Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 24.04.2017 й. 234-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 апрелдаги

234-сон қарорига

ИЛОВА



Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин

қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат

мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ

ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ички ишлар органи ходими (кейинги ўринларда ходим деб аталади) ёки унинг яқин қариндошларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари) мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.



2-БОБ. ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ МАСАЛАСИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


3. Мазкур Низомни амалга ошириш мақсадида ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни ўрганиш бўйича ички ишлар органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий комиссиялар тузилади.


4. Комиссия таркибига ички ишлар органининг тегишли хизматлари ходимлари киритилади ва комиссия таркиби ички ишлар органи раҳбари томонидан тасдиқланади.


5. Зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадр хизматлари томонидан амалга оширилади.


6. Ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ички ишлар органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.


7. Мол-мулкка етказилган зарар ўрнини қоплаш масаласини ҳал қилиш учун кадр хизматлари томонидан комиссияга:

а) мол-мулкига зарар етказилган ходимнинг зарар ўрнини қоплаш ҳақидаги билдиргиси ёки яқин қариндошларининг аризаси;

б) зарар етказилган ҳолатлар бўйича текширув хулосаси;

в) зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.


8. Ички ишлар органи кадр хизматлари томонидан билдирги (ариза) уч кун муддатда комиссияга тақдим этилади.


9. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда комиссия томонидан кўриб чиқилади.


10. Келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида комиссиянинг қарори қабул қилинади ва ички ишлар органи раҳбари томонидан тасдиқланган баён билан расмийлаштирилади.


11. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилади.


12. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш тўғрисидаги комиссия қарорининг қонунийлиги ва уни тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.



3-БОБ. ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


13. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммасини аниқлаш, ички ишлар органи томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида амалга оширилади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


14. Ҳисоб-китоблар нақд ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Зарар натура шаклида, тенг мулкни бериш, шикастланганини таъмирлаш ёки бошқа кўринишларда қопланиши мумкин.

Мазкур Низомда назарда тутилган тўловлар ички ишлар органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.


15. Етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг, ички ишлар органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилган зарар қоплаб берилиши лозим.


16. Зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.



4-БОБ. ЗАРАРНИ АЙБДОР

ШАХСЛАРДАН УНДИРИШ ТАРТИБИ


17. Зарарни қоплаган ички ишлар органлари айбдор юридик ёки жисмоний шахслардан ушбу суммаларни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрадилар.


18. Ички ишлар органлари молия хизматлари томонидан зарар қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномаси, чиқим касса ордерлари, тўлов ведомостлари, ҳисоб-фактура ва бошқалар) нусхалари икки кун муддатда ички ишлар органининг юридик хизматига, юридик хизмат томонидан айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда даъво киритиш учун ўн кун муддатда юборилади.


19. Айбдор шахслар мавжуд бўлганда ички ишлар органининг юридик хизматлари:

айбланувчиларга даъво ва қарши даъволар киритиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни расмийлаштирадилар;

судларда вакилликни таъминлайдилар;

ундиришга қаратилган, лекин ундирилмай қолган (айбдор шахс вафот этганда, биринчи гуруҳ ногиронлик рўйхатига киритилган ҳолларда) маблағларни ҳисобдан чиқариш учун суд қарорлари ёки бошқа тегишли ҳужжатларни молия хизматига тақдим этадилар.


20. Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни қоплаш бўйича низо ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

Илова



Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин

қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат

мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда

етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

СХЕМАСИ


Босқичлар


Субъектлар


Тадбир номи


Бажариш муддати







1-босқич


Ички ишлар органлари ходимлари, ходимнинг яқин қариндошлари,

айбдор шахс


Ходимнинг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолатини аниқлаш


зарар етказилган

вақтда










2-босқич


Ички ишлар органи


Ходимнинг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолатини ўрганиш учун зарурий ҳужжатларни комиссияга киритиш


уч кун муддатда










3-босқич



Ички ишлар органлари

Комиссиялари



Тақдим этилган ҳужжатларни комиссияда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш



ўн беш кун муддатда











4-босқич


Ички ишлар органлари комиссиялари


Комиссия қарорини манфаатдор шахсларга етказиш


уч кун муддатда










5-босқич


Ички ишлар органлари


Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш


Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг ўн кун муддатда










6-босқич


Ички ишлар органлари


Етказилган зарарни қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ва айбдор шахслардан ундириш бўйича суд органларига даъво киритиш


тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ўн кун муддатда










7-босқич


Ички ишлар органлари, суд ижрочилари


Етказилган зарарни айбдор шахслардан ундириш


суд қарорида белгиланган муддатда






"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 297-модда

















































Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск