Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.1996 й. 378-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.1996 й.

N 378


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг, халқ; хўжалиги объектларининг ишончли ёнғин хавфсизлигини,  "ЎзДЭУавто"  қўшма корхонасининг  темир йўл транспортида ташиладиган махсулотлари ва бошқа қимматли юкларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига "ЎзДЭУавто қўшма корхонасининг махсулотлари ва бошқа қимматли юклар ортилган составларни кузатиб бориш  бўйича  Асака  станциясида ички  ишлар линия бўлимини ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспорт ички ишлар бошқармаси махсус милиция батальонини ташкил этиш учун иловага мувофиқ 226 нафардан иборат қўшимча ходимлар ажратилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош, Кўнғирот Андижон вилоятининг Асака ва Хоразм вилоятининг Хива шаҳарларида ҳарбийлаштирилган ёнғин мухофазаси бўлимлари ташкил этилсин 1997 йил 1 январдан бошлаб кўрсатиб ўтилган шаҳарларда, тегишли равишда 182  нафар ходимдан  иборат  профессионал ёнғин  мухофазаси бўлинмалари  тугатилган  ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига кўрсатиб  ўтилган мақсадлар  учун  200  штат  бирлиги ажратилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси  Молия  вазирлиги, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, "Ўздавнефтмахсулот" давлат-акционерлик бирлашмаси мазкур  қарордан келиб  чиқувчи  мақсадлар учун  қўшимча  ходимлар  ажратилиши  муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички  ишлар вазирлигини  молиявий  ва  моддий-техник жиҳатдан таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўшимча ажратилган штатларни ходимлар билан бутлаш юзасидан зарур чоралар кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Хамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

1996 йил 4 ноябрдаги

378-сон қарорига

ИЛОВА



Республика ички ишлар органларини мустаҳкамлаш

учун қўшимча равишда ажратилган

ХОДИМЛАР СОНИ

ХАММАСИ


- 226 нафар

шу жумладан:



катта ва ўрта бошлиқлар таркиби


- 35

кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби


- 189

ишчи ва хизматчилар


- 2

улардан:



Асака станциясида ички ишларнинг линия

бўлимини ташкил этиш учун


- 13

"ЎзДЭУавто" қўшма корхонасининг маҳсулотлари

ва бошқа қимматли юклар ортилган составларни

кузатиб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси

Ички вазирлиги Транспорт ички ишлар бошқармаси

махсус милиция батальонини ташкил этиш учун


- 213























Время: 0.1932
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск