Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.1996 й. 380-сон "Тошкент шаҳрида ҳалқаро классдаги 4 юлдузли меҳмонхона қурилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.1996 й.

N 380



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҲАЛҚАРО

КЛАССДАГИ 4 ЮЛДУЗЛИ МЕҲМОНХОНА

ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Қўшимча хорижий инвестицияларни жалб этиш республика пойтахтининг ҳалқаро туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тошкентуйжойинвестқурилиш" молия-қурилиш корпорацияси капитал  қурилиш бош бошқармасининг "БУИГ"  фирмаси (Франция) билан Тошкент шаҳрида 1998 йилнинг IV чорагида фойдаланишга топшириладиган 237 ўринли халқаро классдаги меҳмонхона қурилиши юзасидан 230 млн Франция  франки  миқдоридаги  суммага  контракт тузганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки  қурилишни маблағ билан таъминлаш қуйидагича амалга оширилади:

контракт қийматининг 70 фоизи ва суғурта мукофоти  (жами 181,2 млн Франция франки) - КОФАС  жамиятининг суғурта қопламаси остида Франция банкларининг кредит ресурслари хисобига,

контракт  қийматининг  30  фоизи,  шу  жумладан  аванс  тўлови, қурилиш майдонини  тайёрлаш ва унинг  мухандислик  таъминоти, шунингдек қурилиш давридаги фоизлар (жами 88,5 млн Франция  франки ва 361,9 млн сўмга тенг) -  қайтариш  асосида  Ўзбекистон Республикаси  Молия  вазирлиги  томонидан ажратиладиган давлат капитал қўйилмалари маблағлари ҳисобидан тўланади.


3. Махфий.


4. Молия вазири  Франциянинг  кредитор  банкига  ва  Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига мазкур лойиҳа бўйича  Ўзбекистон  Республикасининг  Хукумат  кафолатини  беришга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати  кафолати  юзасидан  Франция банклари билан қарз битимига иловада  белгиланган  шакл  бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда кредит битимларини тузсин ва "Тошкентуйжойинвесткурилиш" корпорациясининг капитал қурилиш бош  бошқармаси учун "КОФАС" жамиятининг суғурта қопламаси остида Франция банклари маблағларини қайта молиялаштиришни таъминласин.


7. "БУИГ" фирмаси контрактда назарда тутилган  ишларни  бажариш учун  зарур бўлган материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналар, вақтинча келтириладиган қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар бўйича божхона йиғимлари ҳамда пошлиналар тўловидан озод қилинсин.


8. Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  солиқ  қўмитаси қурилиш майдонида божхона пости ташкил этишни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Мехнат вазирлиги "Тошкентуйжойинвесткурилиш"  корпорациясининг капитал қурилиш бош бошқармаси буюртманомасига биноан, меҳмонхона  мажмуи қурилишига жалб этиладиган "БУИГ" фирмаси ходимлари мехнат фаолиятини амалга ошириш учун зарур рухсатномаларнинг ўз вақтида берилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясининг капитал қурилиш бош бошқармаси буюртманомасига биноан, Франциянинг  "БУИГ" фирмаси ҳамда жалб этиладиган хорижий  шериклар  хизматчилари ва мутахассисларига меҳмонхонани қуриш ва ундан кафолатли  фойдаланиш даври учун кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


11. Тошкент шаҳар хокимлиги менежмент ва меҳмонхона фойдаланишга топширилгандан кейин уни бошқариш юзасидан контракт тузиш бўйича уч  ой муддатда Вазирлар  Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Р.Р. Юнусов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск