ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2017 й. ПҚ-2935-сон "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2017 й.

N ПҚ-2935


ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, халқаро стандартларни ва техник регламентларни тизимли жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини ривожлантириш асосида маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлигининг тузилмасини халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;

экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

2. "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:


а) "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонасини, унга:

"Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонасини қўшиш;

"Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати тузилмасидан чиқарилаётган Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюросини ўтказиш йўли билан қайта ташкил этиш;


б) "Ўзстандарт" агентлиги қошида:

мавжуд "Миллий эталонлар маркази" давлат муассасаси, "Метрология хизматлари кўрсатиш маркази" давлат корхонаси ва "Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти" давлат муассасасининг метрологик бўлинмалари негизида "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонасини ("ЎзММИ" ДК) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар давлат корхоналари фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

б) "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонасининг:

Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириши;

эталонлар, энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини сақлаб туриши, уларни халқаро даражада солиштириши, шунингдек, ўлчов бирликларини сақлаши ва узатиши;

ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиши, метрологик назорат натижаларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириши;

метрологик текширувни ва метрология соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириши.


4. 2017-2020 йилларда "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


5.

2018-2022 йилларда "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси томонидан харид қилинадиган эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситалари рўйхати 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорига зарур ҳолларда марказий аппарат ва қуйи ташкилотлар тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тугатилиб, Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштиришни ривожлантириш ва маҳсулот сифатини бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ 6-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Махсус ишчи гуруҳ зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимларини жорий этиш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш ҳамда қонунчилик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш миллий тизимларини ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш;

республикамиз корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган маҳсулот сифатини бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг тизимли мониторингини амалга ошириш.


7. "Ўзстандарт" агентлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Париж шаҳрида 1875 йил 20 майда қабул қилинган Метрик конвенцияга қўшилиш масаласини ўрганиб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 5-иловада қайд этилган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини харид қилиш учун зарур бўлган маблағни назарда тутсин.


9. "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 333а, 333б уйларда жойлаштирилсин.

11. Истисно тариқасида:

"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, эталонларни тайёрлашга ихтисослашган етакчи хорижий метрологик ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини харид қилиш;

"Ўзстандарт" агентлиги ва унинг ташкилий тузилмаларига "Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази" давлат корхонаси билан техник ва тизимли хизмат кўрсатиш, жумладан, сервер ва телекоммуникация ускуналарига, компьютер ва ташкилий техникага хизмат кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва кузатиб бориш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича тендер (танлов) ўтказмаган ҳолда шартномалар тузиш рухсат этилсин.


12. "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда "Ўзстандарт" агентлиги ва унинг бўлинмалари штат жадваллари ва харажатлар сметасига 2017 йил учун смета харажатларида назарда тутилган штат бирликлари ва бюджет ажратмалари доирасида, мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартишлар киритсин;

белгиланган тартибда "Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази" ва "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхоналари низомларини тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Халқ сўзи", 2017 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 май, 18-сон, 320-модда
































Время: 0.1423
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск