ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига Шарҳ

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш

қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига

ШАРҲ



Кейинги йилларда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг замонавий меъморий қиёфасини шакллантириш, уй-жой ва ижтимоий-маиший қурилишни жадал ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини янгилаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Урганч, Қарши, Шаҳрисабз шаҳарларининг архитектура-лойиҳалаштириш тизимини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Гулистон, Термиз ва Жиззах шаҳарларини реконструкция қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги замонавий турар жойлар барпо этилиши натижасида қишлоқ аҳоли пунктларининг қиёфаси тубдан яхшиланиб бормоқда. 2016 йил охиридан бошлаб аҳолининг кам таъминланган қатлами учун шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида арзон уй-жойларни қуриш ишлари янада тезкор суръатларда давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, таҳлиллар аҳоли пунктларида қурилиш ишларини олиб бориш ва реконструкция қилиш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш давомида белгиланган тартиб, қоида ва меъёрлар қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда давлат бошқаруви органлари ўртасида ҳудудларни ривожлантиришда шаҳарсозлик жараёнини бошқариш борасида вазифалар ва ваколатларнинг аниқ чегаралари мавжуд эмаслиги шаҳарлар ҳамда бошқа аҳоли пунктларини режали ривожлантириш ва комплекс қуриш ҳамда изчил ривожлантириш борасида шошилинч, баъзида эса нотўғри лойиҳавий-режали қарорлар чиқарилишига сабаб бўлмоқда.

Замонавий лойиҳалаштириш усулларини, амалий дастурий маҳсулотларни, илм-фан, архитектура ва дизайн ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш, замон талабларига жавоб берадиган, мураккаб ҳамда юқори категорияли лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш имкониятига эга истиқболли ёшларни жалб этиш учун етарли қизиқиши бўлмаган лойиҳа ташкилотлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.

Бугунги кунда шаҳарсозлик соҳасига оид асосий масалалар ва муҳим муаммоларни ҳал этиш ғоят долзарб вазифа экани инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилинди.

Хусусан, қабул қилинган Фармон, аввало, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида ягона давлат ва илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш жараёнидаги ролини оширишга қаратилган бўлиб, унинг фаолиятидаги асосий вазифалар ва йўналишларни белгилаб беради. Жумладан:

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий базани мунтазам равишда такомиллаштириб ва янгилаб бориш;

лойиҳалаш ишлари ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, қурилишда ишлаб чиқариш жараёнига илғор технологиялар жалб қилинишини ташкил этиш;

бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш ва капитал қурилишда давлат харидларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш;

архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлашни таъминлаш.

Фармонда юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, жумладан, аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришда, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда, қурилиш материаллари ҳамда маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, буюртмачи томонидан техник назорат ҳамда лойиҳалаш ташкилотлари томонидан муаллифлик назоратининг олиб борилишида шаҳарсозлик тартиб-қоидалари ва меъёрларига риоя этиш бўйича қатъий назорат ўрнатилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назорати бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси этиб қайта ташкил қилинди.

Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи ўз лавозимига кўра бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари, ҳудудий инспекциялар бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг ўринбосарлари ҳисобланишлари белгилаб қўйилган.

Юклатилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари инспекторларига қуйидаги ҳуқуқ берилмоқда, яъни:

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар билан келишилмаган ҳолда, молиявий манбаларнинг туридан қатъий назар, барча қурилиш объектларида, жумладан, шахсий уй-жой қурилиш объектларида рухсат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини аниқлаш ҳамда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари талабларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли инспекторлик текширувларини амалга ошириш.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни тегишли тартибга келтириш ва мазкур қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлардан бири - тасдиқланмаган бош режаларсиз ва мукаммал режалаштирилмаган лойиҳаларсиз шаҳар ва туман марказларида ҳар қандай кўринишдаги шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шунингдек, лойиҳаларсиз ва қонунчилик меъёрларида кўзда тутилган бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ушбу Фармонга мувофиқ тақиқланади.

Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, шунингдек, республиканинг ўн тўртта ҳудудида биттадан архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимига ўтказилгани қабул қилинган Фармондаги муҳим янгиликлардан биридир.

Бундай ёшларни тармоққа жалб этиш, соҳа кадрларини тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, фан, назария ва амалиётнинг, шунингдек, ўқув жараёнини лойиҳалаштириш ва қурилиш амалиёти билан узвийлигини таъминлаш, ўқув муассасалари битирувчиларини кафолатли иш билан таъминлашга қаратилгандир.

Мазкур вазифаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузурида асосий фаолияти ўқув жараёнларига маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари, лойиҳа-қурилиш фирма ва компанияларидан малакали мутахассисларни жалб этиш орқали ўқув жараёнлари сифатини оширишга қаратилган таълим муассасаларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи жамғарма ташкил этилмоқда.

Ушбу Фармон билан шаҳарлар қиёфасини шакллантиришда архитектура-шаҳарсозликнинг муҳим ўрин эгаллаши инобатга олиниб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди ва унинг вазифалари белгилаб берилди. Ушбу вазифалар қаторидан аҳоли пунктлари инфратузилмасини ривожлантириш ва комплекс қурилишларнинг бош режаларга мослиги таъминланганини инобатга олган ҳолда, давлат ва хўжалик юритувчи органлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятидаги ана шу муҳим ва устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони асосида "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. Мазкур қарор билан:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг марказий аппарати, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси ташкилий тузилмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитасининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг намунавий тузилмалари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бўлимларининг намунавий тузилмалари тасдиқланди;

ҳудудий бўлинмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига тўғридан-тўғри бўйсундирилиши ва ҳисобдорлиги, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини тайинлаш ва озод этишнинг янги тартиби жорий этилиши белгиланди.

Юклатилган вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида Қўмита тузилмасида янги вазифа ва фаолият йўналишларига эга қуйидаги бошқарма ва бўлимлар ташкил этилади:

лойиҳалашда техник меъёрлаштириш, қурилишда янги лойиҳавий ечимлар, технологиялар ва материалларни жорий этиш бошқармаси;

лицензиялаш, лойиҳалаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳалаш хизмати бозорини ривожлантириш бошқармаси;

пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, пудрат ишлари бозорини ривожлантириш ва капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар бошқармаси;

таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва Жамғармани бошқариш бўлими.

Қўмитанинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини самарали бошқариш ва мувофиқлаштириш мақсадида давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари, давлат экспертизаси бошқармалари ҳамда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига қайта бўйсундирилди.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимидаги ходимлар сони 466 нафарга етказилиб, уларнинг 386 нафарини туман ҳамда шаҳар архитектура ва қурилиш бўлимларидаги ходимлар ташкил этади. Бу билан шаҳар ҳамда туман архитектура ва қурилиш бўлимлари штат бирликлари уч нафарга етказилди.

Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳарсозликни янада ривожлантириш бўйича қарор билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий-техник базани такомиллаштиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ чоралар кўришни кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони ва қарори ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизими фаолиятини самарали бошқариш имконини беради.

Аҳоли учун қулай турмуш тарзини яратиш, шунингдек, ривожланган ишлаб чиқариш, ижтимоий, муҳандислик-транспорт инфратузилмасига эга обод аҳоли пунктларини барпо этиш олиб борилаётган шаҳарсозлик сиёсатининг муҳим натижаси бўлиб қолади, албатта.



"Халқ сўзи", 2017 йил 3 май

































Время: 0.1400
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск