар ўз оферталарини тайёрлайдилар ва буюртмачига тақдим этадилар.

5. Буюртмачи (ташкилотчи) тушган оферталарни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади.

          


1. 3 кун мобайнида.

2. Танлов ҳужжатларини сотиш, сотиб олиш, тушган оферталарни тайёрлаш, тақдим этиш ва рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаларида эълон берилгандан кейин 30 кун муддат тугагунгача амалга оширилади.





































































































































































2. Танлов савдоларини ўтказиш

Танлов комиссияси, баҳолаш гуруҳи


        

1. Тушган оферталарни очади.

2. Офертадаги ҳужжатларнинг тўлиқлигини текширади, тушган оферталарни баҳолайди, таққослайди.

3. Танлов савдолари ғолибини аниқлайди.

          


Оферталарни очиш, баҳолаш гуруҳи томонидан оферталарни ўрганиш, баҳолаш, таққослаш, баҳолаш гуруҳининг тавсияларини тақдим этиш, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш муддатлари танлов комиссиясининг регламенти билан белгиланади.















































































3. Танлов савдоларини якунларини чиқариш

Буюртмачи, танлов савдолари ғолиби


     

Буюртмачи танлов савдолари ғолиби билан контракт тузади.

       


Танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатлари танлов комиссиясининг регламенти билан белгиланади.
















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 302-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 53-модда

































Время: 0.1411
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск