ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 24.04.2017 й. 235-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 апрелдаги

235-сон қарорига

ИЛОВА



Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар

ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий

тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар

ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг

эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ички ишлар органлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг (кейинги ўринларда мулкий зарар деб аталади) ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини ҳамда унинг миқдорини аниқлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда ходимнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.



2-БОБ. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

ТАШКИЛОТЛАР ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИДАН МАЖБУРИЙ ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


3. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ қуйидаги ҳолларда ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

табиий офат ёки фавқулодда ҳолат юз берган жойга боришда;

шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб боришда;

жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келишда;

ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига боришда.

Ушбу ҳолатларда транспорт воситалари ҳайдовчилари ички ишлар органи ходимининг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш талабига бўйсуниши шарт ва ходимдан ходимни идентификацияловчи ҳужжатни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


4. Қуйидаги ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига тегишли транспорт воситалари;

халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари;

махсус мўлжалланган ва овоз чиқарув мосламалари (сирена) ўртнатилган транспорт воситаларидан ҳамда Ҳукумат раҳбарларини олиб юрувчи, тиббий тез ёрдам, ёнғин учириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситалари.


5. Ички ишлар органлари томонидан транспорт воситаларидан фойдаланилганда, транспорт воситасининг эгасига ходим транспорт воситасидан фойдаланилганлик фактини тасдиқловчи идентификацияловчи ҳужжат берилиши шарт.

Идентификацияловчи ҳужжат намунаси ва унинг бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.


6. Транспорт воситасидан фойдаланган ички ишлар органи ходими ҳолат бўйича барча тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ваколатли давлат ташкилотларининг маълумотномалари) илова қилинган билдирги билан хизмат жойи бўйича ички ишлар органи раҳбарига ахборот беради.



3-БОБ. ТАШКИЛОТЛАР ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИДАН МАЖБУРИЙ ТАРЗДА ФОЙДАЛАНГАНЛИК

НАТИЖАСИДА ҚИЛИНГАН ХАРАЖАТЛАР ВА ЕТКАЗИЛГАН

ЗАРАР, ШУНИНГДЕК МУЛКИЙ ЗАРАРНИНГ ЎРНИНИ

ҚОПЛАШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалаларини ўрганиш бўйича ички ишлар органларида доимий комиссиялар тузилади.


8. Комиссия таркибига ички ишлар органининг тегишли хизматлари ходимлари киритилади ва ички ишлар органи раҳбари томонидан тасдиқланади.


9. Қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили ички ишлар органига мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) транспорт воситасидан мажбурий фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахслар учун - юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади), банк реквизитлари, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

жисмоний шахслар - фамилияси, исми ва отасининг исми, банк реквизитлари (мавжуд бўлса), яшаш манзили ва боғланиш учун телефон рақами, электрон манзили (мавжуд бўлса) тўғрисида маълумотлар;

б) жисмоний шахслар учун - паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси;

в) транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техник паспорти) нусхаси;

г) ички ишлар органлари томонидан транспорт воситаларидан фойдаланилганлик фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат;

д) юридик ёки жисмоний шахснинг вакили учун (транспорт воситаси эгасининг вакили мурожаат қилган тақдирда) - вакил сифатида мурожаат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;


10. Ҳолатга аниқлик киритиш учун ички ишлар органи раҳбари томонидан ходимнинг билдиргиси барча асословчи ҳужжатлари билан биргаликда уч кун муддатда комиссияга тақдим этилади.


11. Комиссиянинг зарарни қоплаш тўғрисидаги қарорига асосан:

бутунлай яроқсиз ҳолга келган ва тиклаш имкони бўлмаган транспорт воситасининг ички ишлар органи томонидан фойдаланишдан аввалги ҳолатидаги бозор қиймати;

фойдаланганлик натижасида меъёр бўйича сарф қилинган ёқилғининг ҳақиқий харажат қиймати;

ички ишлар органи томонидан транспорт воситасидан фойдаланилгандан кейин қилинган харажатлар ёки етказилган зарарнинг ўрни ички ишлар органлари томонидан қопланади.


12. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш тўғрисидаги комиссия қарорининг қонунийлиги ва уни тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.


13. Ички ишлар органлари томонидан транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакилларининг мурожаатлари, мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун давомида, қўшимча ҳужжатлар ёки текширув талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


14. Ички ишлар органлари томонидан мурожаат кўриб чиқилгандан сўнг, унинг натижалари ҳақида мурожаат муаллифига уч кун муддатда ёзма маълумот берилади.


15. Ички ишлар органлари томонидан транспорт воситаларидан фойдаланилганлик фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат бўлмаган тақдирда зарар қопланмайди.



4-БОБ. ТАШКИЛОТЛАР ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИДАН МАЖБУРИЙ ТАРЗДА ФОЙДАЛАНГАНЛИК

НАТИЖАСИДА ҚИЛИНГАН ХАРАЖАТЛАР ВА ЕТКАЗИЛГАН

ЗАРАР, ШУНИНГДЕК МУЛКИЙ ЗАРАР МИҚДОРИ ВА

ҚОПЛАШ МУДДАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


16. Қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарар миқдори ички ишлар органи томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда аниқланади.


17. Ички ишлар органлари транспорт воситаси эгасига етказилган мулкий зарар ва қилинган харажатлар миқдори тўғрисидаги зарур маълумотларни ваколатли давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.


18. Транспорт воситаси эгаси ёки унинг вакили билан келишилган ҳолда, мулкий зарар нақд ёки пул ўтказиш, тенг қийматдаги транспорт воситасини бериш йўли билан, уни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни инобатга олган ҳолда натура тарзида қопланиши мумкин.


19. Қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг, ички ишлар органлари томонидан ўн кун муддатда келтирилган зарар қопланиши (берилиши) лозим.


20. Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида харажатлар қилинган ёки зарар етказилган тақдирда, шунингдек, транспорт воситасининг эгасига мулкий зарар етказилганда ушбу харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини ички ишлар органлари томонидан қоплаш масалалари бўйича низо ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

Илова



Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва

фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий

тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар

ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг

эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш

СХЕМАСИ


Босқичлар


Субъектлар


Тадбир номи


Бажариш муддати







1-босқич


Ички ишлар

органлари ходимлари,

ташкилотлар, фуқаролар


Транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарни аниқлаш


зарар етказилган

вақтда










2-босқич


Ички ишлар органи


Транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек мулкий зарар ҳолатини ўрганиш учун зарурий ҳужжатларни комиссияга киритиш


уч кун муддатда










3-босқич


Ички ишлар органлари

комиссиялари


Тақдим этилган ҳужжатларни комиссияда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш


ўн беш кун муддатда










4-босқич


Ички ишлар органлари

комиссиялари


Комиссия қарорини манфаатдор шахсларга етказиш


уч кун муддатда










5-босқич


Ички ишлар органлари


Етказилган зарарни манфаатдор ташкилотлар ва фуқароларга қоплаб бериш


Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг ўн кун муддатда




   

   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 298-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 52-модда















































Время: 0.1387
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск