Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.1996 й. 385-сон "Ангрен шаҳрида бойитилган каолин ишлаб чиқариш фабрикасини қуриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.1996 й.

N 385



АНГРЕН ШАҲРИДА БОЙИТИЛГАН КАОЛИН

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАБРИКАСИНИ ҚУРИШ

ТЎҒРИСИДА


Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Кўмир" акционерлик жамияти ва Германиянинг "Куленкампфф ва Конитцки ГмбХ" компаниясининг Ангрен шахрида бойитилган каолин ишлаб чиқарувчи ва сотувчи, 1-иловага мувофиқ устав сармояси тузилмасига эга бўлган "Каолин" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Кўмир" кўмир қазиб олиш ва сотиш акционерлик жамияти билан Германиянинг "Проектирунг унд Анлаген Бау ГмбХ" компанияси ўртасида қувватларини 1998 йилнинг IV чорагида ишга туширган ҳолда Ангрен конининг дастлабки каолин хом ашёсидан йилига 200 минг тонна бойитилган каолин ишлаб чиқариш бўйича технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш ва уларни фойдаланишга топшириш юзасидан 65,5 млн Германия маркаси суммасига контракт тузилган,

контракт қийматининг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлови (9,83 млн Германия маркаси) "Куленкампфф ва Конитцки ГмбХ" компанияси бадали ҳисобига амалга оширилади,

контракт қийматининг 85 фоизи (55,7 млн Германия маркаси) "Гермес" (Германия) жамияти суғурта қопламаси остида "Берлинер банк АГ" банки томонидан "Каолин" қўшма корхонасига бериладиган кредитлар ҳисобидан маблағ билан таъминланади,

миллий валютадаги харажатлар (253,6 млн сўм) "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан "Кўмир" акционерлик жамиятига бериладиган кредит ҳисобидан амалга оширилади;

"Гермес" жамияти суғурта қопламаси остидаги "Беренер банк АГ"нинг кредитини ва улар бўйича фоизларни тўлаш 2-иловага мувофиқ "Каолин" қўшма корхонасининг даромадлари ҳисобидан амалга оширилади;

"Ўзсаноатқурилишбанк" кредитларини ва улар бўйича фоизларни тўлаш "Кўмир" акционерлик жамияти томонидан "Каолин" қўшма корхонаси даромадларидан олинган дивидендлар ҳисобидан амалга оширилади.


3. "Кўмир" акционерлик жамияти:

"Каолин" қўшма корхонаси таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва имзолашда маркетинг тадқиқотлари ўтказилиши ва махсулотларнинг ташқи бозорда сотилиши ташкил этилиши масъулияти "Куленкампфф ва Конитцки ГмбХ" компаниясига юкланишини назарда тутсин;

"Каолин" кўшма корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини 3-иловага мувофиқ ишга туширишни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири:

ушбу лойиҳа бўйича жалб этиладиган кредитлар бўйича;

қўшма корхона фаолият кўрсатиши мумкин бўлмаган тақдирда қўйилган маблағларнинг "Куленкампфф ва Конитцки ГмбХ" компанияси томонидан сўзсиз олинишига Ўзбекистон Республикаси Хукумати кафолатини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулосам белгиланган тартибда берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда кредит битими тузсин ҳамда "Берлинер банк АГ" банкининг "Гермес" жамияти суғурта қопламаси остидаги маблағлари "Каолин" қўшма корхонаси учун қайта молияланишини таъминласин.


7. Махфий.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси каолинни бойитиш фабрикаси қурилишини Республика инвестиция дастурига киритсин.


9. "Каолин" қўшма корхонаси хорижий кредитни тўлаш даврида қўшилган қиймат солиғи ва фойдадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилинсин.


10. Ўзбекистон Респўбликаси Ташқи ишлар вазирлиги "Кўмир" акционерлик жамиятининг буюртманомаси бўйича "Проектирунг унд Англаген Бау ГмбХ" ва "Куленкампфф ва Конитцки ГмбХ" компанияларининг лойихани амалга оширишга жалб этиладиган ходимларига, виза расмийлаштирилгани учун консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда, белгиланган тартибда кўп марталик келиш визалари берилишини таъминласин.


11. "Кўмир" акционерлик жамияти ва "Каолин" қўшма корхонаси контрактлар бўйича мазкур лойихани амалга ошириш учун олиб келинаётган материаллар, буюмлар ва асбоб-ускуналарга бож пошлиналари тўлашдан озод қилинсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 ноябрдаги

385-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Каолин" қўшма корхонаси устав сармояси

ТУЗИЛМАСИ

Муассислар


Улуш суммаси

(млн Германия

маркаси)


Улуш

салмоги

(фоизларда)


Қўллашдан кўзда

тутилган мақсад


Германия томони:





"Куленкампфф ва Конитцки"

компанияси


9,83

51

Контракт бўйича

"Проектирунг унд Анлаген

Бау Баутцен"

компаниясидан асбоб-

ускуналар харид қилиш

учун аванс тўловининг

15 фоизи сифатида

фойдаланилади


Ўзбекистон томони:




-

"Кўмир" акционерлик жамияти


9,45

49


шу жумладан





Германия маркасига тенг

эквивалентда ўз маблағлари

(мавжуд бинолар ва иншоотлар)


1,46

7,54

Янги ишлаб чиқаришни

жойлаштириш учун

фойдаланилади


"Ўзсаноаткурилишбанкнинг 253,6

млн сўмлик кредити, Германия

маркасига тенг эквивалентда


7.99

41,46

Бинолар ва иншоотларни

реконструкция қилиш

бўйича ишларни маблағ

билан таъминлаш


Ҳаммаси


19,28

100


Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 ноябрдаги

385-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бойитилган каолин ишлаб чиқариш лойиҳаси

бўйича "Берлинер банк АГ" кредитини тўлаш

ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси


- 55 696 849 Германия маркаси, "Гермес" жамиятининг

суғурта мукофоти ҳам шу жумлага киради


Кредитнинг фоиз ставкаси

йиллик фойда


- 6,8 % + 1,2% (Ўзбекистон Республикаси Ташқи

иқтисодий фаолият миллий банки маржаси)


Кредит бериш муддати тўлаш


- 2 йилга кечиктирилган холда 9,5 (млн Германия

маркаси)


Кредит

нинг

номи


Йиллар

Жами


1997


1998


1999


2000


2001


2002


2003


2004


2005


2006


Қарзни

қайта

риш


0

0

7,391

7,391

7,391

7,391

7,391

7,391

7,391

3,954

55,69

Кредит

учун

фоиз

тўлаш


0

0

4,580

4,00

4,06

2,685

2,053

1,422

0,790

0,158

19,77

Кредит

ни

қайта

риш

нинг

жами

суммаси


0

0

11,

971

11,

391

11,

451

10,

076

9,444

8,813

8,181

4,112

75,46

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 ноябрдаги

385-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Каолин" кўшма корхонасининг ишлаб чиқариш

қувватларини фойдаланишга топшириш

ЖАДВАЛИ


Ишларнинг

номи ва

турлари


Йиллар


1997


1998


ойлар


ойлар


Лойиха

ишларини

бажариш ва

хужжатлар

ни чикариш


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Қурилиш-

монтаж

ишларини

бажариш


























Асбоб

ускуналар

етказиб

бериш


























Асбоб

ускуналарни

ўрнатиш ва

монтаж

қилиш


























Ишга

тушириш

созлаш

ишлари


























Фойдала

нишга

топшириш
















































Время: 0.1565
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск