ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2017 й. 239-сон "2018-2020 йиллар даврида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2017 й.

N 239



2018-2020 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ФАҚАТ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ОРҚАЛИ

КЎРСАТИЛАДИГАН  ДАВЛАТ  ХИЗМАТЛАРИНИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ ЖАДВАЛИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорига мувофиқ, шунингдек 2018-2020 йиллар даврида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини жорий этишнинг аниқ муддатларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2018-2020 йиллар даврида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвали (кейинги ўринларда жадвал деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Жадвалда кўрсатилган Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органлар ва бошқа ташкилотлар:

2017-2019 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, Адлия вазирлигига ҳамда Савдо-саноат палатасига тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек уларни бериш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини ва тегишли давлат органларидан маълумотлар олиш учун идоралараро электрон ҳамкорликдан мажбурий фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича аниқ тадбирларни ҳар йили 1 майгача бўлган муддатда киритсинлар;

Жадвалда кўрсатилган муддатлардан уч ой олдин Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори 3 ва 5-бандлари талабларининг ижросини таъминласинлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тегишли давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан, шунингдек эскирган ва замонавий талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлар ва маълумотларни шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали олинадиган маълумотларни тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиш тўғрисидаги талабларни бекор қилишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

Жадвалда кўрсатилган муддатлардан бошлаб давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни тўғридан-тўғри тадбиркорлик субъектларидан қабул қилиш амалиётини бекор қилсинлар;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир тизимли чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тегишли йилда, фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари босқичма-босқич жорий этиш жадвалини амалга ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига 2017-2019 йиллар мобайнида ҳар йили 1 августгача бўлган муддатда киритсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 апрелдаги

239-сон қарорига

ИЛОВА



2018-2020 йиллар даврида фақат

Давлат хизматлари марказлари орқали

кўрсатиладиган давлат хизматларини

босқичма-босқич жорий этиш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Бериладиган ҳужжат,

кўрсатиладиган хизмат номи

Ҳаракат ва (ёки)

муайян фаолият


Тадбиркорлик

субъектига ҳужжат

берувчи ваколатли

орган


Жорий

этиш

муддати


  

2018 йил


3.

Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш.


Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда қуриш, реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2018 йил

1 июль

5.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома.


Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш.


Давлат экология қўмитаси

2018 йил

1 июль

10.

Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари).


Ер участкасидан фойдаланиш.



11.

Муҳандислик коммуникацияларига уланиш учун техник шартлар.


Меъморий-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.

Фойдаланиш ташкилотлари

2018 йил

1 октябрь


12.

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлашкорхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдосига лицензия.


"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдоси.


Адлия вазирлиги

2018 йил

1 октябрь


13.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2018 йил

1 октябрь

19.

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома.


Ёввойи ҳайвонларни овлаш.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


2018 йил

1 декабрь

20.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома.


Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқиш.


21.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга


22.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик.


Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш.

Давлат рақобат қўмитаси

2018 йил

1 декабрь

23.

Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик.


Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш юзасидан шахс ёки бир гуруҳ шахслар билан олди-сотди, айирбошлаш шартномалари, ҳадя, ишончли бошқарув ва шу каби битимларни тузиш.


24.

Лойиҳавий ҳужжатларнинг меъморий-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги меъморий-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш.


Лойиҳа ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизаси хулосасини олиш.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

2018 йил

1 декабрь

   

2019 йил


26.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномани келишиш.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома олиш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

2019 йил

1 июль

27.

Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқа қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома.

Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқавий қўшимчалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқариш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2019 йил

1 июль


31.

Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.


Оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятни амалга ошириш.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2019 йил

1 октябрь


33.

Божхона омбори таъсис этишга лицензия.


Божхона омбори таъсис этиш.

Давлат божхона қўмитаси

2019 йил

1 октябрь.


34.

Меъморий-режалаштириш топшириғи.


Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Қурилиш вазирлиги

2019 йил

1 октябрь


2019йил

1 октябрь

36.

Саноат хавфсизлиги бўйича экспертиза хулосаси.


Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш юзасидан фаолиятни олиб бориш.


Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари

2019 йил

1 октябрь

37.

Объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва сейсмик барқарорлиги тўғрисида давлат экспертизаси хулосаси.


Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш.

Давлат экспертиза органлари

2019 йил

1 октябрь


38.

Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланишга лицензия.


Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш.

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази


2019 йил

1 октябрь

39.

Божсиз савдо дўконини таъсис этишга лицензия.


Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.

Давлат божхона қўмитаси

2019 йил

1 декабрь

40.

"Эркин омборхона" божхона режимида омборхона таъсис этишга лицензия.


"Эркин омборхона" божхона режимида омборхона таъсис этиш.


41.

Дори воситаси ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома.


Дори воситаси ва тиббий буюмлардан тиббий фойдаланиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2019 йил

1 декабрь


42.

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.

Молия вазирлиги

2019 йил

1 декабрь

43.

Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


Аудиторлик фаолияти.

44.

Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


Лотереялар ташкил этиш.

45.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказишга лицензия.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.

Қурилиш вазирлиги

2019 йил

1 декабрь


46.

Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


Баҳолаш фаолияти.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2019 йил 1 декабрь

47.

Биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия (валюта биржаси фаолияти бундан мустасно).


Биржа фаолияти (валюта биржаси фаолияти бундан мустасно).

48.

Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия


Риэлторлик фаолияти


49.

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш.


Ер усти сувларидан фойдаланиш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги

2019 йил

1 декабрь

50.

Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш.


Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини тасдиқлаш.


Ички ишлар вазирлиги

2019 йил

1 декабрь

51.

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома.


Суғурталовчини қайта ташкил этиш.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси

2019 йил

1 декабрь

52.

Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирларини келишиш.


Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш.

53.

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш.


Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш.


      

2020 йил


55.

Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензия, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари бундан мустасно.


Улгуржи савдо, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари бундан мустасно.

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

2020 йил

1 апрель

56.

Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга лицензия


Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш

Интеллектуал мулк агентлиги


2020 йил 1 апрель

57.

Фонограммаларни тайёрлашга лицензия.


Фонограммаларни тайёрлаш.



61.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажаришга рухсатнома.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларда реле ҳимояси ускуналарини, электроавтоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни созлаш бўйича ишларни амалга ошириш.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 

2020 йил

1 октабрь

62.

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажаришга рухсатнома.


Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш.

63.

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


Туризм фаолияти.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Туризмни ривожлантириш департаментлари

2020 йил

1 октабрь


64.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензия.


Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

2020 йил

1 декабрь

65.

Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратишни келишиш.


Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорни олиш.


Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги

2020 йил

1 декабрь

66.

Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш.


Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш.


Ички ишлар вазирлиги

2020 йил

1 декабрь

68.

Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш.


Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

2020 йил

1 декабрь

    

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 301-модда



































Время: 0.1721
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск