ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари /

Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини бўнаклаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.04.2017 й. 2877-сон билан рўйхатга олинган 05.04.2017 й. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 32-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 129-сон, Молия вазирлигининг 35-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 24 апрелда 2877-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

ва Молия вазирлигининг

2017 йил 5 апрелдаги

32, 129, 35-сонли қарорига

ИЛОВА



Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган

мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари

етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб

чиқарувчиларининг харажатларини

бўнаклаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПҚ-2712-сон "2017 йилда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш, уларнинг ишлаб чиқарилиши мутаносиблиги ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини бўнаклаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларига татбиқ этилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бўнак - буюртмачи томонидан маҳсулот етиштирувчиларга улар ўртасида тузилган контрактация шартномаси қийматининг олдиндан ажратиладиган маълум миқдори;


буюртмачи - "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ва "Ўзагроэкспорт" АЖ таркибига кирувчи ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи бошқа корхоналар;


давлат буюртмаси - кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш, қиш-баҳор даврига ғамлаш, шунингдек экспорт қилиш учун фермер ва деҳқон ҳўжаликлари ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш;


махсус ҳисобварақ - буюртмачилар томонидан маҳсулот етиштирувчиларнинг мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратилган бўнак маблағлари келиб тушадиган ва етказиб берилган товар-моддий бойликлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мақсадида маҳсулот етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган 22626-сонли "Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари (Ҳукумат қарорлари асосида ажратилган маблағлар)" махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағи;


маҳсулот етиштирувчилар - давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари;


такрорий экинлар - сувли ер майдонлардан унумли фойдаланиш ва қўшимча ҳосил олиш учун ғалладан, тўқсонбости усулида ва эрта баҳорда экилган экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экилган сабзавот, полиз ва картошка экинлари;


тўқсонбости усулида экиладиган экинлар - келгуси йил эрта ҳосил етиштириш учун кеч кузда (ноябрь ойининг учинчи ва декабрь ойининг биринчи декадаси) совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин экиладиган совуққа чидамли сабзавот экинлари.


3. Маҳсулот етиштирувчиларга буюртмачилар томонидан бўнак маблағлари давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.


4. Маҳсулот етиштирувчилар тегишли контрактация шартномаси кучга киргандан сўнг уч банк иш кунидан кечиктирмасдан ўзларига хизмат кўрсатаётган банкда белгиланган тартибда махсус ҳисобварағи очиши шарт.



2-БОБ. БЎНАК МАБЛАҒЛАРИНИ

АЖРАТИШ ВА ИШЛАТИШ


5. Бўнак маблағлари буюртмачи билан маҳсулот етиштирувчи ўртасида тузилган контрактация шартномаси қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда буюртмачи томонидан маҳсулот етиштирувчига берилади.

Бунда бўнак маблағлари маҳсулот етиштириш учун амалга ошириладиган агротехник тадбирлар муддатларидан келиб чиққан ҳолда:

асосий майдонларга эрта баҳорда экиладиган сабзавот, полиз ва картошка экинлари, шунингдек мева ва узум етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 мартига қадар;

такрорий экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 10 июнига қадар;

келгуси йил ҳосили учун август-сентябрь ойларида экиладиган сабзавот экинларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 1 августга қадар;

тўқсонбости усулида экиладиган экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 1 ноябрга қадар тўлиқ ажратилади.


6. Ажратиладиган бўнак маблағларининг аниқ миқдори буюртмачи ва маҳсулот етиштирувчи ўртасида тузиладиган контрактация шартномаларида белгиланади. Бўнак миқдорини аниқлаш учун ўзаро келишилган бозор нархлари асос қилиб олинади.


7. Маҳсулот етиштирувчиларга ажратиладиган бўнак қуйидаги харажатларни молиялаштириш учун сарфланади:

уруғлик ва кўчат харид қилишга;

минерал ўғитлар харид қилишга;

ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилишга;

агрокимёвий хизматлар учун тўловларга;

ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилишга;

электр энергия тўловларига;

МТПлар ва қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектларининг хизматлари учун тўловларга;

сув истеъмолчилари уюшмалари хизматлари учун тўловларга;

тара-қадоқлаш материалларини харид қилишга;

лизингга (молиявий ижарага) олинган техника воситаларининг лизинг тўловларига;

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга.


8. Маҳсулот етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварағига келиб тушган бўнак маблағлари ҳисобидан мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган харажатларни молиялаштириш маҳсулот етиштирувчиларнинг тўлов топшириқномаларига асосан таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг ҳисоб варақларига ўтказиб берилади.


9. Маҳсулот етиштирувчиларнинг таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан тузган шартномаларига мувофиқ ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган товар-моддий бойликлари ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ таркибидаги корхоналар томонидан етказиб бериладиган минерал ўғитлар учун тўловлар олдиндан 100 фоиз миқдорида амалга оширилади.


10. Маҳсулот етиштирувчи махсус ҳисобварағига келиб тушган бўнак маблағларидан фақат мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган харажатларни молиялаштириш мақсадларига сарфлаши шарт.


11. Буюртмачи томонидан контрактация шартномасига асосан қабул қилиб олинган маҳсулотлар қиймати бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда ажратилган бўнак маблағлари чегириб қолинади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


12. Маҳсулот етиштирувчи ва буюртмачи ўртасида тузилган контрактация шартномаси шартларини бажариш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.


13. Маҳсулот етиштирувчи махсус ҳисобварағига келиб тушган бўнак маблағларидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилмаган мақсадларда сарфлаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.


14. Буюртмачи бўнак маблағларини мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган муддатларда ва контрактация шартномасида келишилган миқдорда ажратмаганлиги учун жавобгардир.


15. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти, "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 307-модда

































Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск