язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2017 й. ПҚ-2887-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2017 й.

N ПҚ-2887



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сонли Фармонини ижро этиш ҳамда ташқи савдо фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш, республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича ишларни ташкиллаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташки савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига киради.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 67 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирига, зарур ҳолларда, ходимларнинг белгиланган штат сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ваколатли вакилларини лавозимларга тайинлаш ва озод этиш Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири томонидан, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда, ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жорий этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати ходимларининг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг марказий аппаратини зарур анжомлар, ташкилий техника билан жиҳозлаш ва зарур миқдорда хизмат автотранспорти воситаларини харид қилиш учун маблағлар, шунингдек, хизмат автотранспорти воситалари таъминоти учун тегишли лимитлар ажратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ташқи савдо вазирлигини белгиланган тартибда телефон алоқаси, жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 51а-уйга жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 13 апрелдаги

ПҚ-2887-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ



Вазирлик ҳайъати



Вазир




Вазир ёрдамчиси

1 нафар











































































Вазир ўринбосари


















































Маркетинг ва маҳаллий маҳсулотларини ташқи бозорларга киритишга кўмаклашиш бош бошқармаси

1 нафар



Транзит салоҳиятини, логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш бошқармаси

4 нафар



Ташқи савдони божхона-тариф бўйича бошқаришни такомиллаштириш бошқармаси

5 нафар



Ташқи савдо масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик бошқармаси

4 нафар































Маркетинг ва ташқи конъюктурани таҳлил қилиш бўлими

4 нафар


































Импортни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир таклифларни шакллантириш бошқармаси

5 нафар












Юридик бўлим

4 нафар







Кадрлар бўлими

2 нафар















Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга киритишга кўмаклашиш бошқармаси

1 нафар




































Махсус бўлим

2 нафар



Молия-иқтисод бошқармаси

3 нафар



































Экспорт контрактларини рўйхатга олиш бошқармаси

5 нафар












Иқтисодиёт тармоқлари маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш бўлими

3 нафар







Ахборот технологиялари бўлими

2 нафар

















Ишлар бошқармаси

3 нафар































Ҳудудлар маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш бўлими

3 нафар









































































Ахборот хизмати

3 нафар

















































Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ваколатли вакиллари

13 нафар


















































"Хамкор" - "Деловой партнер" газетаси таҳририяти
























































"Ўзтрейд" АЖ


































































"Ўзбекэкспертиза" АЖ











































"Ўзсаноатэкспорт" АЖ












































































"Ўрта Осиё Транс" АЖ



















































           

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 67 нафар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 248-модда