ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.1998 й. 270-сон "Хусусийлаштириладиган корхоналарнинг жисмоний шахслар томонидан текин олинган акцияларига солиқ солиш механизми тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.1998 й.

N 270



ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИГАН КОРХОНАЛАРНИНГ

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ТЕКИН

ОЛИНГАН АКЦИЯЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ

МЕХАНИЗМИ ТЎҒРИСИДА



Хусусийлаштириладиган корхоналарнинг акцияларини жойлаштиришни ва жисмоний шахсларнинг акциялар сотиб олиш билан боғлиқ даромадига солиқ солишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

давлат корхонасини акциядорлик жамиятига айлантиришда акцияларнинг бир қисми меҳнат жамоаси аъзоларига республика Ҳукуматининг тегишли қарори мавжуд бўлган тақдирдагина текин берилади;

акцияларни текин олиш ҳуқуқига меҳнат жамоаси аъзоси бўлган меҳнат фахрийлари ва кексалиги ёки ногиронлигига кўра мазкур корхонадан пенсияга чиққан, унда камида 10 йил ишлаган пенсионерлар эга бўладилар.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, меҳнат жамоаси аъзоларига текин бериладиган акциялар қиймати жисмоний шахсларнинг жами даромадига киритилади ва ундан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқ ундирилади.

Белгилансинки:

жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ суммаси бир ойда олинган даромад суммасидан ортиқ бўлганда (хусусийлаштириладиган давлат корхоналарининг текин олинган акциялари қиймати чиқариб ташланган ҳолда) жисмоний шахслар даромадидан солиқ акциялар берилган вақтдан бошлаб бир йил давомида бўлиб-бўлиб ундирилади;

акциялар бериш вақтида хусусийлаштирилаётган корхона ходимларининг рўйхатдаги таркибида бўлмаган пенсионерлар томонидан текин олинган акциялар бўйича жисмоний шахслар даромадидан солиқ ундириш давлат солиқ хизмати органлари томонидан жами йиллик даромад бўйича йиллик декларациялар асосида жисмоний шахслар даромадига солиқ солиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази акциядорлик жамиятларида текин олинган акциялар меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида зарур даражада тақсимланишига риоя қилиниши устидан мунтазам назорат қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда:

мазкур қарорга зид бўлган идоравий норматив ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминласинлар;

меҳнат жамоасига унинг улушини текин бериш хусусида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини ўзгартириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси таклиф киритсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 6, 22-модда.





























Время: 0.2106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск